02.02.2024 йилдаги ЎРҚ-903-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 15 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 24 ноябрда маъқулланган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларни рекультивация қилиш — бузилган тупроқ қопламини тиклаш, уни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ — ер юзасининг табиий ёки антропоген омиллар таъсири натижасида шаклланадиган, ўсимликларнинг яшаши учун зарур унумдорлик хусусиятларига эга бир нечта қатламдан иборат бўлган устки қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг бузилиши — фойдали қазилмаларни қазиб олиш, геология-қидирув, геодезия, қурилиш ишларини ва бошқа ишларни амалга ошириш жараёнида тупроқ қопламининг физик жиҳатдан бузилиши, қисман ёки тўлиқ йўқ қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ деградацияси — табиий ёки антропоген омиллар таъсири натижасида тупроқ унумдорлигининг пасайишига, тупроқнинг экологик-мелиоратив ҳолати ёмонлашишига, шунингдек тупроқнинг миқдор ва сифат жиҳатидан салбий ўзгаришларига олиб келадиган жараёнлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг ифлосланиши — тупроқнинг сифатини ёмонлаштирадиган ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган зарарли кимёвий ва радиоактив моддаларнинг, нефтнинг, нефть маҳсулотларининг ҳамда микроорганизмларнинг тупроққа тушиши ва тўпланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш — тупроқдан оқилона фойдаланишга ва уни сақлашга, унинг ифлосланиши, бузилиши ҳамда деградациясининг олдини олишга, шунингдек табиий ва техноген таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, хўжалик тадбирлари ва бошқа тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ сифати — тупроқ унумдорлигини белгилайдиган хусусиятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ сифатини баҳолаш (тупроқ бонитировкаси) — тупроқнинг сифати ва табиий унумдорлик қобилиятини 100 балли шкала бўйича қиёсий баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни тиклаш — тупроқнинг ҳолатини, сифатини яхшилашга ва унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ унумдорлиги — тупроқнинг ўсимликларни озиқли моддалар, иссиқлик, намлик, ҳаво ва бошқа яшаш фаолияти омиллари билан таъминлайдиган хусусиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг унумдор қатлами — тупроқнинг ўсимликлар ўсиши учун қулай хусусиятларга эга бўлган устки қатлами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ эрозияси — тупроқнинг ёғингарчиликлар, суғориш ва шамол таъсирида емирилиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг ҳолати — тупроқнинг таркибини, тузилишини ва хусусиятларини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги асосий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон соғлиғининг ва атроф-муҳит хавфсизлигининг устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқлик ва шаффофлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкалари ижарачилари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларининг устуворлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш объекти ер фондининг барча тоифаларидаги тупроқнинг унумдор ва тупроқ ҳосил қилувчи қатламларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тадбирлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланган, бузилган ёки бошқача тарзда деградацияга учраган тупроқни тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачиларининг тупроқ муҳофазасини таъминлашга, ундан оқилона фойдаланишга ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлашга доир тегишли мажбуриятларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш бўйича иқтисодий тадбирларни амалга оширишда манфаатдорлик механизмини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш чоғида тупроқ ва сув манбаларининг шўрланишини, ботқоқланиши ҳамда ифлосланишини истисно этадиган усуллардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шўрланган ерларда мелиоратив тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларни даврий равишда текислаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларини барпо этиш, қум кўчишининг олдини олиш ва уни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий шароитлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий жиҳатдан самарали деҳқончилик тизимларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қияликларда сув эрозиясига қарши курашиш учун кўп йиллик ўтлар, буталар ва дарахтлар экиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шамол эрозиясига қарши тадбирларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллектор-дренаж ва суғориш тармоқларини, шунингдек сув ҳавзаларини тозалаш чоғида олинган тупроқдан фойдаланган ҳолда қумли, қумлоқ ва енгил қумоқ тупроқларнинг механик таркибини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларда илмий асосланган тавсияларга мувофиқ эрозияга қарши тадбирларни қўллаш, суғориш режимларига ва нормаларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг техноген зичланишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал, органик, органик-минерал, бактериал ўғитлар ҳамда бошқа ўғитларни, шунингдек компост ва сидератларни тупроқ-иқлим шароитлари ва ўсимликларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тадбирлари қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Шаҳарсозлик фаолиятини ёки қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқни муҳофаза қилишга ва ундан оқилона фойдаланишга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик фаолиятини ёки қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқни муҳофаза қилишга ва ундан оқилона фойдаланишга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни жойлаштириш ва уларни қуриш лойиҳаларида — тупроққа оид тадқиқотлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария талабларига риоя этишга ва тупроқ унумдорлигини сақлашга қаратилган тадбирларни назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни қуриш лойиҳаларида — ер участкаларидаги мавжуд тупроқни сақлаб қолиш устуворлигини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни лойиҳалаштириш чоғида лойиҳа ҳудудига кирмайдиган туташ ҳудудларда — тупроқ ифлосланишининг, бузилишининг ёки бошқача тарздаги деградациясининг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни лойиҳалаштириш чоғида — тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштирилган объектлар қурилиши чоғида — тупроқни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик фаолиятини ёки қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бошқа талаблар ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш ишларини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш ишларини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачиларининг, шунингдек корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш бўйича инвестиция