Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2019 30.12.2012 йилдаги 374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 588-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан тегишли равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва улар ҳудудий органларининг (кейинги ўринларда тугатилаётган органлар деб аталади) Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида тегишли равишда қайта рўйхатдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган органларнинг номи ўзгариши муносабати билан уларнинг кўчмас мулки кадастр ҳужжатларини тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига қайта рўйхатдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органларнинг тугатилиши муносабати билан хўжалик жамиятларининг таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг депо ҳисобварақларидаги акциялар давлат пакетларини тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг депо ҳисобварақларига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган органлар томонидан тузилган барча шартномалар, шу жумладан давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномалари бўйича тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар ҳамда ушбу шартномалар қайта тузилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан савдоларга қўйилган объектлар бўйича Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари сотувчи функцияларини амалга оширадилар, бунда савдолар шартлари ва турлари ўзгаришсиз қолади, объектлар эса Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тугатилиши муносабати билан савдолардан олиб қўйилиши, қайта баҳоланиши ва такроран савдоларга қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги пул маблағлари қолдиқлари тўлиқ ҳажмда Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган органлар томонидан илгари берилган лицензиялар, ҳуқуқ белгиловчи, рухсат берувчи ҳужжатлар ҳамда улар томонидан илгари қабул қилинган қарорлар ўз кучида қолади ва тугатилаётган органлар номи ўзгарганлиги туфайли бекор қилинмайди ёхуд ўзгартирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Давлат рақобат қўмитаси марказий аппаратининг ва унинг ҳудудий органларининг, шунингдек тугатилаётган органларнинг таъминоти, шу жумладан уларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар 2012 йил охиригача — тугатилаётган органларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобига ва доирасида, 2013 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммолари тадқиқотлари маркази Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ва Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази негизида улар қўшиб юбориш йўли билан ташкил этилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Биржа» ноширлик уйи МЧЖ ва «Истеъмолчи» МЧЖни қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этиш асосида улар негизида иқтисодиётга оид газета ва журналлар нашр этиш йўли билан тадбиркорларни ва мамлакат аҳолисини тезкор ва ишончли иқтисодий маълумотлар билан таъминлаш, шунингдек интернет-портални мунтазам тўлдириб бориш учун давлат улуши камида 51 фоиздан иборат (жамият қатнашчилари таркибида биржаларни сақлаб қолган ҳолда) «Бизнес-Daily Медиа» МЧЖ ташкил этиш тўғрисидаги Давлат рақобат қўмитасининг таклифига ҳамда жамият қатнашчиларининг қарорига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат рақобат қўмитасига «Бизнес-Daily Медиа» МЧЖ фаолиятини ривожлантириш учун Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасининг 10 фоизгача маблағларини, кейинчалик уларни белгиланган тартибда устав фондига капиталлаштирган ҳолда йўналтиришга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 588-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда, 43-сон, 573-модда; 2015 й., 20-сон, 260-модда, 26-сон, 340-модда, 27-сон, 355-модда, 39-сон, 507-модда; 2017 й., 26-сон, 588-модда)