18.03.2025 йилдаги СҚ-102-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг (бундан буён матнда Стратегия деб юритилади) 2024 йилда ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга, хотин-қизларнинг иқтисодий ва ижтимоий шароитларини яхшилашга қаратилган 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (2 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармони ва 2 та қарори ҳамда ҳукуматнинг 9 та қарори) қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви академияси томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг билим ва касбий кўникмаларини ривожлантириш қаратилган ўқув дастурлари доирасида 827 нафар хотин-қиз ўқитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австрия, Чехия, Латвия, Туркия, Корея, Хитой ва Япония давлатларида 30 дан ортиқ раҳбар аёлларнинг турли йўналишда малакаси оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар томонидан хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган «Сиёсатчи аёл», «Ишбилармон аёл» кўрик-танловлари, «Депутат ва ёшлар», «Сиёсатга марҳамат», «Лидерлар онлайн мактаби», «Мен муваффақиятли аёлман», «Мен лидер аёлман», «Мен депутат бўламан» мавзуларида тадбирлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда ўтказилган сайловлар натижасида хотин-қизлар улуши Сенатда қарийб 27 фоизга, Қонунчилик палатасида 38 фоизга, маҳаллий Кенгашларда 32,5 фоизга етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёзли кредитлар, махсус квоталарнинг ажратилиши, магистратурада таълим олиш учун контракт тўловларининг Давлат бюджетидан қоплаб берилиши натижасида хотин-қизларнинг олий таълимдаги сони 813 минг нафарни (бакалаврда 52,4 фоиз, магистратурада 62,3 фоиз) ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялар квотаси доирасида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишига хотин-қизлар учун 30 тадан қўшимча ўрин ажратилди. Шунинг ҳисобидан 148 нафар хотин-қиз хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш учун жамғарма стипендиясини қўлга киритди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тадқиқотчи хотин-қизларнинг илмий ва стартап ғояларини рўёбга чиқариш, уларни илмий-инновацион фаолиятга кенг жалб этишга қаратилган «Phd сари қадам» лойиҳаси ташкил этилди. Лойиҳа доирасида 15 нафар ёш олима аёл 6 та хорижий давлатга (Буюк Британия, Туркия, Италия, Испания, Корея Республикаси, Россия Федерациясига) илмий стажировкага юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда олима аёллар танловида умумий қиймати 44,7 млрд сўмлик 55 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, хотин-қизларнинг 68 та стартап лойиҳаси учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 25,5 млрд сўм ажратилиб, 348 та янги иш ўрни яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ўтказилган давлат ижтимоий буюртмаси ва гранти танловларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, эрта никоҳ ва ажримларни камайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларга ҳуқуқий, психологик кўмак кўрсатиш соҳалари бўйича 12 та лойиҳа учун 1,9 млрд сўм ажратилди. Натижада 900 га яқин хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банки индексида Ўзбекистон гендер тенглик соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган 5 та мамлакат қаторида қайд этилди. Гендер тенглик ва бошқарув индексида (GEGI) Ўзбекистон 51 та поғонага кўтарилиб, 52-ўринни эгаллади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегияни 2024 йилда амалга оширишда эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Стратегиянинг 2024 йилда белгиланган айрим мақсадли кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, вазир ва вазирга тенглаштирилган лавозимларда, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида (ҳоким), судьялар ва элчилар орасида ҳамда юридик шахс ташкил этиб, унга раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар улушини оширишга эришилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида хотин-қизларнинг улуши паст даражада қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қурилиш соҳасида 4,7 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида 6,8 фоизни, ташиш ва сақлаш соҳасида 7,9 фоизни, саноат соҳасида 9 фоизни, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасида 12,4 фоизни, савдо соҳасида 11,8 фоизни, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида 14,1 фоизни раҳбар хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав капиталида давлат улуши бўлган 1 768 та корхонадаги кузатув кенгаши аъзоларининг атиги 120 нафари (6,7 фоиз) хотин-қиз ҳиссасига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, таълим соҳасида хотин-қизларнинг бандлиги юқори бўлса-да (71,1 фоиз), мавжуд 208 та олий ўқув юртидан атиги 7 тасига аёллар ректорлик қилади, 48 нафари эса проректор лавозимида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 та олий таълим ташкилотидаги кузатув кенгашлари аъзоларининг 18 нафари (7,2 фоизи), 12 та васийлик кенгаши аъзоларининг 16 нафари (9,7 фоизи) хотин-қизларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 345 та илмий кенгашдаги 5 минг аъзосидан атиги 1 195 нафари (24 фоизи) хотин-қизлар ҳисобланади. Айниқса, техника, физика-математика, геология-минералогия каби фан йўналишларида хотин-қизларнинг улуши 6 фоиздан ошмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатни барқарор ривожлантириш мақсадларига эришиш йўлида хотин-қизларнинг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш борасида ечимини кутаётган айрим масалалар мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, хотин-қизларнинг ишсизлик даражаси эркакларга нисбатан 2,3 баравар юқори (10,2 фоиз/4,3 фоиз). Иқтисодий фаол хотин-қизлар сони (66 фоиз) иқтисодий фаол эркаклар сонига (79,2 фоиз) қараганда анча паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган гендер аудит натижаларига кўра Транспорт вазирлиги марказий аппаратида эркак ва аёл ходимларга тўланган иш ҳақи тафовути 23 фоизни, Фуқаро авиацияси агентлигида эса 30 фоизни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида 6 миллионга яқин аёл меҳнат қилаётган бўлса-да, уларнинг ерга эгалик қилишдаги улуши атиги 28,3 фоизни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика фермер хўжаликларида раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар улуши 7 фоизни ташкил этади. Энг юқори кўрсаткич Тошкент вилоятида (11 фоиз) бўлса, энг паст кўрсаткич Жиззах вилоятига (4 фоиз) тўғри келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодий форумининг (World Economic Forum) 2024 йилдаги Гендер тафовут индексида (Global Gender Gap Index) Ўзбекистон 146 та мамлакат орасида 108-ўринни эгаллади. Бу хотин-қизларнинг ишчи кучидаги иштироки, раҳбарлик лавозимларидаги улуши пастлигини ва даромад олишда тафовут мавжудлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон тараққиёти бўйича 2024 йилдаги ҳисоботига кўра Гендер ривожланиш индексида хотин-қизлар ва эркаклар умр кўриш давомийлиги ва иқтисодий ресурслардан фойдаланишда тафовут сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О. Козихонованинг 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳамда 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия, Соғлиқни сақлаш, Ташқи ишлар вазирликларига Стратегияда ва уни 2024 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгашлари фаолияти тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 августга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Жаҳон иқтисодий форумининг «Глобал гендер тафовути» индексида Ўзбекистон ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган омилларни таҳлил қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан биргаликда хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида иш ҳақи миқдоридаги тафовутларни бартараф этиш бўйича хорижий тажрибани ўргансин ва мақбул жиҳатларини амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 25 сентябрга қадар Халқаро меҳнат ташкилотининг «Инсон ресурсларини ривожлантиришда касбга йўналтириш ва касбий таълим тўғрисида»ги (142-сонли) ва «Ҳамшираларнинг бандлиги, меҳнат шароитлари ва ҳаёти тўғрисида»ги (149-сонли) Конвенциялари талабларини ўргансин ва уни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иш жойида хизмат мартабаси кўтарилишида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратилганлик ҳолатини ўрганиб, натижаси юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида режа асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарнинг кузатув кенгашларида хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида уларни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарув бўйича ўқув курсларига кенг жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб техника, физика-математика, геология-минералогия каби фан йўналишларида таҳсил олаётган ва илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун махсус стипендиялар ва грантлар ажратилишини ҳамда стажировкалар ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режа-график асосида хотин-қизлар учун ерга эгалик қилиш, ижарага олиш тартиби ва ердан самарали фойдаланиш масалалари бўйича махсус ўқув курслари, семинарлар ва тренинглар ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасида шахсий ибрат кўрсатган хотин-қизлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилсин ва уларнинг тажрибаларини оммалаштириш чоралари кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 июлга қадар илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида «Gender Data Compass» рейтингида инобатга олинувчи гендер статистикасига оид кўрсаткичларни халқаро талабларга мувофиқ шакллантирсин ва мазкур кўрсаткичларни gender.stat.uz порталига доимий жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якунида кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига таҳлилий ахборот киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан таҳлилий маълумотларни ҳамда мавжуд муаммоларни батафсил ўрганиш асосида 2026 йилга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси режа график асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари аъзолари учун гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси йилида камида икки марта Стратегиянинг амалга оширилиши юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиб, тегишли чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари тегишли соҳа ва тармоқларда гендер мақсадларига эришиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижросини Кенгаш сессияларида танқидий муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-102-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 18 мартдаги СҚ-102-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025-йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижро учун масъуллар

I. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини ва институционал тизимни такомиллаштириш

1.

Халқаро меҳнат ташкилотининг «Инсон ресурсларини ривожлантиришда касбга йўналтириш ва касбий таълим тўғрисида»ги (142-сонли) Конвенцияси талабларини ўрганиш ва уни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Ишчи гуруҳ томонидан қонунчилик талабларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш ва хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш.

август

Бунда касбий таълим тизимини такомиллаштириш, хотин-қизлар, ёшларни иш билан таъминлаш ва улар учун самарали касбий ривожланиш имкониятларини яратишга эътибор қаратиш.

3. Ўрганиш натижалари асосида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

сентябрь

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

декабрь

2.

Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ҳамшираларнинг бандлиги, меҳнат шароитлари ва ҳаёти тўғрисида»ги (149-сонли) Конвенцияси талабларини ўрганиш ва уни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси

2. Ишчи гуруҳ томонидан қонунчилик талабларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш ва хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш.

август

Бунда ҳамшираларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, ҳамшираларга юқори малака ва касбий таълим бериш, шунингдек, уларнинг иш жойидаги хавфсизлигини таъминлашга оид жиҳатларга эътибор қаратиш.

3. Ўрганиш натижалари асосида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

сентябрь

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

декабрь

3.

Вазирлик, идора, ташкилот ва таълим муассасаларидаги хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгашлари фаолиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий механизмини яратиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Вазирлик, идора, ташкилот ва таълим муассасаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалаларини ўрганиш.

июнь

3. Маслаҳат кенгашлари фаолияти тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

август

4.

Иш жойларида хотин-қизларнинг хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиш мақсадида Меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси тартибларини такомиллаштириш чораларини кўриш.

1. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ўрганиш. Бунда:

меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси тушунчасини кўриб чиқиш;

меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат гигиенасига риоя этиш юзасидан иш берувчилар ва ходимларнинг мажбурияти ва ҳуқуқларини белгилаш;

корхоналар ва ташкилотлар меҳнат гигиенаси хизматларини ташкил қилиш;

меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тартиб-таомилларига қатъий риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш борасида ваколатлар белгилашга эътибор қаратиш.

октябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Касаба уюшмалари Федерацияси

2. Ўрганиш натижалари асосида таклифлар ишлаб чиқиш.

ноябрь

3. Таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ноябрь

5.

Хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида иш ҳақи миқдоридаги тафовутларни бартараф этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва мақбул жиҳатларини амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида иш ҳақи миқдоридаги тафовутларни бартараф қилиш тўғрисида қуйидаги халқаро тажрибани ўрганиш:

25 ва ундан ортиқ ходими бўлган барча компаниялар ва ташкилотлар гендер асосидаги маош тафовутларини аниқлаш ва бартараф этишда Исландиянинг «Тенг маош стандарти» (Equal Pay Standard IS 16001) бўйича сертификация олиш тизими;

100 нафардан ортиқ ходими бўлган компанияларнинг гендер асосидаги маош таҳлилини ўтказиш мажбурияти юзасидан Швейцариянинг «Гендер тенглик тўғрисида»ги (Gender Equality Act) Қонуни;

250 нафардан ортиқ ходими бўлган компанияларнинг гендер асосидаги маош тафовутлари ҳақида ҳисобот бериш мажбурияти юзасидан Буюк Британиянинг «Гендер маош тафовути тўғрисидаги ҳисобот бериш» Қонуни (Gender Pay Gap Reporting Regulations);

май

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси,

Савдо-саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижалари асосида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июнь

6.

Компанияларни гендер тенглик бўйича баҳолаш тизими юзасидан хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва мақбул жиҳатларини амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Франциядаги «Профессионал тенглик индекси» (Index de l'égalité professionnelle) асосида компанияларни гендер тенглик бўйича баҳолаш тизимини ўрганиш.

Бунда 100 баллдан иборат 5 та мезонни, хусусан, ишга қабул қилиш (20 балл), ишчиларнинг лавозимга кўтарилиш (15 балл), маош фарқлари (40 балл), ота-оналик таътилидан кейин ишга қайтиши ва уларнинг лавозимларини сақлаб қолиши (15 балл), директорлар кенгаши, бошқарув раҳбарлари каби юқори лавозимларда гендер тенглик (10 балл)ни кўриб чиқиш ва етарли балл тўпламаганларга молиявий жаримага тортилишини кўриб чиқиш.

май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

Савдо-саноат палатаси

2. Ўрганиш натижалари асосида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июнь

7.

Компания ва корхоналарнинг бошқарув кенгаши аъзолари орасида хотин-қизлар улушини ошириш хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва мақбул жиҳатларини амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Компания ва корхоналарнинг бошқарув кенгаши аъзоларининг 30 — 40 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлиш мажбурияти юзасидан қуйидаги хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш:

Германия (Frauenquote, 2015) — 30 фоиз;

Нидерландия (Gender Quota Law, 2012) — 30 фоиз;

Италия (Golfo-Mosca Law, 2011) — 33 фоиз;

Бельгия (Gender Quota Law, 2011) — 33 фоиз;

Норвегия (Gender Representation on Company Boards Act, 2003) — 40 фоиз;

Франция (Copé-Zimmermann Law, 2011) — 40 фоиз;

Испания (Equality Law, 2007) — 40 фоиз;

Швеция (Gender Representation on Company Boards Act, 2018) — 40 фоиз;

Финляндия (Gender Representation on Company Boards Act, 2020) — 40 фоиз;

Дания (Gender Representation on Company Boards Act, 2013) — 40 фоиз.

апрель-май

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш якунлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июнь

8.

Хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва мақбул жиҳатларини амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Хорижий давлатларнинг хотин-қизларга нисбатан содир этилган иқтисодий зўравонлик (шахснинг молиявий манбаларидан фойдаланишига тўсқинлик қилиш, иш ҳақини ёки бошқа молиявий манбаларни ўзлаштириш, касб ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига тўсқинлик қилиш) юзасидан қуйидаги хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш:

АҚШ (Violence Against Women Act, Section 42 U.S.C. § 13925);

Буюк Британия (Domestic Abuse Act 2021, Section 1);

Австралия (Family Law Act 1975, Section 4AB);

Канада (Criminal Code of Canada, Section 264.1);

Германия (Gewaltschutzgesetz, Section 1);

Франция (Loi Schiappa, Article 222-33-2-1);

Жанубий Корея (Act on Special Cases Concerning the Punishment of Sexual Crimes, Article 3);

Япония (Act on the Prevention of Spousal Violence and the Protection of Victims, Article 10);

Филиппин (Anti-Violence Against Women and Their Children Act of 2004»; Section 3).

май

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Адлия вазирлиги

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш якунлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июнь

9.

Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишга оид жиноятларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш масаласини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.

1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) ва 1031 (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга инсонпарварлик актлари қўлланилмаслик (жазосини ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштириш, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ва ҳк.) масаласини ўрганиш.

май

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Адлия вазирлиги

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш якунлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июнь

10.

Уч ёшгача фарзанди бўлган талаба қизларга масофавий ўқиш имкониятини жорий этиш.

1. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва ўрганиш.

апрель-май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

май

3. Таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июнь

11.

Иқтидорли қизларнинг салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

2. Ишчи гуруҳ томонида ўрганиш ишларини олиб бориш.

апрель

3. Иқтидорли қизларнинг салоҳияти ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

август

12.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни такомиллаштириш.

1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлик нуқтаи назаридан хатловдан ўтказиш.

май

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хатлов натижалари юзасидан аниқланган камчиликларни ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиш ва экспертизадан ўтказиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига тақдим этиш.

июнь

13.

