Ҳужжат кучини йўқотган 03.10.2007 03.07.1992 йилдаги 653-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 03.07.1992 йилдаги 653-XII-сон
Kuchga kirish sanasi
10.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 03.10.2007
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Автомобиль йўллари тушунчаси ва таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўли давлат стандартларига мос келадиган, меъёрий оғирликка ва ўлчамга эга бўлган транспорт воситаларининг хавф-хатарсиз ва қулай ҳаракатланиши учун мўлжалланган муҳандислик иншоотлари мажмуидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўллари таркибига йўл учун ажратилган минтақада жойлашган сунъий муҳандислик иншоотлари, йўл хизматининг яхлит технологик мажмуасига кирувчи йўл идоралари, ёрдамчи, қўшимча ва бошқа ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи корхоналар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл учун ажратилган минтақадаги ҳаво бўшлиғи ва ер остки қисми ҳам автомобиль йўли мажмуига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўчалари ушбу Қонуннинг таъсир доирасида бўлган автомобиль йўллари жумласига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунлари ушбу Қонундан ҳамда автомобиль йўлларига тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида автомобиль йўлларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунларнинг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунларнинг вазифалари автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайтадан қуриш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни, шунингдек йўл идоралари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль инспекцияси ва йўллардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат, жамият, аҳоли манфаатларини кўзлаб, йўлларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг барча автомобиль йўлларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Автомобиль йўлларини фарқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари мансублигига қараб умумий фойдаланишдаги ва корхоналарга қарашли йўлларга ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари жумласига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгиланган тартибда тегишли рўйхатларга киритиб, индекси ва тартиб рақами кўрсатилган автомобиль йўллари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва улар таркибидаги барча иншоотлар давлат мулки бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда фойдаланишга бериб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари халқ хўжалиги ва маъмурий моҳиятига кўра халқаро, давлат ва маҳаллий (вилоят) аҳамиятига эга автомобиль йўлларига бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил давлатларнинг пойтахтларини бирлаштириб турадиган, шунингдек давлатлар ўртасидаги битимларга мувофиқ халқаро автомобиль йўллари тармоғига кирадиган автомобиль йўллари халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат аҳамиятига молик йўллар жумласига республиканинг маъмурий, маданият ва саноат марказлари ҳамда вилоятлари ўртасидаги транспорт қатновини таъминлайдиган, мазкур марказларни эса темир йўл станциялари, портлар, кема тўхташ жойлари, шунингдек қўшни давлатлар билан боғлайдиган йўллар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий аҳамиятга молик йўллар жумласига республика ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказларини ноҳияларнинг маъмурий марказлари билан, қишлоқ аҳоли пунктлари билан, шунингдек ноҳия марказларини республика аҳамиятига молик йўллар, темир йўл станциялари, портлар, кема тўхташ жойлари билан бирлаштирадиган йўллар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларининг рўйхати давлатлар ўртасидаги битимлар асосида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат аҳамиятига ва маҳаллий (вилоят) аҳамиятига молик автомобиль йўлларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идораларга қарашли автомобиль йўллари тегишли корхоналар, колхозлар ва хўжалик ташкилотларининг мулкидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарга қарашли автомобиль йўллари ўз аҳамиятига кўра шохобча йўллар, технология, хўжалик ичидаги, хизмат, патруль йўллари ва бошқа йўлларга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш эҳтиёжлари учун ер ажратиб бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўллар қуриш (йўлларни қайтадан қуриш) ва улардан фойдаланиш учун, шунингдек автомобиль йўлларига алоқадор махсус жойлар барпо этиш учун йўл идораларига ва бошқа йўллар қурувчи, улардан фойдаланувчи ташкилотларга доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун Ўзбекистон Републикаси қонунлари билан белгилаб қўйилган тартибда ер ажратиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ердан фойдаланувчиларга автомобиль йўллари қуриш (уларни қайтадан қуриш) ва кейинчалик улардан фойдаланиш учун йўлнинг турига қараб тегишли