1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3862]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 19 июндаги 5-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими – Инспекция томонидан ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.01.00 Асосий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 7-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инспекция тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Фойдали қазилмаларни қазиб олишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Нефт-газ тармоғида геология-қидирув ишларини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Нефт-газ тармоғида углеводород хомашёсининг қазиб олинишини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Ер ости сувларидан оқилона фойдаланилишини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Нефт-газ қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни таъмирлаш, синаш ва ўзлаштиришда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси ушбу кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Инспекциянинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоб мавжуд эмаслиги
10
2.
Тажриба-саноат усулида қазиб олиш бўйича Инспекциянинг хабардор қилинмаганлиги
Инспекция назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги
10
5.
Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги
10
6.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги
15
7.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амага оширилмаганлиги
15
8.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотда профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузилмаганлиги
8
9.
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси баённомасининг мавжуд эмаслиги
8
10.
Геология қидирув ишлари амалга оширилганда бузилган ерлар рекультивация қилинмаганлиги
6
Жами:
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмаларни қазиб олишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмаганлиги
Шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказиш тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса мавжуд эмаслиги (ер ости конидан фойдаланилганда)
4
14.
Инспекция назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги
5
15.
Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги
5
16.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари идентификациялаш амалга оширилмаганлиги
5
17.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаганлиги
5
18.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг биринчи типига мувофиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларацияси мавжуд эмаслиги
5
19.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилинмаганлиги
4
20.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги
5
21.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги
5
22.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотда профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузилмаганлиги
2
23.
Фойдали қазилмаларни очиқ ёки ер ости усулида қазиб олишда — кон захираси қазиб тугатилганда бузилган ерлар рекультивация қилинмаганлиги
4
Жами:
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефт-газ тармоғида геология-қидирув ишларини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома мавжуд эмаслиги
10
2.
Нефт қудуқларини бурғилаш лойиҳаси мавжуд эмаслиги
10
3.
Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд эмаслиги
10
4.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги
10
5.
Яшиндан ҳимоя қурилмаларини кўрикдан ўтказиш далолатномаси мавжуд эмаслиги
8
6.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги
10
7.
Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича Ҳарбийлаштирилган қисм ташкил этилмаганлиги
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси баённомаси мавжуд эмаслиги
8
Жами:
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефт-газ тармоғида углеводород хомашёсининг қазиб олинишини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмаганлиги
Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд эмаслиги
6
6.
Сувдан махсус фойдаланишга рухсатномамавжуд эмаслиги
8
7.
Инспекция назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги
8
8.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилинмаганлиги
6
9.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги
6
10.
Яшиндан ҳимоя қурилмаларини кўрикдан ўтказиш далолатномаси мавжуд эмаслиги
6
11.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги
6
12.
Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича Ҳарбийлаштирилган қисм ташкил этилмаганлиги
8
13.
Қидириб топилган конни саноат йўли билан ўзлаштириш учун қабул қилиш-бериш далолатномаси мавжуд эмаслиги
6
14.
Нефт ва нефт маҳсулотлари ҳамда нефт саноати оқовалари билан ифлосланган ерлар рекультивация қилинмаганлиги
8
Жами:
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан оқилона фойдаланилишини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Ер ости сувларига рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги
Ер ости сувлари қудуқларини бурғилаш ускуналарининг техник паспортлари мавжуд эмаслиги
15
4.
Ер ости сув олиш иншоотларининг сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаганлиги
15
5.
Ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори тўғрисида ҳисобот тақдим этилмаганлиги
15
6.
Сув ҳисоблаш воситасини белгиланган талаблар асосида ўрнатилмаганлиги
10
7.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома мавжуд эмаслиги
15
Жами:
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефт-газ қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни таъмирлаш, синаш ва ўзлаштиришда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд эмаслиги
20
2.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги
20
3.
Яшиндан ҳимоя қурилмаларини кўрикдан ўтказиш далолатномаси мавжуд эмаслиги
20
4.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги
20
5.
Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича Ҳарбийлаштирилган қисм ташкил этилмаганлиги
20
Жами:
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал
100 балл)
Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар
1.
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия мавжуд эмаслиги
15
2.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги
15
3.
Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш талаблари бажарилмаганлиги
15
4.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги
15
5.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш амалга оширилмаганлиги
10
6.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаганлиги
10
7.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг биринчи типига мувофиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларацияси мавжуд эмаслиги
10
8.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилинмаганлиги
10
Жами:
100
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2026 й., 10/26/3862/0646-сон)