Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт ва импорт қилишда билвосита солиқ ундириш принциплари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга, хўжалик юритувчи субъектларга баравар имкониятлар яратишга ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитларни барпо этишга интилиб,
халқаро савдонинг умумэътироф этилган меъёр ва қоидаларига мувофиқ тарзда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
Ушбу Битимда мазкур атамалар қуйидаги маънода қўлланади:
«билвосита солиқлар» — қўшилган қийматга солинадиган солиқ ва акциз солиғи;
«ноль ставкаси» — Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг миллий қонунларига мувофиқ равишда, ноль фоиз ставкаси бўйича қўшилган қийматга солиқ солиш;
«тайинланган жой принципи» — бир Аҳдлашувчи Томон давлати божхона ҳудудидан экспорт қилишда ноль ставкасини қўллаш ва импорт қилинаётган (қилинган) товарларга(ишлар, хизматларга) шу давлатнинг миллий қонунларида белгиланган ставкага мувофиқ солиқ солиш;
«ваколатли органлар» —
ўзбек томонидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси,
молдован томонидан — Молдова Республикаси Молия вазирлиги.
2-модда
Экспорт қилишда ундириш принципи
Экспорт қилишда ундириш принципи
1. Бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томон давлати божхона ҳудудига экспорт қилинаётган товарлардан (ишлар, хизматлардан) билвосита солиқ ундирмайди.
2. Ушбу қоида тайинланган жой принципига мувофиқ қўшилган қийматга ноль ставкаси бўйича солиқ солишни, шунингдек экспорт қилинаётган товарларнинг акциз солиғидан озод қилинишини англатади.
3-модда
Импорт қилишда ундириш принципи
Импорт қилишда ундириш принципи
1. Бир Аҳдлашувчи Томон давлати божхона ҳудудига иккинчи Аҳдлашувчи Томон давлати божхона ҳудудидан экспорт қилинган импорт товарларга (ишлар, хизматларга) импорт қилувчи мамлакатда унинг қонунларига мувофиқ билвосита солиқ солинади.
2. Импорт қилинаётган товарлар бўйича қўшилган қийматга солиқ товарларнинг Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг миллий қонунларига мувофиқ белгиланадиган божхона баҳоларидан ундирилади.
4-модда
Баҳсли масалаларни ҳал этиш
Баҳсли масалаларни ҳал этиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар орасида ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш борасидаги келишмовчиликлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида маслаҳатлашиш ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
2. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларининг қонунлари доирасида учинчи мамлакатлар билан савдода билвосита солиқ солишнинг бир хил тизимини барпо этишга йўналтирилган келишилган хатти-ҳаракатларни амалга оширадилар. Ваколатли органлар солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро кўмаклашиш соҳасида илгари эришилган аҳдлашувлар қоидаларини ҳисобга олиб, ушбу банд амал қилишининг аниқ тартибини ишлаб чиқадилар.
5-модда
Ахборот алмашиш
Ахборот алмашиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз миллий қонунчилигида ушбу Битимда қамраб олинган солиқларга дахлдор ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
6-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро розилик бўйича ушбу Битимга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин. Улар алоҳида протоколлар тарзида расмийлаштирилади ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
7-модда
Кучга кириш
Кучга кириш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали олинган охирги ёзма билдиришнома санасидан бошлаб кучга киради.
2. Ушбу Битим беш йил муддатга тузилади. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсиси Битимнинг амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой илгари Битим амал қилиши вақтида юзага келган молиявий ва бошқа хилдаги мажбуриятларни адо этиб бўлиб, дипломатик каналлар орқали унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда маълум қилмаса, унинг амал қилиши кейинги беш йиллик даврга ўз-ўзидан узайтирилади.
3. Ушбу Битим фақат у кучга кирганидан кейин етказиб берилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан қўлланилади.
Тошкент шаҳрида 1998 йил17 декабрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, молдован ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матн қўлланади.
(имзолар)