Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2022 24.07.2007 йилдаги 151-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТИШ МАХСУС ҲУҚУҚИ («ОЛТИН АКЦИЯ»)ДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли «2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хусусийлаштирилган пахтани қайта ишлаш саноати корхоналари бўйича давлат вакилларини тайинлаш учун номзодлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 438-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 438-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 24 июлдаги 151-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мамлакат иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган стратегик тармоқларнинг хусусийлаштириладиган айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи (кейинги ўринларда «олтин акция» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори асосига кўра жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Олтин акция» устав капиталида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш 25 фоиздан ортиқ бўлмаган акциядорлик жамиятларида Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда «Давлат тендер комиссияси» деб аталади) қарори билан белгиланадиган муддатга жорий этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Олтин акция» қийматга эга эмас, бировнинг ихтиёрига ўтказилмайди ва гаровга қўйилмайди, устав фонди миқдорини белгилашда ва дивидендларни қўшишда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Олтин акция» акциядорлик жамияти кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини (кейинги ўринларда давлат вакили деб аталади) тайинлаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат вакили акциядорлик жамиятининг уставида белгиланган кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Унга нисбатан «олтин акция» жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорлик жамияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг уставига тегишли маълумотларни киритган ҳолда уни қайта рўйхатдан ўтказади, «олтин акция»дан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда эса жамият уставидан ушбу маълумотларни чиқариб ташлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари жамият уставида белгиланган кузатув кенгаши таркиби аъзолари сонини кўпайтиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат айни бир пайтда «олтин акция»га ҳамда акциядорлик жамиятининг 25 фоиздан ортиқ бўлмаган оддий акцияларига эгалик қилган тақдирда давлат вакили «олтин акция» эгаси бўлган давлат ваколатларини амалга ошириш билан бир қаторда давлат активларининг ишончли бошқарувчиси ваколатларини ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат вакили акциядорлар реестрига икки марта — «олтин акция»дан фойдаланиш бўйича давлат вакили ҳамда тегишли давлат активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат вакили давлат активларининг ишончли бошқарувчиси ваколатларини давлат активларини ишончли бошқариш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат вакилини тайинлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат вакили Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат вакилини тайинлаш учун номзодлар бўйича таклиф Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан киритилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат вакили уч йил муддатга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат вакилининг ваколатлари ва уларни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат вакилига акциядорлик жамияти уставида белгиланган тартиб-қоидага мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишлари ва кузатув кенгаши мажлислари ўтказилиши тўғрисида ёзма хабарнома, уларда кўриб чиқиш учун киритилаётган материаллар нусхалари, акциядорлик жамияти фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар, шу жумладан акциядорлик жамиятининг тижорат сири бўлган ахборотлар мажбурий тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат вакили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятининг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятининг устав фонди миқдорини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий йўналишларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти томонидан йирик битимлар тузиш ҳамда аффилланган шахслар билан битимлар тузиш;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятининг тижорат ва нотижорат ташкилотларида иштирок этиши;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва узил-кесил тугатиш балансларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар бўйича «вето» қўйиш ҳуқуқи билан, акциядорлар умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши мажлисларида мажбурий тартибда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорлик жамияти акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлат вакили томонидан «вето» қўйилган қарорлари ижро этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши томонидан мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилганлардан ташқари бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилинишида давлат вакили овоз беришда қатнашмайди, у айни бир вақтда акциядорлик жамиятининг оддий акциялари давлат пакетини бошқарган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат вакили ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги таклифлари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган ёзма кўрсатмалари асосида амалга оширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат вакили кузатув кенгаши мажлиси ёки акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасигача камида 15 кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига кузатув кенгаши мажлиси ва акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан зарурат бўлганда «вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишга доир таклифни юборади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотга кўриб чиқилаётган масалалар бўйича давлат вакилининг нуқтаи назари асосли баён қилинган тушунтириш хати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат вакилидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб икки кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг «вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини сўрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлигидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб 3 кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига «вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича ўзининг аниқ нуқтаи назарини ёзма шаклда тақдим этади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ёки Молия вазирлиги ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлиги келишилган қарор қабул қилиниши учун кўрсатиб ўтилган вазирликларнинг вакиллари ва давлат вакили иштирокида келишув кенгаши ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келишув қарори ишлаб чиқилмаган бўлса Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги зарур материалларни, шу жумладан келишмовчиликлар рўйхати ва томонларнинг нуқтаи назарлари асосномаси билан биргаликда келишув кенгаши протоколини Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясига тақдим этади. Комиссия белгиланган тартибда узил-кесил қарор қабул қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат вакилидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб 15 кундан кечикмай қабул қилинган қарор тўғрисида давлат вакилига «вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишга нисбатан аниқ ёзма кўрсатмаларни юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат вакилининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат вакили қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигидан олинган кўрсатмаларга қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган ваколатларни амалга ошириш пайтида ўзига маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлатнинг, акциядорлик жамиятининг ва унинг акциядорларининг манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўз ваколатларини амалга ошириш бўйича ўзи олган ҳар бир кўрсатманинг бажарилиши натижалари тўғрисида ёзма ахборот тақдим этиш.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат активларини ишончли бошқариш ваколатлари айни бир вақтда бажарилган тақдирда давлат вакили Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ваколатларнинг бажарилиши тўғрисида алоҳида ҳисоботлар тақдим этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Давлат вакилини тақдирлаш ва унинг фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат вакили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ давлат маблағлари ҳисобига ҳар йиллик тақдирлаш пули олади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат вакили акциядорлик жамиятидан қўшимча тақдирлаш пули олишга ҳақли эмас, давлат активларини ишончли бошқариш ваколатлари айни бир вақтда бажарилган ҳолат бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат вакилининг фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари корхоналари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тайёрланган умумлаштирувчи материаллар асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат вакили ўзига юкланган ваколатлардан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини бажармаганда ёки зарур тарзда бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ вақт касал бўлиш, яшаш жойининг ўзгариши ёки бошқа сабаблар натижасида у ўз вазифаларини бундан кейин бажариши мумкин бўлмаганда озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 307-модда, 2010 й., 44-45-сон, 381-модда; 2013 й., 33-сон, 438-модда; 2016 й., 6-сон, 56-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)