1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3880]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]

1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раиснинг биринчи ўринбосари О. ҚУДРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 28 июндаги 1-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (бундан буён матнда Экология қўмитаси деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Экология қўмитаси ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Экология қўмитаси томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экология қўмитаси томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, шу жумладан аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Ер ресурслари ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Давлат экологик экспертизаси талабларига риоя этилиши ва ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, табдиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.Хавфни таҳлил қилиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Балл
Таҳлил якунига кўра қўйилган балл
1.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаганлиги
20
2.
Атмосфера ҳавосига бирйўла ва авария туфайли ифлослантиришга йўл қўйилганлиги
20
3.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарилишида ўрнатилган талабларга амал қилинмаган ҳолда меъёридан ортиқча ифлослантирувчи моддалар чиқарилганлиги
20
4.
Самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш ускуналари, автоматик мониторинг станциялари ўрнатилмаганлиги
20
5.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришни сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш учун намуналар олиниши таъминланмаганлиги ҳамда ўлчовлар амалга оширмаганлиги
20
Жами баллар йиғиндиси
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Балл
Таҳлил якунига кўра қўйилган балл
1.
Сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартларининг бузилганлиги
20
2.
Сув объектларига ва жой рельефига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча, аварияли ва бир йўла чиқарилганлиги
20
3.
Сув объектларига ишлаб чиқариш, маиший ва бошқа турдаги тозаланмаган оқова сувлар, чиқитлар ҳамда чиқиндиларнинг чиқарилганлиги
20
4.
Ер усти табиий сув объектларидан (дарё, сой, кўл, булоқ ва бошқа ер усти сувлари) фойдаланиш бўйича сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олмаганлиги
20
5.
Сувни ва сув объектларини ифлосланишдан, булғаланишдан ва камайиб кетишдан муҳофаза қилишни, шунингдек сувларнинг ҳолатини ва улардан фойдаланиш режимини яхшилаш чора-тадбирларини кўрмаганлиги
20
Жами баллар йиғиндиси
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Балл
Таҳлил якунига кўра қўйилган балл
1.
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг атроф-муҳитга энг кам салбий таъсир кўрсатишига олиб келадиган услублар ва жараёнлар қабул қилинишини талаб этадиган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилмаганлиги
20
2.
Фаолиятни амалга ошириш чоғида субъектлар томонидан тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ва сақлашга доир талабларни бажармаганлиги
Ерларни сув ва шамол эрозиясидан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилмаганлиги
20
5.
Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш фаолияти учун экологик экспертиза ўтказиш мажбурияти бажарилмаганлиги
20
Жами баллар йиғиндиси
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Балл
Таҳлил якунига кўра қўйилган балл
1.
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида белгиланган санитария нормалари ва қоидалари, экологик нормативларга риоя қилинмаганлиги
20
2.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган талабларга амал қилинмаганлиги
20
3.
Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва кўмиш билан боғлиқ ҳолатлар содир этилганлиги
20
4.
Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир талабларни бажармаганлиги
20
5.
Чиқиндиларнинг паспортини тузиш, чиқиндилар ҳисобини юритиш ва бу ҳақидаги ҳисоботлар топширишга доир талабларни бажармаганлиги
20
Жами баллар йиғиндиси
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экологик экспертизаси талабларига риоя этилиши ва ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Балл
Таҳлил якунига кўра қўйилган балл
1.
Корхонада ишлаб чиқариш экологик назорати амалга оширилмаганлиги
20
2.
Давлат экологик экспертизаси хулосасини олмаганлиги ёки унинг амал қилиш муддати тугаганлиги
20
3.
Давлат экологик экспертизаси хулосаларида берилган талаблар бажарилмаганлиги
20
4.
Компенсация тўловларини белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиб, ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги
20
5.
Ўсимлик дунёси объектларини парвариш қилиш ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари ташкил этиш бўйича талаблар бажарилмаганлиги
20
Жами баллар йиғиндиси
100
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 10/26/3880/0678-сон)