LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Қўмита фаолияти самарали ташкил қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш комплекси раҳбари Р.С. Азимов тугатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимларини бир ой муддатда аттестациядан ўтказишни ташкил этсин ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини юқори малакали, ташаббускор ва соф виждонли мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қўмита ҳузурида тугатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг акциядорлик жамиятлари, компаниялар ва бошқа хусусийлаштирилган корхоналарда давлат мулкини бошқариш департаменти ҳамда «Мулк-Инвест» давлат унитар корхонаси негизида давлат унитар корхонаси шаклидаги Давлат активларини бошқариш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига қуйидагилар юклансин:
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ҳамда давлат мулкини самарали бошқариш бўйича давлат ишончли вакиллари фаолиятининг натижадорлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;
акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик жамиятлари акцияларининг давлат пакетлари (улушлари) бўйича, шу жумладан уларни давлат ишончли вакилларига, бошқарувчи компаниялар ва хўжалик бирлашмаларига ишончли бошқарувга бериш йўли билан акциядор (қатнашчи)нинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш;
устав фондида давлат улуши бўлган акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари фаолияти самарадорлигини, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш ҳисобига ошириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Марказга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат активлари бўйича дивидендларнинг акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашга кўмаклашиш.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни;
6. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 55-уй.
7. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)