05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сон
Kuchga kirish sanasi
09.02.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларда барқарор ва юқори даромадли иш ўринларини яратиш, лойиҳавий ёндашув асосида маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш ва ҳудудларнинг солиштирма устунликларини аниқлаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, расмий бандликни рағбатлантирувчи механизмларни жорий қилиш, халқаро тан олинган малака сертификатига эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий мақсад ва вазифалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар 2026 йилда аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) камбағаллик даражасини 2,8 фоизгача ва ишсизлик даражасини 4,5 фоизгача пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 1 млн аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш ҳамда 4 млн аҳоли даромадини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 263 мингта камбағал оилаларни (1,1 млн аҳолини) уларнинг даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) камбағаллик ва ишсизликдан холи маҳаллалар сонини 3,5 мингтага етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) 1 млн норасмий иш ўринларини легаллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) 120 минг нафар мутахассисни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) 37 та оғир тоифадаги туманларда камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартириш ва Янги Ўзбекистон қиёфасидаги 33 та туман ва шаҳарни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ишсизлик ва камбағаллик даражасини камайтириш бўйича 2026 йил учун мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш бўйича 2026 йил учун мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Аҳолини даромадларни оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш бўйича 2026 йил учун мақсадли кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Камбағал оилаларни уларнинг даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш бўйича 2026 йил учун мақсадли кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 1 — 4-иловалари асосида маҳаллалар кесимидаги ойма-ой мақсадли кўрсаткичларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар кенгашлари муҳокамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда жойларда ўтказилган ўрганишлар асосида 37 та оғир тоифадаги туман ва камбағаллик даражаси юқори бўлган 915 та оғир тоифадаги маҳалла (кейинги ўринларда — «оғир» маҳаллалар) танланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 июндаги ПФ-119-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Маҳаллаларда бизнес инфратузилмасини яхшилаш ҳамда лойиҳавий ёндашув асосида уларнинг ихтисослашувини чуқурлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда «оғир» маҳаллаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда «оғир» маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи дастурларни (кейинги ўринларда — «ислоҳот дастури») ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) тадбиркорлик учун қулай инфратузилмани яратиш, жумладан, электр ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) маҳаллаларни туман марказига ҳамда бошқа туташ туман (шаҳар)ларга боғловчи йўлларни яхшилаш;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-96-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 07/26/96/0249-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ижтимоий соҳа объектларини «яшил» тамойиллар асосида қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ лойиҳалар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-96-сонли қарорига асосан «г» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 07/26/96/0249-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳар бир «оғир» маҳалланинг «ислоҳот дастури»ни молиялаштириш мақсадида тегишли маҳаллий бюджетдан ажратилган ҳар 1 млрд сўм учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 2 млрд сўм маблағ ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига «ислоҳот дастури»ни молиялаштириш учун маҳаллий бюджет маблағлари билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан фойдаланишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «ислоҳот дастури»ни амалга ошириш доирасида туман (шаҳар) ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари ўртасида камбағалликни қисқартиришга қаратилган ижтимоий шартнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ижтимоий шартномалар ижроси устидан жамоатчилик назорати амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 июндаги ПФ-119-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Энергетика вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 майга қадар чуқур ихтисослашган 1 мингта маҳаллада 300 — 500 кВт соат қувватга эга кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш ва уларни 7 йил муддатга имтиёзли шартларда лизингга бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Энергия самарадорлиги миллий агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар «оғир» маҳаллаларга даромад келтирадиган актив сифатида 300 — 500 кВт соат қувватга эга кичик қуёш электр станцияларини ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини қуриш ва Ижтимоий реестрдаги оилалар хонадонларини «яшил» таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) икки ҳафта муддатда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «оғир» маҳаллаларга кичик қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун фоизсиз ва қайтармаслик шарти билан Энергетика вазирлигига 110 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ой муддатда чуқур ихтисослашган 1 мингта маҳаллада кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш учун халқаро молия институтларидан 120 млн АҚШ доллари жалб қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги икки ҳафта муддатда Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини жорий этсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида уста деҳқонларга ҳар 10 та хонадонни ихтисослаштирганлиги учун 2 млн сўм ҳамда маҳалладаги хонадонларнинг 30 фоизини ихтисослаштирганлиги учун 75 млн сўм миқдорида субсидия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) томорқа ва ижара ер майдонларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун қуйидаги субсидиялар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) сертификатга эга мевали дарахт кўчати нархининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир кўчат учун мева турига қараб 30 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) меваларнинг турига қараб ҳар бир ўрнатилган тиргак (устун) нархининг 50 фоизи, бироқ 70 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) ҳар бир сотихга ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 160 минг сўмгача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда томорқа ва ижара ер майдонларини суғориш учун тик қудуқларни бурғилаш ва қуввати 10 кВт соатдан кам бўлмаган қуёш панелини ўрнатиш учун харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилансинки, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаров таъминотисиз ажратиладиган кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган наслли чорва моллари хариди ва туячилик учун кредит миқдори 100 млн сўмгача оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 563 та чегара ва анклав ҳудудлардаги маҳаллаларда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига 300 млн сўмгача ажратиладиган кредитлар миқдори ҳар 200 млн сўмга камида 1 та янги иш ўрни яратиш шарти билан 1 млрд сўмгача оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) туризм салоҳияти юқори бўлган маҳаллаларда уй меҳмонхоналарини ташкил қилиш ҳамда ихтисослашуви 50 фоиздан юқори маҳаллаларда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун минитехнологиялар сотиб олишга 150 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) ажратиладиган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартдан бошлаб тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган «маҳалла лойиҳаси» дастури доирасида маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисмига «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан қуйидаги тартибда компенсация тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) маҳсулот етиштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича кредитлар фоиз ставкасининг 4 фоизлик пункти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоизлик пункти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 мартдан бошлаб «маҳалла еттилиги» хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар хонадонларининг девор ва томларини изоляция қилиш, энергия тежамкор дераза ва эшик ҳамда қуёш панеллари ёки гелиоколлектор ўрнатиш ишлари амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Саховат ва кўмак», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жамғармалари ҳисобидан Энергия самарадорлиги миллий агентлиги талабномалари асосида I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар хонадонларини «яшил» таъмирлаш ишларига тенг улушларда жами 200 млрд сўм миқдоридаги маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича энг яхши натижа кўрсатган 100 та «оғир» маҳаллага қўшимча 1 млрд сўмдан ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасалари талабаларига танлов асосида «оғир» маҳаллалар мастер режасини ишлаб чиқиш бўйича энг яхши лойиҳалар учун 100 млн сўмдан грант бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) кредит фоиз ставкасининг бир қисмига компенсация тақдим этиш учун «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга 2026 йил давомида босқичма-босқич 1,2 трлн сўм ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ер майдонларини ажратишда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги учун жорий этилган тартибни қўллашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) чет элдан олиб келинадиган сертификатланган мевали дарахт кўчатларини давлат харидларининг «таклиф сўрови» тартиб-таомили орқали сотиб олишга рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Туман (шаҳар) ҳокимларининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси зиммасига маҳаллаларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар, ишлар) тўғрисидаги маълумотларни электрон савдо платформаларига жойлаштириш орқали уларнинг реализациясига кўмак бериш бўйича қўшимча вазифа юклансин.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 июндаги ПФ-119-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Оғир тоифадаги туманлар ҳамда йирик туман ва шаҳарларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича танлаб олинган оғир тоифадаги туманлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда «оғир» туманларнинг ихтисослашуви, географик жойлашуви ва бошқа инфратузилмавий имкониятларидан келиб чиқиб солиштирма устунлик йўналишларини ишга солишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс ривожлантириш дастурларини (кейинги ўринларда — Дастурлар) ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) саноат зоналари фаолиятини кенгайтириш, маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, қулай инфратузилма шароитларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ирригация тармоқларини, шу жумладан, аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларида суғориш тизимини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) туман марказини йирик автомобиль йўлларига ва аҳоли кўп яшайдиган мавзеларни туман марказига ҳамда бошқа туташ туман (шаҳар)ларга боғловчи йўлларни яхшилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш;
(17-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-96-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 07/26/96/0249-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) ижтимоий соҳа объектларини «яшил» тамойиллар асосида қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ лойиҳалар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-96-сонли қарорига асосан «д» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 07/26/96/0249-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Белгилансинки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Дастурларни амалга оширишда маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган ҳар 1 млрд сўм учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 5 млрд сўм, бироқ битта туман учун республика бюджетидан 50 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига Дастурларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджет маблағлари билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан фойдаланишга рухсат берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 июндаги ПФ-119-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда бўш турган ер участкалари ва давлат объектларини уларнинг бошланғич нархини 3 бараваргача арзонлаштирилган қийматда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартдан бошлаб оғир тоифадаги туманларда, 2026 йил 1 июлдан бошлаб «оғир» маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратиб борилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 июндаги ПФ-119-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг 6-иловага мувофиқ туман ва шаҳарларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва ҳоким ёрдамчиларини лойиҳа гуруҳларига бирлаштириш бўйича Олмазор тумани тажрибасини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда туман (шаҳар)ларнинг бюджетдан ташқари қўшимча манбаларини аниқлаган ҳолда ҳудудни ривожлантиришга қаратилган бизнес-режаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳаллаларда тадбиркорлик лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш учун ҳоким ёрдамчиларидан иборат лойиҳа гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 6-иловасидаги туман ва шаҳарлар ҳокимларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) лойиҳа гуруҳлари доирасида самарали фаолият кўрсатган ва ташаббускор ҳоким ёрдамчиларига маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қўшимча устамаларни тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) лойиҳа гуруҳларига малакали мутахассисларни лойиҳа координатори сифатида жалб қилишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 мартдан бошлаб хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси туман ва шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш ҳамда норасмий бандликни қисқартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбий таълим сифатини оширишга йўналтирилган қуйидаги турдаги субсидиялар жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро миқёсда тан олинган касбий таълимга оид сертификатларни, шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида миллий сертификатларни олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига харид қилинган баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич ваучер тизимида иштирок этадиган таълим ташкилотларининг ўқитувчи ва таълим усталари ўз таълим йўналишига мос диплом ёки малака паспорти (сертификат)га эга бўлиши талаби жорий этилади. Бунда ўқитувчи ва таълим усталарига малака паспорти (сертификати) малакани баҳолаш марказлари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги аҳоли бандлигини ошириш, меҳнат муносабатларини ислоҳ қилиш ҳамда касбга тайёрлаш соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳага Жаҳон банкининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини жалб этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. 2026 йилда 1 млн норасмий иш ўринларини легаллаштириш бўйича масъул вазирлик ва идоралар ҳамда 2026 йил учун мақсадли кўрсаткичлар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳоким ёрдамчиси хатлови асосида аниқланган норасмий бандлик ҳолатлари бўйича уларни бартараф этиш юзасидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида иш берувчиларнинг шахсий кабинетларига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) иш берувчилар томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолати уч иш куни ичида ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, ушбу ҳолат тегишли корхоналар ва ташкилотларда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) норасмий бандлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб бир ой муддат ичида иш берувчилар ходимлар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириб, ҳисобланган ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўлаб берган тақдирда, улар маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. 2026 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Молиялаштириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Белгилансинки, лойиҳавий ёндашув асосида 2026 йилда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадларига 164,7 трлн сўм, шундан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тижорат банкларининг кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 140 трлн сўм кредит маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 20 трлн сўм Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 37 та оғир тоифадаги туман ва 903 та «оғир» маҳаллаларда тадбиркорлик инфратузилмасини яратиш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қўшимча 3,7 трлн сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш учун мақсадли жамғармалар ҳисобидан 1 трлн сўм ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил давомида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни яратишга қуйидаги йўналишларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қўшимча маблағларни ажратсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 200 та гавжум кўчалар, 206 та соҳилбўйи ва 500 та йўлбўйи инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун — 1,2 трлн сўм;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) туризм салоҳияти юқори бўлган 150 та маҳалла доирасида танланган маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун — 450 млрд сўм;
(31-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 400 та маҳаллани қамраб олувчи 50 та микросаноат марказларини ташкил қилиш учун — 150 млрд сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини молиялаштириш учун йиллик 8 фоиз ставкада қўшимча 2 трлн сўм ресурс маблағларини йўналтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Марказий банк ва тижорат банкларининг 2026 йилда ташқи манбалардан 8-иловага мувофиқ 8 млрд АҚШ доллари миқдорида маблағларни жалб қилиш бўйича таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров) бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида «Uzagrostar xolding» компанияси таъсисчилигида ихтисослашган компанияларни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятидаги улушини ошириш орқали мавжуд ва янги ташкил этиладиган ихтисослашган компанияларнинг ҳар бири учун 20 млрд сўмдан йўналтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Марказий банк 2026 йил 1 мартдан ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича юзага келган муаммоли қарздорликларнинг ундирилган суммасидан бир қисмини қуйидаги миқдорларда уларга бонус сифатида ажратиш тизимини жорий қилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича ундирилган сумманинг 20 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2022 йилдан 2025 йил 1 январга қадар ажратилган кредитлар бўйича ундирилган сумманинг 10 фоизи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорда назарда тутилган қўшимча маблағларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг қўшимча манбаи ҳисобидан ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йилда янгича ёндашувлар асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича «йўл харитаси» 9-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мазкур қарорга асосан аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш, даромадларини ошириш ҳамда норасмий иш ўринларини қисқартириш бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳисобини юритиш тартиби 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мазкур қарор билан белгиланган вазифалар ижроси ҳамда молиявий маблағларнинг самарали ишлатилишини таъминлаш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ҳисоб палатаси (М. Абдуллаев) бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилишини доимий назоратга олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Бош прокуратура (И. Адхамов) аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириб, ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари «Ислоҳотлар штаблари» билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини тегишли масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилиб, ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 11-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов, Марказий банк раиси Т.А. Ишметов ҳамда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 5 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-49-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизлик ва камбағаллик даражасини камайтириш бўйича 2026 йил учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Камбағаллик даражаси

