21.12.2022 йилдаги ПҚ-447-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони билан вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекцияларни ўз ичига оладиган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ягона тизими белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони билан қайта ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режа-графигини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2022 йил 25 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

2.

Республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари ваколат доираси ҳамда республика ва ҳудудий даражадаги бўлинмаларнинг вазифа ва функцияларини аниқ чегаралаш, шунингдек, ҳудудлар кесимида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда иш кўрсаткичларини (индикаторлари) белгилаш тартибини назарда тутувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тартибга солувчи намунавий низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2022 йил 25 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

3.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш.

Бунда, лойиҳада ижро этувчи ҳокимият органларининг, шу жумладан, ҳудудий бўлинмалар кесимида ҳар бирининг мақомини белгилаш ҳамда ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби ва бир-биридан фарқловчи мезонлар назарда тутилиши лозим.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси

4.

Ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасида ташкил этилиши мажбурий бўлган бўлинма ва лавозимлар рўйхати, уларга нисбатан қўлланиладиган мезонлар, раҳбар ва ижрочи ходимлар ўртасидаги нисбат бўйича меъёрларни белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2023 йил 1 март

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги

5.

Ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқариладиган бозор иқтисодиёти тармоқларига хусусий секторни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан хусусий секторнинг тегишли соҳада фаолият юритиши учун очиқ ва содда қоидаларни ўрнатиш бўйича таклифларни киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2023 йил 1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси

6.

Ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш ишларини якунлаб, реестр юритиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш.

Бунда, реестрга киритилган ҳар бир функция бўйича уларни республика, вилоят ва туман (шаҳар) кесимида амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий механизмлар, молиявий-иқтисодий ва кадрлар ресурслари билан таъминлаш ҳолати акс эттирилиши лозим.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2023 йил 1 март

Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Ижро этувчи ҳокимият органлари функциялари ягона реестридаги маълумотларни электрон тарзда юритиш имконини берадиган «Давлат функциялари» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишга тушириш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил 1 март

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

8.

Ижро этувчи ҳокимият органлари ташкилий тузилмалари шаклларининг аниқ рўйхатини белгилаб, уларнинг штат бирликлари учун нормативларни белгилаш бўйича услубиятни ишлаб чиқиш.

Бунда, ижро этувчи ҳокимият органи марказий аппарати намунавий тузилмалари ва уларнинг штат бирликлари учун нормативларни белгилаш ҳамда марказий аппарат штат бирликларини шакллантириш учун минимал талаблар назарда тутилиши лозим.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 февраль

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари (ҳудудий бўлинма раҳбари) томонидан ҳар йил бошида ҳаракатлар дастури (ҳудудий ривожланиш дастури) ва эришилиши режалаштирилаётган мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ҳамда йил якунида ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни жамоатчиликка тақдим қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил 1 январь

Вазирлар Маҳкамаси

10.

Адлия вазирлиги тизимида синов тариқасида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича синов натижаларига кўра барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишларини «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш, коррупциявий омилларни бартараф этиш, бюджет маблағларининг сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Бунда:

ҳудудларга хизмат сафарларини қисқартирган ҳолда жойлардаги муаммоларни аниқлаш учун «онлайн қабул», «виртуал ташриф» каби ҳудудлар билан ишлашнинг замонавий технологияларга асосланган масофавий усулларини қўллаш тизимини жорий этиш;

республика ижро этувчи ҳокимият органларини автотранспорт воситалари билан таъминлаш меъёрларини раҳбар кадрларнинг сони қисқартирилишини инобатга олган ҳолда мақбуллаштириш;

ижро этувчи ҳокимият органлари учун энергия ва бошқа ресурсларнинг сарфланишини босқичма-босқич, шу жумладан тежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобидан камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ҳар йили белгилаш ҳамда ажратиладиган бюджет маблағларини уларга қараб мақбуллаштириш амалиётини жорий этиш;

бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш), расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимал нархларни ичига олувчи меъёрларни белгилаш, ушбу мақсадларга сарфланган маблағлар юзасидан ҳисоботларни эълон қилиб бориш тартибини жорий этиш;

назорат тадбирларини ўтказишнинг муқобил шакллари жорий этилишини ва уларда жамоатчилик вакилларининг иштирокини таъминлайдиган тизимни йўлга қўйиш орқали барча назорат тадбирлари ва объектлари ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2023 йил 1 март

Вазирлар Маҳкамаси

12.

Вазирлик ва идоралар ҳамда улар тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бўлган бўш турган бинолар, иншоотлар ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 февраль

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш, идоралараро коллегиал органларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун ташкилий-ҳуқуқий механизмларни ўрнатиш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотганларини тугатиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 февраль

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар (давлат унитар корхонаси, акционерлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ва бошқа) фаолиятини янада такомиллаштириш. Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

хусусий сектор самарали фаолият юритаётган ёки фаолият юритиш имкони мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий соҳаларда мавжуд давлат унитар корхоналарини хатловдан ўтказиш;

давлат унитар корхоналари томонидан давлат функцияларини амалга ошириш нуқтаи назаридан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат унитар корхоналарининг таъсис ҳужжатларини таҳлил қилиш;

давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларга (давлат унитар корхоналари, акционерлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа) давлат функциялари, шу жумладан давлат текшируви ва назорати функцияларини юклашни тақиқлаш;

давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари аъзолигига улар фаолиятини тартибга солувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари (регулятор) вакилларини киритишга йўл қўймаслик;

ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулияти чекланган жамиятларни ташкил қилиш ва уларнинг улушдори бўлишини тақиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

15.

Ижро этувчи ҳокимият органларининг мавжуд штат бирликлари тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш. Бунда, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида вазирлик ва идоралар ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотларнинг штат бирликлари тўғрисидаги маълумотларни барча учун очиқ эълон қилиб бориш имкониятларини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 февраль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

16.

Айрим республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, шунингдек, давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни янада кенгроқ жалб этиш орқали уларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Айрим республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларини тегишинча маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 март

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Айрим республика ижро этувчи ҳокимияти органларининг Тошкент шаҳридаги туман бўлинмаларини уларнинг вазифа ва функцияларини Тошкент шаҳри (бош) бошқармаларига ўтказган ҳолда тугатиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 март

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Статистик маълумотларни олиш даврини 5 кундан 1 дақиқага қисқартириш, статистик маълумотларни шакллантириш ва ахборот алмашинуви жараёнида қоғоз сарфидан тўлиқ воз кечиш ҳамда йиғма маълумотларни эълон қилиш вақтини икки бараварга тезлаштириш имконини берувчи «Статистика интеграллашган ахборот тизими»ни ишга тушириш ва мавжуд ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил 1 февраль

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

20.

Давлат органларида автоматлаштирилган иш жойи бўйича ягона платформани ишлаб чиқиш.

Бунда, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ходимлари ўз фаолиятига оид ҳужжатлар билан танишиш, мажлисларда ва йиғилишларда иштирок этиш, назорат ҳужжатларини ва топшириқларини бажариш, учрашувлар ташкил этишни режалаштириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Ахборот тизими

2023 йил 1 март

Рақамли технологиялар вазирлиги

21.

Давлат органларида масофавий ишни ташкил этиш ва мослашувчан иш тизимини такомиллаштириш:

давлат хизматчилари фаолиятини масофавий ташкил этиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш;

давлат хизматчиларининг масофадан туриб амалга ошириши мумкин бўлган функциялари рўйхатини белгилаш;

масофавий ишни ташкил этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус дастурий таъминот (платформа) ишлаб чиқиш;

давлат фуқаролик хизмати лавозимларнинг айрим тоифалари учун (масалан, таҳлил ва ҳисоботлар билан шуғулланадиган) иш вақтини белгилашда вақтбайдан ишбай тизимига ўтказиш асосларини белгилаш;

иш берувчи билан келишилган ҳолда иш вақтининг мослашувчан тизимини жорий этиш (яъни, 10.00 дан 19.00 гача ва ҳ.к).

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил 1 февраль

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг йил якуни бўйича молиявий натижадорликка эришганлиги ва амалга оширган ишлари юзасидан жамоатчиликка ҳисоботини эълон қилиш тартибини белгилаш. Бунда:

корхоналар олдига қўйилган мақсадлар ижроси бўйича маълумотлар;

корхоналар фаолиятининг асосий молиявий ва номолиявий кўрсаткичларга эришиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматларни кўрсатиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар;

ҳомийлик, хайрия ва бошқа ижтимоий мақсадларга маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарорлар ҳамда қарор қабул қилишдан кутилаётган натижалар ҳақидаги маълумотлар назарда тутилади.

Норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 март

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

23.

Давлат бошқарувида ортиқча бюрократик тўсиқлар, мураккаблашган тартиботлар ва эскирган ёндашувларни бартараф этиш. Жумладан:

давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ муносабатларда шартномани ёзма шаклда тузиш бўйича талабларни қисқартириш;

айрим давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча бўғин сифатида ариза бериш тартиботларини қисқартириш ҳамда соддалаштирилган мурожаат шаклларини жорий қилиш;

фуқаролар орасида кенг фойдаланилаётган хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида ўзаро боғланган ҳолда кўрсатиш орқали ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш;

давлат хизматларини кўрсатишда фуқаролар учун ноқулайликлар туғдираётган мавжуд тартиботларни мақбуллаштириш;

давлат органларида онлайн навбатлар ишлашининг ягона тартибини ва унга амал қилиниши устидан назорат механизмини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 апрель

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида ҳисоботларни тўлдириш ва тақдим этиш жараёнини автоматлаштириш.

Бунда:

мавжуд топшириқ ва ҳисоботларни хатловдан ўтказиш;

аниқланган бир хил мазмундаги топшириқ ва ҳисоботларни бирлаштириш;

ҳисобот бериш тизимини унификация қилиш ва уларни электрон кўринишга ўтказиш орқали автоматлаштириш;

бир хил мазмундаги ва бир-бирини такрорловчи ҳамда ҳозирги кунда ўз аҳамиятини йўқотган, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва йиғилиш баёнларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган доимий назоратдаги топшириқ ва кўрсатмаларни бекор қилиш;

топшириқларни фақатгина марказлашган тартибда электрон тизимда рўйхатга олиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш имкониятини яратиш;

мавжуд топшириқлар бўйича ҳисоботларнинг шакллантирилишини автоматлаштириш ҳамда статистик маълумотлар алмашинувини рақамлаштириш чораларини кўришга оид тадбирлар (ҳисоботларни ушбу тизимдан ташқари беришни ман қилиш) назарда тутилиши лозим.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил 1 апрель

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар