Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Ижро учун масъуллар |
I. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш | ||||
1. | Меҳнат қонунчилигида иш жойида зўравонлик ва шаҳвоний шилқимлик ҳолатларининг олдини олиш, жабрланувчиларни ҳимоя қилиш ва иш берувчиларнинг мажбуриятларини белгилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Иш жойида зўравонлик ва шаҳвоний шилқимликка оид халқаро стандартлар (шу жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида»ги 190-сонли Конвенция қоидалари) ўрганиш. | апрель | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иш берувчилар Конфедерацияси, Касаба уюшмалари Федерацияси |
2. Ўрганиш натижалари асосида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | май | |||
2. | Давлат харидлари жараёнларига гендер тенглик талабларини интеграция қилиш бўйича ташкилий ва меъёрий асосларни ишлаб чиқиш. | 1. Давлат харидларида гендер тенглик талабларини (баҳо мезонлари, ҳуқуқий шартлар, ижро кафолатлари) интеграция қилиш бўйича халқаро илғор амалиётларни ўрганиш. | апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлари институти, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги |
2. Амалдаги давлат харидлари тартиб-таомиллари ва тендер ҳужжатларининг гендер тенглик талабларига мувофиқлигини баҳолаш, мавжуд бўшлиқ ва муаммоларни аниқлаш. | апрель | |||
3. Халқаро илғор тажрибалар ва миллий таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда давлат харидлари жараёнларига гендер тенглик талабларини интеграция қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | май-июнь | |||
3. | Оммавий ахборот воситаларида гендер стереотипларидан холи образларни шакллантириш бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш. | 1. Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. | март | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, ЎзМТРК, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
2. Ўрганиш натижалари асосида «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга эркак ёки аёлни камситувчи образларни яратишни тақиқловчи нормани киритишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш. | апрель | |||
3. Умумлаштирилган хулоса ва ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | апрель | |||
4. | Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш ва унинг олдини олиш бўйича чора-тадбир дастурини ишлаб чиқиш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Рақамли зўравонликка қарши курашиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. | март | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
3. Соҳага доир миллий қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш, таҳлил қилиш ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш. | апрель | |||
4. Таҳлиллар ва хорижий тажрибага таянган ҳолда Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига киритиш. | май | |||
5. | Онлайн зўравонлик, қалбаки аккаунтлардаги таҳқирлаш ва таҳдид қилиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. | март | Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
2. Хорижий тажрибани ўрганиш, миллий қонунчилик базасини таҳлил қилиш ва зарур материалларни тўплаш ҳамда тегишли таклифлар тайёрлаш. Бунда амалдаги қонун ҳужжатларига «онлайн тазйиқ ва зўравонлик» тушунчасини киритиш, унинг турларини ва жавобгарликка тортиш механизмини белгилашни назарда тутиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. | апрель | |||
4. Ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | май | |||
6. | Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларнинг шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонунчилик таклифини ишлаб чиқиш. | 1. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунни халқаро тажрибалар асосида қайта кўриб чиқиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. Бунда: тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш; оилавий (маиший) зўравонлик ҳолати юзасидан мурожаат қилган шахснинг сўровига кўра унга ёзма ёки электрон жавоб хати юборилмаслик каби масалаларни назарда тутиш. 2. Лойиҳани белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | август | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги |
7. | Ходимларнинг ота-она ва оила аъзоси сифатидаги ролларини қўллаб-қувватлашга қаратилган оилага йўналтирилган сиёсатни (family-friendly policies) жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузган ҳолда илғор хорижий тажрибани ўрганиш. Бунда Корея Республикаси (Family-friendly Corporation Certification System), Финляндия («Family-Friendly Workplace Certificate»), Австралия ва Латвия («Family-friendly workplace») тажрибаси, шу жумладан сертификатлаштириш талаблари, баҳолаш мезонлари, аудит ва қайта баҳолаш тартиби ҳамда иш берувчиларни рағбатлантириш чораларига алоҳида эътибор қаратиш. | апрель | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Иш берувчилар Конфедерацияси, Оила ва гендер илмий тадқиқот институти, Адлия вазирлиги |
