Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2016 29.08.1997 йилдаги 470-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бож тарифи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун бож тарифини шакллантириш ва қўлланиш тартибини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлардан бож ундириш қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодиёти билан самарали интеграциялашуви учун шарт-шароит яратиш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Бож тарифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бож тарифи — божхона чегарасидан олиб ўтиладиган, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (бундан кейин матнда Товар номенклатураси деб юритилади) принциплари ва қоидаларига мувофиқ ҳолда бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкаларининг тўпламидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Бож
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бож — Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтилаётганда божхона органлари томонидан ундириладиган тўлов.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида импорт божи, экспорт божи, мавсумий ва алоҳида (махсус, антидемпинг, компенсация) бож қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида божларнинг қўлланилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Бож ставкаларининг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида бож ставкаларининг қуйидаги турлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож ундириладиган товарларнинг божхона қийматига нисбатан фоизларда ҳисобланадиган адвалор ставкалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож ундириладиган товарлар бирлиги учун белгиланган миқдорда ҳисобланадиган хос ставкалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божнинг адвалор ҳамда хос турларини ўз ичига оладиган аралаш ставкалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Халқаро шартномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бож тарифи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Импорт ва экспорт божи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт божи халқаро шартномаларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий алоқаларда энг кўп қулайлик бериш тартибини қўллаётган мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар учун ундириладиган импорт божи ставкаларининг энг кам ёки энг кўп миқдори қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-иқтисодий алоқаларда энг кўп қулайлик бериш тартиби назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёки қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги аниқланмаган товарлар учун ундириладиган импорт божининг ставкалари икки баравар оширилади, ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси томонидан тариф преференциялари бериладиган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт ва экспорт божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Мавсумий божлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавсумий божлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиб, товарлар олиб кириш ва олиб чиқишни тезкор тартибга солиш учун қўлланилади. Бунда бож тарифида назарда тутилган бож ставкалари қўлланилмайди. Мавсумий божлар улар белгиланган вақтдан эътиборан олти ойдан ортиқ амал қилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Божхона қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қиймати — ушбу Қонунга мувофиқ белгиланадиган ва божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган товар қийматидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қиймати ўтказиладиган божхона расмийлаштируви вақтида божхона органига декларант томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда маълум қилинади (декларацияга киритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қийматини аниқлаш тўғри ва ҳужжатлар билан тасдиқланган маълумотларга асосланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Божхона қийматини белгилашда декларантнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органига тақдим этилган, божхона қийматини белгилашда фойдаланилган маълумотларнинг тўғрилигини исботлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон қилинган божхона қийматига аниқлик киритиш зарурияти вужудга келганида божхона органининг рухсати билан ўзи декларация берган товардан гаров қўйиб ёки вакил банкнинг кафолати остида ёхуд божхона органи чиқарган товарнинг божхона баҳосига мувофиқ божхона тўловларини тўлаб фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қийматини аниқлаш хусусида божхона органи чиқарган қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органига божхона қийматини эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органининг талабига биноан божхона қийматини белгилашга доир маълумотларни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант томонидан эълон қилинган товарнинг божхона қийматига аниқлик киритилиши ёки божхона органига қўшимча ахборот берилиши муносабати билан юзага келган харажатларни декларант тўлайди. Товарнинг божхона баҳосини аниқлаш муносабати билан уни божхонада расмийлаштириш муддатининг узайишидан декларант божни тўлаш муддатини амалда кечиктириш учун фойдаланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Товарнинг божхона баҳоси устидан назоратни амалга оширишда божхона органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг божхона баҳоси устидан назоратни амалга оширишда божхона органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант эълон қилган товарнинг божхона қиймати тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