фаолиятини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроққа оид хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-синов ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сифати яхшиланган (бонитет балли ошган) тақдирда солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ер солиғини тўлашга доир имтиёзлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини ташкил этади, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тупроқни муҳофаза қилиш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш устидан давлат назорати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ мониторингини амалга ошириш тартибини, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, стратегияларни ишлаб чиқади, амалга оширади ҳамда назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилишга ва унинг унумдорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда уларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроққа оид ва агрокимёвий тадқиқотлар олиб боради, илмий жиҳатдан асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деградацияга учраган ерларнинг ҳисобини юритади ва уларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланилиши, алмашлаб экишнинг ташкил этилиши, ривожлантирилиши ва олиб борилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқдан оқилона фойдаланилишини ва унинг муҳофаза қилинишини иқтисодий жиҳатдан рағбатлантиришни қонунчиликка мувофиқ амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тупроқнинг бузилишига ёки йўқ қилинишига олиб келадиган ҳаракатлар содир этилган, шунингдек тупроқни тиклаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроққа оид тадқиқотлар асосида ўсимликлар учун минерал ўғитлар ва бошқа турдаги ўғитларнинг мақбул бўлган нормаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларининг рекультивация қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларни суғоришнинг сувни тежайдиган, тупроқни ҳимоялайдиган технологияларини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, барқарорлигини таъминлаш ва деградациянинг олдини олиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллектор-дренаж тармоқлари ва иншоотларининг ишлаш қобилиятини таъминлаш бўйича чоралар кўради, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолайди ва ҳисоботини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техника ютуқларини, шунингдек сувни тежайдиган замонавий технологияларнинг инновацион усулларини ҳамда илғор тажрибани жорий этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчилик талабларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал ўғитларни, бошқа кимёвий моддалар ва препаратларни транспортда ташиш, сақлаш ҳамда қўллаш чоғида тупроқни ифлосланишдан муҳофаза қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини оширишга оид тадбирларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкалари ижарачилари томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча фойдаланишга берилган ҳамда қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларнинг тикланиши, улар фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни тиклаш ҳамда иҳота дарахтзорларини барпо этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғ ёнбағирларида, жарликларда, ташландиқ, яйлов ва фойдаланишдан чиқарилган ерларда эрозияга қарши кўчатзорлар (дарахтзорлар) яратилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон мелиоратив деҳқончилик тизимига илмий ютуқларни ва илғор тажрибани жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фонди ерларининг рекультивация қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасида қабул қилинган давлат дастурларининг ҳамда бошқа дастурлар ва стратегияларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ҳудудий дастурларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқнинг сидириб олинган унумдор қатламини сақлаш учун жойларни белгилайди. Бунда жойлар бузилган ва унумдорлиги паст бўлган қишлоқ хўжалиги ерларидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тупроқни муҳофаза қилишга ва унинг унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш. Тупроқдан самарали фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати қуйидагиларга нисбатан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш, тупроқ ҳолатининг сақланиши соҳасидаги талаблар ва нормаларнинг бажарилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш, тупроқнинг ҳолатини яхшилаш, шунингдек тупроқ деградациясининг, бузилиши ва ифлосланишининг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги камчиликларни бартараф этишга доир чоралар кўришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилигига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг ва ер участкалари ижарачиларининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкаларининг ижарачилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ҳамда жалб қилинадиган бошқа маблағлар ҳисобидан тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш, тупроқнинг ҳолатини яхшилаш, унинг деградацияси, бузилиши ва ифлосланишининг олдини олишга доир тадбирларни мустақил равишда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш чоғида илм-фан, техника ва технология ютуқларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан тупроққа етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтидан (бундан буён матнда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти деб юритилади) ўзига тегишли ер участкасидаги тупроқнинг сифатини баҳолаш тўғрисида ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
механизациялаштириш, кимёвий ишлов бериш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек уруғлик материалининг тупроқ ҳолатига таъсири тўғрисида тегишли давлат органларидан ёки хўжалик юритувчи субъектлардан маълумотлар олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкаларининг ижарачилари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг ва ер участкалари ижарачиларининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкаларининг ижарачилари ўзига тегишли ер участкасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлардан фойдаланиш чоғида тупроқни муҳофаза қилишни, унинг унумдорлигини сақлаш, тиклаш ҳамда оширишни таъминлаши, шунингдек тупроқнинг ифлосланишига ва унумдорлиги пасайишига олиб келадиган ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) йўл қўймаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда деҳқончиликнинг илмий жиҳатдан асосланган агротехник тадбирларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг зичланишига олиб келадиган техника ва технологиялардан фойдаланмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроққа оид тадқиқотларни ўтказишда ҳамкорлик қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг ифлосланишига йўл қўймаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг шўрланишига қарши агротехник тадбирларни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган, ҳайдаладиган