2. Таҳлил натижасидан келиб чиқиб, миллий қонунчиликни такомиллаштириш, иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини ривожлантириш ҳамда иш жойларида шу каби сиёсатларни жорий этишни рағбатлантириш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | июнь | |||
II. Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш | ||||
8. | Сиёсий партиялар орқали хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини рағбатлантириш ва уларнинг етакчилик ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш. | 1. Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган сиёсий партияларнинг дастурларини ишлаб чиқиш. | апрель | Сиёсий партиялар (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (келишув асосида) |
2. Сиёсий партиялар томонидан давлат бошқаруви учун истиқболли хотин-қизлар захирасини яратиш, уларни лидерлик ва бошқарув кўникмалари бўйича тайёрлаш (менторлик, ўқувлар). | режа асосида | |||
9. | Хотин-қизларнинг сиёсий ҳаётдаги ютуқларини тарғиб қилиш орқали ижтимоий қарашларни ўзгартириш. | 1. Хотин-қизларнинг сиёсий ҳаётдаги иштироки, ютуқлари ва намунавий образларини кенг ёритувчи мақсадли медиа-контентлар (интервью, кўрсатув, ролик, подкаст) тайёрлаш. | март | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Сиёсий партиялар (келишув асосида), Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, ЎзМТРК, ЎзА |
2. Тайёрланган контентни телеканаллар, Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда режали асосда жойлаштириш, инфлюенсерлар ва медиа ҳамкорлар орқали кенг аудиторияга етказиш. 3. Тарқатилган материалларнинг қамрови ва таъсир кўрсаткичларини (кўришлар сони, фикрлар, реакциялар, ижтимоий сўровлар) таҳлил қилиш. | режа асосида | |||
10. | «Депутат ва ёшлар», «Сиёсатга марҳамат», «Лидерлар онлайн мактаби», «Мен муваффақиятли аёлман», «Мен лидер аёлман», «Мен депутат бўламан» мавзуларида тадбирлар ўтказиш. | 1. Тадбирлар дастурлари, форматлари (офлайн/онлайн), календар режаси ва жалб этиладиган мутахассисларни (модератор, тренер, спикерлар) белгилаш. | апрель | Сиёсий партиялар (келишув асосида), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, ЎзМТРК, ЎзА |
2. Режа асосида тадбирларни (учрашувлар, тренинглар, мастер-класслар ва очиқ мулоқотлар) юқори савияда ўтказиш ва хотин-қизлар иштирокини таъминлаш. | режа асосида | |||
III. Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш | ||||
11. | Давлат ташкилотларида номзодларни танлаш жараёнларида жинсга оид маълумотларни ошкор этмасликка асосланган (Blind recruitment) тизимни ўрганиш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Хорижий давлатларнинг (Корея Республикаси ва бошқа) номзодлар ҳақидаги жинсга оид маълумотларни чеклаш усулларини таҳлил қилиш. | март | Бошқаруви самарадорлиги агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Иш берувчилар Конфедерацияси |
3. Ўрганиш натижалари асосида давлат ташкилотларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш. | март | |||
4. Умумлаштирилган хулоса ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | апрель | |||
12. | Давлат фуқаролик хизмати ва Миллий кадрлар захирасида хотин-қизларнинг улушини ошириш чораларини кўриш. | 1. Давлат фуқаролик хизматида хотин-қизларнинг улушини таҳлил қилиш. | март | Бошқаруви самарадорлиги агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан хотин-қизларнинг улушини 2030 йилгача 40 фоизга етказишни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | март | |||
3. «Йўл хариталари» ижроси юзасидан мониторинг олиб бориш ва натижалари бўйича Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига ахборот киритиш. | йил давомида доимий | |||
13. | Хотин-қизларда, шу жумладан, олий таълим ташкилотлари талаба қизларида давлат фуқаролик хизматига нисбатан қизиқишни ошириш бўйича амалий тадбирларни белгилаш. | 1. Давлат фуқаролик хизматида юқори натижаларга эришган хотин-қизлар иштирокида «Муваффақият сари йўл» мавзусида учрашувлар ташкил этиш, уларнинг шахсий тажрибаси ва касбий йўли ҳақида очиқ мулоқотлар ўтказиш. 2. Олий таълим ташкилотларида «Бир кунлик давлат хизматчиси» форматидаги амалий тадбирларни ташкил этиб, талаба қизларга соҳанинг иш жараёнини яқиндан таништириш. | йил давомида доимий | Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти |
14. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Гендер маслаҳат кенгашлари ташкил этилган идора, ташкилот ва муассасалар фаолиятини таҳлил этиш. | июнь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Маслаҳат кенгашлари аъзолари учун ўқув семинарлари ўтказиб бориш. | режа асосида | |||
15. | Республика ва маҳаллий ҳокимияти органларининг юридик хизматлари ходимлари учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. | 1. Ўқув курслари режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | март | Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Режа-графикка асосан юридик хизматлар ходимлари учун ўқув курсларини ташкил этиш. 3. Ўқувларда қатнашган юридик хизматлар ходимларига сертификатлар бериш. | режа-графикка асосан | |||