башарти декларант ўзи фойдаланган маълумотларининг тўғрилигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаса, товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант фойдаланган усулни қўллаш мумкин эмаслиги ҳақида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант эълон қилган товарнинг божхона қиймати тўғри аниқланганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаса ёки декларант тақдим этган маълумотларни нотўғри ва (ёки) тўлиқ эмас деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса, ўзида бор маълумотларга (шу жумладан айнан бир хил бўлган ёки ўхшаш товарларнинг баҳолари ҳақидаги ахборотга) асосланиб, ушбу Қонунга мувофиқ тузатишлар киритиш йўли билан божхона қийматини аниқлаш усулларини бирин-кетин қўллаган ҳолда декларация берилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органи декларантнинг ёзма сўровига биноан, у эълон қилган товарнинг божхона қиймати божхона органи томонидан қабул қилинмаганлигининг сабаблари кўрсатилган тушунтириш хатини декларантга тақдим қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Божни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ва ундириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар учун божни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ва ундириш унинг божхона қиймати асосида Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бож Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Божхона баҳоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона баҳоси — Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарлар қийматини божхонада аниқлашнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланиладиган усуллари тизимидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Божхона баҳосини чиқариш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолаш товарнинг божхона баҳосини чиқаришнинг асосий усулидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар асосий усулдан фойдаланиб бўлмаса, божхона баҳосини чиқаришнинг қуйидаги усуллари бирин-кетин қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қийматларни чегириб ташлаш асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қийматларни қўшиш асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резерв усул.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қийматларни чегириб ташлаш ва қийматларни қўшиш асосидаги усуллар исталган кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб божхона баҳосини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қиймати битим қийматидан, яъни олиб кирилаётган товар учун Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтиш вақтида амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган баҳодан иборатдир, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қийматини эълон қилиш вақтида декларант фойдаланган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланган ва тўғри бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидорнинг товарларни тасарруф этиши ёки улардан фойдаланишига тааллуқли чекловлар бўлмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг сотилиши ёки нархи баҳоланаётган товарларнинг божхона қиймати аниқлаб бўлмайдиган ҳолга олиб келадиган қандайдир шартлар ёки фикрларга сабаб бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидор товарни кейинчалик қайта сотиши, тасарруф этиши ёки ундан фойдаланишидан келган тушумнинг бирон-бир қисми бевосита ёки билвосита сотувчига ўтмаса, фақат агар ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тегишли тузатишлар киритиш мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидор ва сотувчи бир-бирига боғлиқ шахслар бўлмаса, бундай ўзаро боғлиқлик битим қийматига таъсир этмаганлиги декларант томонидан исбот қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қийматини аниқлашда олиб кирилаётган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган баҳога қуйидаги харажатлар қўшилади, башарти улар мазкур баҳога киритилмаган бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) товарни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб келтиргунга қадар қилинган харажатлар: ташиш қиймати; юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш билан боғлиқ харажатлар; суғурта суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) харидор томонидан қилинган харажатлар: воситачилик ва брокерлик ҳақлари, товарни сотиб олиш чоғидаги воситачилик харажатлари бундан мустасно; контейнерлар ва (ёки) кўп марта ишлатиладиган бошқа идишлар қиймати, агар улар баҳоланаётган товар билан бир бутун деб ҳисобланса; ўраш қиймати, бунга ўраш материаллари қиймати ва ўраш ҳақи киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) хизматларнинг ҳамда сотувчи харидорга текинга ёки арзон нархда бевосита ёхуд билвосита берадиган бошқа товарларнинг қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун харидор баҳоланаётган товарларни сотиш шарти сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши шарт бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, тасарруф этиш ёки ундан фойдаланишдан келган тушумнинг бевосита ёки билвосита сотувчига тегиши керак бўлган исталган қисмининг қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб божхона баҳосини чиқариш усулидан фойдаланиш мумкин эмас, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидорнинг баҳоланаётган товарга бўлган ҳуқуқлари чекланган бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар ва товар баҳосига жиддий таъсир қилмайдиган чекловлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни сотиш ва битим қиймати таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қийматини эълон қилиш вақтида декларант фойдаланган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланмаган бўлса ёки улар нотўғри бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчилари бир-бирига боғлиқ шахслар бўлса, уларнинг ўзаро боғлиқлиги битим баҳосига таъсир этмаган ва бу нарса декларант томонидан исбот қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир-бирига боғлиқ шахслар дейилганда қуйида келтирилган белгиларнинг ақалли биттасига мос келадиган кишилар тушунилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчиларидан биттаси (жисмоний шахс) ёки битим қатнашчиларидан бирининг мансабдор шахси айни бир вақтда битимда қатнашаётган бошқа шахснинг мансабдор шахси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчилари корхонага биргаликда эгалик қилувчи шахслар бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчилари меҳнат муносабатлари орқали ўзаро боғлиқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчиларидан бири битимда қатнашаётган бошқа шахс устав капиталининг овоз ҳуқуқини берувчи камида беш фоизига тенг бўлган улуш (пай) ёки акция эгаси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимнинг ҳар иккала қатнашчиси бевосита ёки билвосита учинчи шахс назорати остида бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчилари биргаликда бевосита ёки билвосита учинчи шахсни назорат қилсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчиларидан бири битимда қатнашаётган бошқа шахснинг бевосита ёки билвосита назорати остида бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчилари ёки уларнинг мансабдор шахслари қариндош бўлсалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб божхона баҳосини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан бир хил товар дейилганида ҳар жиҳатдан, шу жумладан: физик хусусиятлари; сифати ва бозордаги қадри; қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги; ишлаб чиқарувчиси каби белгилари жиҳатидан баҳоланаётган товар билан бир хил бўлган товар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг ташқи кўринишидаги жузъий фарқлар, агар у бошқа жиҳатлари билан ушбу модданинг биринчи қисми талабларига мос бўлса, уни айнан бир хил эмас, деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қиймати бож қийматини белгилаш учун асос қилиб олинади, агар бу товар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган товар олиб кирилгунга қадар кўпи билан 90 кун олдин Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш учун сотилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тахминан ўшанча миқдорда ва (ёки) ўшандай тижорат шартларида олиб кирилган бўлса. Агар айнан бир хил товар кўп ёки кам миқдорда ва (ёки) бошқа тижорат шартларида олиб кирилган бўлса, баҳоланаётган товарнинг божхона қийматига ана шу фарқларни ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилади, башарти, бу тузатишларнинг асосли эканлигини божхона органига ҳужжатлар билан тасдиқлаб бериш мумкин бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб аниқланадиган божхона қийматига ушбу Қонуннинг 18-моддасида кўрсатилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузатишлар декларант томонидан тўғри ва ҳужжат билан тасдиқланган маълумотлар асосида киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу усулни қўллаш вақтида айнан бир хил товар юзасидан тузилган битимнинг икки ва ундан ортиқ нархи мавжудлиги аниқланса, олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини белгилаш учун уларнинг энг паст нархи қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб божхона баҳосини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўхшаш товар дейилганида ҳар жиҳатдан бир хил бўлмаса-да, ўхшаш хусусиятларга эга бўлганлиги ва таркибий жиҳатдан ўхшашлилиги туфайли баҳоланаётган товар билан бир хил вазифаларни бажара оладиган ва тижорат нуқтаи назаридан унинг ўрнини боса оладиган товар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг ўхшашлигини аниқлашда унинг қуйидаги белгилари: сифати, товар белгисининг мавжудлиги ва бозордаги қадри; қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги; ишлаб чиқарувчиси ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб божхона баҳосини чиқариш усулидан фойдаланганда ушбу Қонун 19-моддаси учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларининг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда ва ушбу модданинг қоидалари асосида