Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида уларнинг божхона маъмуриятлари ўртасида ўзаро ёрдам тўғрисида 1999 йил 12 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида фуқаро муҳофазаси (мудофааси), фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 1998 йил 6 майда Москва шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқий ахборот алмашиш тўғрисида 1998 йил 17 декабрда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 17 декабрда Тошкент шаҳрида имзоланган Товарлар (ишлар, хизматлар) ни экспорт ва импорт қилишда билвосита солиқларни ундириш принциплари тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов, М.З. Усмонов, ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов Ўзбекистон Республикасининг ушбу ҳужжатларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 30 июнь,
319-сон