ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИНИНГ 1985 ЙИЛ 22 ИЮЛДАГИ 381-СОН ҚАРОРИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 июлдаги 334-сонли «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалигининг бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1986—1990 йилларда автомобиль йўлларини қуришга мақсадли маблағ ажратиш тўғрисида» 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарорининг амал қилиши 1995 йилгача бўлган даврга узайтирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 8 апрель,
180-сон