Гендерга оид аудитни ўтказиш услубиятини такомиллаштириш.

1. Гендерга оид аудитни ўтказиш юзасидан хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижалари бўйича янги таҳрирдаги гендерга оид аудит ўтказиш услубияти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига тақдим этиш.

май

II. Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш

14.

Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг «Аёллар қаноти» ҳамда «Депутат аёллар клуби» ролини кучайтириш.

1. Жамиятда «Аёл сиёсатчи» образи тўғрисида ижобий фикрни шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш.

доимий

Сиёсий партиялар

(келишув асосида),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги,

ЎзМТРК,

ЎзА,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

2. Сиёсатчи аёллар ҳақида медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда марказий, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этиш.

ҳар чоракда

3. Сиёсий партиялар «Аёллар қаноти»нинг вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлигини кенгайтириш.

ҳар ойда

4. Сиёсий партияларнинг «Депутат аёллар клуби» фаолиятини такомиллаштириш бўйича умумтаълим, олий ўқув юртлари ҳамда давлат органларида хотин-қизлар учун махсус «сиёсат соатлари»ни ташкил этиш.

ҳар ойда

15.

Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида сайловларда хотин-қизларнинг роли ва иштирокини оширишга қаратилган кампаниялар ташкил этиш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш.

1. Мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни ташкил этиш.

апрель

Сиёсий партиялар

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси

(келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

ЎзМТРК,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

2. Хориждаги таниқли сайлов кампаниялари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил этиш.

июнь-июль

3. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила комиссиясига таклифлар киритиш.

август

16.

Аёллар ва эркаклар ўртасида сайлов ҳуқуқларини тушунтиришга қаратилган ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда сайлов ҳуқуқи, унинг тамойиллари ва ундаги гендер тенглик масалалари бўйича режа-график асосида ўқув семинарларини ташкил этиш.

апрель

Сиёсий партиялар,

(келишув асосида)

Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги

2. Ўқув семинарлари, тренингларни малакали мутахассислар билан ҳамкорликда офлайн шаклда вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотларда ташкил этиш.

май

3. Ҳар бир ўтказилган тренинг ва семинарларни ОАВ орқали кенг тарғиботини амалга ошириш.

доимий

III. Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

17.

Давлат хизматидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.

1. Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг билим ва касбий малакасини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқувлар ташкил қилиш.

2. Республика вазирликлар, идора, тижорат банклари ва акциядорлик жамиятлари кесимида хотин-қизларга ҳуқуқий саводхонлик (Инсон ҳуқуқлари, меҳнат ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, молия ҳуқуқи, оила ҳуқуқи ҳамда бола ҳуқуқлари) бўйича ўқувлар ташкил қилиш.

3. Қисқа муддатли ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган хотин-қизларга сертификатлар бериш.

режа асосида

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат бошқарув академияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

18.

«Аёлларнинг давлат хизматидаги ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш.

1. Конференция иштирокчилари рўйхатини ва дастурини тайёрлаш.

2. Республика вазирликлар, идора, тижорат банклари ва акциядорлик жамиятлари вакилларининг конференцияда фаол иштирокини таъминлаш.

сентябрь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Давлат бошқарув академияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

«Раҳбар аёллар мактаби» мавсум дастури учун тармоқ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда республика, вилоят ва туман даражасида хотин-қизларни ўқувларга жалб қилиш.

1. Ҳудудлардан салоҳиятли хотин-қизлардан иборат кадрларни саралаб олиш ва рўйхатини шакллантириш.

апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқарув академияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Саралаб олинган хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, стратегик фикрлаш, тадбиркорлик, молиявий саводхонлик, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва лойиҳаларда қўлланилиши, муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқувларни йўлга қўйиш.

режа асосида

3. Ўқув якунида аъло натижаларни қайд этганларни юқори лавозимларга тавсия этиб бориш.

август

20.

«Ҳокимликка тайёрлаш мактаби» дастури орқали захирага олинган хотин-қизларнинг маҳаллий бошқарув ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш.

1. Тингловчиларни 6 ҳафта ўз иш жойларида (3 марта 2 ҳафтадан) мустақил таълим олиши, 2 ҳафта вазирликларда ва 2 ҳафта ҳокимликларда стажировка ўташларини ташкил этиш.

2. Аттестация натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган тингловчиларнинг давлат бошқаруви, инсон ресурсларини ривожлантириш, ижтимоий хизматлар, савдо, фан, таълим, маданият, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва инфратузилма, соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши ҳамда маҳаллий бошқарув соҳасида Германияда ўқув стажировкасини ташкил этиш.

режа асосида

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқарув академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

«Аёл ва жамият» мавзусида оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда тарғиботлар олиб бориш.

1. «Аёл ва жамият» мавзусида туркум дастур (подкастлар) тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳни шакллантириш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Сиёсий партиялар,

ЎзМТРК,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишчи гуруҳ томонидан дастур сценарийси ва таклиф этиладиганлар рўйхатини шакллантириш.

апрель

3. Тайёрланган дастурни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.

май

22.

Хотин-қизларнинг мансаб поғоналарида кўтарилишига кўмаклашиб бориш.

1. Давлат органи, ташкилоти ва корхонасида фаолият юритаётган хотин-қизлар орасидан истиқболли ва иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва вазирлик ва идоралар кесимида кадрлар захирасини шакллантириш.

апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Захирага киритилган хотин-қизларнинг билим ва касбий кўникмаларини мунтазам ривожлантириш ҳамда уларни юқори раҳбарлик лавозимларига мақсадли тайёрлаш бўйича махсус ўқув дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқиш.

