Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг
қарори
2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 744-II-сон “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги CҚ-401-II-сон “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2013 йил 23 ноябрдаги XXX/III-сон “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорлари ижросини ҳамда 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 744-II-сон “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги CҚ-401-II-сон “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 2013 йил 23 ноябрдаги XXX/III-сон “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. “2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги ҳудудий Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ишчи комиссия аъзоларининг рўйхати 1-иловага, “2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги ҳудудий Дастури ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ишчи комиссияси аъзоларининг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ишчи комиссияси:
“2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” ҳудудий Дастурининг прогноз параметрлари туманда самарали бажарилишини таъминласин, бунда кичик бизнесни ривожлантириш, якка тартибдаги тадбиркорликни, касаначиликни, оилавий тадбиркорликнинг барча шаклларини, ҳунармандчиликни ривожлантириш, фермер хўжаликларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини рўёбга чиқариш ҳисобига кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш ва уларни кенгайтириш ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўли билан иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва шакллантирсин;
“2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” ҳудудий дастурида белгиланган жами 5165 та янги иш ўринларининг режа-кўрсаткичлари белгиланган муддатларда бажарилиши ишчи гуруҳ томонидан қаттиқ назоратга олинсин.
4. Туман Статистика бўлими: (О. Тоиров)
Янгидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2474, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон 345-модда) мувофиқ, дастурда назарда тутилган ташкилотларда ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ишчи комиссия томонидан ҳисобот ойи якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар туман статистика бўлимига тақдим этсин ва туман статистика бўлими ишчи комиссияси томонидан тақдим этилган маълумотларни тегишли давлат статистика ҳисоботларининг кўрсаткичлари билан ҳар бир ташкилот кесимида алоҳида таққосласин.
5. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ш. Нуруллаев):
Дастурда назарда тутилган корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида, ҳар ойда бир марта, ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи санасига қадар ишчи комиссия раиси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида ишчи комиссиясининг 3 нафар аъзоси томонидан иш ўринлари ташкил этилган ташкилотда янгидан ташкил этилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги юзасидан мониторинг олиб борсин ва ишчи комиссиянинг қарорига мувофиқ ҳар чоракда Дастурда назарда тутилган ташкилотларда ташкил этилган иш ўринларининг камида 25 фоизини танлов асосида ўргансин;
иш билан банд бўлмаганларни, айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаганларни, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган қатламларини, биринчи навбатда, кўп болали аёлларни, ногиронларни, таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширилишига кўмаклашсин.
6. Туман тижорат банклари бошқарувчилари:
“2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” ҳудудий Дастурига киритилган корхона ва ташкилотлар ва шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига ажратилаётган кредитларни ўз вақтида берилишини таъминласин ва ушбу кредит маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўрнатилган тартибда мониторинг олиб борсин.
7. Тумандаги барча юридик мақомга эга бўлган мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари:
“2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” ҳудудий Дастурига мувофиқ туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида янгидан ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни Ишчи комиссиясига ёзма равишда маълумот тақдим этиб борсин ва Бандликка кўмаклашиш марказининг қишлоқ ва шаҳарча фуқаролар йиғинларига бириктирилган турғун пункт инспекторлари томонидан корхона ва ташкилотларда белгиланган тартибда ўтказиладиган мониторингга ҳеч қандай қаршилик ва тўсқинликларга йўл қўймасин;
корхона ва ташкилотлар томонидан ишчи комиссиясига тақдим этадиган янги иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатида туман Статистика бўлимига топширадиган статистик ҳисоботларида кўрсатилишини таъминлансин.
8. Касб-ҳунар коллежлари координатори (Ў. Норалиев):
Тумандаги мавжуд касб-ҳунар коллежлари билан биргаликда коллеж битирувчиларининг эгаллаган касби бўйича корхона ва ташкилотлар билан тузилган уч томонлама шартномаларга мувофиқ ишга жойлаштириш чораларини кўрсин ва бу борада коллеж раҳбарларини масъулиятини оширсин.