(фоиз)

Ишсизлик даражаси

(фоиз)

ЖАМИ:

2,8

4,5

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

3,2

4,8

2.

Андижон вилояти

2,7

4,5

3.

Бухоро вилояти

2,6

4,5

4.

Жиззах вилояти

2,8

4,6

5.

Қашқадарё вилояти

3,3

4,6

6.

Навоий вилояти

2,1

3,9

7.

Наманган вилояти

2,7

4,6

8.

Самарқанд вилояти

2,0

4,5

9.

Сирдарё вилояти

3,0

4,6

10.

Сурхондарё вилояти

2,8

4,6

11.

Тошкент вилояти

2,6

4,5

12.

Фарғона вилояти

2,7

4,5

13.

Хоразм вилояти

3,0

4,5

14.

Тошкент шаҳри

1,7

3,8

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш бўйича 2026 йил учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш

(нафар)

Шу жумладан:

Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига

(Л. Қудратов)

Хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига

(И. Норқулов, А. Мирсоатов)

Қишлоқ хўжалиги соҳасида

(И. Абдурахмонов, А. Ҳаитов)

Қурилиш соҳасида

(Ш. Хидоятов)

Бўш иш ўринларига жойлаштириш

(Б. Захидов)

Молиявий қўллаб-қувватлаш орқали

(Т. Ишметов)

ЖАМИ

1 000 045

130 360

279 135

70 000

31 000

150 000

339 550

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

47 738

5 035

10 290

8 070

1 616

7 727

15 000

2.

Андижон вилояти

86 674

12 340

25 043

3 117

2 798

13 376

30 000

3.

Бухоро вилояти

51 050

6 250

12 302

5 773

1 682

8 043

17 000

4.

Жиззах вилояти

37 823

5 330

5 528

6 850

1 225

5 890

13 000

5.

Қашқадарё вилояти

86 763

11 977

20 151

7 718

2 753

13 164

31 000

6.

Навоий вилояти

28 536

3 977

6 729

2 490

915

4 425

10 000

7.

Наманган вилояти

80 325

15 980

16 998

2 271

2 435

11 641

31 000

8.

Самарқанд вилояти

96 702

11 979

24 274

10 251

3 220

15 428

31 550

9.

Сирдарё вилояти

24 303

3 285

4 817

2 834

755

3 612

9 000

10.

Сурхондарё вилояти

67 327

7 832

17 786

5 192

2 207

10 310

24 000

11.

Тошкент вилояти

84 793

11 150

19 062

7 725

2 731

12 625

31 500

12.

Фарғона вилояти

98 205

13 500

29 782

4 309

3 307

15 807

31 500

13.

Хоразм вилояти

49 653

7 225

13 424

3 400

1 662

7 942

16 000

14.

Тошкент шаҳри

160 153

14 500

72 949

3 694

20 010

49 000

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Мақсадли кўрсаткичларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг асослантирилган таклифларига мувофиқ «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини даромадларни оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш бўйича 2026 йил учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Аҳоли даромадини ошириш

(нафар)

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

ЖАМИ

3 935 834

144 353

336 398

269 656

192 832

343 043

145 424

314 013

454 162

328 641

118 147

387 111

423 403

236 655

241 996

I

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

790 536

22 425

78 949

45 438

27 757

66 643

27 162

67 991

94 327

63 796

19 903

76 721

90 503

45 348

63 573

1.

Микролойиҳалар ташкил этиш

618 245

13 533

69 889

35 154

20 351

56 308

19 328

55 426

73 887

49 560

11 841

54 100

76 501

33 148

49 219

2.

Томорқа ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш:

(«Бир контур-бир маҳсулот», «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили, инновацион асаларичилик ҳамда экспортчи кооперативлари, томорқа ва ижара ерларида сув таъминотини яхшилаш, хонадонлар кўча қисмида ток сўриси ташкил этиш, эски боғларни янгилаш, томорқа ва ижара ерлардан самарали фойдаланиш лойиҳаларига ажратиладиган кредит ва лизинг , намунали хонадон томорқаси ва кўргазмали ўқув-тажриба майдонлари ташкил этиш, маҳаллалар ихтисослашувини ошириш ҳамда аҳолини қисқа муддатли ўқитиш лойиҳалари)

43 025

1 943

4 385

3 022

2 190

3 454

1 949

3 884

5 167

3 434

1 526

4 115

4 597

3 119

240

3.

Ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ваучер ва буюртма асосида ўқитиш лойиҳаси

100 000

5 400

3 584

5 656

4 064

5 344

4 512

6 736

12 212

8 472

5 088

13 302

7 328

7 120

11 182

4.

Молиявий қўллаб-қувватлаш орқали даромадни ошириш

29 266

1 549

1 091

1 606

1 152

1 537

1 373

1 945

3 061

2 330

1 448

5 204

2 077

1 961

2 932

II

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги*

485 526

13 940

29 666

29 326

27 231

31 689

13 620

27 329

63 444

57 180

16 060

47 649

56 093

24 821

47 478

1.

Тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш:

(200 та гавжум кўчаларни ташкил этиш, 500 та маҳаллада соҳил ва йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш, 150 та туризм маҳалласини ташкил этиш ҳамда чегара ва анклав ҳудудда жойлашган маҳаллаларни ривожлантириш лойиҳалари)

233 694

5 290

18 237

16 327

12 793

16 010

10 349

18 298

18 219

16 925

8 172

16 538

17 206

15 350

43 980

2.

Драйвер лойиҳаларни ишга тушириш

50 216

3 750

4 000

3 500

3 125

3 749

2 500

4 000

4 000

4 375

2 500

3 875

4 094

3 250

3 498

3.

«Агростар» компаниялари ва хонадонлар кооперацияси

194 187

4 804

6 877

9 296

9 848

11 683

594

2 426

41 010

35 665

5 023

26 896

34 109

5 956

4.

