Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2023 06.09.2013 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2023
Ҳужжат 06.09.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 2-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиётида божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабанда учун жавобгарликка оид қонунчиликни қўллашда масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 3-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси (бундан буён матнда божхона чегараси) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси билан устма-уст тушади. Божхона чегарасига қонунда эркин божхона зоналари ва эркин омборлар тегралари (периметрлари) ҳам киритилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудини унинг буткул давлат ҳудуди ташкил этади, эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудлари бундан мустасно (агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда – БК) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан қатъий белгиланган. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда божхона чегарасидан ҳар қандай тарзда ўтказиш қонунга хилоф ҳисобланади ва маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарлик турини божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товарлар ва транспорт воситалари миқдори билан боғлаган бўлиб, бу миқдор уларнинг ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар ва транспорт воситаларини қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан кўп миқдоргача ўтказганлик учун ҳар доим, шахс айнан шундай ҳуқуқбузарлик учун бир йил давомида бир неча марта маъмурий жавобгарликка тортилганлигидан қатъий назар, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК) 182-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик товарлар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22716, 22719, 22720, 22721-моддалари, 22722- моддасининг биринчи қисми) шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна айнан шундай ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖК 182-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик шахс товарлар ва транспорт воситаларини қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъи назар, келиб чиқади. Бунда ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» ва «г» бандлари бўйича жиноий жавобгарлик фақат божхона тўғрисидаги қонунчилик кўп миқдорда бузилган ҳолдагина келиб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар, жумладан, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноят предмети ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона чегарасидан ўтказилаётган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, валюта ва валюта қимматликлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр, иссиқлик энергиялари ва энергиянинг бошқа турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БК 7-моддаси 1 — 3-бандларига мувофиқ, товар деб тан олинадиган транспорт воситалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектлари (фойдали моделлар, саноат намуналари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий бойликлар – моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари («Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЖК 182-моддаси мазмунига кўра, товарлар ва транспорт воситаларини (бундан буён матнда – товарлар) қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқиш тарзидаги ҳаракатни қуйидаги усуллардан бири орқали содир этишда ифодаланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назоратини четлаб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назоратидан яшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларация қилмасдан ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегарани бузиб ўтиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Товарларни божхона назоратини четлаб ўтказиш уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари ёки божхона назорати ўтказиш вақтидан ташқари олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқишдан иборат ҳар қандай қасддан содир этилган ҳаракатда ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш билан боғлиқ тарзда содир этилса, шахснинг бундай ҳаракатлари ЖК 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Товарларни божхона назоратидан яшириш деганда, уларни топишни қийинлаштириш ёхуд уларнинг асл хусусияти ёки миқдорини яшириш (масалан, айрим бир товарларга бошқасининг кўринишини бериш, товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш учун махсус тайёрланган ёки мослаштирилган хуфя жойлардан (чемоданлар, сумкалар, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа ташиш воситаларининг конструкциявий (тузилиш) хусусиятига кўра, ашёларини сақлаш ёки ташишга мўлжалланмаган бўшлиқлари, деворлари (рамалари) ораларидан фойдаланиш, жиноят предметларини одам танасида яшириш)га қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, жумладан, божхона органларига қуйидагиларни тақдим этиш тушунилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
била туриб қалбаки ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғон маълумотлар киритилган ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунга хилоф равишда олинган ёки бошқа товарларга тегишли ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қалбакилаштирилган божхона қиёслаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, маркалар босиш, қиёслаш белгилари, штамплар ва БК 46-моддасида назарда тутилган бошқа қиёслаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий қиёслаш воситаларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, товарларни божхона чегарасидан ўтказишнинг ҳар бир тартиби учун қонунчиликда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг алоҳида рўйхати назарда тутилган (БК 43-моддаси). Шундан келиб чиқиб, мазкур рўйхатларда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органларига тақдим этмаган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф деб қаралиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Товарларни декларация қилмасдан божхона чегарасидан ўтказиш товарларни олиб кириш ёки олиб чиқиш (чиқариш), уларни танланган божхона режими остига жойлаштириш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган товарлар ҳақидаги маълумотларни божхона декларациясида қасддан баён қилмасликни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб товарларни божхона чегарасидан ўтказиш деганда, божхона декларациясида ёки декларациялашнинг бошқа белгиланган шаклида товарлар (номланиши, сифати ва хусусиятларини ўзида акс эттирувчи маълумотлар, шу жумладан уларнинг ТИФ ТН кодлари), божхона режими тўғрисида била туриб ёлғон маълумотларни акс эттириш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтирилсинки, божхона органи томонидан божхона декларациясини текшириш, товарларни кўздан кечириш ва божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги аниқлангунга қадар божхона декларациясида йўл қўйилган хатоларнинг декларант томонидан мустақил тузатилиши (БК 95-моддаси) маъмурий ва жиноий жавобгарликни истисно этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноятнинг тугалланиш пайти ҳар бир муайян иш бўйича товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш усулидан (божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб) келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яширган ҳолда товарларни божхона чегарасидан ўтказиш жинояти товарлар билан божхона чегарасини амалда кесиб ўтган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланган ҳолда товарларни божхона чегарасидан ўтказиш жинояти қайд этилган ҳуқуққа хилоф усуллардан бири аниқланган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товарларни ўтказиш жараёнида ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноят усули (ҳужжатлардан ёки божхона қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиш, декларация қилмаслик, бошқа номга декларация қилиш, божхона назоратидан яшириш) аниқланмаган бўлса, жиноят божхона органлари томонидан товарларни чиқариш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан, бундай қарор шахс божхона таомилини якунлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қабул қилинмаган ҳолларда эса, товарлар божхона назорати остидан амалда чиқарилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товарлар миқдорини аниқлашда, ушбу товарларнинг жиноят содир этилган вақтдаги бозор қийматидан келиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар амалда мавжуд бўлмаган (эркин муомалага чиқарилган, сотиб юборилган ва ҳ. к.) ҳолларда, уларнинг қиймати сифатида божхона расмийлаштируви пайтида Ўзбекистон Республикасининг «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ аниқланган божхона қиймати тан олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар қийматини аниқлашнинг имконияти бўлмаган ҳолларда (масалан, қалбакилаштирилган спиртли ичимликлар, контрафакт товарлар) уларнинг қиймати баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товарлар миқдорини аниқлашда, фақат, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, ёхуд божхона ҳужжатлари ёки қиёслаш воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб ўтказилган товарлар қисмининг қиймати инобатга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар шахс божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан бир қаторда қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, уни божхона органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этган шахс ҳаракатлари ЖК 182-моддаси билан квалификация қилинади ва қўшимча равишда 228-моддаси билан квалификация қилишни талаб қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судларга тушунтирилсинки, агар жиноят божхона чегарасини бузиб ўтиш йўли билан содир этилган бўлса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда бузиб ўтиш деганда, жумладан, божхона постига ҳужум қилиш, божхона органларининг қонуний фаолиятига бошқача фаол қаршилик кўрсатиш (масалан, божхона чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ бўйсунмаслик, ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш), божхона хизмати техник воситаларига шикаст етказиш ёки уларни ишдан чиқариш ва ҳ. к. йўли билан божхона чегарасини кесиб ўтишда ифодаланган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар божхона чегарасини бузиб ўтиш пайтида айбдор томонидан шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган ёки у қасддан ўлдирилган бўлса, қилмиш ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва тегишлича ЖК 97 ёки 104-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қасддан баданга енгил ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати, шунингдек мулкий зиён етказилиши ЖК 182-моддаси иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК 105, 109 ва 173-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган деб топилган ҳолларда, ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди бўйича нафақат товарларни бевосита божхона чегарасидан ўтказган, балки барча уюшган гуруҳ аъзоларининг (масалан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш мақсадида чет элда товар харид қилган, божхона назорати пунктида уни ўтказишда кўмаклашган ёки божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ҳужжатларни қалбакилаштирган, юкнинг қонунга хилофлигини била туриб, транспорт экспедитори сифатида қатнашган уюшган гуруҳ аъзолари) ҳаракатлари квалификация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жиноятни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этган мансабдор шахс (ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди) деб, хизмат бурчига кўра божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарлар устидан божхона назоратини (ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш, оғзаки сўров, божхона кўриги, божхона қиёслаши, товарлар ҳисобини юритиш) амалга оширишга мажбур шахс топилиши лозим. Бундай шахслар жумласига, шунингдек, божхона назоратининг муайян шаклларидан БК 50-моддасига асосан озод этилган ва ўз хизмат лавозимидан товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасида ўтказиш учун фойдаланган мансабдор шахслар ҳам киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади ва Жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансабдор ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси) жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказишда ўз хизмат лавозимидан фойдаланган мансабдор шахснинг (жиноят ташкилотчиси, далолатчиси, ёрдамчисининг) ҳаракатлари ЖК 28-моддаси ва ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади (уюшган гуруҳ аъзоларининг ҳаракатлари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шахснинг валютани қонунга хилоф равишда божхона чегарасида ўтказишда айбдорлиги масаласини ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикасига эркин олиб кириладиган ва олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий ва миллий валюта миқдори қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 октябрдаги 376-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш Тартиби»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида»ги 86-сонли қарори билан белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс томонидан Ўзбекистон Республикасига бир вақтнинг ўзида олиб кириладиган ёки олиб чиқиб кетиладиган нақд валютанинг фақат бир қисми декларация қилинган бўлса, шахснинг ҳаракатлари нақд валютанинг декларация қилинмаган қисми миқдоридан келиб чиққан ҳолда квалификация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни (бундан буён матнда — контрабанда ашёлари) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бошқа жиноят — контрабанда таркибини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона чегараси орқали ЖК 246-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган контрабанда предметларини ўтказишда ифодаланган ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахс ЖК 182-моддаси таъсирига тушувчи товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш билан бир қаторда контрабанда жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 246-моддаларда назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахс контрабанда жиноятини содир этиш билан бир қаторда контрабанда ашёларининг ноқонуний муомаласи билан бошқа жиноятларни (ЖК 247, 248, 273-моддалари ва ҳ.к.ларни) содир этса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ЖПК 211-моддасига мувофиқ ҳукм, жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим (қарор) чиқариш пайтида суд иш бўйича ашёвий далил деб топилган предметлар, шу жумладан транспорт воситалари тўғрисидаги масалани ҳал этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур масалани кўриб чиқиш чоғида судлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги «Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона чегараси орқали қонунга хилоф равишда ўтказилган, ашёвий далил деб топилган предметлар эгалиги юзасидан низолар фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишларни кўришда судлар, бундай жиноятлар содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари ҳамда уларга хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишига доир ҳар бир иш бўйича чиқарилган суд қарорининг бир нусхасини маъмурий ёки жиноий ишни қўзғатган органга мазкур соҳада йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш учун юборишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ва контрабандага доир ишлар бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари ва йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги «Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 2-сонли ва 1998 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Божхона кодексининг қабул қилиниши муносабати билан суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида»ги 30-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. МУСТАФАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси А. УСМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон