06.10.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САВДО БИТИМИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Малайзия Ҳукумати, (бундан кейин — «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамда Тарифлар ва Савдо бўйича Бош Битим (ГАТТ) ва Жаҳон Савдо Ташкилоти (ВТО) тамойилларига мувофиқ савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни истаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларида амалда бўлган қонунчилик, қоидалар ва тартиботларга мувофиқ икки мамлакат ўртасида узоқ муддатли ва барқарор асосдаги савдога кўмаклашиш, уни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун зарур бўлган барча чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар савдодаги қисқа муддатли ва узоқ муддатли шартномалар учун соҳаларни белгилашда ҳар бир мамлакатнинг тегишли корхоналари ва ташкилотларини рағбатлантирадилар ва уларга зарурий ёрдам берадилар, зарурат туғилган ҳолларда эса ўзаро келишувга мувофиқ шундай контрактлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон товарлар импорти ва/ёки экспорти билан боғлиқ бўлган божхона тўловлари ва ташқи савдо расмиятчиликларига тааллуқли бўлган барча масалаларда бошқа Томон учун энг қулай режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қуйидагиларга берган ёки берадиган имтиёзлари ва устунликлари, концессиялар ва истисноларга нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чегараолди савдосини енгиллаштириш мақсадида чегарадош ва қўшни давлатларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аҳдлашувчи Томонлардан бири аъзоси бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган божхоналар уюшмаси ёки эркин савдо зоналари бўлган мамлакатларга; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иқтисодий интеграция тўғрисидаги кўптомонлама битимдаги иштироки натижаси сифатида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битим бўйича тижорат товарлари билан транзит савдосига кўмаклашиш учун ўз кучларини сарфлайдилар ва қуйидагилар хусусида келишадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг мамлакатида ишлаб чиқарилган ва учинчи мамлакатга йўлланаётган товарларни эркин равишда ташишга кўмаклашиш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи мамлакатда ишлаб чиқарилган ва Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг мамлакатига жўнатилган товарларни эркин ташишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала мамлакат ўртасидаги савдони янада ривожлантириш мақсадида, Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлар ўртасида келишилган шартларда ҳар иккала мамлакатдан бирида ўтказиладиган савдо ярмаркаларида бир-бирларининг қатнашишларига ва мамлакатлардан бирининг бошқа мамлакат ҳудудида кўргазмалар ўтказишида кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярмаркалар ва кўргазмалар учун мўлжалланган товарлар ва намуналар бўйича божхона тўловлари ва шу сингари бошқа йиғимлардан озод қилиш, шунингдек уларни сотиш ва тақсимлаш шундай ярмарка ва кўргазмалар ўтказилаётган мамлакатларнинг қонунлари, қоидалари ва тартибга солувчи ҳужжатларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилишда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низо дипломатик воситалар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки мамлакат ўртасидаги барча тўловлар ҳар бир мамлакатда амалда бўлган валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги келишувга биноан эркин фойдаланиладиган валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чораларни ихтиёрий равишда ёки дискриминацион тарзда қўлламаслик талабларига мувофиқ, ушбу Битим қоидалари исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қуйидагиларга нисбатан қабул қилиш ёки бажариш борасидаги ҳуқуқларини чекламайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) саломатлик, жамоатчилик ахлоқи, тартиби ёки хавфсизлигини муҳофазалаш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўсимликлар ва ҳайвонларни касалликлар ва эпидемиялардан сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўзининг ташқи молиявий мавқеи ва тўлов балансини кафолатлаш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) миллий бойлик ёки бадиий, тарихий ва археологик бойликларни асраш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат ўртасидаги бевосита савдони кенгайтириш бўйича чоралар ва ушбу Битимни қўллашдан келиб чиқувчи масалаларни муҳокама қилиш учун Савдо бўйича Қўшма қўмита ташкил этишга келишадилар. Савдо бўйича Қўшма қўмита ушбу Битим мақсадларига эришиш учун зарурий таклифларни киритиши мумкин ва ўзаро келишувга биноан белгиланган вақтда ҳар бир мамлакатда навбати билан йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ва Малайзия Ҳукумати номидан Халқаро савдо ва саноат вазирлигини ушбу Битимни мувофиқлаштирувчи ва бажарувчи масъул органлар сифатида тайинлашга келишадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим амалда жорий бўлган исталган вақтда Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ёзма равишда унга тузатишлар киритишни таклиф қилиши мумкин ва иккинчи Томон бундай таклиф олинган кундан бошлаб уч ой мобайнида жавоб қайтариши лозим. Ўзгартиришлар ёки модификация қилиш санасигача ушбу Битимдан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлар токи бутунлай бажарилгунга қадар ушбу Битимнинг ҳар қандай ўзгартирилиши ёки модификация қилиниши бундай ҳуқуқлар ва мажбуриятларга зиён етказмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон уни имзолаганидан сўнг ва халқаро шартномаларни тасдиқлаш бўйича барча ички расмиятчиликлар тугаганлиги тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилганларидан сўнг кучга киради ва беш (5) йиллик давр мобайнида амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлардан бири иккинчи Томонни ушбу Битимнинг амалда жорий этилиш даври тугайдиган санадан аввалги уч ой мобайнида уни қўллашни тўхтатиш хусусидаги ўз ниятидан ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг муддати автоматик тарзда яна шунча даврга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари, ҳатто унинг амалда бўлиш муддати тугагандан сўнг ҳам, ушбу Битим амалда бўлган муддат даврида кучга кирган, аммо ушбу Битимнинг амалда бўлиш муддати тугаган кунда тўлалигича бажарилмаган шартномаларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куала-Лумпур шаҳрида 1997 йил 6 октябрда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, малай ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир. Келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн устун кучга эга ҳисобланади.

(имзолар)