50 та микросаноат марказини ташкил этиш

7 429

96

552

203

1 465

247

177

2 605

215

215

365

340

684

265

III

Марказий банк

1 169 482

75 853

87 585

82 737

63 890

92 783

58 693

86 643

98 889

84 811

46 386

97 062

98 892

76 989

118 269

1.

Кичик ва ўрта бизнесга ажратиладиган кредитлар

(«Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш» дастури, «20 та маҳаллий бренд» лойиҳаси)

769 482

47 000

57 000

55 000

42 000

54 000

39 000

61 000

60 000

55 000

32 482

63 000

64 000

50 000

90 000

2.

Ҳар бир маҳаллада 10 тадан хонадон танлаб олиб, лойиҳа пакетлари тақдим этиш

100 000

5 018

9 758

5 728

3 375

8 614

3 441

8 370

11 992

8 026

2 453

9 802

11 279

5 650

6 494

3.

«Барқарор келажак сари» дастури (ёшлар бандлигини таъминлаш)

300 000

23 835

20 827

22 009

18 515

30 169

16 252

17 273

26 897

21 785

11 451

24 260

23 613

21 339

21 775

IV

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (агротехник тадбирларда мавсумий банд қилиш)

676 637

13 201

63 189

53 987

37 322

68 530

23 832

50 739

98 769

68 159

16 039

66 504

69 809

46 557

V

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги («Тенг имкон — инклюзив бандлик» дастури)

40 000

2 805

3 337

2 493

1 529

4 322

1 705

3 480

4 275

3 583

1 387

2 834

3 883

2 429

1 938

VI

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (мавсумий банд қилиш)

673 653

12 877

64 352

50 165

30 903

69 406

17 762

69 361

83 828

43 832

15 752

87 461

92 923

35 031

VII

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси («Меҳнатсевар аёл» дастури )

100 000

3 252

9 320

5 510

4 200

9 670

2 650

8 470

10 630

7 280

2 620

8 880

11 300

5 480

10 738

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мақсадли кўрсаткичларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг асослантирилган таклифларига мувофиқ «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромади ошган аҳоли тўғрисидаги маълумотлар доимий ишга жойлашган аҳоли билан ва бошқа ойларда даромади ошган фуқаролар билан такрорланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу йўналишларда аҳоли даромадини ошириш учун шароит яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағал оилаларни уларнинг даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш бўйича 2026 йил учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Камбағалликдан чиқариш йўналишлари

Хизматлар билан қамраб олинадиган:

Ҳудудлар кесимида:

камбағал аҳоли сони

(минг нафар)

камбағал оилалар сони

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

I. Камбағал аҳолини даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш

1 108,4

263 215

15 947

26 009

16 106

10 504

27 877

5 756

20 958

30 959

7 255

20 527

21 414

29 178

16 363

14 362

1.

Доимий иш ўринларига жойлаштириш

387,9

92 127

5 580

9 103

5 639

3 677

9 757

2 015

7 336

10 834

2 540

7 186

7 495

10 213

5 726

5 026

2.

Тадбиркорликка жалб қилиш

354,9

84 231

5 105

8 322

5 149

3 363

8 922

1 839

6 704

9 911

2 321

6 570

6 853

9 333

5 238

4 601

3.

Камбағал оила даромадини ошириш

176,9

42 113

2 551

4 162

2 579

1 680

4 461

922

3 355

4 951

1 160

3 283

3 425

4 670

2 617

2 297

4.

Норасмий фаолиятни легаллаштириш

122,2

28 951

1 754

2 862

1 772

1 155

3 065

633

2 305

3 404

797

2 257

2 357

3 211

1 801

1 578

5.

Касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш ва бошқа йўналишлар ҳисобига

66,5

15 793

957

1 560

967

629

1 672

347

1 258

1 859

437

1 231

1 284

1 751

981

860

II. Камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилалар даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш

48 221

2 896

4 774

2 931

1 925

5 160

1 051

3 856

5 680

1 321

3 744

3 933

5 367

2 955

2 628

шу жумладан, янги ёндашувлар асосида

37 135

2 710

3 844

1 154

1 715

1 563

991

3 695

1 790

1 601

3 367

5 296

5 250

3 463

696

1.

Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш орқали (масъул — И. Норқулов)

25 000

1 510

2 931

445

1243

666

355

2886

710

1066

2087

4041

4174

2886

2.

Ўрмон фонди ерларида ўрмонлар ва кўчатхоналар ташкил этиш, доривор ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (масъул — Э. Мухитдинов)

2 163

303

68

100

111

236

120

128

248

45

430

159

155

60

3.

Фармацевтика йўналишида кооперация асосида доривор ўсимликларни етиштириш (масъул — А. Азизов)

500

25

47

29

41

59

24

47

35

35

47

47

35

29

4.

Туризм хизматларини ривожлантириш ва туризм маҳаллаларини барпо этиш (масъул — А. Аққулов)

560

16

30

18

41

48

20

20

64

20

51

55

45

52

80

5.

Ахборот технологиялари соҳасида замонавий касбларга бепул ўқитиш (масъул — Ш. Шерматов)

5 000

226

455

272

154

414

165

394

563

120

362

512

531

266

566

6.

Техникумларда касб-ҳунарга ўқитиш (масъул — К. Шарипов)

3 652

610

293

270

105

120

287

200

150

295

370

462

290

150

50

7.

Илм-фан ва технологияларни ривожлантириш (масъул — К. Шарипов)

260

20

20

20

20

20

20

20

20

20

20

20

20

20

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Мақсадли кўрсаткичларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг асослантирилган таклифларига мувофиқ «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича танлаб олинган оғир тоифадаги туманлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Туман номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1. Бўзатов тумани

2. Қонликўл тумани

3. Мўйноқ тумани

4. Шуманай тумани

2.

Андижон вилояти

1. Бўстон тумани

2. Улуғнор тумани

3. Пахтаобод тумани

3.

Бухоро вилояти

1. Пешку тумани

2. Олот тумани

3. Қоракўл тумани

4.

Жиззах вилояти

1. Арнасой тумани

2. Мирзачўл тумани

3. Фориш тумани

5.

Қашқадарё вилояти

1. Деҳқонобод тумани

2. Нишон тумани

3. Касби тумани

6.

Навоий вилояти

1. Конимех тумани

2. Навбаҳор тумани

7.

Наманган вилояти

1. Мингбулоқ тумани

2. Янгиқўрғон тумани

8.

Самарқанд вилояти

1. Қўшработ тумани

2. Пахтачи тумани

9.

Сирдарё вилояти

1. Оқолтин тумани

2. Мирзаобод тумани

3. Ховос тумани

10.

Сурхондарё вилояти

1. Бандихон тумани

2. Бойсун тумани

3. Олтинсой тумани

11.

Фарғона вилояти

1. Фурқат тумани

2. Бағдод тумани

3. Сўх тумани

12.

Хоразм вилояти

1. Қўшкўпир тумани

2. Боғот тумани

3. Гурлан тумани

13.

Тошкент вилояти

1. Оққўрғон тумани

2. Пискент тумани

3. Қуйи Чирчиқ тумани

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олмазор тумани тажрибаси жорий этиладиган туман ва шаҳарлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1. Нукус шаҳри

2.

Андижон вилояти

1. Андижон шаҳри

2. Асака тумани

3. Шаҳрихон тумани

3.

Бухоро вилояти

1. Бухоро шаҳри

2. Ғиждувон тумани

3. Когон шаҳри

4.

Жиззах вилояти

1. Жиззах шаҳри

2. Шароф Рашидов тумани

5.

Қашқадарё вилояти

1. Қарши шаҳри

2. Шаҳрисабз шаҳри

6.

Навоий вилояти

1. Навоий шаҳри

2. Зарафшон шаҳри

7.

Наманган вилояти

1. Наманган шаҳри

8.

Самарқанд вилояти

1. Самарқанд шаҳри

2. Ургут тумани

9.

Сирдарё вилояти

1. Гулистон шаҳри

2. Янгиер шаҳри

10.

Сурхондарё вилояти

1. Термиз шаҳри

2. Денов тумани

11.

Фарғона вилояти

1. Фарғона шаҳри

2. Қўқон шаҳри

3. Марғилон шаҳри

4. Қувасой шаҳри

12.

Тошкент вилояти

1. Оҳангарон шаҳри

2. Чирчиқ шаҳри

3. Ангрен шаҳри

4. Бекобод шаҳри

5. Нурафшон шаҳри

6. Олмалиқ шаҳри

7. Янгийўл шаҳри

8. Бўстонлиқ тумани

9. Тошкент тумани

10. Қибрай тумани

11. Зангиота тумани

13.

Хоразм вилояти

1. Урганч шаҳри

2. Хива шаҳри

3. Гурлан тумани

14.

Тошкент шаҳри

1. Бектемир тумани

2. Мирзо Улуғбек тумани

3. Миробод тумани

4. Олмазор тумани

5. Сергели тумани

6. Учтепа тумани

7. Чилонзор тумани

8. Шайхонтоҳур тумани

9. Юнусобод тумани

10. Яккасарой тумани

11. Янгиҳаёт тумани

12. Яшнобод тумани

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норасмий иш ўринларини легаллаштириш бўйича 2026 йил учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Жами легаллаштириладиган иш ўринлари сони

шу жумладан

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов)

ЖАМИ

1 000 000

460 000

100 000

125 000

105 000

75 000

125 000

10 000

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

46 578

17 305

5 710

5 950

6 781

4 326

6 306

200

2.

Андижон вилояти

66 390

27 065

11 335

7 930

9 814

2 551

7 295

400

3.

Бухоро вилояти

60 747

20 656

5 182

8 047

8 575

7 512

9 575

1 200

4.

Жиззах вилояти

48 968

19 998

4 933

4 050

7 672

7 296

4 719

300

5.

Қашқадарё вилояти

77 737

26 750

9 030

9 640

15 800

7 836

8 231

450

6.

