06.05.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Фуқаро ҳимояси (мудофааси), фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 30 майдаги Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга мувофиқ икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро ҳимояси (мудофааси), фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик иккала давлат равнақи ва хавфсизлигига кўмаклашишини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат учун фавқулодда вазиятлар туғдираётган хавфни англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро ҳимояси (мудофааси), фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш соҳасида илмий-техникавий ахборот билан алмашиш ўзаро қизиқиш уйғотишини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича, шунингдек атроф-муҳит мониторингини ташкил этиш бўйича келишилган сиёсат ўтказилишини талаб этувчи иккала мамлакат экологик тизимларининг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг куч ва воситалари билан бартараф этиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятлар келиб чиқиши эҳтимолини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш мақсадида иккала давлатнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларига бўлган эҳтиёжни эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш соҳасидаги аҳамиятини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда ишлатиладиган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сўраётган Томон» — ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларни, жиҳоз ва таъминлаш материалларини юборишни илтимос қилиб бошқа Томонга мурожаат қилувчи Томон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тақдим қилувчи Томон» — ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларни, жиҳоз ва таъминлаш материалларини юбориш тўғрисидаги бошқа Томоннинг сўровини қондирувчи Томон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли орган» — ушбу Битимни бажариш билан боғлик бўлган ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун ҳар бир Томон тайинлайдиган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ» — ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва зарур жиҳозлар билан таъминланган тақдим қилувчи Томоннинг ташкил қилинган мутахассислар гуруҳи, шу жумладан ҳарбий ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият» — одам талофатларига, одамлар соғлиғига ёки табиий атроф-муҳитга зиён етказишга, катта моддий талофатлар ва одамлар ҳаётий фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, хавфли табиий ҳодиса, фалокат, табиий ёки бошқа офат натижасида маълум бир ҳудудда юзага келган вазият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазиятни олдини олиш» — олдиндан ўтказиладиган ва фавқулодда вазият пайдо бўлиш хавфини имкон қадар камайтиришга, шунингдек у пайдо бўлганда одамлар соғлиғини сақлаш, табиий атроф-муҳитга зиён миқдорини ва моддий талофатларни камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазиятни бартараф этиш» — фавқулодда вазият юзага келганда одамлар ҳаётини қутқариш ва соғлиғини сақлаш, табиий атроф-муҳитга зиён ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазият зонасини чеклашга, унга хос бўлган хавфли омилларнинг амал қилишини тугатишга қаратилган авария-қутқариш, ва, бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият зонаси» — фавқулодда вазият юзага келган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«авария-қутқариш ишлари» — одамларни, моддий ва маданий бойликларни қутқариш, фавқулодда вазият зонасида табиий муҳитни ҳимоялаш, фавқулодда вазиятни чеклаш ва унга хос бўлган хавфли омилларни тугатиш ёки энг кам мумкин бўлган даражага етказиш бўйича ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жиҳозлар» — материаллар, техник ва транспорт воситалари, ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳнинг анжомлари ҳамда гуруҳ аъзоларининг шахсий анжомлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«таъминлаш материаллари» — фавқулодда вазият натижасида зарар кўрган аҳоли орасида тақсимлаш учун мўлжалланган моддий воситалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим бажарилиши бўйича Томонларнинг ваколатли органлари бўлиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек томонидан — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия томонидан — Россия Федерацияси Фуқаро мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича вазирлик ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа ваколатли орган тайинланган ҳолда Томонлар дипломатик каналлар орқали бир-бирларини ёзма равишда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик қуйидагиларни кўзда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли техноген ва экологик жараёнларни, шунингдек табиий ҳодисалар мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни олдиндан айтиб бериш ва улар оқибатларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фавқулодда вазиятлардаги, шу жумладан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатларга тайёрлашни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор давлат тузилмаларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат авариялари, фалокатлар ва табиий офатлар натижасида мумкин бўлган ифлосланишлар билан боғлиқ атроф-муҳит ва аҳоли учун хавфни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот лойиҳаларини қўшма режалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илмий-техникавий адабиёт ва тадқиқот ишлари натижалари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот, даврий нашрлар, методик ва бошқа адабиёт, видео- ва фотоматериаллар, шунингдек технологиялар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма конференция, семинар, ишчи