9. “Қибрай Садоси” туман рўзномаси (А. Фозилов) га мазкур қарор матнини рўзнома сахифасида эълон қилинишини таъминласин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Носиров зиммасига юклансин.
Ҳоким Н. МУХАМЕДОВ
Қибрай ш,
2014 йил 24 январь.,
76-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 24 январдаги 76-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
“2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги ҳудудий Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ишчи комиссия аъзоларининг
РЎЙХАТИ
| Т/р | Ф.И.О | Лавозими |
| 1. | Ж. Носиров | Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари: |
| 2. | М. Ходжаева | Хотин- қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари |
| 3. | Ж. Зокиров | Иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
| 4. | Т. Халилов | Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси бошлиғи |
| 5. | Ш. Нуруллаев | Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори |
| 6. | Б. Абдурахманов | Молия бўлими бошлиғи |
| 7. | О. Тоиров | Статистика бўлими бошлиғи |
| 8. | (лавозимига кўра) | Туман тижорат банклари бошқарувчилари |
| 9. | Р. Толипов | "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошлиғи |
| 10. | Ў. Норалиев | Касб-ҳунар коллежлар координатори |
| 11. | Х. Рихситиллаев | Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи |
| 12. | У. Раҳматов | Бош меъмор |
| 13. | С. Содиқов | Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи |
| 14. | Х. Азизов | Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси қошидаги Қибрай туман Ахборот маслахат маркази бошлиғи |
| 15. | (лавозимига кўра) | Қишлоқ ва шаҳарча (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари |
Туман ҳокимининг 2014 йил 24 январдаги 76-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
“2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида” ҳудудий Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ишчи комиссияси аъзоларининг асосий вазифалари
| Т/р | Лавозими | Вазифалари |
| 1. | Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари: Ж. Носиров | Ҳар ойнинг охирги жума куни ишчи комиссия йиғилишини ташкил этиш ҳамда ўрнатилган тартибда дастурга киритилган корхона ва ташкилотларда янги иш ўринларини ташкил этилишини таъминлаш ва умумий назоратини олиб бориш. |
| 2. | Хотин- қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари: М. Ходжаева | Ҳудудда тадбиркорлик билан фаолият юритадиган аёлларни ҳамда маҳаллаларда ишлашни хоҳловчи банд бўлмаган аёллар тўғрисидаги маълумотларни ишчи гуруҳ комиссиясига ҳар ойда тақдим этиб борилишини таъминлаш. |
| 3. | Иқтисодиёт бўлими: Ж. Зокиров | Йирик корхона ва ташкилотларда ҳамда ҳудудларда саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт, алоқа ва бошқа соҳалардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига ташкил этилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ишчи гуруҳ муҳокамасига киритиш, шунингдек ҳар ойнинг охирги жума куни ишчи гуруҳи йиғилишини ташкил этиш ҳамда янги иш ўринларини белгиланган муддатларида ташкил этмаган корхона ва ташкилот раҳбарларини ишчи гуруҳ йиғилиши муҳокамасида иштирок этишини таъминлаш. |
| 4. | Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси: Т. Халилов | Якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик корхона ва микрофирмалар ҳамда фаолиятини қайта тиклаб фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати (электрон варианти) ни ойма-ой ишчи гуруҳ органи, яъни Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиб борилишини таъминлаш. |
| 5. | Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази: Ш. Нуруллаев | Дастурда назарда тутилган корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида, ҳар ойда бир марта, ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи санасига қадар ишчи комиссия раиси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида ишчи комиссиясининг 3 нафар аъзоси билан биргаликда иш ўринлари ташкил этилган ташкилотда янгидан ташкил этилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги юзасидан мониторинг олиб бориш ва ишчи комиссиянинг қарорига мувофиқ ҳар чоракда Дастурда назарда тутилган ташкилотларда ташкил этилган иш ўринларининг камида 25 фоизи танлов асосида ўрганиш. Шунингдек, янги иш ўринлари ташкил этиш борасида корхона ва ташкилотлардаги мавжуд муаммоларни ишчи комиссия муҳокамасига киритиш. |