Навоий вилояти

35 138

15 284

1 243

4 520

5 292

4 544

3 905

350

7.

Наманган вилояти

60 631

26 710

8 781

8 165

7 341

2 432

6 752

450

8.

Самарқанд вилояти

66 797

32 776

6 519

10 228

6 580

2 212

7 282

1 200

9.

Сирдарё вилояти

36 028

17 362

2 117

2 970

5 893

3 026

4 410

250

10.

Сурхондарё вилояти

50 883

21 873

6 633

7 280

5 046

3 869

5 722

460

11.

Тошкент вилояти

111 630

57 310

7 452

11 470

10 185

4 020

20 143

1 050

12.

Фарғона вилояти

73 886

28 165

12 384

10 330

8 500

5 177

8 130

1 200

13.

Хоразм вилояти

50 065

18 218

4 408

7 380

7 521

6 152

5 186

1 200

14.

Тошкент шаҳри

214 522

130 528

14 273

27 040

-

14 047

27 344

1 290

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мақсадли кўрсаткичларга мавсумий ишчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланма ишчилар ҳамда ташкилотларда норасмий ишлаётган шахслар фаолиятини легаллаштириш ҳисобидан эришилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мақсадли кўрсаткичларга вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг асослантирилган таклифларига мувофиқ «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йилда тижорат банклари томонидан ташқи манбалар ҳисобидан маблағ жалб қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

млн долл экв

Т/р

Тижорат банки номи

Жалб қилинадиган маблағ миқдори

Жами

8 000

1.

«Ўзмиллийбанк» АЖ

1 500

2.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

1 200

3.

«Асакабанк» АЖ

950

4.

АТ «Алоқа банк»

500

5.

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

450

6.

«Агробанк» АТБ

600

7.

АТ «Халқ банки»

500

8.

«Туронбанк» АЖ

350

9.

«Микрокредитбанк» АТБ

400

10.

Хусусий банклар

1 550

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йилда янгича ёндашувлар асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Маҳаллаларда лойиҳавий ёндашув асосида уларнинг географик жойлашуви ҳамда ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳоли даромадларини оширишни ташкиллаштириш

1.

2026 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун тизимли ишларни ташкил қилиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар кенгашларида маҳаллалар кесимида ойма-ой мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш.

Бунда мақсадли кўрсаткичлар маҳаллаларнинг ихтисослашуви, географик жойлашуви ҳамда тарихан шаклланган кўникмасидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиши инобатга олинсин.

2026 йил февраль

-

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Камбағаллик даражаси юқори бўлган 903 та маҳалланинг ҳар бирига вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмаларининг раҳбар ва ўринбосарларини бириктириш.

2026 йил февраль

2.

Чегара ва анклав ҳудудларда, туристик салоҳияти юқори бўлган, бир нечта маҳаллани қамраб олувчи гавжум кўчаларда, шунингдек, соҳил ва йўлбўйи ҳудудларида, «Янги Ўзбекистон» мақоми берилган туманлардаги маҳаллалар ва микросаноат марказлари ташкил этиладиган ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш.

1. Чегара ва анклав ҳудудларда, туристик салоҳияти юқори бўлган, бир нечта маҳаллани қамраб олувчи гавжум кўчаларда, шунингдек, соҳил ва йўлбўйи ҳудудларида, «Янги Ўзбекистон» мақоми берилган туманлардаги маҳаллалар ва микросаноат марказлари ташкил этиладиган маҳаллаларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш.

2026 йил февраль

Республика ва маҳаллий бюджет, тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун бош (мастер) режалар ва улар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.

2026 йил апрель

3. Инфратузилма учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағларни тақсимлаш.

2026 йил апрель

4. Ушбу маҳаллаларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун зарур ер майдонларини танлаш, аукцион савдоларига чиқариш ҳамда тасдиқланган бош (мастер) режага мувофиқ аукцион савдолари ғолиблари билан ишларни ташкил этиш.

2026 йил май

5. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун етишмаётган маблағларни маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиш имкониятини кўриб чиқиш.

2026 йил август

3.

563 та чегара ва анклав ҳудудлардаги маҳаллаларда дам олиш масканлари ва савдо-сервис объектларини ташкил қилиш орқали камбағалликни қисқартириш.

1. Маҳаллаларда ташкил этиладиган меҳмон уйлари, дам олиш масканлари ва савдо-сервис лойиҳаларининг рўйхатини шакллантириш.

2026 йил 1 март

Тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

Тижорат банклари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн сўм кредит маблағларини ажратиш ҳамда 25 минг оиланинг даромадини ошириш.

2026 йил давомида

4.

Саноатга ихтисослашган (мебелчилик, ҳунармандчилик, тикувчилик ва бошқа йўналишларда) маҳалларда 50 та микросаноат марказларини ишга тушириш орқали аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш.

1. Саноатга ихтисослашган 400 та маҳаллани қамраб олувчи 50 та микросаноат маркази рўйхатини шакллантириш.

2026 йил февраль

Республика бюджети, тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Х. Мустафаев),

тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Микросаноат марказларини ташкил этиш учун зарур ер майдонларини ажратиш ва бош (мастер) режаларни ишлаб чиқиш.

3. Микросаноат марказлари учун зарур инфратузилмани яратиш.

2026 йил апрель

4. Микросаноат марказларини ташкил этиш учун тегишли ер майдонларини аукционга чиқариш, тадбиркорларни жалб этиш, бизнес инкубаторлар хизматидан кенг фойдаланиш ва зарур кредит маблағларини ажратиш.

2026 йил давомида

5.

Барқарор электр таъминотини яхшилаш ва бу орқали камбағал оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш.

1. «Оғир» маҳаллаларда 300 — 500 кВт соат қувватга эга қуёш электр станцияларини ташкил этиш ва бу орқали камбағал оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда қуёш электр станцияларида яратилган яшил энергия ҳисобига тушадиган маблағлар камбағал оилалар хонадонини энергия тежамкор қилиб таъмирлаш ҳамда гелиоколлектор ўрнатиш мақсадида сарфланишини белгилаш.

2026 йил март

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,

«Яшил энергия» АЖ

(А. Юлдашев),

Касбий таълим агентлиги

(А. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. «Оғир» маҳаллаларда ўрнатиладиган қуёш электр станцияларини жойлаштириш учун зарур ер майдонларини аниқлаш.

3. «Оғир» маҳаллалар ҳудудида 300 — 500 кВт соат қувватга эга бўлган кичик қуёш электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

4. Қурилган кичик қуёш электр станцияларини «оғир» маҳаллаларга даромад келтирадиган актив сифатида беғараз бериш.

2026 йил сентябрь

5. Қуёш электр станцияларида яратиладиган электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағларни маҳалла бюджетига йўналтириш.

2026 йил сентябрь

6. Қуёш электр станцияларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун ушбу маҳаллаларда яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларини ўқитиш ва ишга олиш.

2026 йил давомида

6.

«Оғир» тоифадаги маҳаллалардаги аҳоли томорқаси ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини ошириш.

Танлаб олинган 903 та «оғир» тоифадаги маҳаллалар бўйича давлат ва маҳалла ўртасида ижтимоий шартномалар тузиш.

Бунда «маҳалла еттилиги» томонидан:

(а) аҳоли томорқаси ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш (экин экиш) ҳамда оиланинг даромадини ошириш;

(б) оилага тегишли уй-жойнинг санитария ҳолатини яхши сақлаш ва бошқа мажбуриятларни кўзда тутиш.

2026 йил март

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев)

7.

Шўрчи тумани тажрибаси асосида ҳудудларда бананчиликни ривожлантириш.

Шўрчи тумани тажрибаси асосида ҳудудларнинг шароитларидан келиб чиқиб, бананчиликни ривожлантиришга қаратилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил март

Давлат бюджети маблағлари ва «Асакабанк» АЖ кредит маблағлари

«Асакабанк» АЖ

(К. Тўлаганов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

8.

«Маҳалла еттилиги» фаолиятига оид ахборот базаларини ўзаро интеграция қилиш.

1. «Маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан фойдаланилаётган дастурий таъминот маҳсулотлари (платформалар) ҳамда улардаги маълумотлар таркибини хатловдан ўтказиш.

2026 йил март

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хатлов натижаларига кўра «маҳалла еттилиги» фаолияти учун зарур маълумотлар алмашинувини жорий этиш (интеграция қилиш) ва ягона шаклдаги маълумотлардан фойдаланиш.

2026 йил май

II. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш

9.

Ҳар бир маҳаллада кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги йўналишларида ўртача 10 тадан жами 90 мингта микролойиҳаларни амалга ошириш.

1. 2026 йилда маҳаллаларда амалга ошириладиган микролойиҳаларнинг ойма-ой режа кўрсаткичларини тасдиқлаш.

2026 йил февраль

Тижорат банклари кредитлари ва лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Бизнес қилиш ташаббусини билдирган фуқаролар билан манзилли ишлаш орқали микролойиҳалар учун кредитлар портфелини шакллантириш.

2026 йил март

3. Микролойиҳаларни амалга ошириш учун зарур кредит маблағини молиялаштириш.

2026 йил давомида

10.

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш доирасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш.

1. Ҳар бир маҳалладан тадбиркорлик қилиш истаги бўлган 3 нафардан ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатини шакллантириш.

2. Истиқболли лойиҳаларни саралаш, ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш учун кредит маблағларини ажратиш.

2026 йил давомида

Тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари

Тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

Миллий брендлар тармоғини ҳудудларда кенгайтириш доирасида аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш.

1. Миллий брендлар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил февраль

Тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари, Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

тижорат банклари,

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

(А. Махаматов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

2. Ҳудудларда миллий брендларнинг филиалларини ташкил этиш мақсадида бино-иншоотлар сотиб олиш, қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун кредит ажратиш.

3. Мазкур кредитлар доирасида «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан «Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси» ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг миқдоридан қатъи назар унинг 5 млрд сўм эквивалентигача бўлган қисмига тадбиркорнинг ҳудуд тоифаси ва барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредит фоиз харажатларининг бир қисмини қуйидаги тартибда компенсация қилиш:

(а) миллий валютада — Марказий банк асосий ставкасининг 2 бараваридан юқори бўлмаган ставкада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоизлик пунктдан юқори қисми, бироқ 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;

(б) хорижий валютада — ажратиладиган кредитларнинг 8 фоиздан юқори қисми, бироқ 4 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда.

4. Янги ташкил этилган миллий бренд корхоналари буюртмасига асосан ўқитиш харажатларини ваучер қийматидан ошмаган миқдорда қоплаб бериш.

2026 йил давомида

5. Миллий бренд яратган корхоналарга ҳудудлардаги аҳоли гавжум жойлардан, бозорлардан ҳамда йўл бўйларидан ўз тармоғини ташкил этиш учун ер участкаларини ажратиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил 1 апрель

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

12.

Маҳаллаларда ихтисослашувни чуқурлаштириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоизларни қоплаш тизимини жорий этиш.

«Маҳалла лойиҳаси» дастури доирасида маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг 5 миллиард сўмгача бўлган қисми бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан компенсация қилиш. Бунда:

(а) маҳсулот етиштириш учун айланма маблағни шакллантириш мақсадида Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ошмаган ставкада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоизлик пунктдан юқори қисми, бироқ 4 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;

(б) маҳсулотларни қайта ишлаш учун айланма маблағни шакллантириш, бино-иншоотларни харид қилиш, қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, асбоб-ускуналар, махсус техника ва уларнинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш мақсадида асосий ставканинг икки бараваридан ошмаган ставкада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоизлик пунктдан юқори қисми, бироқ 6 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтинги ва ҳудуд тоифасидан қатъи назар компенсация қилиб берилади.

Мазкур бандда назарда тутилган компенсация уч йил муддатга «2+1» тамойили асосида дастлабки икки йилга тақдим этилади, маҳсулот (хизмат)ларни реализация қилишдан тушган йиллик тушум аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда ошган тақдирда, учинчи йил давомида ҳар ойда тўлаб берилади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ бюджетдан ажратилган маблағлар

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

(А. Махаматов),

тижорат банклари

13.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг дастурлар доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича электрон савдо дўконларидан эркин сотиб олиш ёки сотиш имкониятларини кенгайтириш.

«Oilakredit.uz» платформасида бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотишни кенгайтириш мақсадида унга янги маркетплейсларни интеграция қилиш.

2026 йил апрель

-

Марказий банк

(Т. Ишметов)

14.

Ҳоким ёрдамчиларига нисбатан малака талабларини кучайтириш.

Ҳоким ёрдамчиси лавозимига янги қабул қилинадиган шахсларга иқтисодиёт ва банк-молия соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси (стажи)га эга бўлиш бўйича малака талабларини белгилашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил май

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

III. Мақсадли ижтимоий бандлик дастурлари

15.

«Барқарор келажак сари» дастури доирасида 300 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш.

1. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни инвентаризациядан ўтказиб, ягона дастурга бирлаштириш ва ойма-ой мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.

2026 йил февраль

Тижорат банклари кредитлари

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

тижорат банклари

2. Тижорат банклари томонидан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиб, уларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш.

2026 йил давомида

16.

«Меҳнатсевар аёл» дастури доирасида 100 минг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш.

1. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича «Меҳнатсевар аёл» дастурини ҳудудлар кесимида ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ваучер тизими асосида ўқиш истагини билдирган хотин-қизларнинг ўқиш харажатларини молиялаштириш.

2026 йил давомида

17.

«Тенг имкон — инклюзив бандлик» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ногиронлиги бўлган шахсларни масофадан ишлаш имкониятини берувчи касбларга, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда уй шароитида ишлаш имконини берувчи касбларга ўқитиш.

2026 йил давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(У. Шарифходжаев),

Касбий таълим агентлиги

(А. Хусанов)

2. Уларнинг бандлигини таъминлаш ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун ссуда ва грантлар орқали зарур қурилма ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2026 йил давомида

3. Ногиронлиги бўлган шахслар учун захираланган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни махсус электрон платформага киритиш.

2026 йил март

18.

Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлиб, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларнинг хонадонини энергия тежамкор қилиб таъмирлаш.

1. Тажриба тариқасида Навоий вилоятида яшовчи Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлиб, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларни (кейинги ўринларда — эҳтиёжманд оила) аниқлаш ва уларнинг хонадонини энергия тежамкор қилиб таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2026 йил март

«Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

(З. Бадриддинов),

Навоий вилоят ҳокимлиги

(Н. Турсунов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев)

2. Навоий вилоятида ўтказилган тажриба натижаларидан келиб чиққан ҳолда республиканинг бошқа ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, уларнинг хонадонларини энергия тежамкор қилиб таъмирлаш ҳамда ушбу тадбирларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига етказиш.

2026 йил апрель

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига етказилган тартибга асосан эҳтиёжманд оилалар хонадонини энергия тежамкор қилиб таъмирлаш тадбирлари учун 200 млрд сўмгача маблағларни тенг улушларда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармаларидан туман (шаҳар) «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ўтказиш.

2026 йил апрель-май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллавев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Ж. Абруев)

4. Навоий тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларини энергия тежамкор қилиб таъмирлаш.

2026 йил якунига қадар

Туман (шаҳар) «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

19.

Туризм хизматларини ривожлантириш орқали 560 та Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш.

Туризм салоҳияти юқори бўлган 43 та маҳаллаларда туризм хизматларини ривожлантириш, шу жумладан, 17 та маҳаллага «туризм маҳалласи» («туризм қишлоғи») мақомини бериш.

2026 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ташаббускорлар маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

тижорат банклари

20.

Иш берувчилар ҳамда иш қидираётган ва ишсиз шахсларнинг вақтинча бандлигини таъминлаш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари фаолиятини такомиллаштириш.

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини жалб этиш мумкин бўлган, алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган, ҳақ тўланадиган вақтинчалик меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда харажатларни қоплаб бериш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.

2026 йил июнь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа манбалар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

IV. Деҳқон хўжалиги, томорқа ва кооперация асосида даромад

21.

Ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш.

1. Аҳолига дала томорқа сифатида ажратиб берилган ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уни расмийлаштириш.

2. Аҳолига деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан самарасиз фойдаланган ёки қаровсиз қолган ижара ер майдонларини «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида соддалаштирилган тартибда захирага қайтариб олиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2026 йил май

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Кадастр агентлиги

(Т. Абдуллаев),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

22.

«Бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида маҳсулот етиштиришни 145 минг гектарга етказиш.

1. Экин майдонлари рўйхатини шакллантириб, ушбу майдонларга талаб этиладиган уруғ ва кўчатларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2026 йил февраль

Тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва ҳокимликлари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

тижорат банклари

2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, молиявий кўмакларни тақдим этган ҳолда экин экилишини таъминлаш.

2026 йил апрель

3. Етиштирилган маҳсулотларни сотишда агрегаторлар ҳамда етакчи тадбиркорлар томонидан кўмак кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.

2026 йил ноябрь

4. Тижорат банклари томонидан ўзларига бириктирилган ҳар бир ҳудудда 3 минг гектардан жами 39 минг гектар ер майдонида юқори даромадли экспортбоп маҳсулот етиштирилишини таъминлаш.

2026 йил давомида

23.

Маҳаллаларда лойиҳавий ёндашув асосида «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойилига мувофиқ юқори даромадли маҳсулот етиштириш.

Лойиҳавий ёндашув асосида «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойилига мувофиқ юқори даромадли маҳсулот етиштирувчи маҳаллалар сонини 2 500 тага етказиш. Бунда:

(а) 2 500 та маҳаллада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда аҳоли кўникмаларини ошириш учун уста деҳқонларни ёллаш;

(б) 150 та маҳалланинг ихтисослашуви асосида намунали томорқалар ташкил этиш;

(в) 160 та маҳалладаги аҳоли хонадонида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳалар учун грант ажратиш;

(г) 100 та маҳаллада Ижтимоий реестрга киритилган 1,3 мингтагача оилаларга ток сўрисини ўрнатиш чораларини кўриш.

2026 йил ноябрь

Тижорат банклари кредитлари, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ташаббускорлар маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

24.

Мева-сабзавотчилик йўналишида маҳаллаларни чуқур ихтисослаштириб, уларда яшовчи аҳоли даромадини ошириш.

1. Сув ва электр таъминоти яхшиланган ва мева-сабзавотга ихтисослаштириладиган 1 мингта маҳалланинг рўйхатини шакллантириш.

2026 йил февраль

Тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

тижорат банклари

2. «Агростар»лар томонидан ушбу маҳаллаларни мева-сабзавотчилик йўналишида янги босқичга олиб чиқиш.

Бунда тижорат банклари ҳамда «Агростар»лар томонидан ушбу маҳаллаларга тажрибали агрономларни жалб қилиш, сифатли уруғ ва кўчатларни етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни сотишда кўмаклашиш.

2026 йил давомида

25.

Тижорат банклари бириктирилган ҳудудларда амалга оширилган намунали лойиҳалар негизида ҳар бир туманда ўртача 5 тадан маҳсулотни қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш лойиҳаларини ташкил қилиш.

1. Намунавий лойиҳалар негизида ташкил этиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш лойиҳалари рўйхатини шакллантириш.

2026 йил февраль

Тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

Тижорат банклари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.

2026 йил март

3. Лойиҳаларни амалга ошириш учун ташаббускорларга кўмаклашиш ва кредит маблағларини ажратиш.

2026 йил давомида

26.

Замонавий технологиялар асосида Инновацион асаларичилик кооперативини ташкил этиш.

1. Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Бўстонлиқ тумани «Думалоқ» маҳалласи ҳудудидан Инновацион асаларичилик кооперативи ташкил этиш учун зарур бино ва ер майдонини ажратиш.