ерларнинг даврий равишда текисланишини амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш режимига ва нормаларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ-иқлим шароитларини ва ўсимликлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда минерал ўғитлардан табақалаштирилган тарзда фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ деградациясига қарши тадбирларни амалга ошириши, тупроқ деградацияси ҳоллари тўғрисида тегишли давлат органларини хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқнинг мавжуд унумдор қатламини сидириб олиши ва сақлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг ва ер участкалари ижарачиларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Тупроқнинг унумдор қатламини сақлаш ва ерларни рекультивация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида мазкур фаолият турларини амалга оширувчи субъектлар томонидан тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олинади ва сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғида сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатламини қурилиш ташкилотлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган жойларга сақлаш учун олиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик фаолияти, геологик қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолият учун ерларни ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш чоғида тупроқнинг унумдор қатлами Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан лойиҳа ижрочиларининг буюртмасига асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олинмаганлиги ва сақланмаганлиги факти аниқланган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга қопланади. Мазкур пул маблағларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ҳамда ўрмон фонди ерларида геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширувчи субъектлар мазкур ерларни ўз маблағлари ҳисобидан рекультивация қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Тупроқнинг ҳолатини ва сифатини баҳолаш нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг ҳолатини ва сифатини баҳолаш нормалари Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тегишли вазирликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Тупроқни ўрганиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни ўрганиш тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш мақсадида тупроқнинг ҳолатини ўрганиш, унинг сифатини баҳолаш ҳамда тупроқ деградацияси даражасини аниқлаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Сув хўжалиги вазирлигининг, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ваколатли ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкаларининг ижарачилари ўзига тегишли ер участкаларида тупроқни ўрганишни амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш давомида танлаб олинган тупроқ намуналарини таҳлил қилиш аккредитация қилинган лабораторияларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни ўрганиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланган тегишли шакллар бўйича расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Тупроқ хариталари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг, шунингдек туманларнинг (шаҳарларнинг) тупроқ хариталарида тупроқнинг турлари бўйича географик жойлашуви, механик таркиби, шўрланиш, эрозия даражаси, ўзлаштирилиш даври ва тупроқ ҳосил қилувчи жинслар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ харитаси тупроқ қопламини ўрганишга, тупроқ мониторингига оид маълумотлардан ва тупроқ тўғрисидаги бошқа ахборотдан фойдаланиш асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг, шунингдек туманларнинг (шаҳарларнинг) тупроқ хариталарини тузади ҳамда улар асосида Ўзбекистон Республикасининг тупроқ харитасини тузишни ва янгилашни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан тупроқни ўрганиш натижалари асосида тупроқ сифатини баҳолаш (бонитировка), шўрланиш, эрозия хариталари, агрокимёвий, экологик ва бошқа тематик тупроқ хариталари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ хариталарини тузиш ва янгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Тупроққа оид маълумотлар фонди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни ўрганиш ва тупроқ мониторинги натижасида олинган тупроқнинг ҳолати ва сифати тўғрисидаги маълумотлар (материаллар) тупроққа оид маълумотлар фондини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроққа оид маълумотлар фонди қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг, шунингдек туманларнинг (шаҳарларнинг) тупроқ хариталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг сифатини баҳолаш (бонитировка), шўрланиш, эрозия хариталари, агрокимёвий, экологик ва бошқа тематик тупроқ хариталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни ўрганишга оид маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ мониторинги маълумотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроққа оид маълумотлар фонди Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти тасарруфида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроққа оид маълумотлар фондини ҳисобга олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Тупроқ мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторинги тупроқдаги ўзгаришларни даврий кузатиб бориш тизими бўлиб, у ерлар мониторингининг таркибий қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий ва антропоген омиллар таъсирида тупроқнинг кимёвий, биологик, физикавий ҳамда бошқа хусусиятлари ўзгаришини аниқлаш тупроқ мониторинги объектидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторинги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторинги натижаларига кўра тупроқнинг ҳолатидаги салбий жараёнларни прогноз қилиш, уларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Тупроқ мониторинги натижалари ва тавсиялар тегишли давлат органларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги илмий тадқиқотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тегишли соҳага оид илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим ташкилотлари, шунингдек бошқа илмий ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасида қуйидаги илмий тадқиқотлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг экологик, мелиоратив ҳолатини ва биологик фаоллигини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг ҳолатини ва сифатини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агротехник, агрокимёвий, мелиоратив ва эрозияга қарши технологияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ деградациясининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг ҳолатини масофадан туриб зондлашни, замонавий геоахборот тизимларини ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-903-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2024 й., 03/24/903/0088-сон)