Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003 05.07.1993 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.07.1993 йилдаги 334-сон
Kuchga kirish sanasi
05.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш «Ўзавтойўл» давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш, сақлашни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, республика йўл тармоқларининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида «Ўзавтойўл» концерни таркибида мустақил молия-кредит давлат муассасаси — Республика йўл жамғармаси, автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларида эса — тегишли равишда вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари тармоқларини сақлаш ва ривожлантириш учун маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўл жамғармалари қуйидаги манбалардан шаклланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашга маблағлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан, шу жумладан хорижий инвестициялар жалб қилинган корхоналар ва ташкилотлар томонидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар (ушбу кичик банднинг тўртинчи—олтинчи ва ўн тўртинчи хатбошида кўрсатилган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлардан ташқари) томонидан ажратиладиган маблағлар — маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда — 1,5 фоизи миқдорида;
(қарор 3-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш — қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан — 1,0 фоиз миқдорида;
(қарор 3-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўчиришдан, видео ва аудиокассеталарни прокатга беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ютуқлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказилишидан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар — даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;
(қарор 3-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт корхоналари томонидан ажратиладиган маблағлар-маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда 2,5 фоиз миқдорида;
(қарор 3-банднинг «а» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар қийматидан йиғимлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган енгил автомобиль нархидан — 6 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан — 20 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан ажратмалар — 50 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан ажратмалар — 7 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида — 400 АҚШ доллари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушумларнинг бошқа манбалари — лотереялар, заёмлар ва хайрия бадаллари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималар.
(қарор 3-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда маблағлар ажратиш — 1,5 фоиз миқдорида.
(қарор 3-банднинг «а» кичик банди ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йўл жамғармалари маблағлари Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги банк муассасаларида: Республика жамғармаси маблағлари — «Ўзавтойўл» концерни счётида, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари автомобиль йўллари ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларининг ва туман бошқармаларининг счётларида сақланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) йўл жамғармалари маблағлари республика давлат бюджетининг, бошқа жамғармаларнинг таркибига кирмайди ва мусодара қилиниши мумкин эмас. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар кейинги йилларга ўтказилади ва улар мақсад бўйича сарфланади.
(қарор 3-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар, концернлар ва идораларга, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, хўжалик ташкилотларига Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш улардан фойдаланиш тўғрисида Низомга мувофиқ барча корхоналар томонидан тегишли йиғимлар, ажратмалар ўтказилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзавтойўл» концернига Республика йўл жамғармаси маблағларини тасарруф этиш, ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларига ва туман автомобиль йўллари бошқармаларига вилоят ва маҳаллий йўл жамғармаларни тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман автомобиль йўллари бошқармаларига, давлат ҳудудий акционерлик бирлашмаларига, «Ўзавтойўл» концернига, муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича маблағларни йўл жамғармаларига шак-шубҳасиз ундириб олиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати органларига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар тўланганлиги тўғрисидаги квитанциясиз транспорт воситаларини рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказмаслик юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларига «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарорга зид бўлган идоравий норматив ҳужжатларни (йўриқномалар, қоидалар, буйруқларни) қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари йўл органларига йўл жамғармаси маблағларини йиғишда ҳамма жойда ёрдам кўрсатсинлар. Бунда йўл жамғармаси маблағларидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига тааллуқли бўлмаган мақсадларга ажратиш ман этилсин.
(қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарорига мувофиқ 9-банд билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 5 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
5 июлдаги 334-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, йўл ишларини (умумий фойдaлaнишдaги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш) маблағ билан таъминлаш йўл жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси йўл жамғармаси маблағлари йўл органлари томонидан автомобиль йўлларининг аҳамиятига бoғлиқ равишда республика, вилоят ва туман йўл жaмғapмaлapигa ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика йўл жамғармаси маблағлари республика йўл хўжалигини ривожлантириш давлат дастурини ва фан техника тараққиётини, ходимлар малакасини оширишни, йўл хўжалигини оширишни мaблaғ билан таъминлашга сарфланади. Республика йўл жaмғapмacидaн умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоқларининг ривожланиш даражасини тенглаштириш ва табиий офатларни бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ва вилоятларга субвенция ва дотациялар ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вилоят ва туман йўл жамғармалари маблағлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни маблағ билан таъминлашга сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Йўл жамғармалари маблағлари мусодара қилиниши ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлаш билан бoғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун сарфланиши мумкин эмас. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар захира жамғармасига ўтказилади ва улар келгуси даврда мақсадга мувофиқ сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар йўл жамғармаларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар (мазкур банднинг учинчи—бешинчи ва ўн иккинчи хатбошида кўрсатилган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлардан ташқари) томонидан ажратиладиган маблағлар — маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда — 1,5 фоиз миқдорида;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш — қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан — 1,0 фоиз миқдорида;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўчиришдан, видео ва аудиокассеталарни прокатга беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ютуқлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказилишидан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар — даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт корхоналари томонидан ажратиладиган маблағлар—маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда — 2,5 фоиз миқдорида;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар қийматидан йиғимлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган енгил автомобиль нархидан — 6 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан — 20 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан ажратмалар — 50 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан ажратмалар — 7 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида — 400 АҚШ доллари миқдорида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда маблағлар ажратиш — 1,5 фоиз миқдорида.
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл жамғармаларига ихтиёрий бадаллар, республика бюджетидан ажратмалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам маблағлар йўналтирилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Республика йўл жамғармасига Тошкент шаҳрида тўланадиган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар (мазкур банднинг учинчи—бешинчи ва еттинчи хатбошида кўрсатилган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлардан ташқари) томонидан ажратиладиган маблағлар маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда — 1,5 фоиз миқдорида;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан ажратиладиган маблағлар — қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан — 1,0 фоиз миқдорида;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўчиришдан, видео ва аудиокассеталарни прокатга беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ютуқлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказилишидан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар— даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт корхоналари томонидан ажратиладиган маблағлар — маҳсулотлар сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда — 2,5 фоиз миқдорида;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан ажратмалар — 50 фоиз миқдорида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда маблағлар ажратиш — 1,5 фоиз миқдорида.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, Республика йўл жамғармасига хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида — 400 АҚШ доллари миқдорида ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вилоятлар ва туманлар йўл жамғармаларига тегишли ҳудуддаги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар (мазкур банднинг учинчи—бешинчи ва ўнинчи хатбошида кўрсатилган корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлардан ташқари) томонидан ажратиладиган маблағлар маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда — 1,5 фоиз миқдорида;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан ажратиладиган маблағлар — қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан — 1,0 фоиз миқдорида;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар (Марказий банкдан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўчиришдан, видео ва аудиокассеталарни прокатга беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ютуқлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишдан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказилишидан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар — даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт корхоналари томонидан ажратиладиган маблағлар—маҳсулотлар сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган холда — 2,5 фоиз миқдорида;
(8-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар қийматидан йиғимлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олинган енгил автомобиль нархидан — 6 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан — 20 фоиз миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтойўл» концернининг вилоят, туман ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан 50 фоиз ажратмалар ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда маблағлар ажратиш — 1,5 фоиз миқдорида.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси йўл жамғармасига Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан ажратмалар — 7 фоиз миқдорида ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Йиғимлар ва ажратмаларни тури ҳисоблаш ва уларнинг ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчиларга юклатилади, улар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғим ва тўловларнинг мазкур Низом билан белгиланган тартибда ва муддатларда тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратмаларнинг турини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўланган йиғимлар ва ажратмалар ҳисобини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларининг ходимларини, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни вакилларини ажратмалар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини текшириш учун йўл жамғapмacигa киритиш ва уларнинг талабларига кўра бу йиғимлар ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ҳамда тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи жойлашган жой бўйича йўл органларига (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно) йиғимлар ва aжратмаларнинг суммалари тўғpиcидaги ҳисоб-китобларни «Ўзавтойўл» концерни томонидан белгиланган ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган муддатларда ва шакллар бўйича тақдим этиш;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 193-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга мувофиқ йўл жамғармасига мaблағ тўплаш билан шуғулланувчи органларга банк реквизитларини маълум қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Йўл жамғармасига маблағ тўплашни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Автомобиль йўллари, ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, «Ўзавтойўл» концерни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғимлар ва ажратмалар тушиши керак бўлган банк реквизитлари ва счётларнинг номерларини хат ёки оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғим ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш тартиби ва тўлаш муддатлари бўйича ўзгаришлар тўғрисида йиғим ва ажратмалар тўловчиларни хабардор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғимлар ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл жaмғармаларига тушувчи йиғимлар, ажратмалар ва бошқа маблағларнинг ҳисобини юритишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Йиғимлар ва ажратмаларни белгиланган муддатларда йўл жамғармасига тўлашдан бош тортилган ҳолларда бу мaблaғлap автомобиль йўллари ҳудудий давлатга акционерлик бирлашмалари ёки туман бошқармалари, «Ўзавтойўл» концерни томонидан шак-шубҳасиз ундириб олинади. Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Йиғим ва ажратмаларни тўловчилар билан автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари ўртасида пайдо бўладиган низолар хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Йиғимлар ва ажратмаларни валюта ўрнига сўмларда тўлаш Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан белгиланадиган чет эл валютасининг амалдаги курси бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Йўл жамғармасига маблағлар ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Йўл жамғармаларига маблағлар ажратиш суммаси, кейинчалик бухгалтерия ва статистика маълумотлари бўйича ўсиб борувчи якун билан ҳақиқатда бажарилган ҳажм юзасидан йилнинг хар чорагида қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда, режалаштирилаётган йил учун назарда тутилган маҳсулотлар сотиш, бажарилган ишлар, хизматлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, оборот ҳажмига, даромадга нисбатан ҳисоблаб чиқиш орқали белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Режали тўловлар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари счётларига ҳар ойининг 15-кунидан кечикмай йил чораги суммасининг учдан бир миқдори ҳажмида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажратмалар суммасини ҳақиқатда бажарилган ҳажмларга нисбатан қайта ҳисоблаб чиқиш натижасида аниқланган қўшимча тўлов ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар бўлган муддатда тўланади. Ортиқча тўланган сумма тўловчига қайтарилади ёки навбатдаги тўловлар ўрнига ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлаш, субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Корхоналар ва ташкилотларнинг юридик шахс ҳисобланмаган, аммо мустақил ҳисоб-китоб счётига эга бўлган таркибий бўлинмалари пул мaблaғлapини ўзлари жойлашган жойдаги ҳудудий йўл жaмғapмacигa ўтказадилар бундай бўлинмаларнинг банк муассасаларида счётлари мавжуд бўлмаган тақдирда пул маблағлари ўтказишни уларнинг юқори ташкилотлари амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар ёки уларнинг филиаллари, ваколатхоналари ҳамда ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган ташкилотлар, мулкчилик шаклидан ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганликларидан қатъи назар, ажратмаларни 14-бандда кўрсатилган муддатларда сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йиғим ва ажратмаларни тўловчиларнинг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда улар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг, туман бошқармаларининг розилиги билан ажратмаларни ишлар ҳажмини бажариш, бинокорлик материаллари, конструкциялар, деталлар, машина ва механика жисмларни, уларни маҳсулотлар (ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритган ҳолда, эквивалент қиймати бўйича тайёрлаш ва етказиб бериш билан алмаштиришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қуйидагилар корхоналар ва хўжалик ташкилотлари томонидан йўл жамғармаларига маблағ ажратишдан озод қилинадилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар, томоша корхоналари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни амалга оширувчи йўл хўжалиги ташкилотлари уй-жойлардан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармалари, бошқармалари, Марказий банк, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси, давлат суғурта органлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига қарашли бўлинмалар, «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси, давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларининг республика ва маҳаллий бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари (уларга бўйсунувчи хўжалик ҳисобидаги хўжалик ташкилотларидан ташқари).
