ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДАГИ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ СТАНДАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 2 декабрда 1874-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Қимматли қоғозлар бозоридаги институционал инвесторлар фаолиятининг профессионал стандартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К.ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 ноябрь,
2008-32-сон
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 ноябрь,
01/ҚҚБФМНҚМ-18/20-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 ноябрь,
102-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 ноябрь,
306-В-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 7 ноябрдаги 2008-32, 01/ҚҚБФМНҚМ-18/20, 102, 306-В-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Қимматли қоғозлар бозоридаги институционал инвесторлар фаолиятининг профессионал стандартлари тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, институционал инвесторларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолияти стандартларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Қимматли қоғозлар бозорида институционал инвестор (кейинги ўринда — институционал инвестор) бўлиб, инвестиция фондлари, суғурта компаниялари ва тижорат банклари ҳисобланади.
2. Капитални кўпайтиришни ва уни ликвидли шаклда сақланишини таъминлаш, институционал инвесторларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
3. Қимматли қоғозларга фаол равишда пул маблағларини қўйиш, институционал инвесторларнинг асосий функцияси ҳисобланади.
II. Институционал инвесторлар фаолиятининг асосий тамойиллари
4. Институционал инвесторлар молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида ўз активларини ишончлилик, диверсификациялаш, қайтаришлилик, фойдалилик ва ликвидлилик тамойиллари асосида қимматли қоғозларга инвестиция қиладилар.
5. Институционал инвесторлар қимматли қоғозлар бозорида инвестицияларни амалга оширишда қуйидаги асосий тамойилларга риоя қилишлари лозим:
инвестицияларни профессионал бошқариш;
манфаатлардаги зиддиятлар тўғрисида огоҳлантириш;
ахборотларнинг шаффофлигини таъминлаш.
6. Инвестицияларни профессионал бошқариш институционал инвесторлар томонидан қуйидаги йўллар билан таъминланади:
зарурат туғилганда, қимматли қоғозлари инвестиция объекти бўлиши мумкин бўлган эмитентнинг аффилланган шахси ҳисобланмаган инвестиция маслаҳатчиларини инвестиция жараёнига ва тегишли малакага эга бўлган (инвестиция активларини ишончли бошқарувчи) ташкилот мутахассисларини инвестиция активларини бошқариш жараёнига жалб қилиш;
инвестиция қилишнинг асосий йўналишлари (сиёсати) кўрсатилган йиллик бизнес-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
қимматли қоғозлар бозорида инвестиция фаолиятини ташкил қилиш (инвестициялаш объектларини таҳлил қилиш, инвестиция қилинадиган маблағларни инвестициялаш объектлари ўртасида тақсимлаш нисбатини аниқлаш, даромадлиликни даврий баҳолаш).
7. Манфаатларда юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларни олдини олиш мақсадида, институционал инвесторнинг таъсисчилари ва мансабдор шахслари инвестиция қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилувчи орган томонидан тегишли қарор қабул қилингунга қадар, ўзининг инвестиция объекти билан аффилланганлиги тўғрисида ахборот бериши керак.
8. Ахборотларнинг шаффофлигини таъминлаш мазкур Низомнинг IV бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
III. Институционал инвесторларнинг фаолиятига нисбатан ўрнатилган талаблар
9. Институционал инвесторлар қимматли қоғозлар бозорида инвестицияларни амалга оширишда қуйидагиларни бажаришлари шарт:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ва монополияга қарши қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, мазкур Низом талабларига риоя қилиш;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
б) инвестиция таваккалчилиги тўғри (адекват) баҳолашни амалга ошириш ва самарали инвестиция қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган молиявий, техник, ахборот ресурслари ва малакали ходимларнинг мавжудлигини таъминлаш;
в) ўзлик маблағлари (капиталлари)нинг ва бошқа молиявий кўрсаткичларнинг етарлилиги ва қонунчиликда ўрнатилган мажбурий меъёрларга мувофиқлигини таъминлаш;
г) ўз ходимларининг қонунчиликда ўрнатилган малакавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
10. Институционал инвестор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда ўз мижозларининг манфаатларига риоя этиши лозим.
11. Институционал инвесторнинг ички ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, унинг ходимларига нисбатан улар томонидан қимматли қоғозлар бозорида фаолиятни амалга оширилишидаги қўшимча талабларни қамраб олиши мумкин.
12. Инвестиция активлари бўйича зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида институционал инвесторлар қонунчиликда ўрнатилган меъёрий талабларга риоя қилган ҳолда ушбу активларни диверсификациясини таъминлайдилар.
IV. Қимматли қоғозлар бозорида институционал инвесторларнинг ахборотларни ошкор этиши ва ҳисобот бериши
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Институционал инвесторлар ахборотларининг шаффофлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборотларни ошкор этиш орқали таъминланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
14. Институционал инвесторнинг ижроия органи институционал инвесторнинг таъсисчилари олдида, ҳар йили қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар тўғрисида ҳисобот беришга мажбур.
15. Институционал инвесторнинг ходимлари ва бошқарув органи аъзолари томонидан хизмат ва махфий ахборотлардан фойдаланиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
16. Институционал инвестор томонидан қимматли қоғозлар билан бажарилган операциялар бўйича ҳужжатларнинг сақланилиши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 483-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)