Бунда:

- ҳар бир давлат органи, ташкилоти ва корхонаси кадрлар захирасига киритилган хотин-қизлар учун қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш бўйича индивидуал дастур, захирадаги кадрларни ўқитиш дастурлари ва режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

- ўқув жараёнига маҳаллий ва хорижий етакчи таълим ва ўқув муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиш амалиётини жорий этади;

- Индивидуал дастурда захирадаги мутахассис билан уни касбий юксалтиришда олиб бориладиган индивидуал ишлар, хусусан, ўқитиш, малакасини ошириш, амалиёт ўташи, тажрибали раҳбарлар ва мутахассисларга бириктирилиши, ротация қилиниши масалаларига эътибор қаратилади.

май

3. Махсус ўқув дастурлари ва ўқув режалари асосида ўқувларни ташкил қилиш.

режа асосида

4. Ҳар чоракда амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиб бориш ва мониторингини амалга ошириш.

ҳар чоракда

23.

Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар улушини ўрганиш ва уни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Иш жойида хилма-хиллик ва хизмат мартабаси кўтарилишида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратиш борасида манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда мавжуд ҳолатни ўрганиш.

май

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижалари бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш ва уларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига киритиш.

июнь

3. Иш жойида хилма-хиллик ва хизмат мартабаси кўтарилишида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратилганлиги борасида тарғибот тадбирларини олиб бориш.

йил давомида

24.

Давлат хизматидаги фаол хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларни «Википедия» маълумотлар базасига киритиш.

1. Давлат хизматидаги раҳбар аёлларни, фаол хотин-қизларни Википедия маълумотлар базасига киритиб бориш механизмини ишлаб чиқиш.

апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Республикадаги етакчи хотин-қизларнинг ютуқлари, эришган натижалари ҳақида маълумотлар киритиш.

май

3. Уни янгилаб бориш бўйича амалий ишларни ташкил этиш.

ҳар чоракда

25.

Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2025/2026-ўқув йили учун хотин-қизларга қўшимча квота ажратиш чораларини кўриш.

1. Малакали мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳ тузиш.

апрель

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд,

Судьялар олий мактаби

(келишув асосида)

2. Ишчи гуруҳ томонидан хотин-қизларни судьяликка жалб қилиш борасида муваффақиятли натижаларга эришган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ва амалиётини ўрганиш.

май

3. Ўрганиш натижасига кўра хотин-қизлар учун қўшимча квота белгилаш мақбул деб топилган тақдирда тегишли чораларни кўриш.

июнь

26.

Давлат хизматида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга оид ижтимоий ва илмий тадқиқотлар ўтказиш.

1. Давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича илмий таҳлилларни амалга ошириш.

режа асосида

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Давлат органларида мазкур йўналишда аниқланган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари комиссиясига киритиш.

октябрь

27.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашларида хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш.

1. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодлар юзасидан эълон қилинган танловларда хотин-қизлар иштирокини таъминлаш.

режа-график асосида

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, вазирлик ва идоралар

2. Хотин-қизларни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарув бўйича ўқув курсларига кенг жалб этиш чораларини кўриш.

доимий

28.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича гендер Маслаҳат кенгашлари аъзолари малакасини ошириб бориш.

1. Маслаҳат кенгашлари органлари ишини тўғри ва самарали ташкил этиш мақсадида уларнинг аъзолари учун ўқув дастурини ва режасини ишлаб чиқиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Ўқувларга етакчи мутахассис ва экспертларни жалб қилиш.

режа-график асосида

29.

Миллий кадрлар захирасида хотин-қизлар улушини босқичма-босқич ошириш чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Миллий кадрлар захирасига киритиш жараёнларини таҳлил қилиш.

апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

вазирлик, идора ва ташкилотлар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таҳлил натижалари асосида Миллий кадрлар захирасида салоҳиятли, фаол хотин-қизлар улушини босқичма-босқич ошириш чораларини кўриш.

май

30.

Устувор ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар асосида иқтидорли хотин-қизларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда ўқишини ташкил этиш.

1. «Эл юрт умиди» фонди томонидан грантлар эълон қилиш.

2. Шаффофлик принципи асосида номзодларни кўриб чиқиш.

3. Мазкур грантлар асосида таълим олган хотин-қизларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш.

4. Ушбу мутахассис хотин-қизларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш, уларнинг касбий жиҳатдан ўсишига кўмаклашиш.

доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

вазирлик, идора ва ташкилотлар

31.

Жаҳон иқтисодий форумининг «Глобал гендер тафовути» (Global Gender Gap) индекси билан ишлашда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Жаҳон иқтисодий форумининг «Глобал гендер тафовути» индекси ҳисоботини тузишда иштирок этувчи ташкилотлар (Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНЕСКО, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқалар) вакиллари билан онлайн ва офлайн тарзда учрашувларни ташкил этиш.

Индексда Ўзбекистон ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш.

апрель-май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер

илмий-тадқиқот институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Статистика агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, ҳамкорликдаги чора-тадбирларни белгилаш.

июнь

32.

Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун индекси»да Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш чораларини кўриш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларини ҳамда ННТ ва халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда Индексда Ўзбекистон ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш.

апрель-май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер

илмий-тадқиқот институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, Индекснинг ҳар бир ўлчов мезони бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

май

3. Чора-тадбирлар лойиҳасини Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила комиссиясига киритиш.