| 6. | Молия бўлими: Б. Абдурахманов | Инфратузилма объектларини, шу жумладан бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобига ишга тушириладиган объектлар ҳисобига ташкил этилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ишчи гуруҳ муҳокамасига киритиш ва ишчи гуруҳ органи яъни Бандликка кўмаклашиш марказига ёзма маълумот тақдим этиш. |
| 7. | Статистика бўлими: О. Тоиров | Янгидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2474, 2013 йил 27 июнь) асосан дастурда назарда тутилган ташкилотларда ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ишчи комиссия томонидан статистика бўлимига тақдим этгандан сўнг, статистика бўлими маълумотларни тегишли давлат статистика ҳисоботларининг кўрсаткичлари билан ҳар бир ташкилот кесимида алоҳида таққослаш. |
| 8. | Туман тижорат банклари: (лавозимига кўра) | Туман тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган кредит маблағлари ҳисобига яратилган янги иш ўринлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойда ишчи комиссияга ахборот бериб бориш, шунингдек ҳар ойда туман ишчи гуруҳ органи, яъни Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этилишини таъминлаш. |
| 9. | "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси: Р. Толипов | Маҳаллалар ҳудудида жойлашган кўп вақтдан буён фойдаланилмаётган бинолар ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқаролар билан суҳбатлашиб, туман комиссиясига таклифлар киритиш ҳамда ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар рўйхатини ҳар ойда ишчи гуруҳга тақдим этиб бориш. |
| 10. | Касб-ҳунар коллежлар координатори: Ў. Норалиев | 2013-2014 ўқув йилларида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини корхона, ташкилот ва муассасаларга ўрнатилган тартибда ишга жойлашишида юзага келаётган, ҳамда мавжуд муаммоларни ишчи гуруҳ муҳокамасига киритиш. |
| 11. | Давлат солиқ инспекцияси: Х. Рихситиллаев | Корхона ва ташкилотларда норасмий банд бўлган фуқароларни расмий банд қилиш чораларини кўриш ҳамда туман Давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтган Экспорт-импорт операциялари билан шуғулланувчи шахслар ҳақида маълумотларни ишчи гуруҳи органи, яъни Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига ҳар ойда тақдим этиб борилишини таъминлаш. |
| 12. | Бош меъмор: У. Раҳматов | Туман ҳудудида янги қурилаётган ва ишга тушадиган объектлар ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда ишчи комиссияга тақдим этиб бориш. |
| 13. | Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими: С. Содиқов | Туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликларида ишчи ходимларни белгиланган норматив асосида ишлаётганлиги ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларни кенгайтириш (иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик) ҳисобига ташкил этиладиган янги иш ўринлари тўғрисида маълумотларни ишчи гуруҳга тақдим этиб бориш. |
| 14. | Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси қошидаги Қибрай туман Ахборот маслаҳат маркази бошлиғи Х. Азизов | Янги очилган корхонларда яратилган янги иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда ишчи гуруҳга тақдим этиб бориш. |
| 15. | Қишлоқ ва шахарча (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари (лавозимига кўра) | Махаллаларда миллий хунармандчилик ва пудрат асосида иш юритаётган фуқоролар рўйхатини, махалла худудида жойлашган кўп вақтдан буён фойдланилмаётган бинолар хақидаги маълумотларни, шуниндек худудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларни аниқлаб, туман ишчи гурухига таклифлар киритиш ҳамда ҳудудлардаги ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланаётган фуқаролар рўйхатини ҳар ойда ишчи комиссияга тақдим этиб бориш. |