14.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим
Кучга кириш санаси
03.09.1998
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бангладеш Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик ва халқаро ҳуқуқ принциплари асосидаги иқтисодий ва савдо муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки мамлакатнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги савдо муносабатларининг ривожланиши учун шартнома-ҳуқуқий асослар ва қулай шароитлар яратиш заруратидан келиб чиқиб, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва тарифлар бўйича Бош битим (ГАТТ) ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)нинг принципларига мувофиқ равишда савдо соҳасидаги ўз муносабатларини ривожлантиришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар икки мамлакатда амалда бўлган қонунларга мувофиқ, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатдорлик принципларига амал қилган ҳолда, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, иккала мамлакатнинг корхона, ташкилот, муассаса, компания ва ассоциациялари ўртасида узоқ муддатли ва барқарорлик асосидаги бевосита икки томонлама савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш учун тегишли чора-тадбирлар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни қўлламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро манфаатли шароитлар яратиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар қуйидагилар борасида бир-бирлари учун мумкин қадар қулайлик бериш режимини яратадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ва экспортга нисбатан қўлланиладиган бож тўловлари, солиқлар ва йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг божхона расмийлаштирилиши, транзити, жойлаштирилиши, туширилиши ва шу сингари бошқа хизматларга тааллуқли бўлган низомлар ва қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бевосита ёки билвосита равишда ундириладиган исталган кўринишдаги бошқа ички йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорда товарларни сотиш, сотиб олиш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишга оид қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ва экспорт учун лицензиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модданинг мумкин қадар қулайлик бериш режими тўғрисидаги қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара яқинидаги савдони ва чегара яқинидаги юк ташишларни енгиллаштириш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қўшни .давлатлар учун яратадиган имтиёзлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг бугунги кунда ёки келгусида божхона уюшмалари, эркин савдо зоналари ёки савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа шаклларидаги иштироки муносабати билан учинчи мамлакатлар учун яратиладиган имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий преференциялар тизими бўйича яратиладиган имтиёзлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги, ҳар икки мамлакатда амалда бўлган қонунларга, шунингдек халқаро савдо амалиёти нормаларига риоя қилган ҳолда, мулкчилик шакллари ва ишчан ҳамкорлик шаклларидан қатъи назар, келишилган нархлар бўйича, иккала мамлакатнинг хўжалик фаолияти юритувчи субъектлари ўртасида контрактлар тузиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонлар мол айирбошлашни баланслаштиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорлик борасидаги барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар, агар Аҳдлашувчи Томонлар ўзга тарзда келишган бўлмасалар, эркин муомаладаги валютада халқаро банк амалиётида кўзда тутилган исталган шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар икки мамлакатда амалда бўлган қонунларга мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўшма корхоналар, хўжалик фаолияти юритувчи субъектларнинг филиаллари, банклар ва. бошқа ташкилотларни тузишида кўмаклашадилар. Аҳдлашувчи Томонлар инвестициялар, илғор технологияларни татбиқ этишнинг, шунингдек иқтисодий мақсадга мувофиқлик принципларидан келиб чиққан ҳолда, технологик жиҳатдан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришларнинг кооперациялашган алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг муҳимлигини эътироф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий, саноат ва техникавий ҳамкорлик асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва унинг маҳсулотларини қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил саноат ва саноатнинг бошқа соҳаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт ва алоқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризмни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар билан алмашиш соҳаларида бевосита хўжалик алоқаларини кенгайтириш учун имконият яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар давлатлараро савдо ва иқтисодий муносабатларни тартибга солиб бориш борасида қабул қилинаётган қонун актлари ҳақидаги ахборот, шунингдек товарлар ва хизматлар билан таъминлаш тўғрисидаги ахборот билан ўзаро алмашишини ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама савдо ва иқтисодий муносабатлар, статистик маълумотлар билан алмашиш, божхона процедуралари ўтказилишини тарифли ва тарифсиз равишда тартибга солиб боришни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлар Жаҳон божхона ташкилотининг товарлар баёни ва кодлашнинг уйғунлашган тизимидан фойдаланишга келишдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар юк ташиш, транспорт ҳаракати, шу жумладан транзит юклар ва йўловчиларни ташиш тартиби ва шартлари, шунингдек транспорт тизимларининг ўзаро ҳаракати халқаро юк ташиш қоидаларига мувофиқ равишда тартибга солиб борилиши ва/ёки Аҳдлашувчи Томонларнинг алоҳида битимларига биноан белгиланишига келишдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги икки томонлама савдода юзага келадиган савдо балансини кўриб чиқиш учун Аҳдлашувчи Томонлар мунтазам равишда маслаҳатлашишлар олиб боришга келишдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг амалдаги қонунларига ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг хўжалик фаолияти юритувчи субъектларининг тенг ҳуқуқли муҳофазасини, шу жумладан уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг суд ҳимоясини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида савдо ярмаркалари, кўргазмалар, техникавий-иқтисодий семинарларни ташкил қилиш ва ўтказишга, шунингдек савдо делегациялари ва гуруҳларининг сафарларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз мамлакатларида амалда бўлган қонунлар ва норматив ҳужжатларга мувофиқ, бож тўловлари, солиқлар ва шу сингари йиғимлардан озод қилган ҳолда, қуйидаги маҳсулотларни импорт ва экспорт қилишга рухсат берадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) буюртмалар олиш учун зарур бўлган товар намуналари ва реклама материаллари (каталоглар, рисолалар, фотосуратлар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўргазмалар учун зарур бўлган маҳсулот, товар ва материаллар, улар кўргазма ва ярмаркалардан сўнг реэкспорт қилиниши шарти билан. Бундай маҳсулот, товарлар ва материаллар манфаатдор Томоннинг розилигига биноан ярмарка ва кўргазмалар пайтида ёки улардан сўнг сотилиши мумкин, улар реализация қилинган ҳолларда эса, тегишли мамлакатнинг қоида ва нормаларига мувофиқ равишда барча солиқлар, тўловлар ҳамда шу каби бошқа йиғимлар амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қўлланишини назорат қилиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар Қўшма ишчи комиссиясини таъсис этадилар. Бу комиссия йиғилишлари исталган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра қабул қилувчи Томоннинг раислигида навбатма-навбат Ўзбекистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикасида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма ишчи комиссиясининг иш тартиби алоҳида Протокол билан тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим, зарур ҳолда, Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма келишувига биноан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолда Аҳдлашувчи Томонлар уларни халқаро ҳуқуқ нормаларини кўллаган ҳолда ўзаро маслаҳатлашишлар йўли билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир мамлакатда икки томонлама савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ёрдам берувчи савдо ваколатхоналарини таъсис қилишда кўмаклашишга розилик билдиришди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим барча ички юридик процедуралар бажарилгандан сўнг ноталар алмашилган санадан бошлаб кучга киради ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битим амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой аввал унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилгунга қадар, навбатдаги бир йиллик муддатга ўз-ўзидан узайтирилган ҳолда, кейинги беш йил мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг амал қилиш тўхтатилган ҳолда унинг қоидалари ушбу Битимга мувофиқ тузилган барча контрактларга ва у амал қилган давр ичида қайд этилган контрактлардан келиб чиқувчи, ушбу Битим амал қилиши тўхтатилгунга қадар амалга оширилиши ёки бажарилиши мумкин бўлмаган мажбуриятларга нисбатан Битим амал қилиши тўхтатилган санадан бошлаб 5 йилдан ошмаган муддат мобайнида татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дакка шаҳрида 1998 йил 14 февралда, уч асл нусхада, ҳар бири ўзбек, бенгал ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин этиш мақсадида инглиз тилидаги матн устувор кучга эга бўлади.

(имзолар)