2026 йил апрель

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси, банк кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари

Тошкент вилояти

(З. Мирзаев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида Инновацион асаларичилик кооперативини ташкил этиш.

Бунда ҳудуддаги асаларичиларни кооперативга бирлаштириш ва замонавий ўқув дастурлари асосида тажрибасини ошириш.

2026 йил июль

3. Тижорат банклари томонидан мазкур тажриба асосида ҳар бир вилоятда камида биттадан лойиҳани амалга ошириш.

2026-2027 йилларда

27.

Ҳар бир маҳаллада 10 тадан хонадонда йилига 60 — 70 млн сўм кафолатли даромад келтирадиган лойиҳалар пакетини тақдим этиш.

1. Даромади ошириладиган 90 мингта хонадоннинг манзилли рўйхатини шакллантириш;

2026 йил март

Тижорат банклари кредитлари

Тижорат банклари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

2. Рўйхат асосида хонадоннинг имконияти ва маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб уларга лойиҳа пакетларини тақдим этиш.

2026 йил давомида

28.

Ўрмон фонди ерларида ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш.

1. 2,6 минг гектар ўрмон фонди ерларини ўрмонлар, кўчатхоналар ва доривор ўсимликлар етиштириш учун ажратиш.

2026 йил экиш мавсумида

Ижрочилар маблағлари

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

(Э. Мухитдинов)

2. 2,2 минг нафар Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга ўрмон фонди ерларида даромад олишига кўмаклашиш.

2026 йил давомида

29.

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар томонидан етиштирилган маҳсулотлар сотилишини рағбатлантириш.

1. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун деҳқон бозорлари ва супермаркетлардан 10 минг метр кв махсус ва савдо нуқталари рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхатга киритилган махсус ва савдо нуқталарида савдо қилиш учун зарур шароитлар яратиш.

3. Ташкил этилган махсус ва савдо нуқталарини, биринчи навбатда, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларига бериш.

2026 йил апрель

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

30.

Аҳолининг томорқаларидан юқори даромад олиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ҳудудларда Термиз тумани мисолида «Томорқа мактаби»ни ташкил қилиш.

1. Ҳар бир вилоятда «Томорқа мактаби»ни ташкил этиш истаги бўлган лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш.

2026 йил март

Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

тижорат банклари

2. Ҳокимликлар захира ерларидан «Томорқа мактаби»ни ташкил этиш учун ер майдони ажратиш.

2026 йил май

3. «Агростарлар» томонидан мактаб тингловчиларига томорқасида даромадли экин экиши учун уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотни сотиб олишни йўлга қўйиш.

2026 йил давомида

 301.

 Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида Хитой табобати асосида тиббиёт клиникаси ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш.

 Хитой давлатининг «Хебеи Шунгвеи» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳудудида қиймати 20 млн долларлик Хитой табобати асосида тиббиёт клиникаси ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишни келгусида тасдиқланадиган соғлиқни сақлаш тизимининг мастер режаси талаблари асосида қайта кўриб чиқиш.

2028 йил якунига қадар 

 -

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

V. Иш берувчилар билан ишлашни такомиллаштириш

31.

«Бандлик органлари — иш берувчи ҳамкори» дастурини такомиллаштириш ҳамда иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш.

1. Бандлик органлари томонидан корхоналарда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ва иш қидирувчиларнинг резюмелари «osonish.uz» электрон платформасига жойлаштирилишига кўмаклашиш.

2. Иш берувчиларга сунъий интеллект ёрдамида номзодларни аниқлаш ва тавсия этиш механизмини жорий этиш.

2026 йил давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

32.

Хусусий сектордаги иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Намунали иш берувчи» республика танловини ўтказиш.

Танловни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда:

танлов натижаларини мавжуд ахборот тизимларида иш берувчилар тўғрисида шаклланган маълумотлар асосида 2026 йилдан бошлаб ҳар йил якуни билан кейинги йилнинг 1 мартига қадар аниқлаш;

танлов ғолибини базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш.

2026 йил декабрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахобов)

VI. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларини қўллаб-қувватлаш

33.

Ҳудудларда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари учун ўқув курсларини ташкил этиш.

1. 36 минг нафар Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларини бепул курсларда (IT, хорижий тил, электрон тижорат, маркетинг ва SMM) ўқитиш.

2026 йил март-апрель

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

2. Масофавий ўқишни муваффақиятли тамомлаган 5 минг нафар Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларини профессионал IT касблар бўйича 6 ойлик интенсив курсларда ўқитиб бандлигини таъминлаш.

2026 йил декабрь

3. Фарзанди интенсив курсларга қабул қилинган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни 1 йил давомида юқори тезликдаги бепул интернет алоқаси билан таъминлаш.

2026-2027 йилларда

34.

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига уларнинг қизиқиши асосида қўшимча таълим бериш.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 90 минг нафар фарзандларини мактабларда қўшимча тўгаракларга жалб этилишини таъминлаш.

2026 йил давомида

Давлат бюджети маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

35.

Ижтимоий реестрга киритилган аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни кенгайтириш, соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш.

1. Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш.

2. Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ҳажмлари доирасида Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларини бепул ташхислаш ва даволашни ташкил қилиш.

3. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 100 минг нафар фарзандларини спорт тўгаракларига жалб қилиш.

2026 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев)

36.

Маҳаллаларда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар, маданий ва маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Маҳаллаларда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари иштирокида 21 та мавзуда давра суҳбатлари, учрашувлар, маданий ва маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича дастурларни тасдиқлаш.

2026 йил февраль

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(О. Хасанов),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев)

2. Маҳаллаларда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар, маданий ва маърифий тадбирлар ўтказиб бориш.

2026 йил давомида

3. «Фаол маҳалла — фаровон ҳаёт» шиори остида кўрсатувлар тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

37.

Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари бўлган ёшларни амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларга жалб қилиш.

«Inno X» бизнес инкубатор ва акселератор дастурларида 260 нафар Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган ёшларни инновацион тадбиркорликка ўқитиш ва уларнинг лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш.

2026 йил май — ноябрь

Ташаббускорлар ва грант маблағлари

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

VII. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда сертификатларга эга мутахассисларни тайёрлаш

38.

Ваучер асосида 100 минг аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш.

1. Бандлик бўлимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан касбга ўқиш истаги бўлган фуқароларни йўналтириш.

2. Ваучер асосида ўқитиш харажатларини қоплаб бериш.

3. Ўқув курслари битирувчиларининг бандлигига кўмаклашиш.

2026 йил давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

39.

«Оғир» туманлардаги техникумларда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни йўлга қўйиш.

37 та «оғир» туманлардаги техникумларда хорижий давлатлар тажрибаси асосида тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини йўлга қўйиш.

2026 йил март

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси

Касбий таълим агентлиги

(А. Хусанов)

40.

Сунъий интеллект ёрдамида фуқароларнинг қобилияти, уларнинг салоҳиятини аниқлаб берадиган Касбий диагностика тестларини жорий этиш.

1. Ишсиз ва иш қидираётган фуқароларни ўз қобилиятларига мос иш билан банд қилишда илғор тажрибага эга бўлган хорижий компанияларни жалб қилиш.

2026 йил апрель

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

3. Платформа орқали фуқароларнинг қобилияти, қизиқишларини аниқлаш ҳамда тест натижаларидан келиб чиққан ҳолда уларга иш таклиф этиш ёки касбга йўналтириш тизимини яратиш.

2026 йил ноябрь

41.

Ваучер тизимини янада такомиллаштириш.

1. Хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда ваучер тизимида қўлланиладиган ўқув дастурларни иш берувчиларнинг талаби асосида қайта ишлаб чиқиш ҳамда якуний имтиҳон талабларини босқичма-босқич жорий этиш.

2026 йил 1 сентябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

2. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзосига касб ва хорижий тилларга ўқиш учун ваучер расмий бандлиги ва даромад манбаи мавжудлигидан қатъи назар берилишини йўлга қўйиш.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб

VIII. Институционал ислоҳотлар ва лойиҳа бошқаруви

42.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги мавжуд ва ташкил қилинадиган лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари фаолияти самарадорлигини рағбатлантириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбар ва ходимларининг фаолиятини баҳолаш орқали самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) вазирлик ходимларига тенглаштирилган миқдорлар доирасида белгилаш.

2. Ҳар ойда самарадорлик кўрсаткичлари натижасига кўра Лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини тўғридан-тўғри молиялаштириш.

2026-2027 йилларда

Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жамғармаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

43.

Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантиришда «ақлли» технологиялар ва иқлим ўзгаришини инобатга олувчи намунавий лойиҳаларни амалга ошириш.

1. «Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш — 2-фаза» лойиҳаси доирасида ташкил этилиши кўзда тутилган қиймат занжирини яратиш ҳамда «яшил» технология ва ёндашувларни демонстрация қилиш бўйича лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;

2. Йўналишларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Тармоқ илмий-техник кенгаши (ТИТК) билан келишиш;

3. ТИТК билан келишилган йўналишлар доирасида вазирлик томонидан ҳудудларнинг ихтисослашуви, яратиладиган иш ўринларидан келиб чиқиб, янги лойиҳаларни ишга тушириш;

4. Лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкор сифатида тадбиркорлик субъектлари, вазирлик ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари иштирок этиши мумкин.

2026-2027 йилларда

Жаҳон банки, ташаббускорлар маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

44.

Норасмий иш ўринларини расмий секторга ўтказиш ишларини такомиллаштириш.

1. Норасмий иш ўринларини расмий секторга ўтказиш бўйича тегишли дастурларни тасдиқлаш.

Бунда ушбу қарорнинг 7-иловасида белгиланган кўрсаткичлардан келиб чиқиб масъул вазирлик ва идораларнинг ойма-ой режа кўрсаткичлари ҳамда амалга ошириладиган назорат ва профилактик тадбирлари назарда тутилади.

2026 йил февраль

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Масъул вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тасдиқланган дастур асосида ҳудудларда аниқ мақсадларга йўналтирилган ишларни ташкил этиш.

