07.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3832
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи, 07.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3832
Kuchga kirish sanasi
09.08.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ссуда ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3832]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сон «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон «2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ссуда ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Марказий банки, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 4 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
03-2026/B-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 2 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШEРМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 24 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Т. ИШМEТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 31 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фермерлар кенгаши раиси А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 28 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 4 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 3 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палата раиси Д. ВАХАБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 27 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 4 майдаги 03-2026/B-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ссуда ажратиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ссуда ажратиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия — Жамғарма маблағлари ҳисобидан жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган молиявий кўмак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ссуда — Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бериш шарти билан бериладиган фоизсиз молиявий кўмак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бандлик хизмати» ахборот тизими — меҳнат органларига мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган электрон ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Online mahalla» электрон платформаси — ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари билан интеграция қилинган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«subsidy.mf.uz» дастурий таъминоти — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг субсидия тўловларини автоматик равишда амалга оширувчи электрон дастурий таъминоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«sertifikat.mehnat.uz» ахборот тизими — касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнида шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида яратилган электрон ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчиларга — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (бундан буён матнда бандлик бўлими деб юритилади) йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчиларга — аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахсларни иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилиш учун ҳар бир ходим учун ўн икки ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчиларга — иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилган иш жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчиларга — жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилиш учун ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг бир марталик базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида. Мазкур субсидия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 450-сон қарори билан тасдиқланган Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига — халқаро миқёсда тан олинган касбий таълимга оид сертификатларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида миллий сертификатларни олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига — харид қилинган баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаган миқдорда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма маблағларидан ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат қуроллари, хомашё харид қилиш, интернет хизматларига уланиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш мақсадида уч йилгача муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ҳудудлар кесимидаги смета ҳужжатларига мувофиқ субсидиялар ва ссуда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидиялар ва ссуда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) томонидан тасдиқланган смета ҳужжатларида белгиланган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Субсидия ва ссуда олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг хаққонийлиги учун ҳужжатларни тақдим этувчилар масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бандлик бўлими йўлланмаси асосида ишга қабул қилинган ходимни (бундан буён матнда ходим деб юритилади) касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (бундан буён матнда «ЯММТ» ИДАК деб юритилади) орқали субсидия олиш учун ўзи рўйхатдан ўтган ҳудуддаги бандлик бўлимига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мурожаатда иш берувчи томонидан қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш жойининг манзили, иш берувчи ва давлат ёки нодавлат таълим ташкилоти билан тузилган шартноманинг электрон нусхаси, ходимни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия маблағлари ўтказилиши лозим бўлган иш берувчининг банк реквизитлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатга ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иш берувчи ходимни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат ёки нодавлат таълим ташкилоти билан шартнома тузган бўлиши лозим. Бунда давлат ёки нодавлат таълим ташкилоти «sertifikat.mehnat.uz» ахборот тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳудудий бошқармаларнинг бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш шуъбаси масъул ходими (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) мурожаатда тақдим қилинган ҳужжатларни «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали уч иш кунида скоринг тизимига юборади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим бандлик бўлими йўлланмаси асосида ишга қабул қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иш берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, зарур маълумотлар кўрсатилмаган ёки бандлик бўлими йўлланмаси ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, масъул ходим «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали уч иш кунида субсидия ажратишни рад этади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида иш берувчини рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилганда уч иш кунида масъул ходим томонидан «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса берилади ва ушбу хулоса «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига юборилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳудудий бошқармаларнинг молия-бухгалтерия хизмати томонидан «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига хулоса юборилган кундан бошлаб бир иш куни ичида иш берувчига ҳар бир ходим учун ходимнинг ўқиш муддатига мувофиқ олти ой давомида ҳар ойнинг охирида базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида субсидия тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ходимнинг ўқиши якунлангандан сўнг иш берувчи беш иш куни ичида касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтган ёки малакаси оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни «sertifikat.mehnat.uz» ахборот тизимига киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ходим билан иш берувчи ўртасида касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муддати давомида меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, иш берувчи шу куннинг ўзида меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқни «Бандлик хизмати» ахборот тизимига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда субсидия тўлаш автоматик равишда тўхтатилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи шу куннинг ўзида хабардор қилинади. Иш берувчига илгари тўланган субсидиялар қайтариб олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилиш учун субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иш берувчиларга «Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилганлиги учун субсидия ажратиш мақсадида иш берувчи ЯИДХП ёки «ЯММТ» ИДАК орқали ўзи рўйхатдан ўтган ҳудуддаги бандлик бўлимига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мурожаатда иш берувчи томонидан қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга қабул қилинган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, ЖШШИР;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия маблағлари ўтказилиши лозим бўлган иш берувчи ташкилотнинг банк реквизитлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатга ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Масъул ходим мурожаатда тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали скоринг тизимига юборади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига мансублиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Иш берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, зарур маълумотлар кўрсатилмаган бўлса ёки иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига кирувчи шахслар ишга қабул қилинганлиги тасдиқланмаса, масъул ходим «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали уч иш кунида субсидия ажратишни рад этади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида иш берувчини рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилганда уч иш кунида масъул ходим томонидан «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса берилади ва ушбу хулоса «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига юборилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳудудий бошқармаларнинг молия-бухгалтерия хизмати томонидан «subsidy.mf.uz» дастурий таъминот орқали иш берувчига иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасининг ҳар бири учун ўн икки ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида субсидия тўловлари амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳудудий бошқармаларнинг молия-бухгалтерия хизмати томонидан «ЯММТ» ИДАК орқали ҳар ой якунида солиқ хизмати органларидан ушбу ташкилотда иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганидан бошлаб субсидия маблағлари «subsidy.mf.uz» дастурий таъминоти орқали бир иш куни ичида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳудудий бошқармаларнинг молия-бухгалтерия хизмати томонидан «ЯММТ» ИДАК орқали ҳар ой якунида солиқ хизмати органларидан ушбу ташкилотда иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда, субсидия тўлаш тўхтатилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи шу куннинг ўзида хабардор қилинади. Бунда тўланган субсидиялар қайтариб олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари ва шароитларини мослаштирган иш берувчиларга субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Иш берувчи иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсга мослаштирганлиги учун субсидия ажратишни сўраб ЯИДХП ёки «ЯММТ» ИДАК орқали ўзи рўйхатдан ўтган ҳудуддаги бандлик бўлимига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мурожаатда иш берувчи томонидан қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, биометрик паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, ЖШШИР;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринлари ва меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун сарфланган харажатлар миқдорини тасдиқловчи маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия маблағлари ўтказилиши лозим бўлган иш берувчи ташкилотнинг банк реквизитлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатга ногиронлиги бўлган шахснинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси ва ногиронлиги бўлган шахсга уч ой давомида солиқ хизмати органларидан иш ҳақи ҳисобланганлиги тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Масъул ходим мурожаатда тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали скоринг тизимига юборади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахснинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсга иш ҳақи ҳисобланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Бандлик бўлими мутахассиси иш берувчи томонидан ногиронлиги бўлган шахс учун иш ўринлари ва шароитларини мазкур Низомнинг иловасидаги Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари ва шароитларини мослаштириш воситалари рўйхатида белгиланган воситаларнинг бир ёки бир нечтаси асосида мослаштирилганлигини уч иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади ҳамда бу ҳақда тасдиқловчи материаллар (фото ва бошқа тасдиқловчи материаллар) асосида далолатнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома бандлик бўлими мутахассиси, иш берувчи ва ногиронлиги бўлган шахс томонидан имзоланади ҳамда «Бандлик хизмати» ахборот тизимига бандлик бўлими мутахассиси томонидан шу куннинг ўзида киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Иш берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса ва зарур маълумотлар кўрсатилмаган бўлса, шунингдек мазкур Низомнинг 25-бандидаги далолатнома асосида иш ўринлари ва шароитлари ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмаганлиги аниқланганда, масъул ходим «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали уч иш кунида субсидия ажратишни рад этади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида иш берувчини рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилганда, шунингдек мазкур Низомнинг 25-бандига асосан иш берувчи томонидан иш ўринлари ва шароитлари ногиронлиги бўлган шахсга мослаштирилганлиги тасдиқланганда, масъул ходим томонидан уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса берилади ва ушбу хулоса «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига юборилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳудудий бошқармаларнинг молия-бухгалтерия хизмати томонидан «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига иш берувчига субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса юборилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс учун мослаштирилган иш ўринлари ва меҳнат шароитларига сарфланган харажатлар миқдорини қоплаш мақсадида мурожаатда кўрсатилган миқдорда ҳар бир мослаштирилган иш жойи ва шароити учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача бир марталик субсидия тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларни қоплаш учун субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталари халқаро миқёсда тан олинган касбий таълимга оид сертификатларни, шунингдек, Вазирлик томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида миллий сертификатларни олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратишни сўраб мазкур сертификатларнинг амал қилиш муддати давомида ЯИДХП ёки «ЯММТ» ИДАК орқали бандлик бўлимига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Мурожаатда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, ЖШШИР;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида ушбу соҳада фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия маблағлари ўтказилиши лозим бўлган ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг банк картаси рақами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатга халқаро миқёсда тан олинган касбий таълимга оид сертификат ёки миллий сертификат ва амалга оширилган тўлов ҳужжати нусхалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Масъул ходим халқаро миқёсда тан олинган касбий таълимга оид сертификат ёки миллий сертификатни «sertifikat.mehnat.uz» электрон платформасидан олинган маълумотлар асосида текширади ва уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали скоринг тизимига юборади. Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мурожаатдаги маълумотларнинг тўғрилиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ва зарур маълумотлар кўрсатилмаган тақдирда, масъул ходим томонидан уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали субсидия ажратиш рад этилади ва бу ҳақда ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси шу куннинг ўзида рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилганда, масъул ходим томонидан уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса берилади ва ушбу хулоса «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига юборилади ҳамда бу ҳақда ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳудудий бошқармаларнинг молия-бухгалтерия хизмати томонидан «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса юборилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро миқёсда тан олинган касбий таълимга оид сертификатларни, шунингдек, миллий сертификатларни олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача бўлган миқдорда субсидия тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Малакани баҳолаш марказини ташкил этган тадбиркорлик субъекти томонидан баҳолаш воситаларини харид қилган санадан бошлаб уч ой ичида субсидия олиш мақсадида ЯИДХП ёки «ЯММТ» ИДАК орқали ўзи рўйхатдан ўтган ҳудуддаги бандлик бўлимига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мурожаатга тадбиркорлик субъекти томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолаш маркази фаолияти йўналишининг лойиҳаси (концепцияси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилинган баҳолаш воситалари тўғрисидаги маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилинган баҳолаш воситаларини етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия маблағлари ўтказилиши лозим бўлган тадбиркорлик субъектининг банк реквизитлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Масъул ходим мурожаатда тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали скоринг тизимига юборади. Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мурожаатдаги маълумотларнинг тўғрилиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Малакани баҳолаш марказини ташкил этган тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса ва зарур маълумотлар кўрсатилмаган тақдирда, масъул ходим «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали уч иш кунида субсидия ажратишни рад этади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилганда масъул ходим томонидан уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса берилади ва ушбу хулоса вазирликка келишиш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Мазкур Низомнинг 39-бандида назарда тутилган хулоса вазирлик томонидан уч иш кунида малакани баҳолаш маркази фаолияти йўналиши лойиҳасининг (концепцияси) аниқлиги ва амалий йўналтирилганлиги, малакани баҳолаш маркази фаолиятининг мақсад ва вазифалари аниқ белгиланганлиги юзасидан ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Вазирлик томонидан малакани баҳолаш маркази фаолияти йўналиши лойиҳасининг (концепцияси) амалий йўналтирилмаган, малакани баҳолаш маркази фаолиятининг мақсад ва вазифалари аниқ белгиланмаган деб топилган тақдирда, субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса келишилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул ходим Вазирлик томонидан субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса келишилмаган кундан бошлаб уч иш кунида «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали субсидия ажратишни рад этади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида тадбиркорлик субъектини рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Вазирлик томонидан субсидия ажратиш бўйича ижобий хулоса келишилганда, келишув баёни «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали шу куннинг ўзида худудий бошқармаларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Масъул ходим вазирлик томонидан келишилган субсидия ажратиш бўйича ижобий хулосани «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига йўналтиради ҳамда бу ҳақда шу куннинг ўзида тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ҳудудий бошқармаларнинг молия-бухгалтерия хизмати томонидан «subsidy.mf.uz» дастурий таъминотига ижобий хулоса юборилган кундан бошлаб бир иш куни ичида малакани баҳолаш марказини ташкил этган тадбиркорлик субъектига харид қилинган баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларга ссуда ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ногиронлиги бўлган шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат қуроллари, хомашё харид қилиш, интернет хизматларига уланиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш мақсадида ссуда ажратишни сўраб яшаш жойидаги ҳоким ёрдамчисига ёки ЯИДХП ёхуд «Online mahalla» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Талабгорнинг мурожаатида унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи, паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, ЖШШИР, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилганлиги, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат қуроллари, хомашё харид қилиш, интернет хизматларига уланиш тўғрисидаги маълумотлар, сўралаётган ссуданинг миқдори ва талабгорнинг «ижтимоий карта» рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида ногиронлиги бўлган шахснинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Online mahalla» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг шахсий маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг ногиронлиги мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажариладиган фаолият тури ва мақсади тўғрисидаги маълумотлар текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган, зарур маълумотлар кўрсатилмаган, талабгорнинг ногиронлиги тасдиқланмаган ҳолларда, ҳоким ёрдамчиси томонидан уч иш кунида «Online mahalla» электрон платформаси орқали ссуда ажратиш рад этилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида талабгор рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилганда, ҳоким ёрдамчиси томонидан уч иш кунида «Online mahalla» электрон платформаси орқали ссуда ажратиш бўйича талабгорнинг мурожаати маъқулланади ва ижобий хулоса шакллантирилиб «Бандлик хизмати» ахборот тизимига юборилади ҳамда бу ҳақда шу куннинг ўзида талабгор хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ҳудудий бошқарма талабгорнинг мурожаати маъқулланган кундан бошлаб беш иш кунида у билан ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузади. Шартномага тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат қуроллари, хомашё харид қилиш, интернет хизматлари номи, ссудани қайтариш тартиби ҳамда жадвали илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ҳудудий бошқарма ссуда ажратиш тўғрисида шартномага асосан Жамғармага маблағ ажратишни сўраб уч иш куни ичида мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Жамғарма ҳудудий бошқармага икки иш куни ичида мурожаатда кўрсатилган маблағларни ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ҳудудий бошқарманинг молия-бухгалтерия хизмати томонидан уч иш куни ичида уч йилгача муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан талабгорнинг мурожаатида кўрсатилган, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда маблағлари талабгорнинг банк карта рақамига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ссудалардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек ўз вақтида қайтарилиши юзасидан талабгорнинг яшаш жойидаги ҳоким ёрдамчиси томонидан мониторинг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ссуда олган шахс томонидан ажратилган ссуда маблағлари ссуда ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, ушбу маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Манфаатдор шахслар субсидия ва ссуда ажратиш тартибидан норози бўлган тақдирда, судга ёки ваколатли органларга қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ссуда ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари ва шароитларини мослаштириш воситалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

