28.08.2025 йилдаги 547-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-439-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва ерости сувларидан фойдаланувчилар учун қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун бурғи қудуқларида ва булоқлар каптажида (кейинги ўринларда — сув олиш иншоотлари) сув сарфини ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини қиёсловдан ўтказиш учун ечиб олиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизмати кўрсатишни давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси «Ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 декабрдаги 685-сон қарорининг 2-банди «а» кичик банди ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов ҳамда адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
547-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 августдаги 547-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) ерости сувларидан фойдаланувчилар ва ерости сувлари истеъмолчилари (кейинги ўринларда — сувдан фойдаланувчилар) томонидан ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрогеология станциялари — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг ҳудудий гидрогеология станциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далолатнома — ерости сув олиш иншоотини сув ҳисоблаш воситаси билан жиҳозлаш рўйхатга олингани ва муҳрланганини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерости сув олиш иншоотлари — бурғи қудуғи, булоқ каптажи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровнома — давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш бўйича ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) солиқ инспекциялари — сув ҳисоблаш воситаларини муҳрлайдиган ваколатли орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи ўзидаги ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашга масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилар ҳисобида икки ва ундан ортиқ ерости сув олиш иншооти мавжуд бўлганда, уларда ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали бир марта мурожаат этиш орқали сўровномада жами бурғи қудуқлари ва булоқлар сонини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатга олиниши ва муҳрланишини таъминлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади (жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача бўлган миқдорда ерости сувларини олиш бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ерости сув олиш иншоотларидан сув сарфини ҳисоблаш воситаларисиз фойдаланилганда олинган ерости сувлари ҳажми унинг лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловини ундириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи сўровнома юбориш учун давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровноманинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса сўровнома берувчи мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради. Сўровнома автоматик тарзда гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ерости сув олиш иншоотларидан олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш воситаларининг ўрнатилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ҳисоблаш воситалари ҳар бир қудуқнинг сув чиқариш қувурлари ўлчамига мувофиқ равишда ариза берувчи ҳисобидан, тегишли сервис хизматларини кўрсатишга ихтисослашган ва малакали мутахассисларга эга ташкилотлар томонидан ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Йиғим учун тўланган сумма қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган махсус ҳисобрақамига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40,75 фоизи — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекгидрогеология» ДМнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40,75 фоизи — Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39,12 фоизи — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекгидрогеология» ДМнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39,13 фоизи — Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик, ушбу Регламентнинг 10-банди биринчи ва учинчи хатбошиларидаги талабларни бажармаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилар ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилар ариза бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камчиликлар бартараф этилгани ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб ўн иш куни давомида тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан такроран кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ерости сув олиш иншоотларига сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ва қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари сўровнома тушган вақтдан бошлаб ўн кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда гидрогеология станциялари сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олишда электрон шаклда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузади ва уни махсус QR-код орқали расмийлаштиради. Солиқ инспекциялари томонидан ҳар бир сув олиш иншооти кесимида муҳрлаш якунланганидан сўнг, гидрогеология станциялари томонидан тузилган далолатномани муҳрлаш рақамини қўйган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Шундан сўнг далолатнома сўровнома юборилган давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сув ҳисоблаш воситаси ишдан чиққанда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, қудуқдан олинган сув ҳисоби сўнгги уч ойнинг ўртача кўрсаткичи бўйича аниқланади ва бундай тартиб бир ойдан ортиқ қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ҳисоблаш воситасини бир ойдан ортиқ муддатда қайта ўрнатмаслик сувдан фойдаланиш қоидаларининг бузилишига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ариза берувчилар тўрт йиллик даврийликда сув ҳисоблаш воситалари бориши лозим. Сув ҳисоблаш воситалари метрология хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ қиёслашдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчи сув ҳисоблаш воситасини ўзгартириш, таъмирлаш ва/ёки қайта қиёслашдан ўтказиш учун гидрогеология станциялари ва солиқ инспекцияларини хабардор қилган ҳолда ечиб олганидан сўнг унинг қайта ўрнатилиши рўйхатга олиниши, муҳрланиши ва далолатнома тузилиши ушбу Регламентнинг 8 — 17-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сувдан фойдаланувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ерости сувлари давлат мониторинги тўғрисидаги Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда йиллик идоравий статистик ахборот тузади ва ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар тегишлича ҳудудий гидрогеология станцияларига қоғоз ёки www.hydrogeology.uz сайти орқали электрон шаклда қайта ишлаш, изоҳлаш ва таҳлил қилиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ариза берувчи ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаганидан сўнг уларни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради

Сувдан фойдаланиш бошлангандан сўнг уч кун ичида

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП

Сўровномани гидрогеология станциялари ва солиқ инспекцияларига юборади

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида автоматик тарзда

3-босқич

«Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси

Сўровнома тушган вақтдан бошлаб сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олишда электрон шаклда далолатнома тузади ва уни махсус QR-код орқали расмийлаштиради.

ўн кун муддатда

Тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) солиқ инспекцияси

Сўровнома тушган вақтдан бошлаб ҳар бир сув олиш иншооти кесимида муҳрлашни алоҳида амалга ошириб, гидрогеология станциялари томонидан тузилган далолатномани махсус QR-код билан тасдиқлайди

4-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Далолатномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон равишда юборади

Шу куннинг ўзида реал вақт режимида автоматик тарзда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун

СЎРОВНОМА
 

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Ерости сувларидан фойдаланувчи номи

(юридик шахс учун — номи, СТИР

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШШИР)

2. Манзили

(юридик шахс учун — давлат рўйхатидан ўтган манзил;

жисмоний шахс учун —  яшаш манзили)

3. Электрон почта манзили ва телефон рақами

II. Сув олиш иншоот(лар)и ва сув ҳисоблаш восита(лари) тўғрисида маълумот:

1. Сув олиш иншоот(лар)и жойлашган жойи (вилоят, туман, шаҳар, маҳалла, қишлоқ, овул, кўча, уй)

2. Жами бурғи қудуқлари ва булоқлар сони

3. Ўрнатилган сув ҳисоблаш воситалари сони

4. Сув ҳисоблаш воситасининг завод рақами, тури, маркаси, ишлаб чиқарувчиси

(ҳар бир сув ҳисоблаш воситаси бўйича алоҳида тўлдирилади)

5. Сув ҳисоблаш воситасига берилган қиёслаш сертификатининг рақами, берилган муддати ва амал қилиш муддати

(ҳар бир сув ҳисоблаш воситаси бўйича алоҳида тўлдирилади)

6. Сув ҳисоблаш воситаси кўрсаткичлари (олинган сув миқдори)

(ҳар бир сув ҳисоблаш воситаси бўйича алоҳида тўлдирилади)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ерости сув олиш иншоотини сув ҳисоблаш воситаси билан жиҳозлаш рўйхатга олингани ва муҳрлангани бўйича

_____-сон

ДАЛОЛАТНОМА

Ерости сувлари бурғи қудуғи (булоқ) жойлашуви (вилоят, туман, шаҳар, маҳалла, қишлоқ, овул, кўча, уй)

Ерости сувлари бурғи қудуғи (булоқ) фойдаланувчиси номи

(юридик шахс номи, СТИР)

(жисмоний шахс Ф.И.О., ЖШШИР)

Ҳудудий гидрогеология станцияси рўйхати бўйича қудуқ (булоқ) рақами (фойдаланувчи рақами)

Сувдан фойдаланиш мақсади

Ташкилот почта манзили

(жисмоний шахс учун унинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси бўйича яшаш манзили)

Ташкилотнинг телефон рақами, электрон почта манзили

(жисмоний шахс бўлганда — телефон рақами, электрон почта манзили)

________________-сон ерости сув бурғи қудуғига (булоққа) ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаси муҳрланди ва _______-рақам билан рўйхатга олинди.

Сув ҳисоблаш воситасининг муҳрлаш вақтидаги ҳолати:

Сув ҳисоблаш воситаси завод рақами

Тури, маркаси, ишлаб чиқарувчиси

Қиёслаш сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати

Муҳрлаш рақами

Сув ҳисоблаш воситаси бўйича аниқланган камчиликлар

QR kod

QR kod

гидрогеология станцияси номи

туман (шаҳар) солиқ инспекцияси номи

масъул ходим лавозими, Ф.И.О.

масъул ходим лавозими, Ф.И.О.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/547/0788-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)