божхона баҳосини чиқариш усулларидан фойдаланилганида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар товар баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган мамлакатда ишлаб чиқарилмаган бўлса, у баҳоланаётган товар билан айнан бир хил ёки ўхшаш ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган товарнинг ишлаб чиқарувчиси томонидан эмас, балки бошқа шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар, баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган шахс томонидан ишлаб чиқарилган айнан бир хил товар ҳам, ўхшаш товар ҳам бўлмаган тақдирдагина эътиборга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар товарни лойиҳалаш, унинг устидаги тажриба-конструкторлик ишлари, унинг бадиий безаги, дизайни, эскизи, чизмалари ва бошқа шунга ўхшаш ишлар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган бўлса, бундай товар айнан ёки бир хил ўхшаш ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Қийматларни чегириб ташлаш асосида божхона баҳосини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товарлар ўзининг дастлабки ҳолати ўзгармаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилса, қийматларни чегириб ташлаш асосида божхона баҳосини чиқариш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қийматларни чегириб ташлаш асосида божхона баҳосини чиқариш усулидан божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида фойдаланилганда товар бирлигининг баҳоланаётган, айнан ёки бир хил ўхшаш товарлар олиб келинган вақтдан бошлаб камида 90 кундан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катта туркумларда битимнинг сотувчи билан ўзаро боғлиқ бўлмаган иштирокчисига сотилган баҳоси қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар бирлигининг баҳосидан қуйидаги харажатлар чегириб ташланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
воситачилик ҳақи тўлашга қилинган харажатлар, фойдага қўйиладиган одатдаги устамалар ва олиб келинган бир хил классдаги ва турдаги товарларни Ўзбекистон Республикасида сотиш билан боғлиқ умумий харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар олиб кириш ёки сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида тўланиши лозим бўлган импорт божлари, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида транспортда ташиш, суғурталаш, юклаш ва тушириш учун қилинган харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кирилаётган вақтда қандай ҳолатда бўлса, шу ҳолатда баҳоланган, айнан бир хил бўлган ёки ўхшаш товарлар сотилган ҳоллар мавжуд бўлмаса, декларантнинг илтимосига биноан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қоидаларига риоя этган ҳолда ҳамда қўшилган қийматга тузатиш киритилиб, қайта ишланган товар бирлигининг баҳосидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Қийматларни қўшиш асосида божхона баҳосини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қийматларни қўшиш асосида божхона баҳосини чиқариш усулидан фойдаланилганда, товарнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган товарни ишлаб чиқариш муносабати билан тайёрловчи томонидан сарфланган материаллар қийматини ва бошқа харажатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айни бир турдаги товарларни олиб чиқилаётган мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига сотишга хос бўлган умумий харажатларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтиш жойигача транспортда ташиб келтириш, юклаш ва тушириш, суғурталаш харажатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айнан ёки бир хил ўхшаш товарларни Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш натижасида экспортёр томонидан одатда олинадиган фойдани қўшган ҳолда чиқариладиган баҳоси божхона қийматини белгилаш учун асос сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Резерв усул ёрдамида божхона баҳосини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товарнинг божхона қийматини ушбу Қонуннинг 18—22-моддаларида кўрсатилган усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарларнинг божхона қиймати божхона органида мавжуд бўлган нархларга доир ахборот асосида белгиланади. Бунда товарнинг божхона қийматини белгилашда қуйидагиларга асосланиш мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўхшаш товарнинг сотув нархига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ва ундан ортиқ муқобил қийматларнинг энг юқорисига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг олиб чиқилган (экспорт қилинган) мамлакат ички бозоридаги баҳосига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб чиқилган (экспорт қилинган) мамлакатдан учинчи мамлакатларга етказиб берилган товарнинг баҳосига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг паст божхона қийматларига, шунингдек товарларнинг ўзбошимчалик билан қўйилган ёки ўз тасдиғини топмаган сохта қийматларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Товар ишлаб чиқарилган мамлакат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар батамом ишлаб чиқарилган ёки ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқ етарли даражада қайта ишланган мамлакат товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳисобланади. Бир гуруҳ мамлакатлар, мамлакатларнинг божхона иттифоқлари, минтақа ва башарти, товар ишлаб чиқарилган жойни аниқлаш мақсади ажратиб кўрсатишни тақозо этса, бирор мамлакатнинг муайян қисми товар ишлаб чиқарилган мамлакат деб ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Муайян мамлакатда батамом ишлаб чиқарилган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар муайян мамлакатда батамом ишлаб чиқарилган товарлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг ҳудудидан ёки ҳудудий сувларидан ёхуд континенталь шельфидан ва денгиз остидан олинган фойдали қазилмалар, агар мамлакат денгиз остини қазиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат ҳудудида ўстирилган ёки йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда етиштирилган ўсимлик маҳсулотлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат кемаларида ёки у ижарага олган (фрахт қилган) кемаларда жаҳон океанида овланган ва (ёки) тайёрланган денгиз ови маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатдаги ишлаб чиқариш ёки бошқа операцияларнинг натижаси бўлмиш иккиламчи хом ашё ва чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатга қарашли ёки у ижарага олган космик кемаларда очиқ космосда олинган юқори технология маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ушбу моддада кўрсатиб ўтилган маҳсулотлардангина ишлаб чиқарилган товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товарни ишлаб чиқаришда икки ёки ундан ортиқ мамлакат иштирок этаётган бўлса, унинг ишлаб чиқарилган жойи шу товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезонига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян мамлакатда товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезонлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни қайта ишлаш натижасида унинг Товар номенклатурасидаги ўрнининг (товарнинг таснифловчи кодининг) дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгариши (умумий қоида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилган материаллар қийматининг ёки қўшилган қийматнинг фоизлардаги улуши етказиб берилаётган товар баҳосининг қайд этилган улушига етганда (адвалор улуш қоидаси) товар қийматининг ўзгариши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезонларига жавоб бермайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш ёки транспортда ташиш вақтида товарларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни сотиш ва транспортда ташишга тайёрлаш бўйича операциялар (товар туркумини майдалаш, товарларни жўнатишни ташкил қилиш, саралаш, қайтадан ўраш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оддий йиғув операциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни (таркибий қисмларни) аралаштириб ҳосил қилинган маҳсулотга унга дастлабки таркибидан жиддий фарқлантирадиган хусусиятларни бермаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида кўрсатилган операцияларнинг иккитаси ёки ундан ортиғини бир вақтда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларини сўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян товарлар ҳамда мамлакатлар учун етарли даражада қайта ишланганлик мезони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда жорий этилади ва қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Товарлар туркум-туркум қилиб етказиб берилганда уларни ишлаб чиқарган мамлакатни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ёки транспорт шароитларига кўра, товарларни битта туркум қилиб жўнатишнинг иложи бўлмаганлиги сабабли улар бўлиб-бўлиб ёки йиғилмаган ҳолда етказиб берилса, шунингдек бир туркум товар нотўғри тақсимланиши натижасида бир неча туркумга бўлинган бўлса, уни ишлаб чиқарган мамлакатни аниқлашда бундай товарлар декларантнинг хоҳишига кўра, ягона товар деб қаралиши керак. Ушбу қоидани қўлланиш шарти қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлакларга бўлинган ёки йиғилмаган товарнинг бир неча туркумга тақсимланганлигини, бундай тақсимлаш сабабларини, Товар номенклатурасига кўра товарларнинг кодлари, ҳар бир туркумга кирадиган товарларнинг қиймати ва уларни ишлаб чиқарган мамлакатни кўрсатган ҳолда ҳар бир туркумнинг батафсил таснифини божхона органига олдиндан маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бир неча туркумга нотўғри тақсимланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча туркумдаги товарларнинг битта мамлакатдан битта етказиб берувчи орқали юборилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг барча туркумлари битта божхона органи орқали олиб кирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча туркумдаги товарлар контрактда кўрсатилган муддат ичида етказиб берилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Товар ишлаб чиқарилган мамлакатни тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар муайян бир мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқишига доир сертификат билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан товарларни олиб чиқиб кетиш вақтида товарнинг келиб чиқишига доир сертификат ваколатли орган томонидан берилади, башарти, унинг зарурлиги тегишли контрактларда, товар олиб кириладиган мамлакатнинг миллий қоидаларида қайд этилган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларида назарда тутилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товар олиб кирилганида товарнинг келиб чиқишга доир сертификат қуйидаги ҳолларда албатта тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож тарифи бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан преференция берилган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян мамлакатдан олиб кирилиши миқдорий чекловлар (квоталаш) орқали ёки ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг бошқа чоралари орқали бошқариб туриладиган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхонада расмийлаштиришга тақдим этилган ҳужжатларда товарлар қаерда ишлаб чиқарилганлигига доир маълумотлар бўлмаган ёки божхона органида товарни декларациясида товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатига доир нотўғри маълумотлар кўрсатилган деб тахмин қилишга асос бўлган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Товарнинг келиб чиқишига доир сертификат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг келиб чиқишига доир сертификат мазкур товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигидан аниқ далолат бериши ва унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнатилаётган товарнинг тегишли келиб чиқиш мезонларига мослиги ҳақида товар жўнатувчи томонидан берилган ёзма ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатда келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги тўғрисида товар олиб чиқиб кетилаётган мамлакатнинг сертификат берган ваколатли органининг ёзма гувоҳномаси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг келиб чиқишига доир сертификат божхонада расмийлаштириш учун зарур бўлган божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Сертификат йўқотилган тақдирда, унинг расмий равишда тасдиқланган дубликати қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат ёки ундаги маълумотларнинг, шу жумладан товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳақидаги маълумотнинг тўғрилигига шубҳа туғилса, Ўзбекистон Республикасининг божхона органи қўшимча ёки аниқлик киритадиган маълумот беришини сўраб ушбу сертификатни берган органга ёки сертификатда товар ишлаб чиқарилган мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли ташкилотларига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда товарнинг келиб чиқишига доир тегишли суратда расмийлаштирилган сертификат ёки сўралган қўшимча маълумотлар тақдим этилмагунига қадар товар муайян мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Товарни чиқаришни рад этиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ товарларини чиқариш мумкин бўлмаган мамлакатда ишлаб чиқарилган деб тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, божхона органи бундай товарни божхона чегарасидан чиқаришни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолларда сертификат ёки товарнинг келиб чиқишига доир маълумотлар тақдим этилмаганлиги товарни божхона чегарасидан чиқаришни рад этишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашга доир қўшимча қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхонада расмийлаштириш амалга оширилганидан кейин узоғи билан бир йил ичида товарлар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳақида тегишли гувоҳнома олинса, товарларга нисбатан энг кўп қулайлик бериш тартиби ёки преференциал режими қўлланилиши (қайта тикланиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашда уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган энергия, машиналар, ускуналар ва асбобларнинг қаерда ишлаб чиқарилганлиги инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига учинчи мамлакатлардан олиб кириладиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудидан олиб кириладиган товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Тариф имтиёзлари ва преференциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларга нисбатан тариф имтиёзлари ва преференциялар ушбу Қонун билан белгиланади ва улар индивидуал хусусиятга эга бўлиши мумкин эмас, ушбу Қонуннинг 33, 34 ҳамда 35-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тариф имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Бож ундиришдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бож ундиришдан қуйидагилар озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро йўналишда юклар, багаж ва йўловчилар ташийдиган транспорт воситалари, шунингдек уларнинг йўлда, оралиқ тўхташ жойларида бир маромда ишлаши учун зарур бўлган ёки транспорт воситаларида юз берган аварияларга (носозликларга) барҳам бериш учун чет элларда сотиб олинган моддий-техника таъминоти буюмлари ва асбоб-анжомлари, ёнилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг валютаси, чет эл валютаси (нумизматика учун ишлатиладиган валюта бундан мустасно), шунингдек қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
денгизда ов билан банд бўлган Ўзбекистон Республикаси кемаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан ижарага олинган (фрахт қилинган) кемаларни таъминлаш мақсадида божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган моддий-техника таъминоти буюмлари ва анжомлар, ёнилғи, озиқ-овқат ва бошқа мол-мулк, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган ов маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат мулкига айлантирилиши лозим бўлган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатлар вакилларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ёки халқаро шартномаларига мувофиқ бож тўламасдан буларни олиб кириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсларнинг расмий ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланишига мўлжаллаб божхона ҳудудига олиб кириладиган ёки бу ҳудуддан олиб чиқиладиган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки фалокатлар юз берганида ёрдам кўрсатиш учун инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар, шунингдек давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия мақсадларида олиб кириладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бепул ўқув, даволаш ва мактабгача тарбия болалар муассасалари учун мўлжалланган ўқув қўлланмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи давлатлар учун мўлжалланган ва божхона назорати остида Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан транзит тартибида олиб ўтиладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолиятини олиб бориш учун мўлжалланмаган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин савдо режими ўрнатилган давлатларга мансуб бўлган ва улардан олиб кириладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб бериладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк;
(33-модданинг биринчи қисми ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулк;
(33-модданинг биринчи қисми ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан олиб кириладиган товарлар, башарти олиб кириладиган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишлар олиб бориш учун мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда қатнашаётган чет эллик инвестор ёки бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар, ишлар ва хизматлар, шунингдек инвестор томонидан олиб кириладиган, маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ инвесторга тегишли бўлган маҳсулот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рекламалар ва тақдимотлар учун олиб кириладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик жиҳозлар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса. Импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёзлар қўлланилган бутун давр учун бож тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органнинг ёзма тасдиғи бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошиларида назарда тутилган имтиёзлар юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган истеъмол товарларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёз юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган истеъмол товарларига нисбатан татбиқ этилмайди, меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун олиб кириладиган истеъмол товарлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни истеъмол товарлари жумласига киритиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Тариф преференциялари бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларини амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан бирга эркин савдо зонаси ёки божхона иттифоқини ташкил қилган ёхуд шундай зона ёки иттифоқ тузиш мақсадини кўзловчи битимни имзолаган давлатларда ишлаб чиқарилган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган Ўзбекистон Республикаси миллий преференция тизимидан фойдаланувчи ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан бож тўлашдан озод қилиш, бож ставкаларини камайтириш ёки преференциал тартибда товар олиб киришга (олиб чиқишга) тариф квоталари белгилаш каби преференциялар йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Тариф имтиёзлари бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо сиёсатини унинг божхона ҳудуди доирасида амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган тегишли божхона режимлари доирасида божхона назорати остида Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ёки ундан вақтинча олиб чиқиладиган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет элда инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик объектларини қуриш учун бутловчи буюмлар таркибида олиб чиқиладиган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан давлат эҳтиёжлари учун экспортга ажратилган ҳажмларда олиб чиқиладиган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг чет эл корхоналарининг устав фондларига улуш сифатида олиб кириладиган товарларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган ҳолларда шундай корхоналар олиб чиқиб кетадиган ўзлари ишлаб чиқарган товарларнинг айрим турларига нисбатан илгари тўланган божни қайтариш, бож ставкасини камайтириш ва алоҳида ҳолларда бождан озод қилиш каби тариф имтиёзлари берилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
470-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 228-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 51-сон, 514-модда; 2007 й., 29-30-сон, 294-модда, 37-38-сон, 380-модда, 52-сон, 533-модда; 2008 й., 14-15-сон, 86-модда; 2010 й., 51-сон, 485-модда; 2012 й., 52-сон, 584-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда)