Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003 05.07.1993 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.07.1993 йилдаги 334-сон
Kuchga kirish sanasi
05.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003
Ҳужжат 01.01.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш «Ўзавтойўл» давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш, сақлашни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, республика йўл тармоқларининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида «Ўзавтойўл» концерни таркибида мустақил молия-кредит давлат муассасаси — Республика йўл жамғармаси, автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларида эса — тегишли равишда вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари тармоқларини сақлаш ва ривожлантириш учун маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўл жамғармалари қуйидаги манбалардан шаклланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ҳамда сақлашга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган маблағлар ажратиш қуйидаги миқдорларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат, транспорт, қишлоқ, хўжалиги ва бошқа корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва ташкилотлар томонидан — ҳисобот йилида бажарилган ишлар ва хизматларнинг, шу жумладан экспертнинг ҳақиқий жамғармаларидан — 1,2 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ташкилотлар томонидан — ҳисобот йилида бажарилган ишлар ва хизматлар ҳажмидан — 1,2 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрлов, воситачилик, савдо, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари ва корхоналари томонидан — ҳисобот йилидаги ҳақиқий товар оборотидан — 0,4 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар (Марказий банк муассасалари бундан мустасно), суғурта ташкилотлари (Давлат суғурта ташкилотлари бундан мустасно) ва уларнинг бўлинмалари томонидан — ҳисобот йилидаги ҳақиқий даромаддан — 1,2 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, видео ва аудиокасетталарни кўпайтириш, ижарага беришдан, пул ютуғи бўлган ўйин автомобилларидан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан даромад оладиган корхоналар томонидан — ҳисобот йилидаги ҳақиқий даромаддан — 1,2 фоиз миқдорида;
(қарор 3-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортига эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспортидан ва автотранспорт воситаларидан фойдаланишдан олган даромадларнинг икки фоизи миқдоридаги ажратмаларидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган транспорт воситалари қийматидан йиғимлар енгил автомобилларни сотиш қийматидан 5 фоиз миқдорида ва юк автомобиллари ҳамда автобусларни, шу жумладан махсус ва технологик мақсаддаги автомобилларни сотиш қийматидан 15 фоиз миқдорида;
(қарор 3-бандининг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий суммасининг 50 фоизидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концернининг пудрат, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг даромадларидан ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун олинадиган тўловлардан (у жорий этилгандан кейин белгиланган тартибда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушумларнинг бошқа манбалари — лотереялар, заёмлар ва хайрия бадаллари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йўл жамғармалари маблағлари Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги банк муассасаларида: Республика жамғармаси маблағлари — «Ўзавтойўл» концерни счётида, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари автомобиль йўллари ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларининг ва туман бошқармаларининг счётларида сақланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) йўл жамғармалари маблағлари республика давлат бюджетининг, бошқа жамғармаларнинг таркибига кирмайди ва мусодара қилиниши мумкин эмас, шунингдек уларга солиқ солинмайди. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар кейинги йилларга ўтказилади ва улар мақсад бўйича сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар, концернлар ва идораларга, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, хўжалик ташкилотларига Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш улардан фойдаланиш тўғрисида Низомга мувофиқ барча корхоналар томонидан тегишли йиғимлар, ажратмалар ўтказилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзавтойўл» концернига Республика йўл жамғармаси маблағларини тасарруф этиш, ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларига ва туман автомобиль йўллари бошқармаларига вилоят ва маҳаллий йўл жамғармаларни тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман автомобиль йўллари бошқармаларига, давлат ҳудудий акционерлик бирлашмаларига, «Ўзавтойўл» концернига, муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича маблағларни йўл жамғармаларига шак-шубҳасиз ундириб олиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати органларига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар тўланганлиги тўғрисидаги квитанциясиз транспорт воситаларини рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказмаслик юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларига «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарорга зид бўлган идоравий норматив ҳужжатларни (йўриқномалар, қоидалар, буйруқларни) қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари йўл органларига йўл жамғармаси маблағларини йиғишда ҳамма жойда ёрдам кўрсатсинлар. Бунда йўл жамғармаси маблағларидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига тааллуқли бўлмаган мақсадларга ажратиш ман этилсин.
(қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарорига мувофиқ 9-банд билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 5 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
5 июлдаги 334-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, йўл ишларини (умумий фойдaлaнишдaги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш) маблағ билан таъминлаш йўл жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси йўл жамғармаси маблағлари йўл органлари томонидан автомобиль йўлларининг аҳамиятига бoғлиқ равишда республика, вилоят ва туман йўл жaмғapмaлapигa ўтказилади ва уларга солиқлар солинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика йўл жамғармаси маблағлари республика йўл хўжалигини ривожлантириш давлат дастурини ва фан техника тараққиётини, ходимлар малакасини оширишни, йўл хўжалигини оширишни мaблaғ билан таъминлашга сарфланади. Республика йўл жaмғapмacидaн умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоқларининг ривожланиш даражасини тенглаштириш ва табиий офатларни бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ва вилоятларга субвенция ва дотациялар ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вилоят ва туман йўл жамғармалари маблағлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни маблағ билан таъминлашга сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Йўл жамғармалари маблағлари мусодара қилиниши ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлаш билан бoғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун сарфланиши мумкин эмас. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар захира жамғармасига ўтказилади ва улар келгуси даврда мақсадга мувофиқ сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар йўл жамғармаларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан ажратиладиган йиғимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль транспортидан олинадиган даромадларнинг икки фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотларнинг мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий миқдорининг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзвтайўл» концернининг пудрат, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари, ташкилотлари даромадларидан ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар (у жорий этилгандан кейин).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл жамғармаларига ихтиёрий бадаллар, республика бюджетидан ажратмалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағ ажратилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Республика йўл жамғармасига қуйидагилар ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концернининг Тошкент шаҳри бўйича корхона ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушиши керак бўлган мaблaғлap умумий миқдорининг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши учун олинадиган тўлов тушумлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида тўланадиган қуйидаги ажратмалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, саноат, транспорт, тайёрлов корхоналари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан, таъминот-сотиш ва бошқа ташкилотлар, умумий овқатланиш корхоналари, банклар (Марказий банк муассасаларидан ташқари), суғурта ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари (Давлат суғурта ташкилотларидан ташқари) томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгиланган миқдорларда;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорт ва авиатранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича олган даромадларнинг 2 фоизи миқдоридаги ажратмалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вилоят ва туман йўл жамғармаларга тегишли ҳудуддаги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, қурилиш, саноат, кичик, транспорт, қўшма корхоналар ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, кооперативларнинг — жорий йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажмидан, тайёрлов савдо корхоналари ва ташкилотларининг, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари ва улгуржи-савдо, таъминот-сотиш ташкилотлари, тижорат банклари ва улар бўлинмаларининг ҳақиқий оборотдан (йиллик даромаддан) 1,2 фоиз миқдоридаги ажратмалари;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспортга эга бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларининг икки фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концернининг туман, вилоят ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олиш маблағларидан 50 фоизли ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзвтойўл» концернининг хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган солиқлар ўрнига даромадларидан ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғмалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Йиғимлар ва ажратмаларни тури ҳисоблаш ва уларнинг ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчиларга юклатилади, улар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғим ва тўловларнинг мазкур Низом билан белгиланган тартибда ва муддатларда тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратмаларнинг турини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўланган йиғимлар ва ажратмалар ҳисобини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларининг ходимларини, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни вакилларини ажратмалар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини текшириш учун йўл жамғapмacигa киритиш ва уларнинг талабларига кўра бу йиғимлар ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ҳамда тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи жойлашган жой бўйича йўл органларига йиғимлар ва aжратмаларнинг суммалари тўғpиcидaги ҳисоб-китобларни «Ўзавтойўл» концерни томонидан белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси билан келишилган муддатларда ва шакллар бўйича тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга мувофиқ йўл жамғармасига