2026 йил давомида

3. Ўтказиладиган текширувларнинг шаффофлигини ошириш учун Давлат меҳнат инспекторларини боди-камералар билан таъминлаш чораларини кўриш;

2026 йил июнь

4. Дастур доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш.

2026 йил ҳар чорак якуни билан

45.

Маъмурий жавобгарлик чораларини либераллаштириш.

Норасмий бандлик бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир ой муддат ичида иш берувчи томонидан ходимлар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириб, ҳисобланган ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилганда маъмурий жавобгарликдан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил май

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

46.

Давлат меҳнат инспекторларининг мустақиллигини ошириш ва фаолиятини такомиллаштириш.

Меҳнат қонунчилиги ижросини таъминлашда меҳнат инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг штат бирликлари яхлитлигини таъминлаш ҳамда мустақиллигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2026 йил март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

(9-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш, даромадини ошириш ҳамда норасмий иш ўринларини қисқартириш бўйича ҳисоботларни юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш ва даромадини ошириш бўйича манзилли маълумотлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) «yangiish.mehnat.uz» электрон платформасида (кейинги ўринларда — Платформа) юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш ва даромадини оширишга масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг туман бўлимлари вакилларидан иборат штаб (кейинги ўринларда — штаб) ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Доимий иш ўринларига жойлаштирилган фуқаролар ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Доимий иш ўринларига жойлаштирилган фуқаролар ҳисобини юритишда қуйидаги фуқаролар инобатга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) юридик шахслардаги, шу жумладан, бюджет ташкилотларидаги бўш ва захираланган иш ўринларига ишга жойлашган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) янги ташкил этилган ёки фаолиятини кенгайтирган юридик шахслардаги янги яратилган иш ўринларига ишга жойлашган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ёлланма ишчилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги штаблар томонидан ҳар ойнинг 18-санасига қадар Платформага йўналишлар ва маҳаллалар кесимида доимий иш ўринларига жойлаштирилган фуқаролар тўғрисидаги манзилли маълумотлар киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик ҳар ойнинг 20-санасига қадар доимий иш ўринларига жойлаштирилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни Платформа орқали Солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Солиқ қўмитаси ҳар ойнинг 22-санасига қадар Платформа орқали доимий ишга жойлаштирилган фуқароларга амалда иш ҳақи ҳисобланганлигини текшириб, Вазирликка тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Даромадни ошириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар ва фуқаролар ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Даромади оширилган фуқаролар ҳисобини юритишда қуйидагилар инобатга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) юридик шахсларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд қилинган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) янги рўйхатдан ўтган ўзини ўзи банд қилган шахслар, шу жумладан, доимий иш ўрнига эга бўлиб, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) янги рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва уларнинг аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) «ваучер» тизими доирасида ҳамда корхона ва ташкилотлар буюртмаси асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан даромадни оширишга қаратилган субсидия, ссуда, грант ва бошқа турдаги молиявий ёрдам ажратилган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) тижорат банклари томонидан даромадни ошириш мақсадида кредит маблағлари ажратилган жисмоний шахслар ва юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган илгари фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида юритган жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) микромолия ташкилотлари томонидан даромадни ошириш мақсадида хизмат кўрсатилган фуқаролар (бундан истеъмол микромолия хизматлари мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида фаолият юритаётган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(к) уста-деҳқонлар томонидан маҳаллаларда аҳоли хонадонларини маълум бир фаолиятга ихтисослаштириш бўйича хизмат кўрсатилган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(л) деҳқон хўжалиги кооперативларига аъзо бўлган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(м) мева-сабзавотчилик, паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик, ишлаб чиқариш, касаначилик, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишларда етакчи («лидер») тадбиркор билан кооперация алоқалари ўрнатиладиган ҳамда «устоз-шогирд» тамойили асосида фаолият юритаётган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(н) «Агростар» компаниялари томонидан маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш доирасида хизматлар кўрсатилган (уруғ ва кўчат етказиб бериш, маҳаллага малакали мутахассисларни бириктириш ва бошқалар) фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(о) ижара асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун ҳамда такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратилган фуқаролар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур тартибнинг 7-банди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) «а» кичик бандига асосан юридик шахсларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд қилинган фуқаролар тўғрисидаги манзилли маълумотлар туман (шаҳар) штаблари томонидан юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «б», «в» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган фуқаролар ҳисоби Солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ органлари томонидан юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) «г» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган фуқаролар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) «ж» ва «з» кичик бандларига асосан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ва кўрсатилган микромолия хизматлари ҳисоби Марказий банк ва унинг ҳудудий бош бошқармалари томонидан юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) «к», «л», «м», «н» ва «о» кичик бандлари бўйича даромади оширилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар «маҳалла еттилиги» коллегиал қарори билан тасдиқланади. Бунда коллегиал қарорга даромадни оширишга қаратилган хизматлар кўрсатилган фуқаролар манзилли рўйхати илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур тартибнинг 8-бандига асосан шакллантирилган манзилли маълумотлар масъул ташкилотлар томонидан туман (шаҳар) штабларига ҳар ойнинг 15-санасига қадар тақдим этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Туман (шаҳар) штаблари маҳаллалар кесимида манзилли маълумотларни ҳар ойнинг 18-санасига қадар Платформага киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Норасмий меҳнат фаолияти легаллаштирилган фуқаролар ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иш ўринларини «соя»дан чиқаришда қуйидагилар инобатга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) юридик шахсларда норасмий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни расмийлаштириш (легаллаштириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) норасмий тадбиркорлик фаолиятини юритаётган фуқароларни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган фуқароларни якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказиш (бунда уларнинг ёлланма ишчилари ҳам инобатга олинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган фуқароларни ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) деҳқон хўжалигини юритиш учун ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида олган фуқароларни деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг 7-иловасига мувофиқ масъул этиб белгиланган вазирлик ва идоралар томонидан ушбу тартибнинг 11-бандига асосан шакллантирилган манзилли маълумотлар ҳар ойнинг 18-санасига қадар йўналишлар ва маҳаллалар кесимида легаллаштирилган фуқароларнинг номма-ном рўйхати Платформага киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлик ҳар ойнинг 20-санасига қадар маълумотларни Платформа орқали Солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Солиқ қўмитаси ҳар ойнинг 22-санасига қадар Платформа орқали қабул қилинган легаллаштирилган фуқароларнинг манзилли рўйхати асосида уларга ҳақиқатда иш ҳақи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланганлигини текшириб, Вазирликка тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлик Платформа орқали Солиқ қўмитасидан олинган маълумотлар асосида ҳар ойнинг 25-санасига қадар норасмий меҳнат фаолияти легаллаштирилган фуқаролар бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Норасмий фаолияти легаллаштирилган ва доимий иш ўринларига жойлаштирилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобот ойида такрорланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Даромадни оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар Платформага фақат бир маротаба киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Доимий иш ўринларига жойлаштирилган ҳамда норасмий фаолияти легаллаштирилган фуқароларга даромадни оширишга қаратилган хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда даромадни ошириш бўйича хизматлар кўрсатилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ва доимий иш ўринларига жойлаштирилган ҳамда норасмий фаолияти легаллаштирилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар такрорланишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлик Платформага киритилган ва Солиқ қўмитасининг электрон дастурида тасдиқланган (доимий иш ўринларига жойлаштирилган ва норасмий фаолияти легаллаштирилган фуқаролар) ҳамда туман (шаҳар) штаблари томонидан даромадни ошириш бўйича хизматлар кўрсатилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириб, ҳар ойнинг 25-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига
11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисидаги «33» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон қарорининг 3-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда мазкур фаолият йўналиши бўйича иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар (давлат фуқаролик хизматчилари бундан мустасно) бир вақтнинг ўзида рухсат берилган фаолият турлари билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги «Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5155-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «9» рақами «11» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Белгилансинки, Жамғарма томонидан:»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сув таъминоти оғир томорқа ва ижара ер майдонларини суғориш учун тик қудуқларни бурғилаш ва қуввати 10 кВт соатдан кам бўлмаган қуёш панелини ўрнатиш учун харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сув таъминоти оғир томорқа ва ижара ер майдонларини суғориш учун тик қудуқларни бурғилаш ва қуёш панелини ўрнатиш харажатларини қоплаш учун ҳар йили Давлат бюджетидан Жамғармага тегишли маблағ йўналтирилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-55-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 1-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда бошқа маркетплейслар орқали маҳсулотлар (хизматлар)ни харид қилиш бўйича шартнома тузилгандан ҳамда кредит ажратилгандан сўнг маҳсулот етказиб берилганлиги (хизмат кўрсатилганлиги) ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалла банкири томонидан мониторинг далолатномаси асосида тасдиқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«21. Қарз олувчи ажратилган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида савдолари оммалашиб бораётган электрон савдо платформаларининг «маркетплейс» тизимлари орқали сотиб олиши ёки сотиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу «маркетплейслар» орқали сотиб олинган ёки сотилган маҳсулотлар (хизматлар) учун тўловлар кредит маблағлари ҳисобидан олдиндан амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорининг 13-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) иккинчи — олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан — «Энг яхши ижтимоий лойиҳа»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси томонидан — «Энг яхши тадбиркор»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан — «Энг яхши талаба»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирлиги томонидан — «Энг яхши спортчи»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги томонидан — «Энг яхши китобхон»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисобласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-376-сон қарорининг 1-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) учинчи — бешинчи хатбошилар иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-401-сон қарорида 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-347-сон қарори 9-бандининг саккизинчи хатбошисидаги «2026 йил 1 июлга қадар» сўзлари «2026 йил якунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-12-сон қарори 16-бандининг учинчи хатбошисидаги «2025 йил» сўзлари «2027 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Uzagrostar xolding» компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 17 — 21-позициялар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

17.

Янгиқўрғон тумани

«Наманган-Агро Стар» МЧЖ

Чортоқ, Косонсой, Сўх

Қора олхўри

18.