маслаҳатлашишлар, ўқув машқлари ва тайёргарлик машқларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма нашрлар ва докладлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа Томон давлатининг ўқув муассасаларида мутахассисларни тайёрлаш, стажёрлар, ўқитувчилар, олим ва мутахассислар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида ўзаро ҳаракатни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника, мулк ва жиҳозлар билан таъминлашда ўзаро ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатларни режалаштириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида келишилиши мумкин бўлган фуқаро ҳимояси (мудофааси), фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги бошқа фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ташкилот ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мақсадга мувофиқ бўлган ҳолларда фуқаро ҳимояси (мудофааси), фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида фаолият кўрсатаётган давлат муассаса ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Қўшма комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун Томонларнинг ваколатли органлари фуқаро ҳимояси (мудофааси), фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссияни таъсис этадилар, унинг таркиби, вазифалари ва иш тартибини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Вакилларни қабул қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда кўзда тутилган ва бевосита фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган фаолиятда иштирок этиш учун бошқа Томон вакилларини қабул қилувчи Томон, агар Томонлар ўртасида бошқача келишилмаса, уларнинг ўз давлати ҳудудида бўлиш ва кўчиши билан боғлиқ бўлган барча харажатларни қоплайди. Қабул қилувчи Томон давлатининг ҳудудига бориш ва унинг ҳудудидан чиқиш харажатлари юборувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича сўровларни амалга оширувчи органлар бўлиб Томонлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Томоннинг фавқулодда вазият туси тўғрисида ахборот тақдим этилган, зарур ёрдам тури ва миқдори кўрсатилган сўрови асосида ёрдам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилувчи Томон сўраётган Томоннинг мурожаатини энг қисқа муддатда кўриб чиқади ва ёрдам тақдим этиш бўйича ўзининг имкониятлари, миқдори ва шартлари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларга раҳбарлик ушбу гуруҳлар раҳбарлари орқали сўраётган Томоннинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ёрдам турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш юзасидан ёрдам бериш ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, таъминот ашёларини жўнатиш йўли билан ёки бошқа сўралган тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари фавқулодда вазиятлар зонасида авария-қутқарув ишларини бажаришга сафарбар этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Томон ёрдам кўрсатиш гуруҳлари раҳбарларини фавқулодда вазият юз берган зонадаги ҳолат ҳамда муайян иш жойидаги аҳволдан хабардор қилади, зарур бўлганида мазкур гуруҳларни таржимонлар ва алоқа воситалари билан таъминлайди, шунингдек уларнинг муҳофазасини, бепул тиббий ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олади ва уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари фавқулодда вазиятлар зонасида камида 72 соат мобайнида мустақил равишда иш олиб боришлари учун етарли даражада таъминланишлари керак. Захиралар тугаганида сўраётган Томон мазкур гуруҳларни, агар Томонлар қўшимча равишда бошқача йўсинда келишиб олмаган бўлсалар, уларни келгуси иши учун лозим бўлган воситалар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларининг давлат чегараларини кесиб ўтиши шартлари ва уларнинг сўраётган Томон давлати ҳудудида бўлиши режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳи сўраётган Томоннинг давлат чегарасини Томонларнинг миллий қонунларида белгиланган паспортларга кўра халқаро алоқалар учун очилган ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтадилар. Гуруҳ раҳбари ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоларининг рўйхати ҳамда тақдим қилувчи Томоннинг масъул органлари тарафидан унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳининг аъзолари сўраётган Томоннинг давлат ҳудудида бўлган чоғларида бу давлат қонунларига бўйсунишга мажбурдирлар. Бунда улар меҳнат қонунлари ва унга боғлиқ масалаларда тақдим қилувчи Томоннинг юрисдикцияси остида бўладилар. Ёрдам кўрсатиш гуруҳи таркибидаги ҳарбий хизматчилар тақдим қилувчи Томоннинг ҳарбий кишилар мақомини тартибга солиб турувчи қонунларига бўйсунадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларининг кўчиши, уларнинг жиҳоз ва ашёларини ташиш автомобиль, темир йўл, сув ёки ҳаво транспорти орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган транспорт турларидан фойдаланиш тартиби Томонларнинг ваколатли органлари томонидан тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам бериш учун жиҳозлар ҳамда таъминот ашёларини олиб кириш ва олиб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам бериш учун сўраётган томоннинг давлат ҳудудига олиб кириладиган ва тақдим қилувчи Томоннинг давлат ҳудудидан олиб чиқиладиган жиҳозлар ҳамда таъминот ашёлари божхона божлари, йиғим ҳамда солиқларидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиҳозлар ва таъминот ашёларининг божхона расмийлаштирилиши Томонларнинг ваколатли органлари томонидан бериладиган ёрдам кўрсатиш гуруҳи таркиби, олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган жиҳоз ва таъминот ашёларининг рўйхати кўрсатилган билдиришномаларга асосан осонлаштирилган йўсинда ва устувор тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларига жиҳозлар ҳамда таъминот ашёларидан бошқа