Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Малайзия ҳукумати ўртасидаги инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Малайзия ҳукумати ўртасидаги иккиёқлама солиқ солинишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва фойда солиқларни тўлашдан бош тортиш бартараф қилиш тўғрисидаги Битим;
1997 йил 6 октябрда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия ҳукумати ўртасидаги савдо тўғрисидаги Битими;
1997 йил 1 апрелда Греция Республикасининг Афина шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Греция Республикаси ҳукумати ўртасидаги туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битими;
1998 йил 14 февралда Бангладешинг Дакка шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битими.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва ташқи ишлар вазирига мазкур битимларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан назоратни амалга ошириш топширилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 20 апрель,
162-сон