16. | Комплекс гендер ёндашув асосида давлат органлари ҳамда ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказишнинг тартиб-тамойиллари тўғрисида ўқувлар ташкил қилиш. | 1. Гендерга оид аудит ўтказишнинг тартиб-тамойилларига бағишланган ўқув курсларининг дастури ва режа-графигини ишлаб чиқиш. | март | Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (келишув асосида), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Оила ва гендер» илмий тадқиқот институти, вазирлик ва идоралар |
2. Тасдиқланган режа-графикка мувофиқ Касаба уюшмаларининг қуйи бўғиндаги мутахассислари, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида гендер масалалари бўйича масъул мутахассислар учун ўқув курсларини тизимли равишда ташкил этиш. | режа-графикка асосан | |||
17. | 1. Форум концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. | март | Савдо-саноат палатаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Марказий банк, МТРК | |
2. Концепцияга мувофиқ «Аёллар корпоратив форуми»ни ташкил этиш ва ўтказиш. 3. Форум жараёнларини ОАВ ва Интернет ижтимоий тармоқларида ёритиш. | ИИ чорак | |||
IV. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш | ||||
18. | Хотин-қизларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш. | 1. Хотин-қизлар ўртасида «Олима аёл» ва «Бўлажак олим» танловларининг аҳамияти ҳақида тушунтириш-тарғибот тадбирларини олиб бориш. | февраль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Фанлар академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар |
2. Хотин-қизлар учун лойиҳаларни тайёрлаш бўйича махсус тренинглар ташкил этиш. 3. Ҳудудлардаги иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва уларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясига жалб қилиш чораларини кўриш. 4. Ёш олима хотин-қизларни Фанлар академияси илмий ташкилотларининг илмий фаолиятига жалб этиш. | режа асосида | |||
19. | Ахборот технологиялари соҳасида 100 минг нафар хотин-қизнинг саводхонлигини ошириш. | 1. Хотин-қизларни ахборот технологиялари соҳасида ўқитиш (гибрид форматда). Бунда: чекка ва олис ҳудудларни қамраб олиш; «Аёллар дафтари» ва «Камбағал оилалар рeeстри»га киритилган хотин-қизлар иштирокини таъминлаш. | режа асосида | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Хотин-қизларнинг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган видеодарсликлар ишлаб чиқиш ва очиқ таълим платформаларига жойлаштириш. | доимий | |||
20. | Мактаб, лицей ва коллежларда «Дастурчи қизлар» («Girl Code») лойиҳасини амалга ошириш. | Мактаб, лицей ва коллежларда 12 — 17 ёшдаги қизлар учун (7 — 11-синф) дастурлаш, робототехника, рақамли хавфсизлик бўйича махсус доимий асосда фаолият олиб борувчи тўгаракларни ташкил этиш. | доимий | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
21. | Хотин-қизларни STEM (Sience — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Матҳематис — математика) соҳаси йўналишларга жалб этиш мақсадида таълим ташкилотларининг техник факультетларида «Очиқ эшиклар куни»ни ташкил этиш. | 1. Тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ўтказиладиган жойларни тайёрлаш. | февраль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Факультетлар, мутахассисликлар, ўқиш шароитлари ва келажакдаги касб имкониятлари ҳақида буклет, презентация ва видеороликлар ишлаб чиқиш. | март | |||
3.Тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. | ўқув йили давомида | |||
22. | Таълим ташкилотларида «Бир қиз-бир ментор» дастурини жорий этиш. | 1. Ахборот технологиялари соҳасидаги фаол битирувчи ёки мутахассисни таълим ташкилотидаги қизларга ментор сифатида бириктириш. | сентябрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Менторлик фаолияти натижасида тажриба алмашиш, лойиҳаларда иштирок этиш, келгусида ИТ соҳаси бўйича етук кадр сифатида шакллантириш. | доимий | |||
23. | Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | 1. Соғлом овқатланиш асослари, жисмоний фаоллик, зарарли одатларга қарши курашиш, оилани режалаштиришда тиббий маданиятни ошириш бўйича барча таълим ташкилотлари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда тарғибот ишларини ташкил этиш. 2. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. | йил давомида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ЎзМТРК, ЎзА |
24. | Профессионал спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар ҳамда спорт таълим ташкилотларида фаолият юритаётган аёл мураббийлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Хотин-қизларни профессионал спорт турларига кенг жалб этиш, уларни саралаш, тайёрлаш ва спорт захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш. 2. Спорт таълим ташкилотлари учун аёл мураббий кадрларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш. | режа асосида | Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия илмий-тадқиқотлар институти, Спорт турларини ривожлантириш маркази |
V. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш | ||||
25. | Меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. | 1. Миграциядан қайтган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш. | йил давомида | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Мигратсия агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Хотин-қизларнинг касбга бўлган қизиқишларини ўрганиш. 3. Мутахассислик ва малакага эга хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ҳамда бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш. | режа асосида | |||
26. | Хорижда ишлаш истагида юрган 8 минг хотин-қизни «Хавфсиз миграция» тамойили асосида касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш. | 1. Хорижда ишлаш истагида юрган хотин-қизлар учун ўқувларни ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш. | февраль | Миграция агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
2. Иш берувчилар талабидан келиб чиқиб, режага мувофиқ ўқувлар ташкил этиш. | режа асосида | |||
27. | Хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш. | 1. Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш графигини ишлаб чиқиш. | февраль | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Ишсиз ва даромад топиш истагида бўлган хотин-қизларни ўқувларга жалб қилиш. 3. Ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш. | тасдиқланган график асосида | |||
28. | Хотин-қизларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларда лойиҳаларни шакллантириш кўникмаларини ҳосил қилиш. | 1. Хотин-қизларнинг инновацион ташаббускорлигини ошириш мақсадида ҳудудлардаги олий таълим ташкилотлари миқёсида «инновацион лойиҳаларни шакллантириш кўникмалари» мавзусини ўз ичига олган семинар-тренинглар ташкил этиш. | март — май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Семинар-тренингда фаол қатнашган ҳамда инновацион лойиҳага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш. | июнь — август | |||
3. Хотин-қизлар томонидан шакллантирилган инновацион лойиҳаларни саралаган ҳолда «Innoweek-2026» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил этиладиган кўргазмада иштирок этиш чораларини кўриш. | октябрь-ноябрь | |||
29. | Касб-ҳунарга ўқитиш жараёнларида хусусий сектор улушини 40 фоизга ошириш чораларини кўриш. | 1. Талаб юқори бўлган касб ва хорижий тиллар рўйхати ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган хусусий ўқув марказларининг реэстрини шакллантириш. 2. Касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини ошириш чораларини кўриш. 3. Ишсизлар билан бир қаторда, доимий ишга эга бўлган ва малакасини ошириш истагида бўлган шахсларни ҳам касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш учун «касб ваучери» тизими орқали кенг қамраб олиш. | йил давомида | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги |
30. | Корхоналарда хотин-қизларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлашда тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган мажбурий корпоратив режаларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Мажбурий корпоратив режалар мавжуд бўлган хорижий давлатларнинг (жумладан, Япония) ҳуқуқий-меъёрий базасини ўрганиш. | март | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Касбий таълим агентлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Иш берувчилар Конфедерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
2. Компаниялар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳаракат режаларининг мазмуни, мақсадли кўрсаткичлари ва амалга ошириш механизмларини таҳлил қилиш. 3. Ўрганилган хорижий тажриба асосида мажбурий корпоратив режаларни жорий этишнинг самарали жиҳатлари, қўллаш имкониятлари юзасидан хулоса ҳамда таклифлар тайёрлаш. 4. Умумлаштирилган хулоса ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | апрель | |||
31. | Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) техник ҳамкорлик дастури доирасида ривожланаётган давлатлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларида ўзбекистонлик тадбиркор аёллар иштирокини таъминлаш. | 1. Малайзияда JICA кўмагида ташкил этиладиган ўқув курсларига ариза топширишга кўмаклашиш. 2. Ўқув курсларида иштирок этадиган салоҳиятли номзодларни шакллантириш ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигига тақдим этиш. 3. Ўқув курслари доирасида ўрганилган тажриба, билим ва кўникмаларни ҳудудлардаги кенг тадбиркор аёллар доирасида тарғиб қилишни ташкил қилиш. | йил давомида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳамроҳ» хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси |
32. | «Давлат харидларида тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш» мавзусида халқаро форум ташкил этиш ва ўтказиш. | 1. Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда форумни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. | октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Хорижий давлатлар вакиллари, халқаро молия институтларининг экспертлари, давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида Форумни ўтказиш. | ноябрь | |||
33. | Хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш. | 1. Хотин-қизлар ва гендер масалалари йўналишидаги ННТ учун малака ошириш ўқувларини ташкил қилиш. | йил давомида | Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, ЎзННТМА, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар |
2. Ўқув натижалари бўйича Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига ахборот киритиш. | ҳар олти ойда бир марта | |||
34. | Гендер сиёсатини амалга оширишга кўмаклашувчи нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат грантлари танловларини ташкил этиш ва ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш. | 1. Давлат грантлари танловларини ташкил этиш. 2. Амалга оширилган гендер лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш, мониторинг қилиш. 3. Амалга оширилган ишлар тўғрисида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига маълумот киритиш. | йил давомида | Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЎзННТМА, Адлия вазирлиги |
35. | Гендерга стереотипларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. | 1. Мутахассислар, соҳа вакиллари ҳамда жамоатчилик институтлари иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш. | март | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Оила ва гендер» илмий тадқиқот институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ЎзМТРК, ЎзА, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Жамият ҳаётининг турли соҳаларида мавжуд гендерга асосланган камситиш ва стереотипларни аниқлаш ва натижалари асосида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Бунда: тарғибот материаллари, инфографика, видеороликлар, маърузалар ва тезисларни ишлаб чиқиш; тарғибот гуруҳларини шакллантириш ҳамда ҳудудларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш жадвалларини ишлаб чиқиш; маҳаллалар, таълим ташкилотлари, корхона ва ташкилотларда аҳоли турли қатламлари учун мақсадли тарғибот тадбирларини ташкил этиш; оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида шаклланган гендер стереотипларни бартараф этишга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | апрель | |||
VI. Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш | ||||
36. | Тазйиқ ва зўравонлик содир этган ва содир этишга мойиллиги бўлган (тажовузкор) шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини тузатиш дастуридан ўтказиш ишларини тизимли йўлга қўйиш. | 1. Профилактика инспектори ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ҳамкорлигида тузатиш дастуридан ўтувчи шахс ҳақидаги маълумотларни қайд этиб бориш ва ҳар бир шахс учун алоҳида йиғма жилдни шакллантириш. 2. Тузатиш дастуридан ўтувчи шахснинг хулқ-атворини тузатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш. 3. Тузатиш дастурларининг самарадорлигини таҳлил этиб бориш. | йил давомида | Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
37. | Ижтимоий тармоқлар ва веб-платформаларда жойлаштирилган контентни (пост, изоҳ, тасвир/видео) суд қарорисиз тезкор тарзда чеклаш ҳамда ўчириш механизмларини жорий этиш. | 1. Фойдаланувчи учун шикоят қилиш/апеллация механизми, контентни вақтинча чеклаш/ўчириш ягона тартиби (алгоритми) бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. | март | Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
2. Ўрганиш натижалари асосида тегишли хулоса ва таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | май | |||
38. | Фемицидни алоҳида жиноят таркиби сифатида квалификация қилиш амалиётини ўрганиш. | 1. Фемицид алоҳида жиноят таркиби сифатида белгиланган давлатлар (Италия, Бельгия, Хорватия, Мальта, Кипр, Грузия ва бошқалар) қонунчилигидаги ҳуқуқий таъриф, квалификация белгилари (гендер мотиви, интим шерик томонидан содир этилиши, такрорий зўравонлик ва ҳ.к.) ҳамда жазо чораларини таҳлил қилиш. | март | Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
2. Ўрганиш натижалари асосида фемицидни алоҳида жиноят таркиби сифатида киритишга доир таклифлар (таъриф, жиноят таркиби, квалификация белгилари, жазо, амалиёт учун изоҳ) ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | апрель | |||
