23.11.2013 йилдаги XXX/III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастурлари, маҳаллийлаштириш, тармоқларни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни технологик янгилаш ва қайта қуроллантириш дастурларини амалга ошириш ҳисобига 8297 та (жами иш ўринларига нисбатан 9,5%) иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик корхоналар ташкил этиш, микрофирмалар ҳамда якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш. Бунинг эвазига 43935 та (жами иш ўринларига нисбатан 50%) янги иш жойлари яратиш. Кичик бизнесда яратиладиган иш ўринларининг сезиларли қисми хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида, саноатда, қурилиш-пудрат ишларида, шу жумладан уй-жой қурилиш ва реконструкция қилиш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй меҳнатини ривожлантириш, биринчи навбатда корхоналар билан кооперацияга асосланган меҳнат шартномалари бўйича, миллий ва халқ хунармандчилиги ҳамда уйда хизмат кўрсатишга асосланган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш. Бунинг натижасида 16099 нафар банд бўлмаган фуқароларни, асосан кўп болали аёллар, ногиронлар ва бошқа аҳолининг ижтимоий заиф тоифаларини иш билан таъминлаш имконияти яратилади. Шундан, 4676 та иш ўринлари енгил саноат, озиқ-овқат, кимё, машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика комплекси ҳамда қурилиш, транспорт, алоқа тармоқларининг йирик ва кичик корхоналарида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида касаначиликни ташкил этиш ҳисобига яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик ва полиз экинлари ҳамда бошқа маҳсулотлар етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш ҳисобига 11305 та иш ўринлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўллари ва темир йўллар, электр, сув ва газ таъминоти объектларини қуриш ва таъмирлаш, телекоммуникация тармоқлари ва ускуналарини модернизациялаш ҳисобига ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини кенгайтириш ҳамда жойларда бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш эвазига 6138 та янги иш жойлари ташкил этилиши кўзда тутилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча ишламаётган корхоналар, шу жумладан тижорат банклари балансига берилган банкрот корхоналарнинг фаолиятини тиклаш бўйича чоралар кўриш натижасида 1194 та иш ўринлари яратилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2014 йилда иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури», шунингдек 2013 йил иш жойларини яратиш вилоят дастурининг 10 ойлик ижроси юзасидан вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи эшитилди ва муҳокама қилиниб, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «2014 йилда иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича вилоят ҳудудий ишчи комиссиясининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятда «2014 йилда иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури» ҳамда унинг асосий йўналишлари иловага* асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар ва туман ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда «2014 йилда иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»нинг барча йўналишлари бўйича бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурга киритилган корхона (тадбиркор ҳамда фермер)ларига янги иш ўринларининг яратилиши билан боғлиқ муаммоли (ер майдонлари ажратилиши, тижорат банклари томонидан ўз вақтида кредит маблағларининг ажратилиши ва бошқа) масалаларни ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (С. Бобоқулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда белгиланган прогноз параметрларнинг бажарилишини ҳудудлар ва корхоналар кесимида таҳлил қилиб, ҳар чорак якуни бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши қошидаги доимий ишловчи комиссия аъзолари ҳамда тегишли вилоят бошқармалари ва ҳудудий ҳокимликлар мутасаддиларига тегишли ахборотлар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент вилоятида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлисининг 1-сонли баёнида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги бандлик манзилли дастурига киритилган Олмалиқ шаҳри, Бекобод, Бўстонлиқ, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ ва Янгийўл туманларида хотин-қизлар тадбиркорлиги, ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини шакллантириш жараёнида, барча туман (шаҳар)лардан аниқ лойиҳаларни ташкил этиш таклифлари ҳамда 2013 — 2015 йиллар мобайнида Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш, ҳудудий инвестиция, модернизация ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис дастурлари асосида шакллантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссиясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш натижасида меҳнат бозорида иш қидирувчилар, биринчи навбатда ёшларни (таълим муассасалари битирувчиларини), таркибий ўзгаришлар натижасида бўшаб меҳнат бозорига чиқадиган фуқаролар ва бошқа тоифадаги ишсизларнинг бандлигини таъминлаш имконини ҳамда ишсизлик даражасини барқарор сақлаб қолиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссия»си зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси А. УСМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XXX/III-сон
(«Тошкент хақиқати» газетаси, 23.11.2013 й., 95 (12627)-сон)