23.06.2017 йилдаги 414-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
414-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 414-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (кейинги ўринларда террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахслар деб аталади) ижтимоий реабилитация қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши террорчиликка қарши операциялар ўтказилган зонада зарар кўрган шахсларга тез тиббий ёки бошқа шошилинч ёрдам кўрсатишга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш уларни нормал ҳаёт фаолиятига қайтариш мақсадида ўтказилади ва ҳуқуқий ёрдам беришни, уларнинг руҳий, тиббий, касбий реабилитациясини, уларни ишга жойлаштиришни, зарур ҳолларда уларга обод турар жой ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ёрдам беришни ўз ичига олади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларга бир вақтнинг ўзида ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ёрдамнинг ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган бир нечта тури (кейинги ўринларда ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам бериш деб аталади) кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий давлатларда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида зарар кўрган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ижтимоий реабилитация қилиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсни жабрланган деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими ижтимоий реабилитацияни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ижтимоий реабилитация қилиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ёрдамнинг тегишли тури кўрсатилишини таъминлаш учун террорчиликка қарши курашувчи давлат органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакилларидан иборат таркибда Ижтимоий реабилитация қилиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) ташкил этилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро комиссия таркибига кўриб чиқилаётган масаланинг ўзига хослигидан (ҳуқуқий ёрдам, руҳий, тиббий, касбий реабилитация, ишга жойлаштириш, обод уй-жой бериш ва шу кабилар) келиб чиқиб тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари киритилиши мумкин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Терроризмга қарши курашишда иштирок этувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек Идоралараро комиссия фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари Идоралараро комиссиянинг раиси ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Идоралараро комиссиянинг шахсий таркиби ва иш регламенти унинг раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам олиш учун террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахслар ёки уларнинг вакиллари Идоралараро комиссияга ёзма тарзда мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили ва талаб этиладиган ёрдам тури кўрсатилган ҳолда ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ёрдамнинг тегишли тури кўрсатилишини таъминлаш учун ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ёрдам бериш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг паспорти ёки унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг вакили мурожаат қилган тақдирда вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг асл нусхаси ва унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни террорчилик оқибатида зарар кўрган деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суд ажримининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш зарар кўрган шахслар ёки улар вакилларининг ёзма мурожаатисиз давлат органлари ёки бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тегишли давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар Идоралараро комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш манзили ва талаб этиладиган ёрдам тури кўрсатилган ҳолда ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам бериш тўғрисидаги хат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган жабрланувчи деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суд ажримининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг ёки унинг вакилининг, шунингдек ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган давлат органлари ёки бошқа ташкилотларнинг мурожаати Идоралараро комиссия томонидан беш иш куни мобайнида кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган, шунингдек ҳужжатларни расмийлаштиришда ноаниқликлар аниқланган тақдирда Идоралараро комиссия икки кун мобайнида мурожаат қилган шахслардан ёки давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан етишмаётган ҳужжатларни ёки аниқланган ноаниқликларни бартараф этиш учун қўшимча маълумотларни сўраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон маълумот кўрсатилиши ҳолати аниқланганда Идоралараро комиссия ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро комиссия террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсни ёки унинг вакилини ёхуд тегишли давлат органи ва бошқа ташкилотни ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида бундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида рад этиш сабабларини кўрсатиб ёзма шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Идоралараро комиссия террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг мурожаатини кўриб чиқиш якунлари бўйича ижтимоий реабилитация бўйича талаб этиладиган ёрдам туридан келиб чиқиб ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам берадиган масъул давлат органи ёки муассасани (кейинги ўринларда ижтимоий реабилитация бўйича масъул орган деб аталади) белгилайди ва шахсни унга ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам бериш учун йўллаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган қарор бундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ижтимоий реабилитация бўйича масъул органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Идоралараро комиссия террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсни ёки унинг вакилини, шунингдек ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатда тегишли давлат органи ва бошқа ташкилотни ҳам қабул қилинган қарор тўғрисида у қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ёзма шаклда хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатда ижтимоий реабилитация бўйича масъул органнинг номи, у жойлашган жой, ижтимоий реабилитация бўйича масъул орган раҳбарининг (масъул ходимнинг) фамилияси, исми, отасининг исми ва унинг хизмат телефони рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ижтимоий реабилитация бўйича масъул орган Идоралараро комиссиянинг қарори олингандан кейин бир иш куни мобайнида унинг ижро этилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларга ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам белгиланган тартибда кўрсатилади. Бунда ижтимоий реабилитация бўйича масъул органлар томонидан бюрократизм ва сансалорлик қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижтимоий реабилитация бўйича масъул орган бир иш куни мобайнида Идоралараро комиссияга ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам берилганлиги тўғрисидаги маълумотни ёзма шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахс ёки унинг вакили ижтимоий реабилитация бўйича берилган ёрдамдан қониқмаган тақдирда Идоралараро комиссияга ижтимоий реабилитация бўйича тегишли ёрдам берган ижтимоий реабилитация бўйича масъул орган устидан шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Идоралараро комиссия томонидан террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг ёки унинг вакилининг асосланган ва қонуний талабларини қондириш юзасидан қўшимча чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижтимоий реабилитация бўйича масъул органнинг раҳбари ижтимоий реабилитация бўйича бериладиган ёрдамнинг ўз вақтидалиги ва сифати учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 553-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)