лойиҳа бўйича минтақа ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Автомобиль йўлларига ажратилган минтақадан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл учун ажратилган минтақадан фақат йўл идораларигина фойдаланади. Автомобиль йўлига ажратилган минтақада тегишли йўл идораларининг рухсатисиз ҳар қандай ишларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл идоралари ва корхоналарга қарашли йўлларнинг эгалари фойдаланмаётган йўл учун ажратилган минтақадаги ерлар шартнома асосида йўл сервис корхоналарини жойлаштириш мақсадида ижарага берилиши мумкин. Бунда фақат йўлларни транспорт— фойдаланиш даражаси, қатнов хавф-хатарсиз ўтиб туриши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга кафолат бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ. АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ БОШҚАРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Автомобиль йўлларини бошқарувчи давлат идоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати махсус ваколат берилган автомобиль йўлларини бошқарадиган давлат идораси орқали республика автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш ишини назорат қилади ҳамда бу борада ягона техника сиёсати юритади, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини фойдаланиш учун яроқли ҳолда сақлашни, таъмирлашни ва бундай йўллар қуришни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идораларга қарашли йўлларни бошқариш қонунларда белгиланган тартибда ана шу йўлларни тасарруф этувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади, бу ишларни маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари уйғунлаштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Автомобиль йўлларини бошқарувчи идоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикаси халқининг бойлиги бўлиб, давлатнинг мутлақ мулкидир ва у хусусийлаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги идоралари (йўл идоралари) бошқарувида бўлади ва уларнинг балансида туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарга қарашли автомобиль йўллари қайси корхона, муассаса ва ташкилот балансида турса ва қайси бири ана шу йўлларнинг сақланишини таьминласа, шу корхона, муассаса ва ташкилот ихтиёрида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги кўчалар тегишли маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари тасарруфида бўлади ҳамда уларнинг сақланишини таъминлайдиган уй-жой-коммунал хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари балансида туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Автомобиль йўллари тармоғини ривожлантиришни режалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўллари тармоғини ривожлантиришни режалаштириш ҳудудий йўл идоралари ёки корхоналарга қарашли йўлларнинг эгалари томонидан республиканинг иқтисодиётини ва ижтимоий соҳасини ривожлантириш манфаатларини кўзлаб, барча ер эгаларининг фойдаларини ҳисобга олиб ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган қонун талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларини ривожлантириш режалари маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари билан келишиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Йўл ишларини пул билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида бажариладиган ишлар (лойиҳалаш, қуриш, қайтадан қуриш, таъмирлаш ва сақлаш) йўл жамғармалари маблағлари ҳисобидан пул билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл жамғармаларини вужудга келтиришнинг ҳуқуқий негизлари ҳамда улардан қай йўсинда фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарга қарашли автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш (қайтадан қуриш), таъмирлаш ва сақлаш ишларини мазкур корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағ билан таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўчаларини лойиҳалаш, қуриш (қайтадан қуриш), таъмирлаш ва сақлаш ишлари маҳаллий бюджетлар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва қайтадан қуриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва қайтадан қуриш ихтисослаштирилган муассасалар, ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарга қарашли йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва қайтадан қуриш мазкур ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Корхоналарга қарашли йўлларни лойиҳалаш учун бериладиган топшириқ маҳаллий йўл идоралари билан келишилади. Корхоналарга қарашли йўлларни қуриш ва қайта қуриш лойиҳалари маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли идораларга ажратилган ҳудудлардаги умумий фойдаланиш учун мўлжалланмаган корхоналарга қарашли йўлларни лойиҳалаш ва қуриш махсус рухсатномаларсиз амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларидан фойдаланишдан манфаатдор бўлган юридик шахслар, шунингдек тегишли маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари йўлларни қуриш ва қайта қуриш ишларида улуш қўшиб иштирок этишлари мумкин. Бундай ҳамкорликнинг шакллари шартномалар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига келиб қўшиладиган (туташтириладиган) ва улар кесишадиган йўлларни қуриш учун рухсатномалар тегишли йўлларни бошқарувчи ташкилотлар томонидан берилади. Агар бундай туташиш ёки кесишиш жойлари тегишли рухсатномасиз ёки йўл идоралари қўйган шартларни бузган ҳолда қурилган бўлса, йўл идоралари уларни қайта қуриш ҳақида ёхуд жойни дастлабки ҳолатига келтириш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўлга ажратилган минтақада иншоотлар (трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линиялари ва ҳоказолар) қуриш ҳамда уларни қайтадан қуриш лойиҳалари йўл эгалари билан ҳамда йўл ҳаракатининг хавфсизлигини назорат қилиб турувчи идоралар билан келишиб олишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоотларини барпо этиш ёки қайта қуриш чоғида алоқа тармоқларини кўчириш юзасидан амалга ошириладиган ишларни қурилиш буюртмачилари ўз ҳисобларидан, алоқа коммуникацияларининг эгалари берадиган техникавий шартларга мувофиқ бажарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини йўл идоралари сақлаб турадилар ва таъмирлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари ўзларига қарашли кириб келувчи автомобиль йўлларини ўз маблағлари ҳисобига сақлаб турадилар ҳамда таъмирлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарга қарашли бўлиб, умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган автомобиль йўлларини сақлаш харажатларини шу йўллардан доимий фойдаланувчи юридик шахслар улуш қўшиш асосида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл-транспорт иншоотларини (темир йўлларни кесиб ўтиш жойларини, осма кўприкларни, паром кечувларини, трамвай йўлларини ва ҳоказоларни) ана шу иншоотлар эгалари бўлган ташкилотлар сақлаб турадилар ва таъмирлайдилар. Бундай иншоотларни сақлаб туриш ва таъмирлаш тартиби тегишли йўл идоралари билан келишиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларини қуриш, сақлаш, таъмирлаш ва қайтадан қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган экология меъёрларини албатта ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Йўл идоралари ходимларининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл идораларининг ходимлари хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл қисмларини бузаётган ёки ифлослантираётган, ё бўлмаса ўқига тушадиган оғирлиги, ёхуд ўлчамлари ушбу автомобиль йўли учун белгилаб қўйилгандан ортиқча бўлган транспорт воситаларини тўхтатиш ва автомобиль йўлининг қатнов қисмидан четга чиқариб қўйишни талаб қилиш, шунингдек аниқланган қоидабузарликлар ҳақида протоколлар расмийлаштириш (мазкур протоколлар зарур чоралар кўриш учун Давлат автомобиль инспекцияси идораларига ва транспорт воситаларининг эгаларига, транспорт воситалари йўлни ёки йўл иншоотларини шикастлантирган тақдирда эса — келтирилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун судларга ёки ҳакамлик суди идораларига юборилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари хизмат қилаётган йўл бўлимлари чегарасида умумий фойдаланишдаги рейсли (маршрутли) автобусларда улар кетаётган йўналишда бепул юриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бепул қатнашга рухсат бериладиган йўл идоралари ходимларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси йўл идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк автомобилларининг ҳайдовчилари (ҳарбий юклар, почта ташувчи, инкассатор автомобиллари ва бошқа махсус автомобиллардан ташқари) йўл-йўлакай йўл идораларининг ходимларини, агар хизмат гувоҳномасини кўрсатган тақдирда ва ўзлари хизмат кўрсатадиган йўл бўлимида хизмат бурчларини бажариш учун кетаётган бўлсалар, бепул олиб бориб қўйишлари, шунингдек уларнинг талаби билан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқариб қўйиш керак бўлган бузилган транспорт воситаларини шатакка олишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ. АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар, уларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар, шунингдек бошқа ҳаракат қатнашчилари автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатларнинг юридик шахслари ва фуқаролари республика ҳудудида автомобиль йўлларидан Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва фуқаролари билан баравар фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракатининг қатнашчилари умумий фойдаланишдаги барча автомобиль йўлларидан, шунингдек умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган корхоналарга қарашли автомобиль йўлларидан ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларидан фойдаланадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар улардан фақат ҳаракат хавфсизлигига жавоб берадиган ҳамда автомобиль йўллари ва йўл