ИЛОВА
Босқичлар | Жараёнлар | Ташкилий тадбирлар | ||||||
1-босқич | Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш | Жисмоний ва юридик шахслар | Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослашган ташкилотлар | 1. Ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар, мажбурий тартибда ҚМЧларни тўплаш учун чиқинди қутиларини ўрнатадилар. 2. Юридик шахслар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан ихтисослашган ташкилотлар билан шартнома тузадилар ва эгаллаб турган ер участкасида контейнерларни ўрнатган холда ҚМЧларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштирадилар. 3. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослашган ташкилотлар: чиқинди тўплаш шохобчалари қуришни; чиқинди тўплаш шохобчаларини контейнерлар билан таъминлашни амалга оширадилар. | ||||
↓ | ↓ | |||||||
Қаттиқ маиший чиқиндиларни (КМЧ) тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш | Чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини ташкил этиш | |||||||
2-босқич | Санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш | Ҳудудларни тозалаш | Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш | 1. Ҳудудлар, бино ва иншоотларнинг тозалигини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳудудларида тозалаш ишларини амалга оширадилар. 2. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш кўп квартирали турар жой секторида — чиқинди тўплаш шохобчаларидан. якка тартибдаги турар жой секторида эса «сигнал» усулида амалга оширилади. 3. ҚМЧларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан бир кунда бир марта, «сигнал» усулида — уч кунда бир мартани ташкил этади. 4. ҚМЧларни ташиш махсус автотранспорт воситаларида хамда уларни ташилишида тушириб қолдириш, авария ҳолатини пайдо қилиш, инсонлар саломатлиги ва атроф муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан амалга оширилади. | ||||
↓ | ↓ | |||||||
Баҳор-ёзги тозалаш ишлари | ҚМЧларни қайта ишлаш корхоналари | |||||||
↓ | ↓ | |||||||
Куз-қишки тозалаш ишлари | ҚМЧ полигонлари | |||||||
3-босқич | Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш | Чиқинди қутиларига хизмат кўрсатиш (тозалаш. бўшатиш) | Чиқинди тўплаш шохобчаларини сақлаш | 1. Чиқинди қутиларини бўшатиш ва тозалаш уларнинг тўлишига кўра мунтазам равишда, лекин суткада бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади. 2. Чиқинди қутиларини ювиш ва дезинфекция қилиш бир ойда камида бир маротаба амалга оширилади. 3. Чиқинди тўплаш шохобчалари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши лозим. 4. Контейнерлар фойдаланиш муддатининг тугашига кўра янгисига ёки шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим. | ||||
4-босқич | Назоратни амалга ошириш | Мониторинг юритиш | Таъсир чораларини кўриш | 1. Давлат экология қўмитаси давлат экологик назоратни амалга оширади. 2. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати аҳоли яшаш жойларини тозалаш объектлари бўйича жорий санитария назорати ўрнатади. 3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва фуқаролар чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар. |