39. | Руҳий бузилишларга чалинган ота-оналар томонидан хавф туғдирувчи ҳолатларни идоралараро баҳолаш тизимини жорий этиш. | 1. Ота-онанинг руҳий ҳолатини, зўравонлик тарихи, фарзандга бўлган муносабатини баҳолаш имконини берувчи стандартлаштирилган хавф баҳолаш сўровномаларини (масалан, CAF — Common Assessment Framework, DASH — Domestic Abuse, Stalking and Honour-Based Violence Risk Model) шакллантириш. 2. Сўровномада қуйидаги асосий омилларни инобатга олиш: ота-онанинг руҳий бузилиш тури, зўравонлик тарихи, назоратда бўлиш гуруҳи, болага нисбатан бепарволик ёки агрессив хатти-ҳаракатлар, оиланинг яшаш жойидаги маиший шароитлари, оила аъзоларининг меҳнат бандлиги ва ҳк. 3. Ушбу сўровномада хавф даражасини аниқлашда Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги иштирокини ва ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилаш. | апрель | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
40. | Оилада тазйиқ ва зўравонликнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари тўғрисида ижтимоий ўрганиш ўтказиш. | Оилада тазйиқ ва зўравонликнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ва ушбу соҳага оид илмий изланишлар олиб бориш. | доимий | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ижтимоий сиёсат лабораторияси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
41. | Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ва дастурини ишлаб чиқиш. | октябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик-идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Республика бўйлаб халқаро кунни кенг нишонлаш ва жараёнларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ижтимоий тармоқларида ёритиш. | ноябрь | |||
VII. Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш | ||||
42. | Иш берувчилар учун иш-ҳаёт мувозанатини қўллаб-қувватловчи давлат стандартини (Work-Life Balance стандарти) жорий этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. | 1. Сингапурдаги “Tripartite Standard on Work-Life Harmony» талаблари, механизми, баҳо бериш мезонлари бериш тартиби ҳамда иш берувчиларни рағбатлантириш амалиётини таҳлил қилиш. | март | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти, Касаба уюшмалари Федерацияси, Иш берувчилар Конфедерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар |
2. Таҳлил натижалари асосида миллий стандартни жорий этиш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | май | |||
43. | Ота-оналарнинг бола парвариши бўйича тенг мажбуриятларини рағбатлантириш ҳамда оналар зиммасига тушаётган юкни камайтириш мақсадида 12 ойлик тўлиқ ҳақ тўланадиган, бошқа шахсга ўтказилмайдиган таътил сиёсатини жорий этиш бўйича бўйича илғор тажрибани ўрганиш. | 1. Ота-оналар учун тўлиқ ҳақ тўланадиган ва бошқа шахсга ўтказилмайдиган таътил тизими жорий этилган давлатлар (Швеция, Норвегия, Исландия, Эстония) тажрибасини, бунда таътил муддатининг фақат чекланган қисмини (масалан, 8 — 4 ёки 7 — 5 ой нисбатида) ота-оналар ўртасида тақсимлаш механизмини ўрганиш. | март | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги |
2. Ўрганиш натижалари асосида мазкур таътил тизимини миллий қонунчиликка жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича асосланган хулосалар ва таклифлар тайёрлаш. | апрель | |||
3. Умумлаштирилган хулоса ва таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига киритиш. | май | |||
44. | Корхоналар ҳисоботларида оталарнинг болалар парвариши таътилидан фойдаланиш кўрсаткичларини мажбурий акс эттириш бўйича халқаро амалиётни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Оталарнинг болалар парвариши таътилидан фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоботларда мажбурий акс эттиришга оид халқаро ва хорижий давлатлар амалиётини (жумладан, Япониянинг «Болалар парвариши ва оилага ғамхўрлик таътили тўғрисида»ги Қонунини) ўрганиш. 2. Ўрганиш натижалари асосида мазкур амалиётни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар ва хулосалар ишлаб чиқиш. | март-апрель | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти, Миллий статистика қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги |
3. Умумлаштирилган хулоса ва таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига киритиш. | май | |||
45. | Компаниялар томонидан оталарнинг бола тарбиясидаги иштирокини таъминлашга қаратилган сиёсатларни рағбатлантириш бўйича танлов ташкил этиш амалиётини ўрганиш. | 1. Компанияларни рағбатлантиришга қаратилган хорижий тажрибани (жумладан, «Ikumen Company Award»), танлов мезонлари ва баҳолаш тартибини ўрганиш. | май | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
2. Ўрганиш натижалари асосида мазкур танловни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | июнь | |||
46. | Болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга парвариш хизматлари кўрсатиш соҳасида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш бўйича талабларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш талабларига риоя этишнинг ҳуқуқий аҳамияти бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш. 2. Ходимлар учун меҳнат шартномаси тузиш орқали таъминланадиган ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатлар юзасидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш. | доимий | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
47. | Болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга парвариш хизматлари кўрсатиш соҳасидаги мутахассислар (care workers) учун миллий сертификат тизимини жорий этиш амалиётини ўрганиш. | 1. Хорижий давлатлар, хусусан, Сингапур (Workforce Skills Qualifications), Япония (igo Fukushishi), Канада (Personal Support Worker), Буюк Британия (Care Certificate), Австралия (Certificate III or IV in Individual Support) тажрибасини ўрганиш. | март | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
2. Ўрганиш натижалари асосида мазкур сертификатлаш тизимини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш ҳамда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига киритиш. | май | |||
48. | Оилавий ярашув жараёнларида медиация институтидан самарали фойдаланишни таъминлаш. | 1. Оилавий низоларни судгача ҳал этишда медиация ва медиаторлар иштирокини таъминлаш бўйича хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш. | март | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Олий суд, Одил судлов академияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги |
2. Ўзбекистон шароитига мос моделларни аниқлаш ва медиация амалиётини кенгайтиришга қаратилган таклиф ва хулоса ишлаб чиқиш. | апрель | |||
3. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | май | |||
49. | Оила қуришда никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш. | 1. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали никоҳ шартномасининг моҳияти ва аҳамиятини, унинг афзалликларини етказиш. Бунда никоҳ шартномаси: оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга, ўзаро ҳурмат ва тенгликка асосланган муносабатларни ривожлантиришга; вояга етмаган фарзандлари оғир моддий аҳволга тушиб қолишининг олдини олишга хизмат қилишини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратиш. | доимий | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Намунавий никоҳ шартномаси лойиҳасини тайёрлаб, ФҲДЁ органлари биноларининг ҳамма учун кўринадиган жойларига илиб қўйишни ташкил этиш. | февралдан бошлаб | |||
50. | Оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясида ота-оналар масъулиятини оширишга қаратилган «Оталар мактаби» ҳамда «Оналар мактаби» лойиҳаларини Оила ва хотин-қизлар масканларида ташкил этиш. | 1. «Оталар мактаби» ҳамда «Оналар мактаби» лойиҳаси концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: фарзанд кўриш учун бирга қарор қабул қилиш, оилани режалаштириш; оила мустаҳкамлигини таъминлашда ота-она масъулиятини ошириш ва мажбуриятини тушунтириш; оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ривожлантириш. | II чорак | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Лойиҳаларни амалга оширишда психологлар, нуронийлар, диний соҳа вакиллари, соғлиқни сақлаш ва бошқа тегишли мутахассисларни жалб этиш. 3. Лойиҳани тизимли равишда йўлга қўйиш. | режа-жадвал асосида | |||
51. | Хотин-қизлар, оила ва гендер масалалари бўйича илмий ишларни амалиётга кенг жорий этиш. | 1. Хотин-қизлар, оила ва гендер масалалари, бўйича илмий тадқиқотлар, диссертациялар, таҳлилий ҳисоботларни тўлиқ хатловдан ўтказиш. 2. Мазкур илмий ишланмалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ягона электрон маълумотлар базасини яратиш. | март-апрель | Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий аттестация комиссияси, вазирлик ва идоралар тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтлари |
3. Тегишли илмий ишларни саралаб олиш, амалиётга татбиқ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва белгиланган тартибда келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | июнь | |||
52. | Бола тарбиясида отанинг ролини кучайтириш ва унинг оилавий юмушларда фаол иштирокини рағбатлантиришга қаратилган ижтимоий қарашларни оммалаштириш. | 1. Оталарнинг оилавий ҳаётдаги фаол ролини тарғиб қилиш юзасидан медиа-режа ишлаб чиқиш. | март | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Дин ишлари бўйича қўмита, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Вазирлик ва идоралар |
2. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, шунингдек, таълим ташкилотлари ва жамоат ташкилотлари орқали тарғибот кампанияларни амалга ошириш. | режа асосида | |||
53. | «Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажримларнинг олдини олиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида илмий-амалий конференцияни ташкил этиш. | 1. Конференция дастурини ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Конференция материалларини шакллантириш. 3. Конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш. | май | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, «Нуроний» жамғармаси |
54. | 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан «Оила фаровонлиги» ойлигини ташкил этиш. | 1. «Оила фаровонлиги» ойлигининг концепцияси ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | март | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, «Нуроний» жамғармаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Ҳудудлардаги барча маҳаллаларда, вазирлик ва идораларда «Оила фаровонлиги» ойлигини ташкил этиш. | май-июнь | |||