I боб. Физик муҳит ва инфратузилмани мослаштириш воситалари
 

1.  Пандуслар (стaционар ва кўчма)

2.  Қўл таянчлар (перила)

3.  Кенгайтирилган ва автоматик эшиклар

4.  Сирпанишга қарши қопламалар (anti-slip)

5.  Тактил йўлаклар ва белгилар

6.  Мослаштирилган санитар-гигиена хоналари ва жиҳозлари

7.  Автотураргоҳларда махсус жойлар


II боб. Иш жойи жиҳозлари


8.  Баландлиги мослаштириладиган иш столлари

9.  Эргономик креслолар

10. Қўл ва бел учун таянчлар

11. Оёқ учун туткичлар

12. Мослаштирилган шкаф ва токчалар


III боб. Оргтехника воситалари


13. Экранни ўқувчи дастурлар

14. Экранни катталаштирувчи дастурлар

15. Овоз орқали бошқарилувчи дастурлар

16. Матнни овозга айлантирувчи дастурлар

17. Брайл дисплей ва Брайл принтерлар

18. Катта тугмали ва махсус клавиатуралар

19. Сенсорли экранлар

20. Мослаштирилган компьютер сичқончалари;

21. Кўз орқали бошқарув (eye-tracking) тизимлари.


IV боб. Кўриш имконияти чекланган шахслар учун воситалар


22. Юқори контрастли монитор ва қурилмалар

23. Катта шрифтли материаллар

24. Аудио форматдаги ҳужжатлар

25. Тактил белгилар

26. Катталаштиргичлар (лупалар)


V боб. Эшитиш имконияти чекланган шахслар учун воситалар


27. Овозни кучайтириш (hearing loop) воситалари

28. Мулоқотни осонлаштирадиган технологиялар (FM тизимлар)

29. Ёруғликли ва вибрaцияли сигналлар

30. Субтитрлаш дастурлари

31. Видео таржимон ускуналари


VI боб. Ҳаракатланиши чекланган шахслар учун воситалар


32. Ногиронлик аравачалари (электрон, механик)

33. Мослаштирилган иш жойлари

34. Кўтариш қурилмалари (лифтерлар)

35. Трансфер тахталари

36. Протез ва ортезлар

37. Махсус тутқич ва ушлагичлар


VII боб. Когнитив ва психо-ижтимоий қўллаб-қувватлаш воситалари


38. Визуал режалар ва жадваллар

39. Оддий интерфейсга эга дастурлар

40. Шовқинни камайтирувчи қурилмалар

41. Рангли кодлаш (ранглар орқали ахборот бериш ва белгилаш) воситалари


VIII боб. Коммуникaция ва алоқа воситалари


42. Альтернатив коммуникaция қурилмалари (AAC)

43. Махсус планшет ва мобил қурилмалар

44. Онлайн мулоқот платформалари

45. Матн асосидаги алоқа тизимлари


IX боб. Транспорт ва ҳаракатланиш воситалари


46. Мослаштирилган транспорт воситалари

47. Автомобил учун қўл бошқаруви воситаси

48. Махсус транспорт хизматлари

49. Кўчма пандуслар


X боб. Иш жараёнини мослаштириш воситалари


50. Масофавий иш технологиялари

51. Мослаштирилган иш жадвали дастурлари

52. Иш жойида ассистент (job coach) хизматлари

53. Хавфсизлик сигналлари ва мониторинг тизимлари


XI боб. Ишлаб чиқариш ва махсус ускуналар


54. Енгил асбоб-ускуналар

55. Автоматлаштирилган иш линиялари

56. Мослаштирилган шахсий ҳимоя воситалари (PPE)

57. Осон бошқариладиган ускуналар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 4 майдаги 03-2026/B-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сон «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 2020 йил 31 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 21 августдаги 33-2020-Б-сон «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3163-2, 2020 йил 26 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сон «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3163-3, 2021 йил 9 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сон «Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3552, 2024 йил 15 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон) илованинг 96-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3832/0477-сон)