12.06.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЛАРНИНГ БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЛАРИГА ЎЗАРО ЁРДАМЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунларининг бузилиши улар мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва тижорат манфаатларига зиён келтиришини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона божлари, солиқ ва бошқа тўловларнинг аниқ белгиланишини таъминлаш муҳим эканлигини тушуниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунларини қўллаш ва уларга риоя қилиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик зарурлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунлари бузилишини бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар улар Божхона маъмуриятларининг яқин ҳамкорлиги натижасида янада самаралироқ бўлишига ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1953 йил 5 декабрдаги Ўзаро маъмурий ҳамжиҳатлик бўйича Божхона ҳамкорлиги кенгаши (Бутунжаҳон божхона ташкилоти)нинг тавсияларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Божхона қонунлари» атамаси товарларни импорт, экспорт, транзит қилиш ва барча божхона процедураларини амалда қўллаш, жумладан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш бўйича Томонларнинг Божхона маъмуриятлари амал қиладиган қонунлар, қонун кучига эга бўлган ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Божхона ҳуқуқбузарлиги» атамаси божхона қонунларини ҳар қандай тарзда бузиш ёки бузишга уринишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Божхона божлари ва солиқлари» атамаси божхона божлари ва кўрсатилган хизматларнинг тахминий қийматига қадар чекланган йиғимлардан ташқари, товарларни импорт ёки экспорт қилишда ёхуд улар муносабати билан ундириладиган бошқа барча бож, солиқ ва йиғимларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Божхона маъмурияти» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Давлат божхона қўмитасини, Эрон Ислом Республикасига нисбатан Молия ва иқтисодий алоқалар вазирлигининг Божхона маъмуриятини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битим қўлланиладиган соҳа
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасидаги кўмаклашишлар, иккала Томоннинг миллий қонунларига мувофиқ Божхона маъмуриятларининг ваколатлари ва мавжуд ресурслари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг Божхона маъмуриятлари божхона қоидалари бузилишининг олдини олиш, текшириш ва уларга қарши курашда ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ҳамкорлик қиладилар ва бир-бирларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Кўмаклашиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон Божхона маъмуриятининг сўровига биноан бошқа Томоннинг Божхона маъмурияти божхона қонунларига риоя қилишни таъминлашда ёрдам бериши мумкин бўлган барча мавжуд ахборотни тақдим этади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона божлари, солиқлари ва бошқа тўловларининг тўғри ҳисобланишини таъминлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона мақсадлари учун товарлар қийматини аниқ белгилаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) товарларнинг тариф таснифини ва тайёрланган жойини аниқлаш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасидаги кўмаклашиш қуйидагиларга тааллуқли ахборотни ўз ичига олади, лекин шу билан чекланиб қолмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона ҳуқуқини бузишнинг олдини олишда фойда келтириши мумкин бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳаракатлари, хусусан божхона ҳуқуқини бузишга қарши курашнинг махсус усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона қоидаларини бузишни содир этишнинг янги методлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) божхона ҳуқуқини бузишларга қарши янги техника воситалари ва янги методларни муваффақиятли қўллаш натижасида тўпланган тажриба ва ютуқлар; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) йўловчилар ва юкларни расмийлаштиришнинг янги усул ҳамда методлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Назоратни амалга оширишга кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон Божхона маъмуриятининг сўровига биноан бошқа Томоннинг Божхона маъмурияти унга қуйидаги масалаларга оид маълумотларни беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган Томон Божхона маъмуриятига божхона юк баённомаси билан бирга тақдим этилган расмий ҳужжатларнинг аслига тўғрилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Томон ҳудудидан сўраётган Томон ҳудудига олиб кирилган товар қонуний экспорт эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) сўраётган Томон ҳудудидан сўралаётган Томон ҳудудига олиб чиқилган товар қонуний импорт эканлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай маълумотда товарларни тўлиқ божхона расмийлаштирилишидан ўтказиш учун қўлланган божхона процедуралари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Маълумотнинг махфийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасида юбориладиган ёки олинадиган ҳар қандай маълумот, ҳужжат ёки бошқа хабарларга махфийлик режими берилади ҳамда улардан фақат ушбу Битимда кўрсатилган мақсадда фойдаланиш мумкин. Уларга қабул қилаётган мамлакатда унинг ҳудудида олинган шу хилдаги маълумот, ҳужжат ва хабарларга нисбатан қўлланадиган ҳимоя ва расмий махфийлик воситалари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай маълумот ва ҳужжатларни фақат суриштирув, маъмурий ва судлов ишларини олиб боришда ишлатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган Томон ушбу Битим доирасида олинган ашёвий далиллар ёки маълумотдан сўровда кўрсатилгандан ташқари мақсадда сўралаётган Томон билан олдиндан келишмай туриб фойдаланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўмаклашишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган Томон ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровни бажариш суверенитетга, хавфсизликка ва бошқа муҳим миллий манфаатларга ёки давлат миллий қонунларига зид келади деб ҳисобласа, кўмаклашишни рад этиши ёки муайян шарт ёхуд талабларга риоя қилинган тақдирда ёрдам бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўмаклашиш ҳақидаги сўров рад қилинса, сўраётган Божхона маъмуриятига қабул қилинган қарор ва раддия сабаблари ҳақида ёзма равишда кечиктирмасдан хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Божхона маъмурияти томонидан олиб борилаётган тергов, жазолаш ишларига ёки суд жараёнига халақит қилмаслиги учун кўмаклашиш кейинга қолдирилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўралаётган Томон сўраётган Томон билан бундай кўмаклашиш сўралаётган Томон муайян шартлар асосида амалга оширилиши мумкинлигини аниқлаш учун маслаҳатлашиш ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўраётган Томон Божхона маъмуриятининг ўзи сўралаётган Томон Божхона маъмуриятидан шунга ўхшаш сўров олгани тақдирда ёрдам кўрсата олмаса, у ўз сўровида ушбу ҳолга эътиборни қаратмоғи лозим. Бундай сўровни қондириш сўралаётган Томон Божхона маъмурияти ихтиёрига ҳавола этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сўровларни етказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўмаклашиш ҳақидаги сўровларнинг шакли ва мазмуни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўровлар ушбу Битимга мувофиқ ёзма равишда юборилади. Бундай сўровларни ижро этиш учун зарур ҳужжатлар илова қилинади. Зарурат юзасидан, зудлик билан ҳаракат қилиш лозим бўлган ҳолларда, оғзаки сўров қабул қилиниши мумкин, бироқ у қисқа муддатда ёзма равишда тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўровлар ёзма равишда инглиз тилида бўлиши керак. Бундай сўровларга илова қилинган барча ҳужжатлар заруратга қараб инглиз тилига таржима қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ушбу модданинг биринчи бандида кўзда тутилган сўровлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) сўров юбораётган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) ҳаракат тарзи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) сўров маъноси ва сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) агар маълум бўлса, кўрилаётган ишга жалб қилинган томонларнинг номлари ва манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) кўрилаётган ишнинг қисқача тавсифи ва унга дахлдор ҳуқуқий нормалар; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6) сўралаётган ёрдам ҳамда сўралаётган иш ўртасидаги алоқа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алоқа йўллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Кўмаклашиш тегишли Божхона маъмуриятлари ўртасида бевосита алоқа ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Сўралаётган Томоннинг Божхона маъмурияти сўровни бажара оладиган ташкилот бўлмаса, у тегишли маслаҳатлашишлардан сўнг сўровни амалдаги қонунларга мувофиқ ўз ваколати доирасида бажара оладиган ташкилотга зудлик билан етказади ёки сўраётган Томонга бундай сўровни ижро этиш учун зарур бўлган тегишли процедура ҳақида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг Божхона маъмуриятлари ушбу Битим мақсадларини кўзлаб бундай алоқани амалга ошириш учун масъул бўлган ходимларни тайинлайдилар ва ушбу ходимларнинг исми, лавозимлари, телефон ва факс рақамлари рўйхатини алмашадилар. Улар ўз тергов бўлинмалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Сўровларнинг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Божхона маъмурияти миллий қонунларга мувофиқ, сўровни мақбул муддатларда ижро этиш юзасидан оқилона чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Исталган Томоннинг Божхона маъмурияти бошқа Томон Божхона маъмуриятининг