Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2018 31.10.1996 йилдаги 376-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКАДА НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИНГ МУОМАЛАДА БЎЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сонли «Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш чоралари тўғрисида»ги Фармонини бажариш ва хорижий валюта ҳаракати устидан зарур назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси темир йўллар ва автомобиль йўллари кесишадиган жойларда республика чегараси периметри бўйлаб, 2-иловага мувофиқ штатдаги ходимлари 327 нафар бўлган қўшимча кўчма ва кўчмас божхона постлари барпо этишни ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилги Давлат бюджетини тузишда Давлат солиқ қўмитасига божхона органларининг қўшимча ходимларини, янгидан ташкил этилаётган постларни кўриш ва жиҳозлашни маблағ билан таъминлаш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси чегара яқинидаги темир йўл станцияларида зарур божхона назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратсин, янгидан ташкил этилаётган божхона постларини жойлаштириш учун зарур миқдорда хоналар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил учун марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари прогнозларини, қурилишларнинг адресли дастурларини тузишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси объектларининг биринчи навбатда киритилишини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ерлар ажратиш, божхона постлари, мажмуилари қуриш, уларни зарур материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни жадал ҳал этиш бўйича комиссиялар тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги 1997 йил учун ўзларига ажратиладиган капитал маблағлар умумий ҳажмлари ҳисобига божхона постлари ва мажмуиларига зарур муҳандислик коммуникациялари ўтказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзавтойўл» давлат концерни ўз маблағлари ҳисобига машиналар учун зарур кириб келиш йўллари, тўхтаб туриш жойлари ва автомобилларнинг ўтиш жойларида дастлабки текширишдан ўтказиш майдончалари қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг 1, 4 ва 11-бандлари мазмунини хорижий давлатларнинг Ташқи ишлар вазирликларига, чет мамлакатлар элчихоналарига, консулхоналарига, хорижий фирмаларнинг ваколатхоналарига белгиланган тартибда маълум қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
376-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 октябрдаги 376-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш чоралари тўғрисида» 1996 йил 24 октябрдаги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини белгилайди, шунингдек улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузишга нисбатан қўлланиладиган чораларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Тартиб дипломатик дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нақд хорижий валютани олиб кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валюта олиб киришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Олиб кириладиган нақд хорижий валюта унга декларация тўлдириш ҳамда божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация тўлдириш белгиланган Т-6 шаклидаги божхона декларациясида олиб кириладиган валюта суммаси тўғрисида ёзма равишда баён қилиш билан амалга оширилади. Декларация икки нусхада тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий валютанинг нақдлиги текширилганидан сўнг божхона декларацияси белгиланган тартибда божхона органи ходими томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. 5000 АҚШ доллари қийматидан ортиқ бўлмаган миқдордаги нақд хорижий валюта божхона органи ходими томонидан тасдиқланган божхона декларациясининг бир нусхаси берилган ҳолда ўтказилади. Декларациянинг иккинчи нусхаси божхона органида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5000 АҚШ доллари қийматидан ортиқ бўлган нақд хорижий валюта Т-6 шаклидаги божхона декларацияси ўрнига божхона органи ходими томонидан ёзиб бериладиган ТС-28 шаклидаги гувоҳнома берилган ҳолда ўтказилади. Декларациянинг иккала нусхаси ҳам божхона органида қолади.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Таклиф этувчи томон Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг Ўзбекистон Республикасига келишига таклифни расмийлаштиришда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига таклиф этиладиган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилган ва уларда бу қонун бузилишлари учун белгиланган жарималарни тўлаш учун маблағлар бўлмаган тақдирда у улар учун барча моддий жавобгарликни зиммасига олиши тўғрисида ёзма кафолатли мажбуриятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Республикадан чиқиб кетиш чоғида жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари божхона органига улар томонидан олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валюта декларация қилинган Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Республика ташқарисига нақд эркин алмаштириладиган валютани эркин олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси резидентларига 2000 АҚШ долларига тенг миқдорда сумма доирасида, норезидентларига эса — божхона декларациялари (Т-6 шаклидаги кириш божхона декларацияси ёки ТС-28 шаклидаги гувоҳнома)га мувофиқ олиб кирилган валюта доирасида рухсат этилади. Кўрсатилган суммадан ортиқ нақд валютани олиб чиқиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун бош лицензияга эга бўлган ваколатли банкларнинг рухсати билан йўл қўйилади.
(2.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 442-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.3, 2.4 ва 2.5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси норезиденти божхона органларининг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 октябрдаги 376-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг божхона чегараси темир йўл, автомобиль ва авиация транспорти билан кесиб ўтиладиган жойларда янгидан ташкил этиладиган божхона постларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТЛАР СОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тартиб рақами‎‎

Минтақалар‎‎

Постлар сони‎‎

Штатлар сони (нафар)‎‎

1.‎ Қорақалпоғистон Республикаси‎ 2‎ 24‎
вилоятлар:‎
2.‎ Андижон вилояти‎ 1‎ 14‎
3.‎ Бухоро вилояти‎ 1‎ 32‎
4.‎ Жиззах вилояти‎ 1‎ 14‎
5.‎ Қашқадарё вилояти‎ 1‎ 12‎
6.‎ Навоий вилояти‎ 1‎ 20‎
7.‎ Наманган вилояти‎ 1‎ 14‎
8.‎ Самарқанд вилояти‎ 1‎ 18‎
9.‎ Сурхондарё вилояти‎ 3‎ 48‎
10.‎ Сирдарё вилояти‎ 1‎ 22‎
11.‎ Тошкент шаҳри‎ 2‎ 39‎
12.‎ Тошкент вилояти‎ 2‎ 38‎
13.‎ Фарғона вилояти‎ 1‎ 14‎
14.‎ Хоразм вилояти‎ 2‎ 18‎
ЖАМИ:‎ 20‎ 327‎