июнь

33.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг «Ижтимоий институтлар ва гендер индекси»да (The Social Institutions and Gender Index) Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича чораларни кўриш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларини ҳамда ННТ ва халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда «Ижтимоий институтлар ва гендер индекси» (The Social Institutions and Gender Index) индексида Ўзбекистон ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер

илмий-тадқиқот институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда Индекснинг ҳар бир ўлчов мезонлари бўйича ҳамкорликда чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш.

май

34.

«Гендер рақамли тафовут индекси»да (The Gender Digital Divide Index) Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича чораларни кўриш.

1. Аёллар ва эркакларнинг рақамли технологияларга кириш даражаси, фойдаланиш кўрсаткичлари ва технологик саводхонлик даражасини аниқлаш учун миллий ва халқаро статистик маълумотларни тўплаш.

май

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

«Оила ва гендер»

илмий-тадқиқот институти,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Аёллар ва эркаклар ўртасида мавжуд рақамли тафовутни аниқлаш, жумладан, таълим, инфратузилмаси ва иқтисодий омилларнинг бу борадаги ролини ўрганиш.

июнь

3. Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чораларни белгилаш.

июль

IV. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

35.

Давлат олий таълим муассасалари бўйича тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизини аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимлаш ҳолатини такомиллаштириш.

1. Хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизини аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимлаш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

май-июнь

Оила ва хотин қизлар қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритиш.

июнь

36.

Талаба қизлар ўртасида «STEM» (фан, технологиялар, муҳандислик, математика) илм-фан ҳафталигини ташкил этиш.

1. Ҳафталикни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳафталик доирасида ташкил қилинадиган тадбирларда хотин-қизларнинг фаол иштирок этишлари ҳақида тарғибот ишларини ташкил этиш.

3. Ҳафталик доирасида ташкил қилинадиган тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

2025 йилдан бошлаб режа асосида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

«STEM» (фан, технологиялар, муҳандислик, математика) соҳаси ўқув жараёнига чет элдан профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш.

2. Хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари битирувчиси бўлган ва (ёки) фаолият юритаётган ватандошларни ўқув жараёнларига жалб этиш.

2025/2026-ўқув йилидан бошлаб

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

38.

«GAP Women IT Union» лойиҳаси доирасида аёлларга IT бўйича таълим бериш ташаббусини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

1. Таълим дастурини йўлга қўйиш учун ўқув марказларини жалб қилиш.

апрель

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Иштирокчиларни танлаб олиш учун танлов ўтказиш.

апрель

3. Онлайн ва офлайн курсларни ташкил этиш.

май

4. Натижаларни мониторинг қилиш ва ўқув дастурини муваффақиятли якунлаган хотин-қизларга ишга жойлашишда кўмак бериш.

июнь

39.

Хотин-қизларнинг рақамли технологиялардан тўлиқ ва тенг фойдаланишини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

1. Хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланишларига кўмаклашиш, улар орасидан IT-мутахассисларни тайёрлашга қаратилган лойиҳаларни кенгайтириш.

режа асосида

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Хотин-қизларнинг ИТ-соҳасида стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш ишларига кўмаклашиш.

3. Хотин-қизларнинг ИТ-паркларга саёҳатларини ташкил қилиш ва уларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар борасидаги қизиқишларини ошириш.

доимий

40.

Хотин-қизларнинг инновацион стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.

1. Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар томонидан хотин-қизларнинг илмий ва стартап ғояларини рўёбга чиқаришга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш.

ҳар чоракда

Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Инновация ни ривожлантириш агентлиги

2. Ўрганиш натижасида инновацион лойиҳалар бўйича «Олима аёл» ва «Бўлажак олим» танловларида хотин-қизларнинг фаол иштирок этишларини таъминлаш.

апрель

3. Танловларда иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва хотин-қизлар учун лойиҳаларни тайёрлаш бўйича ўқув семинарларини ўтказиш.

режага асосан

41.

Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, репродуктив саломатлик қоидаларини тарғиб этиш, эрта туғруқ ва эрта никоҳнинг олдини олиш орқали хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида таъсирчан чоралар кўриш.

1. «Соғлом турмуш тарзи умуммиллий ҳаракати маҳалладан бошланади» шиори остида маҳаллаларда тарғибот тадбирларини ўтказиш.

2. Маҳаллаларда «Саломатлик мактаби» аъзолари томонидан аҳоли орасида, оила ва хонадонларда жисмоний фаоллик, саломатликни мустаҳкамлаш, зарарли одатларга қарши курашиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича семинарлар ташкил этиш.

3. Ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб бориш ҳамда касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш.

4. Эрта туғруқ ва эрта никоҳнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.

2025 йилдан бошлаб режа асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

42.

Ижтимоий соҳаларда, жумладан таълим, илм-фан, спорт ва тиббиёт йўналишларида қарор қабул қилиш жараёнида хотин-қизлар иштирокини кучайтириш.

1. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш ва шу каби бошқа соҳаларда вазирлик ва идораларнинг коллегиал органларини гендер тенглик асосида ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида вазирлик ва идораларнинг коллегиал органларда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш.

йил давомида

43.

Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

1. Истиқболли кадрларни Миллий кадрлар захирасига қўшиш учун ўтказиладиган танловларда Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари иштирокини таъминлаш.

2. Совриндорларнинг фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда уларни хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш каби тарғибот ва ташвиқот тадбирларига кенг жалб қилиш.

доимий

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

44.

Хотин-қизларнинг барча даражада тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда эркаклар ва хотин-қизлар роли ҳақидаги гендер стереотипларга асосланган камситиш амалиётларига барҳам бериш юзасидан зарур чоралар кўриш.

