Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 09.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2263
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ ИШОНЧЛИ БОШҚАРИШ ВА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТИШ МАХСУС ҲУҚУҚИ («ОЛТИН АКЦИЯ») БЎЙИЧА ДАВЛАТ ВАКИЛЛАРИНИНГ ХИЗМАТ ҲАҚИ ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ»НИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2003 йил 16 июлдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги 86, 01/06-7-сонли қарори (рўйхат рақами 1262, 2003 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 4 мартдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 38, 01/06-04-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-1, 2004 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 180-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 25 январдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 7-, 01/06-18/01-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-2, 2006 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 56-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 6 апрелдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 37-, 01/12-18/08-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-3, 2007 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 204-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/12-18/05-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 11 августдаги 51, 01/12-18/05-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат улуши ишончли бошқарувга берилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига берилган ҳоллар бундан мустасно) акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларга (кейинги ўринларда хўжалик жамиятлари деб юритилади) ҳамда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») киритилган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат вакили — Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси қарорига асосан тайинланган ва акциядорлик жамиятларида акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқини («олтин акция») қонунчилик асосида амалга оширувчи жисмоний шахс;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улуши – давлатга тегишли бўлган акциядорлик жамиятлари акциялари ва масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар устав жамғармасидаги улушлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун маблағлар манбаи ҳисобот йилидаги давлат улуши бўйича давлат бюджетига тушган дивидендлар ҳисобидан шаклланади. Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги учун хизмат ҳақи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида, ҳисобот йилида давлат бюджетига дивидендлар тушумидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун мўлжалланган, ҳисобот йилида давлат бюджетига тушган давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаганда ёки улар тушмаган (ҳисобланмаган) тақдирда, хизмат ҳақини тўлаш учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси умумий маблағларининг бир қисмидан фойдаланилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош бошқармасининг Тошкент шаҳридаги Ҳисоб-касса марказида хизмат ҳақини тўлаш учун очилган алоҳида субсчётидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ томонидан ҳар йили давлат улушларини бошқариш харажатлари сметаси лойиҳасини шартномалар ва давлат улушларини ишончли бошқарувга босқичма-босқич бериш ҳамда «олтин акция» киритиш графиги, шунингдек, ишончли бошқарувчиларнинг чораклик ҳисоботлари асосида чоракларга бўлган ҳолда ишлаб чиқилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарори (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларига хизмат ҳақи тўловлари сметаси бўйича ҳисоб-китобларни 1 июлдан кечиктирмай келгуси йил давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарори (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишончли бошқарувчилар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан тасдиқланган шакл ва муддатларда давлат улушларини бошқариш фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни Марказга топширади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Топширилган ҳисоботлар таҳлили асосида Марказ ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари хизмат ҳақи тўловлари бўйича сметани тўлаш манбаларини кўрсатган ҳолда тайёрлайди ва ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 20-санасигача Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги бўйича ишончли бошқарувчилар хизмат ҳақи тўловлари сметаси улар томонидан белгиланган тартибда Марказга топширган йиллик ҳисоботлар асосида тайёрланади ва ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сметага фақат ҳисобот даври учун ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловлари киритилади, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳисобот даври учун тақдим этилган сметага киритилмаган ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг хизмат ҳақлари Марказ ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилмайди, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат ҳақи тўловлари сметасининг ишончлилиги ва тўғри тузилиши учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарори (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тақдим этилган смета асосида Молия вазирлиги 10 иш куни ичида ишончли бошқарувчилар хизмати ҳақлари тўлаш учун сметага киритилган хўжалик жамиятларидан давлат улуши бўйича тушган дивидендлар ҳисобидан Давлат рақобат қўмитаси субсчётига маблағларни ўтказади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси келиб тушган маблағларни Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош бошқармасининг Тошкент шаҳридаги Ҳисоб-касса марказидаги субсчётига ўтказади;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги томонидан Давлат рақобат қўмитасига давлат улушлари бўйича бюджетга тўланган дивидендларнинг қисми ҳисобидан ўтказилган ва Давлат рақобат қўмитаси томонидан Марказга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан Марказ субсчётига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан эътиборан 10 банк иш куни ичида;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси умумий маблағлари ҳисобидан Марказ субсчётига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан бошлаб 10 банк иш куни ичида, агар:
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар ҳақини тўлашда давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улуши бўйича дивидендлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўрсатилган бошқа мақсадларга йўналтирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти умумий йиғилиши (иштирокчилар йиғилиши) томонидан дивидендларни корхонани реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлашга йўналтириш бўйича қарор қабул қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида ҳақиқатда жамият томонидан дивидендлар тўланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти томонидан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддасига мувофиқ чекловлар сабабли дивидендлар тўлашнинг имконияти бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъулияти чекланган жамият томонидан «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига мувофиқ чекловлар сабабли фойдани тақсимлашнинг имконияти бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси умумий маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган тегишли маблағлар Давлат рақобат қўмитаси томонидан хизматлар ҳақини тўлаш учун Марказнинг субсчётига ўтказилади.