3. Ойлик доирасида амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш. | июнь | |||
55. | Ҳудудлар кесимида оилавий ажримлар бўйича социологик сўровномалар ўтказиш, илмий-амалий хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқиш. | 1. Вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Сўровномаларни тузиш ва ҳудудлар бўйича социологик сўровномалар ўтказиш режа-графигини тасдиқлаш. | февраль | Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий фикр маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
3. Социологик сўровномалар бўйича хулосалар ва тавсияларни Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилиш. 4. Таҳлил натижаларига кўра оилаларни мустаҳкамлаш, оила фаровонлигига эришишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш. | тадқиқот ўтказилгандан кейин 5 кун муддатда | |||
VIII. Гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва бюджетлаштириш | ||||
56. | Гендерга йўналтирилган бюджетлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. | Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
57. | Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича тегишли мутахассислар салоҳиятини ошириш. | 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказида ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари мутахассисларининг гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан дарслар киритилишини таъминлаш. | март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (келишув асосида) |
2. Маҳаллий Кенгашлар ва ҳокимликларнинг гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув семинарларини ташкил этиш. | май | |||
58. | Халқаро ташкилотлар билан гендерга йўналтирилган бюджетлаштиришни давлат молиясини бошқариш тизимига босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш. | Давлат молиясини бошқариш ислоҳоти доирасида синов тариқасида дастурий бюджетлаштириш амалга оширилаётган пилот вазирлик ва идораларда гендерга доир кўрсаткичларни ишлаб чиқиш. | декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
59. | Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг ўқув дастурларига гендер бюджетлаштириш масалаларига бағишланган мавзуларни киритиш. | 1. Ўқув дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш. | март | Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Гендер бюджетлаштиришга оид ўқув мавзулари, ўқув модуллари ва ўқув-услубий материаллар лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш. | апрель-май | |||
IX. Гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш | ||||
60. | Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширишда уларни қўллаб-қувватлайдиган дастурларни кенгайтириш натижалари статистикасини юритиш. | 1. Халқаро тажриба ва тавсиялар асосида қуйидаги кўрсаткичларни шакллантириш манбаларини такомиллаштириш ҳамда уларни ҳудудлар, ёш, жинс кесимида шакллантириш чораларини кўриш: а) қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилган ёки улардан фойдаланиш учун кафолатланган ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган умумий аҳоли сонига нисбати, жинси бўйича; б) қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қиладиган ёки уларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган аёллар улуши, ерга эгалик қилиш турлари бўйича. 2. Ишлаб чиқилган кўрсаткичларни доимий равишда Миллий статистика қўмитасига тақдим этиб бориш. | март | Кадастр агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қишлоқ-хўжалиги вазирлиги, «Фермерлар» уюшмаси Миллий статистика қўмитаси |
61. | Гендер статистик методология юритишни қайта кўриб чиқиш. | 1. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2. Гендер статистик методологияни халқаро стандартларга мослаштириш. | июль | Миллий статистика қўмитаси |
3. Амалга оширилган ишлар юзасидан Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига ахборот киритиш. | август | |||
62. | Аёллар тадбиркорлиги билан боғлиқ гендер статистика кўрсаткичлари таркибини кенгайтириш. | 1. Аёллар тадбиркорлиги билан боғлиқ гендер статистика кўрсаткичларини шакллантириш. 2. Миллий статистика қўмитасининг гендер.стат.уз порталида аёллар тадбиркорлиги бўлимини очиш ва мавзуга оид статистик маълумотларни жойлаштириш. | май | Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Марказий банк, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
63. | Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар ҳолатини акс эттирувчи статистик тўплам ишлаб чиқиш. | 1. «Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар: факт ва рақамлар» номли статистик тўпламни ишлаб чиқиш. | сентябрь | Миллий статистика қўмитаси |
2. Тўпламни нашр этиш ҳамда фойдаланувчилар учун тақдимот қилиш. | октябрь | |||