бирор-бир товарларни ташиб ўтиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш ишлари тугалланганидан сўнг олиб кирилган жиҳозлар сўраётган Томоннинг ҳудудидан олиб чиқилиши керак. Агар муайян сабабга кўра жиҳозларни олиб чиқиб кетишнинг иложи бўлмаса, улар сўраётган Томоннинг ваколатли органига келишилган шартларда ёрдам тариқасида бепул қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда сўраётган Томоннинг ваколатли ташкилотлари ва божхона органларини, қолдирилаётган жиҳозларнинг турлари, миқдори ва жойини кўрсатган ҳолда, хабардор қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчиларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун лозим бўлганида сўраётган Томоннинг давлат ҳудудига наркотик моддали тиббий дори-дармонлар етарли миқдорда олиб кирилиши мумкин. Бу ҳолда ёрдам кўрсатиш гуруҳининг раҳбари сўраётган ва тақдим қилувчи Томонларнинг божхона органларига наркотик моддали тиббий дори-дармонларнинг номлари ҳамда миқдори кўрсатилган декларацияни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тиббий дори-дармонлар сўраётган Томонга топширилмайди ва бу Томон вакиллари назоратида фақат малакали тиббий ходимлар томонидан қўлланади. Ишлатилмай қолган наркотик моддали тиббий дори-дармонлар уларнинг номланиши ва миқдори кўрсатилган ҳужжатлар асосида сўраётган Томоннинг божхона органлари назорати остида чиқарилиши керак. Сарфланган наркотик моддали тиббий дори-дармонлар хусусида сўраётган Томоннинг божхона органларига уларнинг ишлатилганлиги тўғрисида ёрдам кўрсатиш гуруҳининг раҳбари ҳамда шифокори томонидан имзоланиб, сўраётган Томоннинг органи идораси вакили томонидан тасдиқланган далолатнома топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳаво кемаларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилувчи Томоннинг ваколатли органи сўраётган Томоннинг ваколатли органига ёрдам кўрсатишда ҳаво кемаларидан фойдаланишга қарор қилинганлигини хабар қилади ва уларнинг тури ва алоҳида белгилари, йўналиши, экипаж аъзоларининг сони, юкнинг қандайлиги, учиш ва қўниш жойи ва вақтини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Томон ўз давлати ҳудудидаги муайян жойга учиб ўтишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвозлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ва Томонлардан ҳар бири белгилаган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Томон ёрдам қилувчи Томонга, агар Томонлар бошқача йўсинда келишган бўлмасалар, ёрдам бериш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Томон ўзига ёрдам кўрсатиш илтимосидан воз кечиши мумкин, бироқ бу ҳолда тақдим қилувчи Томон у сарфлаган харажатларнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатларнинг қопланиши, агар Томонлар бошқача йўсинда келишган бўлмасалар, тақдим қилувчи Томондан талабнома келиб тушиши биланоқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилувчи Томон ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоларини суғурта қилади. Суғуртани расмийлаштириш бўйича харажатлар ҳам ёрдам бериш бўйича умумий харажатларга қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилувчи Томон ҳаво кемаларининг учиб ўтиши, кўниш, аэродромда қўниб туриши ва ундан учиб кетиши учун, шунингдек аэронавигацион хизматлар учун ҳақ тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво кемаларининг ёнилғиси ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш учун тақдим қилувчи Томон харажатларини қоплаш масалалари ҳар бир аниқ ҳолатда алоҳида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Томон ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоларининг жароҳатланиши ёки ҳалок бўлиши билан боғлиқ харажатларни, агар бу ҳодиса мазкур Битимни амалга ошириш бўйича вазифаларни бажариш чоғида юз берган бўлса, ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоси ушбу Битимда кўзда тутилган вазифаларни бажариш чоғида сўраётган Томоннинг давлат ҳудудида юридик ёки жисмоний шахсга зиён етказса, зарарни ёрдамга муҳтож Томон ёрдам кўрсатаётган ўз фуқаролари зарар етказган ҳолда қўлланадиган қонунларга мувофиқ равишда қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзосининг қасддан ёки қўпол эътиборсизлик орқасида етказган зарарини тақдим қилувчи Томон тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги фаолият натижасида олинган ахборот, Томонлар давлатларининг қонунларига биноан ошкор этилмайдиган ахборотдан ташқари, одатдаги амалиёт ва кўрсатмалар асосида эълон қилинади ва ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Баҳсларнинг ҳал қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллаш борасида келиб чиқадиган баҳслар Томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ушбу Битимга унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган алоҳида протоколлар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар кучга кириши учун зарур бўлган давлат процедураларини бажарганликлари тўғрисидаги сўнгги ёзма билдиришнома санасидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим чекланмаган муддатга тузилади. Томонларнинг ҳар бири ёзма равишда ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг амал қилиши Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш қарори тўғрисидаги билдиришномани олган санадан бошлаб олти ой ўтгач тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим амал қилишининг тўхтатилиши унинг амал қилиши тўхтатилишидан аввал бошланган, бироқ охирига етказилмаган, унга мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятга, агар Томонлар бошқача йўсинда келишган бўлмасалар, дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Москва шаҳрида 1998 йил 6 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, иккала матн бир хил кучга эга.

(имзолар)