1. Аҳолида шаклланган гендер стереотипларни ҳудудлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этиш ва уларни бартараф этишга қаратилган тарғибот материаллари (қўлланма, буклет, флаэр, тақдимот, инфографика ва бошқалар) ишлаб чиқиш.

апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Маҳаллалар, таълим муассасалари ва корхона, ташкилотларда ҳамда ОАВда тарғибот тадбирларини ўтказиш.

режа-жадвал асосида

V. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

45.

Хотин-қизларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини ривожлантириш ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш.

1. Аёллар учун мослашувчан иш режими ва масофадан туриб ишлаш тизимини ривожлантириш, бундай иш ўринларини таклиф этувчи иш берувчиларга имтиёзлар белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

режага асосан

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Тижорат банклари

2. Уй бекалари, ҳомиладор, вояга етмаган боласини парвариш қилаётган аёллар учун «Аёл-тадбиркор» лойиҳаларни жорий этиш орқали уйда ўтирган аёлларга иқтисодий имкониятлар яратиш.

доимий

3. Дастур бўйича аёлларни бизнес юритиш бўйича ўқитиш, уларга ўз бизнес лойиҳасини яратишга кўмаклашиш ҳамда ўқитиш якуни бўйича ғолиб бизнес лойиҳани аниқлаш ва уни давлат маблағлари асосида молиялаштириш.

режага асосан

46.

«Ҳамроҳ» хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари учун менторларни танлаш бўйича ишларни бошлаш.

май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

«Ҳамроҳ» хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси

(келишув асосида)

2. Етук менторлар ёрдамида хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича малакасини ошириш ишларини ташкил қилиш.

режа асосида

3. Амалга оширилган ишлар юзасидан доимий мониторинг олиб бориш.

доимий

47.

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Узоқ муддатга хорижий давлатларда ишлаб қайтиб келган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириб бориш.

2. Улар билан манзилли ишларни ташкил этиш.

3. Мутахассисликка ва малакага эга бўлмаган миграциядан қайтган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш.

доимий

Миграция агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

48.

Қишлоқ хўжалиги соҳасига хотин-қизларни кенг жалб қилиш ва малакасини ошириш.

1. Қишлоқ хўжалигидаги 3 та долзарб йўналишлар бўйича 350 нафар хотин-қиз ва ёшлар учун замонавий технологиялар асосида семинар-тренингларни ташкил этиш.

ҳар чоракда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон «Аграр соҳа аёллари уюшмаси»,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Қишлоқ хўжалиги соҳасига хотин-қизлар қизиқишини ошириш бўйича тарғиботлар олиб бориш.

ҳар чоракда

49.

Аграр секторида аёл раҳбарларнинг улушини ошириш чораларини кўриш.

1. Жойларда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш.

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Соҳада хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улушини босқичма-босқич ошириш чораларини кўриш.

доимий

50.

Хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш, гендер сиёсатини амалга оширишда улар иштирокини қўллаб-қувватлаш.

1. Хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш, гендер сиёсатини амалга оширишда улар иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат грантлари, ижтимоий буюртмаларни эълон қилиш.

ҳар чоракда

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

ЎзННТМА ва унинг ҳузуридаги Жамоат фонди

(келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Гендер сиёсатини амалга оширишда хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

ҳар чоракда

VI. Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

51.

Жамиятда тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муносабатини шакллантириш.

1. Маҳаллалардаги «Ҳуқуқий билимлар» мавзусида учрашувларни ташкил этиш.

ҳар ойнинг 10-санаси

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

ЎзМТРК

2. Мунтазам равишда телевидение ва радио эшиттиришлари орқали қонун мажмуалари шарҳини халқчил тилда бериб бориш, жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари ва блогерлари иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

ҳар ойда

52.

Зўравонлик содир этган шахслар билан тузатиш ишларини олиб боришни янада кучайтириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда Ишчи гуруҳ тузиш.

апрель

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Зўравонлик содир этган шахслар билан ишлашнинг тартибларини ўрганиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

май

3. Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

сентябрь

53.

Ахборот хизматлари вакилларининг гендерга оид масалалар юзасидан малакасини ошириш.

1. Семинарда иштирок этадиган ахборот хизматлари рўйхатини шакллантириш.

май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Семинарнинг дастурини (мавзулар, спикерлар, интерактив машғулотлар) тузиш.

май

3. Мутахассис ва экспертларни жалб қилган ҳолда семинар ўтказиш.

июнь

54.

Ҳудудларда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича ўрганиш ишларини ўтказиш.

1. Ҳудудларда ўрганиш ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ва саволнома тузиш.

июль

Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Режа асосида ўрганишлар олиб бориш.

режа асосида

3. Ўрганиш юзасидан таҳлилий ҳисобот тайёрлаш ва Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила комиссиясига киритиш.

ноябрь

55.

Медиа маҳсулотларини гендер тенглик тамойиллари юзасидан мониторинг қилиш.

1. Ишлаб чиқилган тартиб асосида ҳар олти ойда медиа маҳсулотларни гендер тенглик юзасидан мониторингдан ўтказиш.

2. Мониторинг жараёнида аниқланган муаммоли ҳолатлар, камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриб бориш.

ҳар 6 ой якунлари бўйича

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси,

ЎзМТРК,

ЎзА

VII. Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

56.

Умумтаълим мактабларида гендерга оид ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантиришга қаратилган машғулотлар ўтказиш.

1. Умумтаълим мактабларида гендерга оид ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш бўйича режа ишлаб чиқиш.