иншоотларига путур етказмайдиган ҳолатдагина фойдаланишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва ҳаракатнинг бошқа қатнашчилари автомобиль йўлида ёки унинг сунъий иншоотларида бузуқ жойларни кўриб қолсалар, бу ҳақда йўл ва милиция идораларини хабардор қилиб қўйишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан ушбу Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб қўйилган тартибда фойдаланилади. Корхоналарга қарашли автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибини тегишли корхоналар ҳамда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситалари автомобиль йўлларида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ юрмоғи керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларидан ўқига тушадиган юк ва оғирлиги белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмаган транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ҳамда механизмларнинг юришига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларидан ўқига тушадиган юк ва оғирлиги белгиланган меъёрдан (шу жумладан мавсумлар бўйича) ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ўтиши учун уларнинг эгаларидан махсус ҳақ ундирилади. Йўлдан фойдаланишга рухсат берилиши фойдаланувчиларни етказилган моддий зарарни қоплаш учун улардан ундирилган махсус ҳақдан ортиқ бўлган қисмини тўлашдан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўллари чеккаларида иш олиб бораётган ташкилотлар ишларни амалга оширишнинг тартиби, муддатлари, сифатига риоя қилиниши учун, шунингдек транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ва айланиб ўтиш жойларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун тўла жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ташкилотлар иш бошлашдан олдин тегишли йўл идораларидан масъул шахслар, ишларни бажариш технологияси ва муддатлари кўрсатилган ордер олишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ҳамда уларда юриш шароитини ёмонлашишга олиб келадиган ишларни амалга ошириш ҳуқуқини чеклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг йўл идоралари билан келишмасдан туриб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл чеккаларида ва йўл учун ажратилган минтақада йўл ахборотига алоқаси бўлмаган реклама-шиорлар, лавҳалар, эълонлар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт мусобақалари (кросслар, автомобиль, мотоцикл, велосипед пойгалари ва бошқа тадбирлар) ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлга ажратилган минтақада кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўлларини каналлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, нефть қувурлари, газ қувурлари, сув қувурлари, темир йўллар ва бошқа коммуникациялар кесиб ўтиши, туташадиган ва ажралиб чиқадиган йўлларни қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўприклар ва қувурлар яқинида мелиорация ҳамда бошқа мақсадлар учун дарёларнинг ва зовурларнинг ўзанларини чуқурлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги йўллар билан бирлаштирилган шлюзларни, тўғонларни ва бошқа мелиорация ҳамда гидротехника иншоотларини таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл четларида ҳамда йўл кўтармалари ва ўйимларининг қияликларида жойлашган алоқа ва электр узатиш линияларини қайтадан қуриш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Автомобиль йўлларида ҳаракатни чеклаш ва тақиқлаб қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий офат юз берган ҳолларда, таъмирлаш — қурилиш ишларини амалга ошириш чоғида ёки бошқа ҳолларда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари қарорларига мувофиқ автомобиль йўлларида ҳаракат вақтинча тўхтатиб ёки чеклаб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларини сақлаш учун жавобгар идоралар йўл учун ажратилган минтақада иш олиб бораётган даврда бу ишлар транспорт ҳамда пиёдалар тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракатига таҳлика солса, йўллардаги ёки уларнинг маълум бўлакларидаги қатновни ёпиб қўйиш ёхуд чеклашга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларида йўл ишларини амалга ошириш учун қатновни ёпиб қўйиш ёки чеклаш маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари берадиган ордер асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган кўрсатмаларни ёки ишларни амалга ошириш учун ордерда кўрсатилган муддатларни бузиш, ишларни амалга ошираётган идораларнинг қонунда белгиланадиган миқдорда ва тартибда моддий жавобгарлигига сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шошилинч, кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда ишларни амалга ошириш учун олдиндан ордер олмасдан туриб ҳам қатновни чеклаш ёки тақиқлаш мумкин, бироқ бу ҳақда йўлларни сақлаш учун масъулиятли бўлган идораларга ва Давлат автомобиль назорати идораларига ҳабар бериш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Автомобиль йўлларига туташ ер