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хизмат ҳақи тўловлари Марказ субсчётига ўтказилгандан кейин Марказ бу ҳақда, шунингдек шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ҳақида (тўлов биринчи марта амалга оширилаётган бўлса) ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакилларини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини тўлаш Марказ томонидан уларнинг банкдаги шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига тегишли маблағларни ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарори (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хизмат ҳақини тўлаш учун назарда тутилган, Марказ субсчётида 90 кундан ортиқ туриб қолган, ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари томонидан талаб қилинмаган ҳамда Марказга тегишли ҳужжатларни тақдим этмаганликлари сабабли уларнинг шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига ўтказилмаган пул маблағлари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига қайтарилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, хизмат ҳақи тўловларини тўлаш учун давлат бюджетидан юборилган маблағлар тўлалигича давлат бюджетига қайтарилиши лозим.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарори (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари томонидан 90 кундан кейин хизмат ҳақи тўловини сўраб мурожаат қилинса, пул маблағлари тўлови мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишончли бошқарувчилар хизматига ҳақ тўлашнинг ҳисоб-китоблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар улуш тўлиқ чорак давомида бошқарилмаган бўлса, ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи улуш ҳақиқатда бошқарилган давр (ишончли бошқарув шартномаси кучга кирган вақтдан кунлар сони) учун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга (тижорат банкларига) ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг тўрт баробарини мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида давлатнинг ишончли вакилларга ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг икки баробарини мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга (тижорат банкларига) ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг икки баробарини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида давлатнинг ишончли вакилларига ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг бир ярим баробарини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишончли бошқарувчиларга ҳисобот чораги учун хизмат ҳақи тўлови қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарори (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда давлат улушини бошқариш фаолияти бўйича ҳисоботларни топширмаган ёки тўлиқ топширмаган ва дивидендларнинг тегишли қисмини тўланганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномалари нусхаларини (агар тўловлар амалга оширилган бўлса) тақдим этмаган ҳолатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввалги чоракка нисбатан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар бўйича муддати ўтган қарздорлик кўпайганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарорига (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат вакиллари хизматига ҳақ тўлашнинг ҳисоб-китоблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат вакиллари хизмат ҳақи тўлови шартнома кучга кирган пайтдан бошлаб ишланган кунларга мутаносиб равишда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат активларини ишончли бошқаришни ҳам амалга оширувчи давлат вакилига ишончли бошқарувчилар учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда хизмат ҳақи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Акциядорлик жамиятида фақат давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)ни бошқаришни амалга оширувчи давлатнинг вакилларига улар томонидан Марказга йил якуни бўйича белгиланган тартибда ҳисобот топширилиб, қонун ҳужжатлари талаблари асосида Акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва Кузатув кенгашининг мажлисларида албатта шахсан қатнашишини инобатга олиб бир йилда бир маротаба хизмат ҳақи тўланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 27 июлдаги 71, 01/09-26/19-сон қарори (рўйхат рақами 2263-1, 30.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 407-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тўловлар Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси умумий маблағлари ҳисобидан акциядорлик жамияти жойлашган жойдан келиб чиқиб, қуйидаги формулалар бўйича амалга оширилади:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№
Ҳудудлар номи
Давлат вакили хизмати ҳақини тўлашнинг ҳисоб-китоби
1.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
(А+В)*5 ЭКИҲ
2.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари
(А+В)*4 ЭКИҲ
3.
Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари
(А+В)*3 ЭКИҲ
4.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
(А+В)*2 ЭКИҲ
5.
Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари
(А+В)*1 ЭКИҲ
6.
Тошкент шаҳри
(А+В)*0.5 ЭКИҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А — давлат вакили иштирок этган ва овоз берган кузатув кенгаши мажлислари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б — давлат вакили иштирок этган ва овоз берган Акциядорларнинг умумий мажлислари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКИҲ — смета тузилган даврдаги энг кам иш ҳақи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорлик жамияти ва давлат вакили битта ҳудудда жойлашган тақдирда, хизмат ҳақи тўлови қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(А + В) * 0,5 ЭКИҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат вакилларига йил якуни бўйича хизмат ҳақи қуйидаги ҳолларда тўланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда ҳисоботларни топширмаган ёки тўлиқ топширмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат вакили томонидан ҳисобот йили давомида давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилган тақдирда (агарда уларни бартараф этиш мумкин бўлса) ва давлат вакили томонидан хизмат ҳақи тўлаш шартларига риоя этилса, хизмат ҳақи кейинги йилдан бошлаб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш фаолияти хизмат ҳақи тўловини белгиловчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг номинал қийматдаги миқдори (млн. сўм)
Коэффициент
1.
500 гача
5,0
2.
700 гача
5,5
3.
900 гача
6,5
4.
1100 гача
7,5
5.
1300 гача
8,5
6.
1500 гача
9,5
7.
1700 гача
10,5
8.
1900 гача
11,5
9.
2100 гача
12,5
10.
2300 гача
13,5
11.
2500 гача
14,0
12.
2700 гача
14,5
13.
2900 гача
15,0
14.
3100 гача
15,5
15.
3300 гача
16,0
16.
3500 гача
16,5
17.
3700 гача
17,0
18.
3900 гача
17,5
19.
4100 гача
18,0
20.
4100 дан кўп
18,5
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш фаолияти хизмат ҳақи тўловини белгиловчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг номинал қийматдаги миқдори (млн. сўм)
Коэффициент
1.
500 гача
4,5
2.
700 гача
5,0
3.
900 гача
5,5
4.
1100 гача
6,0
5.
1300 гача
6,5
6.
1500 гача
7,0
7.
1700 гача
7,5
8.
1900 гача
8,0
9.
2100 гача
8,5
10.
2300 гача
9,0
11.
2500 гача
9,5
12.
2700 гача
10,0
13.
2900 гача
10,5
14.
3100 гача
11,0
15.
3300 гача
11,5
16.
3500 гача
12,0
17.
3700 гача
12,5
18.
3900 гача
13,0
19.
4100 гача
13,5
20.
4100 дан кўп
14,0
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 9 январдаги 3 ва 01/29-10/02-сонли (рўйхат рақами 2263-2, 15.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 10/18/2263-2/0707-сон)