сўровига биноан ҳар қандай керакли сўровларни бажаради, жумладан зарур ҳолларда гувоҳ ва экспертлар ёки божхона ҳуқуқини бузишда гумон қилинаётган шахсларни сўровдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ишлар, ҳужжатлар ва гувоҳлар/экспертлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг Божхона маъмуриятлари сўров бўйича товарларни ташишга оид ҳамда уларнинг қиймати, миқдори, ишланган ва юборилаётган жойини кўрсатувчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Копиялар етарли бўлмаган ҳолдагина ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхалари сўралади. Махсус сўров бўйича бундай ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг нусхалари тегишли равишда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юборилган ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхалари энг қисқа вақт ичида қайтарилиши лозим. Сўров бўйича судга тақдим қилиш учун ёки шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган асл нусхалар зудлик билан қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Томон Божхона маъмуриятининг сўровига биноан бошқа Томоннинг Божхона маъмурияти ўз ихтиёрича, ходимларнинг розилиги билан уларга бошқа Томон ҳудудида маъмурий ёки жиноий ишларни олиб боришда гувоҳ ва/ёки эксперт сифатида қатнашишга рухсат беради ҳамда ижро қилиш муҳим деб қараладиган ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхаларини тақдим этади. Бундай сўровда судлов ишларини юргизиш вақти, жойи ва тури, шунингдек ходимларнинг ким сифатида қатнашишлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Битим доирасидаги вазифаларни бажариш учун бир Томон божхона маъмуриятининг вакиллари иккинчи Томон давлатининг ҳудудида бўлган чоғларида ҳар доим ўз вазифаларини бажаришга ҳозир бўлишлари лозим, аммо улар махсус кийим кийишлари ва қурол олиб юришлари шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Сарф-харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, ушбу Битим шартларини бажаришга боғлиқ харажатларни қоплаш ҳақидаги барча талаблардан воз кечадилар, гувоҳларни йўллаш, давлат хизматчилари бўлмаган эксперт ва таржимонларга бериладиган тўлов бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўровни бажариш катта харажатлар билан боғлиқ бўлса, Томонлар ушбу сўровни ижро этиш муддати ва шартларини белгилаб олиш, шунингдек харажатларнинг қай йўсинда қопланиши тўғрисида маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Кўмаклашиш бўйича алоҳида ҳолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз давлатининг миллий қонунларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон Божхона маъмурияти бошқа Томон Божхона маъмуриятининг сўровига биноан ўз имкониятлари доирасида қуйидаги махсус кузатувларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган Томон ҳудудида божхона ҳуқуқини бузиш учун фойдаланишда гумон қилинаётган транспорт воситаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўраётган Томон мамлакатига жўнатилаётган, у ноқонуний савдо предмети деб аниқланган товарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ҳуқуқни бузганлиги аниқ бўлган ёки гумон қилинаётган муайян шахсларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг Божхона маъмуриятлари бошқа Томон ҳудудида ҳуқуқни бузишга олиб келиши мумкин бўлган фаолият ҳақидаги барча маълумотларни бир-бирларига тақдим этадилар. Бошқа Томоннинг иқтисодиётига, кишилар саломатлигига, жамоат хавфсизлигига ва бошқа ҳаётий манфаатларига катта зиён етказилиши аниқ бўлган ҳолларда бундай маълумот сўровсиз юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз Божхона маъмуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битимдан келиб чиқадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) маслаҳатлашишлар ўтказилгач, ушбу Битимни ижро этиш учун ҳар қандай маъмурий фармойишлар ишлаб чиқишлари мумкин деб аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ёзма равишда келишувига биноан ушбу Битимга қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар алоҳида баённомалар тарзида тузилади ва Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларини бажарганликлари ҳақидаги охирги билдириш хати дипломатик йўллар орқали олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг ўзаро ёзма розиликлари асосида ушбу Битимга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати чекланмаган. У Томонлардан бири бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ўз ниятидан ёзма равишда хабардор қилган санадан уч ой ўтгач амал қилишини тўхтатади. Ушбу Битим амал қилиши тўхтатилган вақтгача тугалланмаган ишлар унинг қоидаларига мувофиқ охирига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1999 йил 12 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, форс ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2011 й., 3-4-сон)