12.12.2013 йилдаги СҚ-401-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 744–II-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Ўзбекистон Республикасида 983,6 мингта иш ўрни ташкил этилиши бўйича амалий чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куч-ғайратни демографик омилни ва меҳнат бозоридаги вазиятни, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олиб қабул қилинган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури рўёбга чиқарилишини таъминлашга қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги инвестиция дастури, «2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги дастур, 2012 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури, 2011 — 2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кучайтириш дастури, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларига, минтақавий инвестиция дастурларига мувофиқ, 2014 йил учун кўзда тутилган, иш ўринлари ташкил этишни ўз ичига олган тадбирларнинг оғишмай бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг прогноз параметрлари тегишли ҳудудларда самарали бажарилишини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини оширишга, уй меҳнати, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантиришга, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор берган ҳолда таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган иш ўринларининг сақланиб қолиниши ва барқарор амал қилишини, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ, аёллар, ногиронлар ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа тоифалари ишга жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (А. Хаитов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (Б. Тўраев) билан биргаликда йўналишлар ва ҳудудлар кесимида янги ташкил этилаётган иш ўринлари кўрсаткичларининг ишончлилиги устидан назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши устидан тизимли мониторингни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни, биринчи навбатда ёшларни, хотин-қизларни, имконияти чекланган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича, жумладан уларни касбий қайта тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, айниқса транспорт, йўл ёқаси ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қурилишига юбориш, шунингдек бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш йўли билан амалий чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г.Саидова) манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда инвестиция дастурлари, «2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги дастур, 2012 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури, 2011 — 2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кучайтириш дастури, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари параметрларидан келиб чиқиб, иш ўринлари ташкил этилишининг мониторингини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Ф. Муллажонов) тижорат банклари билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, айниқса меҳнат бозоридаги вазият кескин бўлиб турган узоқ қишлоқ жойларда иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштириш учун, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун бериладиган кредит ресурслари кўпайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (У. Салимов) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (А. Хаитов), манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари битирув курсларининг ўқувчиларини аниқ корхоналарга бириктириш бўйича комплекс чораларни рўёбга чиқарсин, корхоналар (иш берувчилар), касб-ҳунар коллежлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномаларнинг самарадорлигини ҳамда уларнинг шартларига амалда риоя этилишини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли ҳудудий параметрлари бажарилишига доир қисмини ижро этишнинг боришини мунтазам равишда ўз сессияларида кўриб чиқсинлар, тасдиқланган параметрлардан орқада қолинган тақдирда иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичларини сўзсиз таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-401-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401–II-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январдаги мажлисида иш ўринлари ташкил этиш ва мамлакат аҳолиси бандлигини таъминлашни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устувор масаласи ҳамда халқимизнинг яшаш даражаси ва сифати юксалишининг зарур шарти сифатида белгилаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 июлдаги мажлисининг 3-сонли баённомасига (9-банд) мувофиқ туманлар ва шаҳарлар кесимида, меҳнат бозори эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, мамлакатимиз ҳудудларини ривожлантириш дастурларига мос равишда ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур янги объектларни ишга тушириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, қайта жиҳозлаш ва амал қилиб турган ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўла фойдаланиш, кичик бизнесни, асосан саноатда, қурилишда, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаларида жадал ривожлантириш, инфратузилма, коммуникация ва уй-жой қурилиши кўламини, уй меҳнати шаклларининг имкониятларини кенгайтириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш параметрлари инвестиция дастури, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш, корхоналарни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, транспорт ва коммуникация қурилиши, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурлари ҳамда бошқалар билан ўзаро боғланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бевосита иштирокида ишлаб чиқилди унинг асосий йўналишлари, устувор жиҳатлари ва иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш механизмлари иш берувчилар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг мақсад ва вазифаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 2013 йил январь — сентябрь ойларида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий ва тармоқлар дастурларининг амалга оширилиши натижаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 2014 йилда иш ўринларига бўлган эҳтиёжни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 2014 йилда барча туман ва шаҳарларда иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашнинг параметрлари ва асосий йўналишларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) банд бўлмаган аҳолини ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Дастур бажарилишининг мониторинги ва иш ўринлари ҳисобга олинишини ўз ичига олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Дастурнинг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсади ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг иш ўринларини ташкил этиш бўйича салоҳиятини ишга