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қуриш, тузатиш ва сақлашга улар томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузган юридик шахслар ҳам тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимларни бу воситаларни сотиб олувчилар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) рўйхатга олингунга қадар, автотранспорт воситаси эгаси ўзгарган ҳолда эса автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш чоғида сотиб олинган енгил автомобиль (автомобиль — пикаплар, енгил фургонлар, тиркама ва яримтиркамалар ҳам шу жумлага киради) нархининг 6 фоизи уларнинг қаерда сотиб олинганлигидан қатъи назар, бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархининг, 20 фоизи миқдорида тўлайдилар, текин берилган ҳолларда эса — қолдиқ баланс қийматдан мана шу ставка бўйича тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар суммаси йиғимларни тўловчи корхоналар томонидан маҳсулотлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Автотранспорт воситалари, уларни сотиб олганлик ёки қайта сотганлик йиғими тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат тақдим этилмаса, рўйхатга, қайта рўйхатга олинмайди ва техник назоратдан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қуйидагилар йиғимдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мотоколяскалар ва автомобилларга эга бўлган ҳамда уларни сотиб олувчи барча гуруҳларга тегишли ногиронлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган тармоқдан «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олувчи фуқаролар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 майдаги 184-сон қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 5-сон, 16-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари орқали йўловчилар ташишни амалга оширувчи умумий фойдаланишдаги автотранспорт корхоналари (таксидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, кон ишларида фойдаланиладиган автосамосвалларни сотиб олувчи корхоналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автокорхоналар умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспорти корхоналарига тегишли бўлади. Лицензиялаштириш жорий этилгунга қадар «Ўзавтотранс» корпорацияси ва «Тошшаҳартранскорхона» уюшмасининг йўловчилар ташиш транспорти корхоналари мана шундай корхоналар жумласига тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, тузатиш, қайта қуриш ва қуришни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллар ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни билан ана шу ишларни улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузадиган юридик шахслар ҳам тегишли бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Автомобиль транспорти даромадларидан 2,5 фоиз миқдорида маблағ ажратиш
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча автотранспорт корхоналари маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, 2,5 фоиз миқдорида йўл жамғармасига маблағ ажратадилар, кўрсатиб ўтилган ажратма транспортда ташиш тарифига киритилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўз автотранспортини сақлаш харажатларини таннархга ёки муассаса сметаси ҳисобига киритиш автотранспорт корхонасини кўрсатиб ўтилган ажратмаларни тўлашдан озод қилмайди
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Режали тўловлар, шунингдек, ажратмалар ва қўшимча тўловларни қайта ҳисоблаб чиқиш мазкур Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ёки уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотлар, бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик шахслари ажратмаларни сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қуйидагилар маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда 2,5 фоизли ажратмалар тўлашдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, шу жумладан, маҳаллий йўлларни қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи, йўл ташкилотлари билан улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи миқдорида қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш ишларини бажаришга шартнома (контракт) тузган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига қарашли бўлинмалар, «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. «Ўзавтойўл» концерни корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари даромадларидан маблағ ажратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Йўл жамғармасининг бўш маблағлари йўл жамғармасига қўшимча мaблaғ олиш учун мазкур Низомда назарда тутилган фаолият билан боғлиқ тадбиркорликка шу жумладан, йўл хўжалигини ривожлантиришда қатнашувчи корхоналар ва бошқа юридик шахсларнинг харажатлари учун қарз беришга сарфланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Ўзавтойўл» концерни йўл жамғармасининг йиллик бюджетидан фойдаланилганлиги тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Йўл жaмғapмaси маблағларидан фойдаланиш мазкур Низомга мувофиқ келмай қолган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси уларнинг ғайриқонуний сарфланишини тўхтатиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
5 июлдаги 334-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1959-1965 йилларда Ўзбекистон ССР автомобиль йўллари қурилиши режаси тўғрисида» 1959 йил 5 майдаги 320-сон қарорининг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «СССРда йўл қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида» 1968 йил 5 августдаги 599-0014-сон қарори» юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1968 йил 14 октябрдаги 453-сон қарори 7-бандининг «б» кичик банди (ЎзССР ҚТ, 1968 й.,7-сон, 56-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1986—1990 йилларда автомобиль йўллари қурилишига мақсадли ажратмалар тўғрисида» 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида» 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг «Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида» 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 17 августдаги 295-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1991 йил 8 январдаги 1-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида 1991 йил 5 ноябрдаги 281-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарорининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида» 1992 йил 6 апрелдаги 180-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашни маблағ билан таъминлаш тартибини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 31 октябрдаги 504-сон қарори.