20.11.2013 йилдаги 774-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 20.11.2013 йилдаги 774-II-сон
Кучга кириш санаси
20.11.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар ва бандлик йўналишлари (тармоқлари) бўйича 2014 йилда 983,6 мингта янги иш ўринлари ташкил этиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 йилларда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги дастурни, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини, Инвестиция дастурини, Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини ҳамда индустриал ривожланиш ҳудудий дастурларини амалга оширишни давом эттириш ҳисобига демографик ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларини, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган ёшларни ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳалари, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаси, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик корхоналарининг ривожланиши муносабати билан ишчи кучига бўлган талабни инобатга олган ҳолда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва параметрлари бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларни ва республика ҳудудларини ривожлантириш, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш бўйича қабул қилинган барча қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаган ҳолда, меҳнат бозорида фаол чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ишсизларни, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни, иқтисодиётда юз берган тузилмавий ўзгаришлар оқибатида ишидан маҳрум бўлган фуқароларни, ногиронларни, кўп болали ва ёлғиз шахсларни, одам савдосидан жабрланганларни касбга қайта тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш орқали ишсизликнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда мустақил равишда ишга жойлашиш учун иш жойини танлаш бўйича бепул маслаҳатлар берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча вилоят марказларида, йирик шаҳарлар ва туманларда потенциал иш берувчилар иштирокида ихтисослаштирилган иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этсин ҳамда ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, иш қидиришнинг модификацияланган дастурларидан, вазирлик ҳамда унинг ҳудудий органлари расмий веб-сайтларидан фойдаланиш орқали фаол иш излаётган фуқароларни ишга жойлаштиришда кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини битирган ёшларни, давлат грантлари бўйича таълим олган олий ўқув юртлари битирувчиларини, шунингдек одам савдосидан жабрланганларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур республика туманлари ва шаҳарлари, тармоқлар ва аниқ корхоналар кесимида амалга оширилишини ҳақиқий вақт режимида вазирликнинг электрон ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тизимли ва мунтазам мониторинг қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига ҳар чоракда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот ҳамда зарур материалларни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси қўмиталари назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш чоғида 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва параметрларини бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин, уларнинг якунлари бўйича Дастурнинг самарали амалга оширилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқсин ва тавсия этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси мазкур қарорнинг ижроси назорат қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
774-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 11-сон, 305-модда)