апрель

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

ЎзМТРК

2. Режага асосан таълим муассасаларида ўқувчиларга хос очиқ дарслар, интерфаол машғулотлар, кўрик-танловлар, викторина ўтказиш.

режа асосида

3. Ўқувчиларда ҳуқуқий маданиятни, жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигига оид тушунчаларни сингдиришга қаратилган қисқа метражли роликлар яратиш ва тарғиб қилиш.

доимий

57.

Гендер стереотипларни ўрганиш бўйича аҳоли ўртасида кенг қамровда сўровнома ўтказиш.

1. Ижтимоий роллар, гендер тенгсизлик бўйича сўровнома ишлаб чиқиш.

май

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Ушбу сўровномани аҳоли ўртасида кенг қамровда ўтказиш.

июнь

3. Ўтказилган сўровнома натижалари таҳлилини амалга ошириб, ижобий ечим топиш йўлларини излаш.

август

58.

Тажриба тариқасида Самарқанд шаҳар, Наманган ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларида ташкил этилган «Оила судьялари»нинг фаолиятини оммалаштириш.

1. Оила судьялари томонидан кўриб чиқиладиган 32 турдаги фуқаролик ишлари мониторингини олиб бориш.

апрель

Олий суд

(келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Оила судьялари бўйича хорижий мутахассислар билан тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.

режа-график асосида

3. Оила судьялари томонидан кўриб чиқиладиган ишларнинг натижаси бўйича таҳлилий маълумотларни тақдим этиб бориш.

ҳар 6 ой якуни бўйича

4. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оила судьялари ташкил этиш масаласи бўйича таклифлар тайёрлаш.

октябрь

59.

Никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг ва туғма нуқсонлар билан болалар туғилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш.

1. Никоҳланувчиларнинг белгиланган тартибда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг лабораториясида молекуляр-генетик тестдан ўтказилишини таъминлаш.

2. Спинал мушак атрофиясининг ген ташувчилиги тасдиқланган никоҳланувчи шахслар маълумотларини Ягона миллий реестрга киритиб бориш.

3. Генетик шифокор томонидан касалликнинг оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини амалга ошириш.

доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази

60.

Хотин-қизлар ва эркакларнинг жинс бўйича бевосита ва билвосита камситилишининг олдини олишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш.

1. Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун давлат гранти эълон қилиш ва ижтимоий буюртмасини жойлаштириб бориш.

2. Грантнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилувчи ижтимоий роликлар ишлаб чиқиб, давлат ва телевидение каналлари ва Интернет сайтлари ҳамда тармоқлар орқали кенг тарқатиш.

доимий

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

МТРК,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси

VIII. Гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва бюджетлаштириш

61.

Давлат бюджетидан ажратилган гендерга доир маблағлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш.

1. Давлат бюджетидан ажратилган гендерга доир маблағлар тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш.

2. Маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш.

ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

62.

Халқаро ташкилотлар билан гендерга йўналтирилган бюджетлаштиришни давлат молиясини бошқариш тизимига босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш

1. Давлат молиясини бошқариш ислоҳоти доирасида синов тариқасида дастурий бюджетлаштириш амалга оширилаётган пилот вазирликларда гендерга доир кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.

октябрь-ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Вазирлик ва идоралар ходимларининг гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича билим-кўникмаларини ошириш юзасидан семинар-тренинг ташкил этиш.

ноябрь

63.

Вазирлик ва идораларда гендер аудитни ўтказишдан манфаатдорликни ошириш мақсадида гендерга оид аудит бўйича тренингларни ташкил этиш.

1. Тренинглар дастурини ишлаб чиқиш.

2. Тренинглар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

3. Тренингларни вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олиб бориш.

режа асосида

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IX. Гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш

64.

Гендер статистикаси учун маълумотларни йиғиш тизимини такомиллаштириш.

1. Масъул ходимларни ўқитиш учун мутахассис ва халқаро экспертларни жалб этиш.

июль

Миллий статистика қўмитаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Гендер статистикаси бўйича базани такомиллаштириш учун статистик маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларнинг ходимларини ўқитиш.

август

3. Гендер статистикаси бўйича маълумотларни тўплаш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

сентябрь

65.

Open Data Watch ташкилоти томонидан янги ишлаб чиқилган «Gender Data Compass» рейтингида Ўзбекистон кўрсаткичлари акс эттирилишини таъминлаш ва уларни яхшилаш чораларини кўриш.

1. Open Data Watch ташкилоти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

июнь

Миллий статистика қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

масъул вазирлик ва идоралар

2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида «Gender Data Compass» рейтингида инобатга олинувчи гендер статистикасига оид кўрсаткичларни халқаро талабларга мувофиқ шакллантирилиш.

июль

3. «Gender Data Compass» рейтингида инобатга олинувчи гендер статистикасига оид кўрсаткичларни Миллий статистика қўмитасининг gender.stat.uz порталига жойлаштириб, ҳар йили янгилаб борилишини таъминлаш.

ҳар чоракда

66.

Халқаро ташкилотлар ва бошқа фойдаланувчиларни гендер статистикасига оид кўрсаткичлар билан таъминлаш имкониятларини ошириш.

1. Миллий статистика қўмитасининг gender.stat.uz порталига жойлаштирилган гендер статистикасига оид кўрсаткичлар таркибини кенгайтириш бўйича халқаро тажрибани ва шакллантириш манбаларини ўрганиш.

август

Миллий статистика қўмитаси,

масъул вазирлик ва идоралар

2. Gender.stat.uz порталига жойлаштириладиган гендер статистикасига оид кўрсаткичлар сонини 200 тадан ошириш.

сентябрь