солиш, демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бандлик ва тадбиркорликнинг самарали шаклларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс ва ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда меҳнат бозорининг эҳтиёжи асосида ҳамда мамлакат ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган барча дастурий ҳужжатларни амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари ташкил этиш жараёнларини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг иш ўринлари ташкил этиш ва уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш борасидаги салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозорида тангликнинг олдини олишнинг таъсирчан воситаси сифатида, айниқса кичик бизнесда, касаначилик ва оилавий тадбиркорликда бандликни таъминлашнинг самарали шаклларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизларни ишга жойлаштириш, касбий қайта тайёрлаш ва ижтимоий ҳимоя йўли билан меҳнат бозорида фаол ва аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур амалга оширилишининг мамлакат туман ва шаҳарлари, тармоқлар ва аниқ корхоналар кесимида тизимли мониторинги ва таҳлили, зарур бўлганда, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этишнинг тасдиқланган параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг прогноз параметрлари ва йўналишлари қуйидагиларга йўналтирилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги дастурни, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш дастурларини, 2011 — 2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кучайтириш дастурига мувофиқ, инвестиция дастурларини амалга ошириш билан аҳолининг, шу жумладан иқтисодиётнинг замонавий индустриал тармоқларида бандлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари ташкил этишда айниқса, энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнесга кредит ва моддий хом ашё ресурсларини ажратиш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастурларига мувофиқ оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига кичик бизнеснинг ролини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бандликнинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ва саноатни ривожлантириш дастурларини, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қишлоқ жойларда шахсий уй-жойлар қуриш ва қурилиш-пудрат ишлари, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришларини модернизациялаш дастурларини амалга ошириш орқали меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг мувозанатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини инфратузилма лойиҳалари ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишга, шу жумладан «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги дастур, ободонлаштириш ва инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини амалга ошириш доирасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган иш ўринларининг сақланиб қолишини ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, таълим муассасаларининг, аввало касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, шунингдек хотин-қизлар, ногиронлар ва бошқа ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли тоифаларини ишга жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган тегишли мақсадли дастурлар давлат сиёсатининг тамойилларига ва халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келгуси йил ва ундан кейинги даврларда дунёда 600 млн иш ўрни ташкил этилиши зарур, шундан 40 млн га яқин иш ўринлари биринчи маротаба меҳнат бозорига кириб келаётганлар учун. Бунинг учун мамлакатларга қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотларига кўра, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози натижасида дунё бўйича ишсизлар сони 27 млн кишига кўпайганлиги муносабати билан меҳнатга бўлган эҳтиёжнинг ошиб боришини кўзда тутган ҳолда меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб бориш, тўғридан-тўғри иш ўринларини ташкил этиш ва мавжудларини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг бандлигига, уларни меҳнат бозорига мўлжалланган касб-ҳунарга ўқитиш тизимини янада такомиллаштиришга кўмаклашиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, кейинги 5 йилда дунёда ёшлар ўртасида ишсизлик 4 млн кишига ёки ҳар йили ўртача 800 минг кишига кўпайгани сабабли ишлаётган ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини ва меҳнат кафолатларини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг юқорида қайд этилган тавсиялари Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорини бошқариш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларига, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мақсад ва вазифаларига мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. 2013 йил январь — сентябрь ойларида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг амалга оширилиши натижалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ 972,7 мингта иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида 776,2 мингта (шу давр прогнозига нисбатан 103,6%) ёки йиллик параметрларга нисбатан 79,8% иш ўрни ташкил этилди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида тасдиқланган қўшимча аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳисобига 57,2 мингта иш ўрни ташкил этилган. Шундай қилиб, ҳисобот даврида жами 833,4 мингта иш ўрни ташкил этилган. Қишлоқ жойларда 488,3 мингта иш ўрни ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш ўринлари ташкил этиш бўйича муаммоларнинг изчил ечимига йўналтирилган тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2013 йилнинг январь — сентябрь ойларида иқтисодиётда банд бўлганлар сони 2,5% га ошди ва 12,5 млн кишига етди. Бандликнинг энг юқори ўсиш суръатлари қурилишда (103,3%), савдо ва умумий овқатланишда (103,1%), транспорт ва алоқада (102,8%) қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги асосий йўналишларда аниқ тадбирларнинг амалга оширилиши тасдиқланган прогноз параметрларининг бажарилишига кўмаклашади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва янгилаш 64,6 мингта иш ўрни ташкил этишга шароит яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Ўзбекенгилсаноат» компаниясида (4 073 та иш ўрни), «Ўзбекэнерго» (1 434 та иш ўрни), «Ўзбекистон темир йўллари» (1 010 та иш ўрни), «Ўзбекнефтгаз» (851 та иш ўрни), «Ўздонмаҳсулот» (795 та иш ўрни), «Ўзавтосаноат» (834 та иш ўрни), «Ўзэлтехсаноат»(694 та иш ўрни) ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги дастур доирасида жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида амалга оширилган, мавжуд қувватларни модернизациялаш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича 167 та лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши, шу жумладан енгил саноатда 19 та йирик лойиҳанинг, фармацевтикада 15 та, нефтгаз саноатида 11 та, автомобиль ва электротехника соҳаларининг ҳар бирида 10 та, пахта тозалаш саноатида 8 та, чарм-пойабзал ва дон маҳсулотлари саноатининг ҳар бирида 6 тадан лойиҳаларнинг амалга оширилганлиги бунга имкон яратди. Хусусан, «Тошкент вилоятида тўқимачилик комплексини ташкил этиш», «Story Max Invest» МЧЖ қўшма корхонасида «Газ-бетон ишлаб чиқаришни ташкил этиш», «Бекободцемент» ОАЖда қуруқ усулда цемент ишлаб чиқаришнинг янги линиясини қурган ҳолда мавжуд ишлаб чиқаришни модернизациялаш», «Муборак газни қайта ишлаш заводида чиқиб кетаётган қувватларни қоплаш» ва бошқа шу каби йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий истеъмол моллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқарувчи корхоналарга технологик ускуналар харид қилиш ва айланма маблағларни тўлдириш учун 2 116,6 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада телевизорлар, энергияни тежовчи лампалар, ўсимлик мойи ва сариёғ, сутли маҳсулотлар, мева-сабзавот консервалари ва бошқаларни ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошди. Енгил саноат корхоналарида тикув-трикотажнинг 36 та янги тури ва 68 та тайёр тикув-трикотаж модели чиқарилди, «Навоий» эркин индустриал иқтисодий зона ҳудудида автомобиль газ баллонлари, ўзгарувчан арматура ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 2 та янги корхона ишга туширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76 турдаги янги маҳаллийлаштирилган маҳсулотни, шу жумладан пахта териш машиналари, насослар, синтетик комплекс иплар, ҳаво, мой ва ёқилғи фильтрлари, болалар ўйинчоқлари, ювиш воситалари, аккумулятор блоклари, ер усти транспорти учун хавфсиз ойналар, микротўлқинли печлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожлантирилиши, энг қулай ишбилармонлик муҳити яратилиши жами 404,8 мингта иш ўрни, шундан 314,2 мингтаси кичик корхоналарда ва 90,6 мингтаси якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида ташкил этилишини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида туманларда маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга асосланган, кўп меҳнат талаб қилувчи корхоналарни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши кичик корхоналар ва микрофирмаларда иш ўринлари ташкил этишга катта таъсир кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесни ривожлантириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича тегишли чораларнинг амалга оширилиши доирасида жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида тадбиркорлик субъектларига ер майдонлари ажратиш, уларни электр тармоқларига улаш механизмларини такомиллаштиришга, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва бошқа шу каби масалаларга йўналтирилган қатор қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада саноат соҳасидаги кичик корхоналарда (асосан тикув ва пойабзал маҳсулотлари, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашда) 57,8 мингта иш ўрни, қурилишда (шу жумладан уй-жойларни қуриш ва таъмирлаш ишларида) — 57,3 мингта иш ўрни ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли даромадлари ва харид қобилиятининг ўсиши натижасида кичик бизнесда ташкил этилган иш ўринларининг асосий қисми хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига (199,1 мингдан ортиқ ёки 63%) тўғри келади. Бунга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 17 апрелдаги «2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1957-сонли қарорига мувофиқ қишлоқ жойларда алоқа ва ахборотлаштириш, компьютер дастурлаш (электрон таълимни ҳисобга олган ҳолда), молиявий (банк, суғурта, лизинг), транспорт (логистика), қурилиш (бино ва иншоотлар қуриш ва таъмирлаш), маиший, қишлоқ хўжалиги хизматлари, шунингдек савдо, умумий овқатланиш, автомобиль ва техникаларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматларнинг жадал ривожлантирилиши имкон яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир вақтда, асосан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1887-сонли қарорига мувофиқ мазкур соҳа учун солиқ тўловларининг белгиланган қийматлари ўрнатилиши 90,6 минг кишининг бандлиги таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесда иш ўринлари ташкил этиш учун жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида тижорат банклари томонидан 5 607,5 млрд сўм кредит ажратилди ёки кўзда тутилганга нисбатан 1,4 баравар кўп. Бунда Тошкент шаҳри (1 983,6 млрд сўм) билан бир қаторда, кредитларнинг салмоқли қисми Андижон (369,7 млрд сўм), Самарқанд (433,8 млрд сўм), Тошкент (385,4 млрд сўм), Фарғона (385,1 млрд сўм) вилоятларида ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, кичик корхоналарда ташкил этилган 314,2 мингта иш ўрнининг аксарият қисми Тошкент шаҳрига (22,6%), Тошкент (8,6%), Самарқанд (8,5%), Андижон (8,1%), Фарғона (7,1%) ва Қашқадарё (7,1%) вилоятларига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, уй меҳнатининг барча шаклларини, аввало, корхоналар билан меҳнат шартномалари бўйича кооперация асосида, шунингдек ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик соҳаларининг ривожлантирилиши 181,8 минг кишининг, асосан хотин-қизларнинг ва имконияти чекланган шахсларнинг ишга жойлашишига имкон яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида касаначилар билан ишлаб чиқариш ва меҳнат муносабатларига саноат, қурилиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаларининг 5 мингдан ортиқ корхонаси жалб этилди, уларда касаначилар билан меҳнат шартномалари асосида кооперацияда 45,0 минг кишининг бандлиги таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида чарм ва сополдан бадиий буюмлар ясаш, қўлда гилам тўқиш, кулолчилик, ёғоч, ганч ўймакорлиги ва бошқа шу каби ҳунармандчилик фаолияти турларининг ривожлантирилиши ҳисобига 136,8 минг киши уй меҳнатига жалб этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга, хусусан, оилавий бизнес асосида амалга ошириладиган хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга тижорат банклари томонидан жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида 499,5 млрд сўмдан ортиқ ёки кўзда тутилгандан 15,6 % кўп кредитлар ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй меҳнати, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар банд бўлмаган хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлар учун иш ўринларига эҳтиёж юқори бўлган минтақаларда — Наманган (23,3 мингта иш ўрни), Фарғона (21,1 мингта иш ўрни), Андижон (19,2 мингта иш ўрни), Қашқадарё (19,2 мингта иш ўрни), Бухоро (15,4 мингта иш ўрни), Хоразм (15,1 мингта иш ўрни) ва Самарқанд (12,8 мингта иш ўрни) вилоятларида иш ўринлари ташкил этиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалигини ва унга кирувчи тармоқлар ҳамда ишлаб чиқариш комплексларини модернизациялаш, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши 107,4 мингдан ортиқ киши бандлигини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат бўйича жорий йил бошидан буён чорвачилик хўжаликларида 8 463 та иш ўрни (бунга тижорат банкларининг 170,2 млрд сўмлик кредити ажратилди), паррандачилик хўжаликларида 9 503 та (58,5 млрд сўм ажратилди), балиқчилик хўжаликларида 1 970 та ва асаларичилик хўжаликларида 1 423 та иш ўрни (22 млрд сўм ажратилди) ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида 251,8 минг гектарга сабзавотлар, 82,4 минг гектарга картошка, 60 минг гектарга полиз экинлари экилди, 4,9 минг гектар майдонда янги боғлар барпо этилди, 3,3 минг гектар интенсив боғлар ва 4,8 минг гектар узумзорлар яратилди, шахсий томорқа хўжаликларида 384 гектар майдонда 22,7 мингта иссиқхона ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларнинг барчаси фермер ва деҳқон хўжаликларида сабзавот-полиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни кенгайтириш, бошқа товарлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ҳисобига 86 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлашга имкон берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, транспорт ва коммуникация қурилишини, инфратузилма объектлари изчил ривожлантирилиши 61,4 мингта иш ўрни ташкил этишга шароит яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда автомобиль йўллари ва темир йўлларни, коммунал хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек йўл ёқаси инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш каби ишларнинг бажарилиши доирасида ишлаб чиқариш инфратузилмасида 27,1 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилди. Шу билан бирга, ижтимоий инфратузилманинг ривожлантирилиши 20,9 мингта иш ўрни ташкил этиш имконини берди, хусусан, фақатгина ишга туширилган соғлиқни сақлаш объектларида (хусусий клиника, дорихона ва шу кабилар) 2,2 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилди. Бозор инфратузилмаси объектларида эса (суғурта ва инвестиция компаниялари, тижорат банклари ва бошқаларнинг филиалларида) 13,4 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилиши таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида 318 км автомобиль йўлларини, жумладан Тошкент — Ўш автойўлининг Қўқон шаҳридан айланиб ўтадиган 15 км қисмини, Тошкент шаҳрини айланиб ўтадиган йўлнинг 8 км янги йўналишини, Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнов автойўлининг 130 км қисмини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг якунланиши инфратузилма объектларида иш ўринлари ташкил этишга имкон яратди. Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл бўйи инфратузилмаси ва сервисининг 25 та объектида қурилиш-монтаж ишлари бошланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-1446-сонли қарорини амалга ошириш доирасида, жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК лойиҳалари бўйича 256,5 млн доллар капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, 182 км темир йўлларда таъмирлаш ишлари бажарилди. Мароқанд — Қарши ва Қарши — Термиз темир йўл қисмларини электрлаштириш бўйича 31,5 млн долларлик ишлар бажарилди. Ангрен — Поп йўналишида янги электрлаштирилган темир йўлни қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш мақсадида жорий йилнинг бошидан буён 2 088,9 км, жумладан қишлоқ жойларда — 1 857,7 км сув қувурлари тармоғи ишга туширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан 211 та умумтаълим мактаби, 39 та касб-ҳунар коллежи, 4 285 ўринли тиббиёт муассасалари ҳамда 81 та болалар спорти объектлари ишга туширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчидан, тўхтаб қолган корхоналарнинг, шу жумладан тижорат банклари балансига қабул қилинган банкрот корхоналар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан балансга қабул қилинган 31 та корхонада, «Асакабанк»нинг 3 та корхонасида, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 4 та корхонасида ҳамда «Ипотека-банк», «Туронбанк», «Агробанк» ва «Капиталбанк» балансига қабул қилинган 2 та корхонада ишлаб чиқариш фаолиятининг тикланиши 13,4 мингта иш ўрнини ташкил этиш имконини берди. Тижорат банклари балансидаги тўхтаб қолган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини модернизациялаш ҳамда тиклашга 246,4 млрд сўм ҳажмида инвестиция киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўхтаб қолган корхоналарни молиявий соғломлаштириш ҳисобига иш ўринларини тиклаш ишлари Тошкент шаҳрида (3 132 та иш ўрни), Сирдарё (2 083 та иш ўрни ), Самарқанд (1 066 та иш ўрни , Тошкент (1 051 та иш ўрни) ва Наманган (957 та иш ўрни) вилоятларида фаол амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур бажарилишининг мониторинги. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг тизимли мониторинги ташкил этилди. Мунтазам олиб борилган ойлик мониторинг мобайнида Дастурнинг бажарилишида хато-камчиликларга йўл қўйган ва ортда қолаётган минтақалар ва тармоқлар аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли, Андижон вилоятининг Булоқбоши, Жиззах вилоятининг Бахмал, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон, Самарқанд вилоятининг Пахтачи, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманларида, иккинчи чоракда эса Бухоро вилоятининг Жондор, Навоий вилоятининг Хатирчи, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманларида, жорий йилнинг 8 ойи якунлари бўйича эса Самарқанд вилоятининг Пайариқ (90,2%), Сурхондарё вилоятининг Шеробод (97,9%) туманларида, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида (91,9%) бажарилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси баённомаларининг топшириқларига мувофиқ Дастурни бажармаган туман (шаҳар)ларга амалий ёрдам кўрсатилди, иш ўринларини кўпайтириш захиралари сафарбар этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 апрелдаги 2-сонли баённомаси топшириқларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда иш ўринлари ташкил этиш тезкор кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги юзасидан танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ўрганиш ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра 42 та туман ва шаҳарда, хусусан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида, Нукус, Қўнғирот, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа, Хўжайли туманларида, Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида, Андижон, Бўз, Улуғнор, Шаҳрихон туманларида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Жондор, Когон, Шофиркон туманларида, Жиззах вилоятининг Арнасой, Пахтакор, Ғаллаорол, Зафаробод туманларида, Навоий вилоятининг Навоий, Зарафшон шаҳарларида, Хатирчи, Учқудуқ туманларида, Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида, Мингбулоқ, Наманган, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон туманларида, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида, Гулистон, Сирдарё, Сайхунобод туманларида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида, Бувайда, Данғара, Риштон, Фарғона туманларида, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида, Урганч, Хонқа, Ҳазорасп туманларида тезкор маълумотларнинг ҳақиқатда ташкил этилган иш ўринларига мос келмаслиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг масъул ходимлари томонидан ушбу туманлар ва шаҳарларга амалий услубий ёрдам кўрсатилди, иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботлардан ташкил этилмаган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни чиқариб ташлаш ҳақида, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга иш ўринлари ташкил этиш тўғрисида тасдиқланмаган маълумотларни тақдим этишга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида хатлар юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг амалга оширилиши меҳнатга бандликка талаб даражаси юқори бўлган минтақаларда, жумладан Самарқанд (74,1 минг), Фарғона (72,8 минг), Қашқадарё (70,4 минг), Тошкент (67,8 минг), Андижон (69,1 минг), Бухоро (59,7 минг), Наманган (59,2 минг), шунингдек Сурхондарё (52,4 минг), Хоразм (48,0 минг), Жиззах (34,8 минг), Навоий (32,8 минг), Сирдарё (32,2 минг) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (39,3 минг) ва Тошкент шаҳрида (120,8 минг) иш ўринлари кўпайишига имкон яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар мамлакатда, Халқаро меҳнат ташкилотининг услубиёти бўйича аниқланган ишга жойлашишга муҳтожлар сонини ва ишсизликнинг мақбул келадиган (иқтисодий фаол аҳоли сонининг 5% га яқини) даражасини сақланишига имкон берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Демографик омил ва меҳнат бозоридаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда 2014 йилда иш ўринларига бўладиган эҳтиёж
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринларига бўлган эҳтиёж меҳнат бозорида биринчи маротаба ишчи кучини таклиф этаётган шахслар (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари ва бошқа таълим муассасаларининг битирувчилари), шунингдек иш билан таъминланишга муҳтож — банд бўлмаган аҳоли (иш ва даромад манбаига эга бўлмаганлар, хориждан қайтган меҳнат мигрантлари, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган ишламаётган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ва ҳ.к.) ҳисобига шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб, 2014 йилда иш ўринларига бўлган эҳтиёж параметрлари меҳнат бозоридаги мавжуд ўзгаришларни ўрганиш ҳамда ишчи кучига талаб ва таклиф мувозанатига таъсир этувчи мамлакатни демографик ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш омилларининг таҳлили асосида аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда ўртача йиллик аҳоли сони 30,2 млн кишини ташкил этди, 1991 — 2012 йилларда мамлакат аҳолиси 1,5 баробарга кўпайди. 2014 йилда меҳнат бозорига биринчи маротаба кириб келадиган шахслар сони 570,7 мингдан ортиқ кишини ташкил этиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда демографик омилларнинг меҳнат бозорига сезиларли ва бевосита таъсири сақланиб қолади. Демографик прогнозларга мувофиқ 2014 йилда меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сони 18,2 млн кишини, шундан банд бўлганлари 12,7 млн кишини, уларнинг ўсиши тегишинча 2,2% ва 2,5% ни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда ишсизликни мақбул келадиган (5%дан кўп бўлмаган даражада прогноз қилинмоқда) даражада сақлаб қолиш мақсадида меҳнат бозорида иш ўринларига эҳтиёж 1219,1 минг кишини ташкил этади, шундан 570,7 минг киши — таълим муассасаларининг битирувчилари, 630,4 минг киши — ишга жойлашишга муҳтож — банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар), 52 минг нафар қайтиб келган меҳнат мигрантлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ёшлар (битирувчилар)нинг меҳнат бозорига чиқиши ва банд бўлмаган аҳоли ҳисобига иш ўринларига бўлган эҳтиёж сезиларли қисми Андижон (116,9 минг киши ёки умумий эҳтиёжнинг 9,6%), Қашқадарё (106,9 минг киши, ёки 8,8%), Самарқанд (132,3 минг киши, ёки 0,8%), Фарғона (128,6 минг киши, ёки 10,5%) ва Наманган (97,3 минг киши, ёки 8,0%) вилоятларида вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг параметрлари ҳамда асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилги Дастурнинг прогноз параметрлари бандликни ҳудудлар ва йўналишлар (тармоқлар) кесимида аҳолининг, айниқса, биринчи маротаба меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар, банд бўлмаган шахслар, ишдан бўшаб қоладиган ходимларнинг меҳнатга бандлиги эҳтиёжларидан, шунингдек саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнеснинг ривожланиши муносабати билан ишчи кучига бўлган талабнинг ҳисоб-китобидан келиб чиқиб аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда 2014 йилда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича мамлакатимизда жами 983,6 мингта иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган (1–15-иловалар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Янги йирик объектларни ишга тушириш, ишлаётган корхоналарни реконструкция қилиш ва кенгайтириш орқали 59,4 мингта иш ўрни ташкил этиш, шундан 25,2 мингтаси — хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кирувчи корхоналарда, 34,2 мингтаси — ҳудудлар бўйсунувидаги корхоналардадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган «2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги дастурнинг амалга оширилишини давом эттириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги инвестиция дастури, 2011 — 2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кучайтириш дастури, бундан ташқари ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари, минтақавий инвестиция дастурларини амалга ошириш ҳисобига таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарига 2016 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган ускуналар, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз ва преференцияларни ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқишга имтиёзли кредитлар берилиши ва бошқалар кўрсатиб ўтилган дастурлар доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга ва тегишли равишда, иш ўринлари ташкил этишни кўпайтиришга сезиларли таъсир кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий, Тошкент ва Жиззах вилоятларида махсус индустриал зоналарнинг фаолият юритиши бу йўналишда иш ўринлари ташкил этишнинг ва ўз навбатида, мавжуд ишлаб чиқаришларда янги иш ўринларини ташкил этиш ва амалдагиларининг ҳажмини ошириш билан бирга, тармоқлараро алоқалар (транспортда, қурилишда, ижтимоий инфратузилмада) тизимида турдош иш ўринларини ташкил этишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» компаниясида (10602 та иш ўрни), «Ўзкимёсаноат» (992 та иш ўрни), «Ўзбекнефтгаз» (729 та иш ўрни), «Ўзбектуризм» (704 та иш ўрни), «Ўзбекистон темир йўллари» (611 та иш ўрни), «Ўзавтосаноат» компанияларида (473 та иш ўрни), «Озиқ-овқат саноати корхоналари» (504 та иш ўрни) уюшмаси ва бошқаларда мавжуд корхоналарда ҳамда янгилари барпо этилиши ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимида ушбу йўналишда иш ўринларининг салмоқли қисми Фарғона (8,6 мингта), Тошкент (8,3 мингта), Қашқадарё (5,9 мингта), Наманган (5,0 мингта) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (7,7 мингта) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кичик бизнес корхоналарини, асосан саноатда, қурилишда, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида жадал ривожлантириш ҳисобига 370 мингта иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу соҳада иш ўринлари ташкил этиш барча минтақаларда, айниқса Қорақалпоғистон Республикасида етакчи ўрин тутади, чунончи, бу минтақада кичик корхона ва микрофирмалар улушига 2014 йилда ташкил этиладиган барча иш ўринларининг 42%, шунингдек Сурхондарё вилоятига 44%, Тошкент вилоятига 41%, Андижон вилоятига 40% вилоятларига ва Тошкент шаҳрига 65% тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–2022-сонли қарорига мувофиқ кичик корхона ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови белгиланган қийматининг нисбатан паст даражада — саноатда 5%, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун 10% гача қилиб белгиланиши, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларнинг кўрилиши бу йўналишда иш ўринлари ташкил этишнинг муҳим рағбатлантирувчи кучи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида) ва республика минтақаларида унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилиб, 2019 йилнинг 1 январига қадар, ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқлар, йиғимлар, бадаллар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилиши белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 853 та енгил саноат корхонасининг ишга туширилиши ва модернизациялаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 апрелдаги «Маҳаллий истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ассортиментини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1961-сонли қарори, 2013 йил 17 апрелдаги «2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1957-сонли қарори ва бошқаларни амалга ошириш ушбу йўналишда иш ўринлари ташкил этишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни қўллаб-қувватлашнинг юқори даражасини сақлаб қолиш режалаштирилган. Тижорат банклари томонидан ушбу мақсадларга 6,6 трлн сўмдан ортиқ кредит ажратилиши прогноз қилинмоқда. Бунда, имтиёзли кредит маблағлари меҳнат бозорида танглик кузатилаётган олис қишлоқ туманларида иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилган лойиҳаларни молиялаштиришга устувор равишда йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2014 йилда якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида 112,6 минг кишининг бандлиги таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш учун юридик шахс мақомига эга бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларга, шу жумладан озиқ-овқат товарларини чакана савдо, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат моллари сотиш билан, ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, маиший хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган шахсларга солинадиган солиқнинг белгиланган қийматининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–1887-сонли қарорига мувофиқ ўрнатилиши ҳақиқий молиявий-иқтисодий воситалар яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўналишда иш ўринлари меҳнат ресурслари кўп бўлган минтақаларда (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 28,3 мингта), индустриал ривожланган вилоятларда (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, шунингдек Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида жами 42,9 мингта), меҳнатга бандликка эҳтиёж юқори бўлган жанубий ҳудудда (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 23,4 мингта), экологик ноқулай минтақада (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 9,3 мингта) ва аҳоли кам яшайдиган ҳудудларда (Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 8,7 мингта) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уй меҳнатининг барча шаклларини, аввало, корхоналар билан меҳнат шартномалари бўйича кооперацияда ва оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши 221,3 минг нафар банд бўлмаган фуқароларни, асосан хотин-қизлар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу ўринда, иқтисодиётнинг турли соҳаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим шакли бўлган оилавий бизнесни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратадиган зарур қонунчилик базасини шакллантиришни, оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтиришни, иш ўринлари ташкил қилишни таъминлаган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳим аҳамият касб этади. Қонун ҳужжатларида кичик тадбиркорлик субъектлари учун назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар ва кафолатлар оилавий корхонага ҳам тааллуқли эканлиги алоҳида эътиборга молик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий тадбиркорлик шароитида фаолиятни ташкил қилишнинг бошқа шаклида бўлмаган оқилона, ихчам иш куни ва меҳнат тақсимоти имконияти мавжуд, бу эса ишлаб чиқаришга, бошқа ҳолларда «банд бўлмаганлар» қаторида бўлган, ёш болали аёлларни ва аҳолининг меҳнат бозорида рақобатбардош бўла олмайдиган бошқа тоифаларини қисман бўлса-да, ишлаб чиқаришга жалб этиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сезиларли даражадаги уй меҳнати иш ўринлари анъанавий миллий ҳунармандчилик марказлари ҳисобланувчи минтақаларда – Наманган (28,5 мингта), Фарғона (27,3 мингта), Андижон (21,6 мингта), Бухоро (18,5 мингта), Самарқанд (17,6 мингта) вилоятларида, шу жумладан Наманган, Фарғона, Қўқон, Марғилон, Бухоро, Самарқанд, Қарши, шаҳарларида, шунингдек Амударё, Тўрткўл, Косонсой, Уйчи, Чортоқ, Чуст, Риштон, Асака, Пахтаобод, Шаҳрихон, Вобкент, Ғиждувон, Жондор, Ургут, Ховос, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Нурота, Қизилтепа, Хива, Ҳазорасп ва бошқа туманларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ хўжалиги субъектларини, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналарнинг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши, сабзавот-полиз экинларини сақлаш, иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга асосан Самарқанд (19,8 мингта иш ўрни), Хоразм (15,8 мингта иш ўрни), Бухоро (13,5 мингта иш ўрни), Қашқадарё (10,4 мингта иш ўрни , Сирдарё (8,8 мингта иш ўрни) вилоятларида 138,1 мингдан ортиқ киши бандлигини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга, тасдиқланган дастурларни амалга ошириш доирасида 2013–2014 йилларда сут-гўшт ва сабзавот-полиз маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича — 4 662 та иш ўринли 271 та корхона, 4 263 та иш ўринли 926 та чорвачилик хўжалиги, 4 491 та иш ўринли 466 та паррандачилик хўжалиги, 1 890 та иш ўринли 439 та балиқчилик хўжалиги, 1 839 та иш ўринли 437 та асаларичилик хўжалиги, шунингдек 352 та янги мевали боғ барпо этиш, маҳсулотларни сақлаш учун 142 та музлатгич ва 427 та иссиқхонанинг ташкил этилиши 6 065 кишини иш билан таъминлаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига аҳолини, аввало, қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4478-сонли Фармонига мувофиқ кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни мақбуллаштириш, ягона ер солиғи тўлови ва фермер хўжаликларини кредитлаш бўйича имтиёзлар муҳим роль ўйнайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини кенгайтириш 67,1 мингта иш ўрни ташкил этишга шароит яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона миллий автомобиль транспорт тизимини яратиш, автомобиль йўлларини, шу жумладан Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, темир йўл участкаларини электрлаштириш, бош режаларга мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктларини комплекс қуришни амалга ошириш, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича замонавий шахсий уй-жойларни, муҳандислик коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини қуришни кенгайтириш, қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа инвестиция лойиҳалари ушбу йўналишда иш ўринлари ташкил этишда муҳим ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вақтинчалик фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг, шу жумладан тижорат банклари балансига берилган банкрот корхоналарнинг фаолиятини тиклаш 15,1 мингта иш ўрни ташкил этишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг аксарият қисми Жиззах (2 239 та иш ўрни), Сирдарё (1 996 та иш ўрни), Самарқанд (1 333 иш ўрни), Тошкент (1 194 иш ўрни), Наманган (1 149 иш ўрни), Фарғона (1 015 иш ўрни) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (1 695 иш ўрни) тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 7-бандларида қайд этиб ўтилган иш ўринлари ташкил этишнинг йўналиш ва параметрлари ишлаб чиқаришда янги қурилиш ва мавжудларини модернизациялаш, кичик бизнесни, уй меҳнатини, инфратузилмани, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига, шунингдек ишламаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш ҳудудлар (туман ва шаҳарлар) кесимида аниқлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, 2014 йилда иш ўринларининг салмоқли қисми Самарқанд (94,3 мингта), Фарғона (92,7 минг), Қашқадарё (88,9 мингта), Тошкент (87,0 минг), Андижон (79,6 минг), Наманган (75,2 минг), Бухоро (73,8 минг) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (91,0 минг), шунингдек меҳнат билан бандликнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикасида (49,8 минг), Сурхондарё (66,1 минг), Хоразм (60,2 минг), Жиззах (44,0 минг), Навоий (41,0 минг), Сирдарё (40,1 минг) вилоятларида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсизлик даражаси юқори ва даромад қидириб чет элга чиқаётган фуқаролари кўп бўлган, олисда жойлашган, тоғли, чегара олди 32 та туманга алоҳида эътибор қаратилади ва уларда 2014 йилда 145 мингтадан кам бўлмаган ёки барча иш ўринларининг 15% миқдорида иш ўринлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан 2014 йилда ҳар бир аниқ корхона кесимида иш ўринлари ташкил этишнинг тармоқ дастурларини, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш, иш кучига таклиф ва талабнинг мавсумий ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда илгари ташкил этилган иш ўринларини сақлаб қолиш ва барқарор фаолият юритишини сўзсиз таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил қилишнинг асосий молиявий манбалари — иқтисодиётнинг айрим корхоналарини ва иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, чет эл инвестициялари, тижорат банклари кредитлари, корхоналар маблағлари, аҳолининг якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил қилиш ва юритишга мўлжалланган маблағларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Банд бўлмаган аҳолини ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ижроси доирасида 2014 йилда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан меҳнат бозорида хусусан, ишсизлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари,муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар натижасида иш жойини йўқотган фуқаролар, ногиронлар, кўп болалилар, якка-ёлғизлар, одам савдоси жабрдийдалари ва бошқаларга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан фаол чораларни амалга ошириш давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадда янгидан ташкил этиладиган, шунингдек бўш (вакант) ва захира қилинадиган (квоталанган) иш ўринларига 345,3 минг кишини ишга жойлаштириш ҳамда 300 мингдан кам бўлмаган кишига меҳнат қонунчилиги, ихтиёрий ишга жойлашишлари учун иш ўринлари танлаш бепул маслаҳатлар бериш натижасида 650 мингга яқин кишига бандликка кўмаклашиш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан, иш қидиришнинг модификация қилинган дастурларидан фойдаланилади, вазирликнинг www.mehnat.uz сайти ва унинг ҳудудий органларининг сайтларидан ҳамда Давлат интерактив хизматларининг ягона портали http://my.gov.uz орқали фаол иш излаётган фуқароларга ишга жойлашишларида кўмаклашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, банд бўлмаган аҳолига ва ишсизларга, биринчи навбатда, ёшлар, хотин-қизлар, имконияти чекланган шахсларга касбга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилади. Ушбу мақсадда Тошкент шаҳридаги ишсизларни касбга ўргатиш марказининг ишсизларни машинасозлик ишлаб чиқариши, электротехника, автомобилларга хизмат кўрсатиш бўйича касбларга ўргатиш, шунингдек базавий касб-ҳунар коллежларида мавжуд бўш иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда ишсизларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш имкониятлари ишга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда ишсиз фуқароларни транспорт, йўл ёқаси ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишида, қишлоқ жойлардаги намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишида ташкил қилинадиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига фаол жалб этиш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда ногиронлар, кўп болали оналар, фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота-оналар, одам савдоси жабрдийдалари, меҳнат мигрантлари ва меҳнат бозорида иш топишда қийналадиган бошқа шахсларни ишга жойлаштириш учун камида 100 мингта иш ўрни захира қилинади (квоталанади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўш иш ўринлари ярмаркалари бандликка кўмаклашишнинг таъсирчан услуби саналади. Бундан мақсад иш изловчи фуқароларни таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари билан таништириш, шунингдек уларга меҳнат бозори, ходимларга эҳтиёж сезаётган корхоналар, ишга жойлашиш имкониятлари, мавжуд бўш иш ўринлари асосида қайта касбга ўқитиш тўғрисида тўлиқ маълумотлар беришдан иборат. 2014 йилда, барча туманлар ва шаҳарларни қамраб олган ҳолда, иш бериш салоҳиятига эга иш берувчилар, бўш иш ўринларига эга корхона ва ташкилотлар ҳамда банд бўлмаган фуқаролар иштирокида 1 170 та иш ўринлари ярмаркалари ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан амалга ошириладиган юқорида кўрсатилган чора-тадбирлар учун, хусусан, ишсизларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта тайёрлаш, уларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, шунингдек ишсизлик нафақалари тайинлаш ва тўлашни амалга оширадиган марказларни ва уларнинг ходимларини таъминлаш учун 30,0 млрд сўм сарфлаш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга ошириш доирасида таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда, Дастурни амалга ошириш доирасида ташкил этилаётган иш ўринларига, шунингдек мавжуд бўш (вакант) ва захира (квоталанган) қилинадиган иш ўринларига касб-ҳунар коллежларининг 500 мингга яқин битирувчисини ишга жойлаштириш мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар кесимида махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларни амалга оширишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотлар иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс чора-тадбирлар қуйидагиларни кўзда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар (иш берувчилар), касб-ҳунар коллежлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномаларнинг шартларига риоя этилишининг самарадорлигини ва ҳаққонийлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга қабул қилаётган кичик корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–4232-сонли Фармонида белгиланган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча вилоятлар марказларида, йирик туманлар ва шаҳарларда салоҳиятли иш берувчилар иштирокида ихтисослаштирилган иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш билан бир қаторда, уларга ўзининг тадбиркорлик ишини ташкил этиш ва юритиши учун тижорат банклари томонидан имтиёзли микрокредитларни ажратиш амалиётини давом эттириш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ аҳоли бандлигини таъминлашнинг қуйидаги янги имкониятлари сафарбар этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатган ёшларни, олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида ўқиган битирувчиларни, шунингдек одам савдоси жабрдийдаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчининг ташаббуси билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатган ёшларнинг, олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида ўқиган битирувчиларнинг ишдан бўшатилиши ҳақида меҳнат органларига хабар бериш йўли билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Дастур бажарилишининг мониторинги ва иш ўринларини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этишнинг тасдиқланган параметрларининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг электрон ахборот тизимидан фаол фойдаланган ҳолда, Дастурнинг мамлакатимиз туманлари ва шаҳарлари, тармоқлар ва аниқ корхоналар кесимида амалга оширилиши юзасидан тизимли ва мунтазам мониторинг ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг Ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур бажарилишининг бориши аниқ даврда реал вақт режимида таҳлил этиб борилади. Ушбу механизм ҳисобот даври охиригача тасдиқланган иш ўринлари ташкил этиш параметрларидан ортда қолиш мавжуд корхоналар, тармоқлар, бандлик йўналишлари, шунингдек туманлар ва шаҳарларни аниқлаш имконини беради ва жорий ҳисобот даврида Дастур параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилаётган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган иш ўринлари тўғрисида тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги низомга, шунингдек уларнинг ҳаққонийлигини танлаб ўрганишга мувофиқ йўналишлар ва худудлар кесимида ташкил этилган иш ўринлари кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги назоратга олинади, шунингдек иш ўринларининг тугатилиши ва тугатилиш сабабларини аниқлаш бўйича статистик ҳисоб-китоб ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун 2014 йилда йўналишлар ва ҳудудлар кесимида ташкил этилаётган иш ўринлари кўрсаткичларининг хаққонийлигини танлаб ўрганишни ҳамкорликда ўтказиш режа-жадвали ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Ўтказиладиган текширишлар, шунингдек иш ўринларининг тугатилиши ва тугатилиш сабабларини аниқлаш бўйича статистик ҳисоб-китобни йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чоралар натижалари махсус йиғилишларда худудларнинг масъул раҳбарлари иштирокида муҳокама этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан иқтисодиёт тармоқлари хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда инвестиция, саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, инфратузилма, маҳаллийлаштириш ва шу каби дастурлар параметрларидан келиб чиқиб ташкил этилаётган иш ўринларининг мониторинги амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда уларнинг ишчи комиссиялари томонидан мунтазам равишда, ҳар ойда, тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва жадваллар асосида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурлари бажарилишининг бориши муҳокама этилиб, тегишли чоралар кўриб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг таҳлили ва мониторинги асосида умумлашган ахборот ҳар ойда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилиб, унда мавжуд ортда қолишлар, уларнинг сабаблари кўрсатилади, шунингдек аниқ таклифлар ишлаб чиқилади, тақдим этилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус йиғилишларида масъул вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва йирик корхоналар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури мониторинги натижалари мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъати мажлисларида, вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг махсус йиғилишларида кўриб борилади, уларнинг натижалари юзасидан барча даражадаги ҳокимликларга ва иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органларига Дастур амалга оширилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилиш учун таклифлар тақдим этиб борилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 12-сон, 369-модда)