мaблағ тўплаш билан шуғулланувчи органларга банк реквизитларини маълум қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Йўл жамғармасига маблағ тўплашни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Автомобиль йўллари, ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, «Ўзавтойўл» концерни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғимлар ва ажратмалар тушиши керак бўлган банк реквизитлари ва счётларнинг номерларини хат ёки оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғим ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш тартиби ва тўлаш муддатлари бўйича ўзгаришлар тўғрисида йиғим ва ажратмалар тўловчиларни хабардор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғимлар ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл жaмғармаларига тушувчи йиғимлар, ажратмалар ва бошқа маблағларнинг ҳисобини юритишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Йиғимлар ва ажратмаларни белгиланган муддатларда йўл жамғармасига тўлашдан бош тортилган ҳолларда бу мaблaғлap автомобиль йўллари ҳудудий давлатга акционерлик бирлашмалари ёки туман бошқармалари, «Ўзавтойўл» концерни томонидан шак-шубҳасиз ундириб олинади. Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Йиғим ва ажратмаларни тўловчилар билан автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари ўртасида пайдо бўладиган низолар хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Йиғимлар ва ажратмаларни валюта ўрнига сўмларда тўлаш Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан белгиланадиган чет эл валютасининг амалдаги курси бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Йўл жамғармасига маблағлар ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Йўл жамғармаларига маблағлар ажратиш суммаси, кейинчалик бухгалтерия ва статистика маълумотлари бўйича ўсиб борувчи якун билан ҳақиқатда бажарилган ҳажм юзасидан йилнинг хар чорагида қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда, режалаштирилаётган йил учун назарда тутилган маҳсулотлар ишлаб чиқиш бажарилган ишлар, хизматлар ва оборот ҳажмига, даромадга нисбатан ҳисоблаб чиқиш орқали белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Режали тўловлар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари счётларига ҳар ойининг 15-кунидан кечикмай йил чораги суммасининг учдан бир миқдори ҳажмида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажратмалар суммасини ҳақиқатда бажарилган ҳажмларга нисбатан қайта ҳисоблаб чиқиш натижасида аниқланган қўшимча тўлов ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар бўлган муддатда тўланади. Ортиқча тўланган сумма тўловчига қайтарилади ёки навбатдаги тўловлар ўрнига ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлаш, субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Корхоналар ва ташкилотларнинг юридик шахс ҳисобланмаган, аммо мустақил ҳисоб-китоб счётига эга бўлган таркибий бўлинмалари пул мaблaғлapини ўзлари жойлашган жойдаги ҳудудий йўл жaмғapмacигa ўтказадилар бундай бўлинмаларнинг банк муассасаларида счётлари мавжуд бўлмаган тақдирда пул маблағлари ўтказишни уларнинг юқори ташкилотлари амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар ёки уларнинг филиаллари, ваколатхоналари ҳамда ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган ташкилотлар, мулкчилик шаклидан ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганликларидан қатъи назар, ажратмаларни 14-бандда кўрсатилган муддатларда сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йиғим ва ажратмаларни тўловчиларнинг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда улар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг, туман бошқармаларининг розилиги билан ажратмаларни ишлар ҳажмини бажариш, бинокорлик материаллари, конструкциялар, деталлар, машина ва механика жисмларни, уларни маҳсулотлар (ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритган ҳолда, эквивалент қиймати бўйича тайёрлаш ва етказиб бериш билан алмаштиришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қуйидагилар корхоналар ва хўжалик ташкилотлари томонидан йўл жамғармаларига маблағ ажратишдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар, томоша корхоналари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни амалга оширувчи йўл хўжалиги ташкилотлари уй-жойлардан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармалари, Марказий банк муассасалари, давлат суғурта органлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо бирлашмалари давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларининг республика ва маҳаллий бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари (уларга бўйсунувчи хўжалик ҳисобидаги хўжалик ташкилотларидан ташқари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қуриш, тузатиш ва сақлашга улар томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузган юридик шахслар ҳам тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимларни бу воситаларни сотиб олувчилар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) рўйхатга олингунга қадар, автотранспорт воситаси эгаси ўзгарган ҳолда эса автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш чоғида сотиб олинган енгил автомобиль (автомобиль — пикаплар, енгил фургонлар, тиркама ва яримтиркамалар ҳам шу жумлага киради) нархининг 5 фоизи уларнинг қаерда сотиб олинганлигидан қатъи назар, бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархининг, 15 фоизи миқдорида тўлайдилар, текин берилган ҳолларда эса — қолдиқ баланс қийматдан мана шу ставка бўйича тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар суммаси йиғимларни тўловчи корхоналар томонидан маҳсулотлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Автотранспорт воситалари, уларни сотиб олганлик ёки қайта сотганлик йиғими тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат тақдим этилмаса, рўйхатга, қайта рўйхатга олинмайди ва техник назоратдан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қуйидагилар йиғимдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мотоколяскалар ва автомобилларга эга бўлган ҳамда уларни сотиб олувчи барча гуруҳларга тегишли ногиронлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган тармоқдан «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олувчи фуқаролар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 майдаги 184-сон қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 5-сон, 16-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари орқали йўловчилар ташишни амалга оширувчи умумий фойдаланишдаги автотранспорт корхоналари (таксидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, кон ишларида фойдаланиладиган автосамосвалларни сотиб олувчи корхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автокорхоналар умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспорти корхоналарига тегишли бўлади. Лицензиялаштириш жорий этилгунга қадар «Ўзавтотранс» корпорацияси ва «Тошшаҳартранскорхона» уюшмасининг йўловчилар ташиш транспорти корхоналари мана шундай корхоналар жумласига тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, тузатиш, қайта қуриш ва қуришни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллар ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни билан ана шу ишларни улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузадиган юридик шахслар ҳам тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Автомобиль транспорти даромадларидан икки фоиз миқдорида маблағ ажратиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиль транспортига эга бўлган корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, автомобиль транспортидан фойдаланиш жараёнида олинадиган даромадларнинг икки фоизи миқдоридаги ажратмани йўл жамғармасига тўлайдилар, улар қайд этиб ўтилган ажратмаларни автомобилда ташиш тарифига киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Автомобиль хўжалигига (автотранспортга) эга бўлган, мустақил балансга ўтказилмаган ҳамда автотранспортдан фойдаланишдан олинадиган даромадларнинг алоҳида ҳисобини юритмайдиган корхоналар ва ташкилотлар икки фоизи ажратма суммасини ташиладиган юк ҳажми ёки йўловчилар сонидан, ташишнинг ўртача масофаси ва тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб, йўл органлари билан келишув бўйича белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз автотранспортини сақлаш харажатларини таннархга ёки муассаса сметаси ҳисобига ўтказиш бу корхоналар ва ташкилотларни қайд этиб ўтилган даромадларни тўлашдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Режали тўловлар, шунингдек, ажратмалар ва қўшимча тўловларни қайта ҳисоблаб чиқиш мазкур Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ёки уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотлар, бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик шахслари ажратмаларни сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қуйидагилар автомобиль транспортидан олинган даромадлардан икки фоизли ажратмалар тўлашдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, шу жумладан, маҳаллий йўлларни қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи, йўл ташкилотлари билан улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи миқдорида қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш ишларини бажаришга шартнома (контракт) тузган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. «Ўзавтойўл» концерни корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари даромадларидан маблағ ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. «Ўавтойўл» концернининг пудрат, тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шyғyллaнyвчи корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари даромадларидан ажратмалар «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган солиқлар ўрнига белгиланган муддатда ва миқдорда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Йўл жамғармасининг бўш маблағлари йўл жамғармасига қўшимча мaблaғ олиш учун мазкур Низомда назарда тутилган фаолият билан боғлиқ тадбиркорликка шу жумладан, йўл хўжалигини ривожлантиришда қатнашувчи корхоналар ва бошқа юридик шахсларнинг харажатлари учун қарз беришга сарфланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Ўзавтойўл» концерни йўл жамғармасининг йиллик бюджетидан фойдаланилганлиги тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Йўл жaмғapмaси маблағларидан фойдаланиш мазкур Низомга мувофиқ келмай қолган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси уларнинг ғайриқонуний сарфланишини тўхтатиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
5 июлдаги 334-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1959-1965 йилларда Ўзбекистон ССР автомобиль йўллари қурилиши режаси тўғрисида» 1959 йил 5 майдаги 320-сон қарорининг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «СССРда йўл қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида» 1968 йил 5 августдаги 599-0014-сон қарори» юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1968 йил 14 октябрдаги 453-сон қарори 7-бандининг «б» кичик банди (ЎзССР ҚТ, 1968 й.,7-сон, 56-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1986—1990 йилларда автомобиль йўллари қурилишига мақсадли ажратмалар тўғрисида» 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида» 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг «Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида» 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 17 августдаги 295-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1991 йил 8 январдаги 1-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида 1991 йил 5 ноябрдаги 281-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарорининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида» 1992 йил 6 апрелдаги 180-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашни маблағ билан таъминлаш тартибини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 31 октябрдаги 504-сон қарори.