Қизилтепа тумани

«Навоий-Агро Стар» МЧЖ

Навбаҳор, Муборак, Бойсун, Томди

Чорвачилик (қорамол, қўй, қоракўлчилик)

19.

Мирзаобод тумани

«Сирдарё-Агро Стар» МЧЖ

Боёвут, Қува, Шеробод, Китоб

Анорчилик

20.

Косон тумани

«Қашқадарё-Агро Стар» МЧЖ

Касби, Гулистон, Деҳқонобод

Сабзичилик ва каврак етиштириш

21.

Гурлан тумани

«Хоразм-Агро Стар» МЧЖ

Сирдарё, Қуйи Чирчиқ, Хонқа

Шоличилик

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги жорий этиладиган, шунингдек, композит шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 8-позиция чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 11-позициянинг «Масъул ижрочи» устунидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Миллий малака тизимини ривожлантириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 317-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 1-илованинг 6-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) «в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в) уста деҳқонларга муайян маҳаллада бир турдаги юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйганлиги учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида 10 та хонадон томорқасида ташкил этилганда — 2 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла хонадонларининг камида 30 фоизида жорий этилганда — 75 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) қуйидаги мазмундаги «в1» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в1) аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкалари бўйича самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун субсидиялар ажратиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) «г» кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«камида 30 та хонадон томорқасини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага берилган, ёнма-ён жойлашган ҳамда ҳар бирининг ер участкаси 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) «и» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бундан ташқари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга юқоридаги шартлар асосида Жамғарманинг ресурслари ҳисобидан кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банклари орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган кредит ажратиш механизми бўйича ҳам ажратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) «к» кичик бандда «ижара ер участкаларида» сўзларидан кейин «ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) «п» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси «ижара ер участкаларида» сўзларидан кейин «ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в) уста деҳқонларга муайян маҳаллада бир турдаги юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйганлиги учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида 10 та хонадон томорқасида ташкил этилганда — 2 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла хонадонларининг камида 30 фоизида жорий этилганда — 75 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги «в1» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в1) аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкаларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича субсидиялар ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир сотихга ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 160 минг сўмгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатга эга мевали дарахт кўчати нархининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир кўчат учун мева турига қараб 30 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган ҳар бир тиргак (устун)лар харажатларининг 50 фоизи, бироқ 70 минг сўмдан ошмаган миқдорда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г» кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«камида 30 та хонадон томорқасини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага берилган, ёнма-ён жойлашган ҳамда ҳар бирининг ер участкаси 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«и» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бундан ташқари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга юқоридаги шартлар асосида Жамғарманинг ресурслари ҳисобидан кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банклари орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган кредит ажратиш механизми бўйича ҳам ажратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«к» кичик банд «ижара ер участкаларида» сўзларидан кейин «ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) 3-параграфнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3-§. Муайян маҳалладаги аҳоли томорқаларида юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган уста деҳқонларга субсидия ажратиш тартиби»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) 20 — 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. Туман (шаҳар) меҳнат органи «маҳалла еттилиги» томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган уста деҳқонлар билан маҳалла хонадонлари томорқасини юқори даромадли маҳсулот етиштириш бўйича ихтисослаштириш лойиҳаларини ўрганиб чиқади ва буни йўлга қўядиган уста деҳқонлар тўғрисидаги ариза (таклиф)ларни тегишли «маҳалла еттилиги» билан келишган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ҳудудий меҳнат органига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳада ҳар бир хонадон томорқаси экин майдонининг 60 фоиздан юқори қисмида айнан ушбу юқори даромадли маҳсулот экилишини таъминлаш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳудудий меҳнат органи келиб тушган аризаларни 3 иш кунида жамлаган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформаси орқали Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси уч иш кунида таклифларни ўрганиб чиқиб, молиялаштириш манбалари ва уларни захиралаш юзасидан Жамғарма билан келишган ҳолда қабул қилинган ва рад этилган аризалар тўғрисида хабарни «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ҳудудий ва маҳаллий меҳнат органлари ҳамда «маҳалла еттилиги»га етказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида аризалар қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида уста-деҳқонни хабардор қилади ва аризаси қабул қилинган уста-деҳқон томонидан лойиҳалар ижроси бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ихтисослаштириш йўлга қўйилиб, юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш жараёни бошланганидан сўнг уста-деҳқон ҳоким ёрдамчисини хабардор қилади ва ҳоким ёрдамчиси бу ҳақда бир кун муддатда туман (шаҳар) меҳнат органига маълум қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) қуйидаги мазмундаги «241» банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«241. Туман (шаҳар) меҳнат органи «маҳалла еттилиги» билан тегишли маҳаллада амалга оширилган ишларни ўрганиб, натижаси бўйича баённома расмийлаштиради ҳамда маблағ ажратиш учун ҳудудий меҳнат органига «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали уста деҳқоннинг паспорт ва банк карта маълумотларини илова қилган ҳолда мазкур баённомани юборади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«28. Ушбу субсидия ҳар икки ҳолат бўйича тақдим қилинганда ҳам уларнинг миқдори ҳар бир маҳалла бўйича жами 75 миллион сўмдан ошмаслиги лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) қуйидаги мазмундаги 31-параграф билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«31-§. Аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкаларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун субсидия ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281. Томорқа ёки ижара ер эгалари (кейинги ўринларда — талабгор) мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган мевали дарахт кўчати харид қилиш, ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ҳамда ўрнатилган тиргак (устун)лар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун «Онлайн маҳалла» платформаси орқали лойиҳа учун зарур бўладиган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда ариза билан мазкур низомнинг иловаси билан тасдиқланган Субсидия ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) ишчи гуруҳи)га мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда талабгор бир йўла юқоридаги йўналишларнинг барчасидан фойдаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан мурожаатни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, ҳоким ёрдамчиси туман (шаҳар) ишчи гуруҳи хулосаси ва мавжуд эски боғнинг фото ҳисоботларини «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий меҳнат органига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда талабгорга рад жавоби юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
283. Ҳудудий меҳнат органи икки иш кунида туман (шаҳар) ишчи гуруҳи хулосаси ва мавжуд эски боғнинг фото ҳисоботлари билан бирга аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар мослигини кўриб чиқиб, Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига келишиш учун тавсия юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
284. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси уч иш кунида тавсияларни ўрганиб чиқиб, мақсадга мувофиқ деб топганда молиялаштириш манбалари юзасидан Жамғарма билан келишган ҳолда тавсия қабул қилинганлиги тўғрисида ҳудудий меҳнат органига хабар юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсия қабул қилинганда, Жамғарманинг харажатлар сметасида аризада кўрсатилган маблағлар беш ой учун захираланади ва талабгорнинг мазкур субсидияни олиш муддати ўтган тақдирда мурожаатга асосан юқоридаги жараён қайта амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда ҳудудий меҳнат органига рад жавоби юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
285. Ҳудудий меҳнат органи тавсия қабул қилинганидан сўнг уч иш кунида тегишли ҳоким ёрдамчиси орқали талабгорни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
286. Талабгор тегишли хабарни олгандан сўнг лойиҳани амалга ошириш ишларини якунига етказиб, бу ҳақда туман (шаҳар) ишчи гуруҳини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
287. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи талабгордан хабар келгандан сўнг беш иш кунида лойиҳа тўлиқ якунланганлиги ва унга сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиб, далолатнома расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномада ҳақиқатда ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилиб, мазкур маблағ дастлабки мурожаатда кўрсатилган маблағ миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288. Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида «Онлайн маҳалла» платформаси орқали фото ҳисоботлар, талабгорнинг банк пластик карта рақамларига оид маълумотни илова қилган ҳолда далолатномани ҳудудий меҳнат органига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
289. Ҳудудий меҳнат органи келиб тушган далолатномани икки иш кунида Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2810. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси келиб тушган далолатномани уч иш кунида кўриб чиқиб мақсадга мувофиқ деб топилганда, маблағ ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2811. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2812. Ҳудудий меҳнат органи субсидияни икки иш кунида талабгорнинг банк карта рақамига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2813. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига фақат бир марта берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2814. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этилган янги боғларни ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар 6 ой давомида мониторинг қилиб боради ва кўчатларнинг ҳолати юзасидан далолатнома расмийлаштириб, «Онлайн маҳалла» платформасига юклаб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг давомида белгиланган ишлар талаб даражасида бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган субсидияни Жамғарманинг ҳисобига қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2815. Талабнома бўйича талабгор маблағни 30 кун ичида қайтармаган тақдирда ушбу масала суд тартибида ҳал қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«36. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимлиги билан биргаликда камида 30 та хонадон томорқасини суғоришга мўлжалланган катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан ишга тушириш бўйича рўйхатни шакллантиради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимликлари билан биргаликда ижарага берилган ва унга ёнма-ён жойлашган, ҳар бирининг майдони 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш учун тик (вертикал) қудуқ бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан ишга тушириш бўйича рўйхатни шакллантиради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) 12-параграф номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12-§. Аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизингга бериш тартиби»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(x) 88-банд «ижара ер эгалари» сўзларидан кейин «ёки уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xi) 92-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда лизинг маблағларини қайтариш бўйича тўлов графиги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ томонидан лойиҳа тўлиқ ишга туширишга тайёр ҳолатга келтирилиб, белгиланган тартибда лизингга олувчига топширилган санадан бошлаб ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xii) 93-бандда «ижара ер эгаси» сўзларидан кейин «ёки уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xiii) қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия маблағларини ажратишга кўмаклашувчи туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими бошлиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туман ирригация бўлими бошлиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тегишли маҳалла раиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тегишли маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 82-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар ҳамда Бандлик жамғармаси томонидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг пулли хизматларидан тушадиган тушумларнинг вазир томонидан белгилаб бериладиган, бироқ 50 фоиздан ошмаган қисми».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон; 17.03.2026 й., 07/26/96/0249-сон; 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон; 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон; 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)