эгаларининг ва ердан фойдаланувчиларнинг бурчлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларидан автомобиль йўллари ўтадиган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги йўлларга қўшиладиган ва уларга олиб борадиган йўлларни техникавий жиҳатдан соз ҳолда сақлашлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлкаларни, пиёдалар йўлларини ахлатдан, лойдан ва қордан тозалаб туришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дов-дарахтларни асраш ва яхши сақлаб туришга ёрдам беришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлга туташ буталар ва биноларни парваришлаган ҳамда бўялган ҳолатда сақлашлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ўртасидан 50 метрдан кам бўлган масофада тош, шох-шабба, конструкциялар ва бошқа материаллар тўпланишига йўл қўймасликлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Йўлларда транспорт воситаларига техникавий ёрдам кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида автомобилларга техника хизмати кўрсатиш станциялари, автомобиль транспорти корхоналари ва ташкилотлари (ушбу корхоналар жойлашган биноларда), кооперативлар транспорт воситаларига техникавий ёрдам кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техникавий ёрдам кўрсатиш ташкил этиладиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан автомотоҳаваскорлар республика кўнгилли жамияти билан келишган ҳолда тасдиқланади ва матбуотда эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарга қарашли автомобиль йўлларида автомобилларга техникавий ёрдамни шу йўлларнинг эгалари кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Автомобиль йўлларида тиббий ёрдам кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларида жароҳатланганларга тиббий ёрдам ана шу йўлларга яқин бўлган тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларидаги ана шундай тиббиёт муассасаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг йўл идоралари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати билан келишган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Автомобиль йўлларининг давлат томонидан назорат қилиниши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларининг ҳолати узлуксиз ва хавф-хатарсиз қатнов талабларига мувофиқ бўлишини ҳокимият ва бошқарув идоралари назорат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Йўл идораларининг автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл идоралари ўзлари хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари транспорт воситаларини узлуксиз ва хавф-хатарсиз ўтказиб туришни таъминлайдиган соз ҳолатда сақланиши учун жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларини бошқарувчи идоралар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги оқибатида йўл шароитлари ёмонлашуви туфайли юз берган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида етказилган зарарни автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга тўлашлари шарт ва улар юз берган ҳодиса оқибатларининг оғирлик даражасига қараб интизомий, мулкий, маъмурий ёки жиноий жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл шароитлари билан боғлиқ ҳолда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг идоралари томонидан автомобиль йўлининг тегишли бўлагини бошқарувчи йўл идораси вакиллари иштирокида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўллари бўлакларининг бузилиб, йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлишига йўл қўйган мансабдор шахслар ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл белгилари, кўрсаткичлар, автопавильонлар, йўл ёқасидаги дов-дарахтлар, қор ва қум кўчишларидан ҳимоя қилувчи иншоотларнинг ҳамда автомобиль йўлларини ободонлаштиришнинг бошқа жиҳозлари шикастланишига йўл қўйган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар мазкур элементларнинг ва уларни қайта тиклаш ишларининг қийматини тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл қопламасини, йўл четидаги ихоталар, тупроқ кўтармаси, тўсиқ қурилмалари, кўприклар, кўтарма, осма йўллар, сувни оқизиб юборадиган ва бошқа иншоотлар шикастланишида айбдор бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар уларни йўл идоралари белгилаган муддатларда ўз кучлари билан ва ўз ҳисобларидан таъмирлашлари (қайта тиклашлари) ёки келтирилган зарарнинг ўрнини қоплашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айбдорлардан йўл хўжалигига етказилган моддий зарар, шунингдек ушбу Қонунда кўзда тутилган жарималар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Халқаро шартномалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган халқаро шартномада Ўзбекистон Республикасининг Автомобиль йўллари тўғрисидаги қонунларидагидан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 3 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
№ 653-XII
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 353-модда)