1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Вазифалар | Мақсадли кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | Жорий ҳолат | 2030 йил | 2040 йил |
Мамлакатда урбанизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш | Йилига уй-жойларни фойдаланишга топшириш ҳажми (кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жойлар) | млн.кв.м | 15,5 | 23,4 | 30,3 |
Йил давомида қуриладиган уй-жойлар сони (кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жойлар) | минг дона | 207 | 310 | 421 | |
14 та йирик агломерацияда қурилишнинг ўртача зичлиги | 1 кв. м/га | 946 | 1170 | 1885 | |
14 та йирик агломерацияда комплекс қурилиш дастурлари доирасида фойдаланишга топширилган уй-жойлар улуши | % | – | 30 | 50 | |
Намунали уй (5 минг метр квадрат, 12 қаватгача) учун инвестиция-қурилиш даврининг давомийлиги | йил | 2,8 | 1,9 | 1,9 | |
Йил давомида кўп квартирали уйлар қурилиши учун ажратиладиган ер участкалари ҳажми | минг га | 1,3 | 2,0 | 2,3 | |
Аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш | Бозор шароитида ипотека орқали уй-жой сотиб олиш имкониятига эга аҳоли улуши | % | 12 | 25 | 32 |
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони билан таъминланганлик даражаси | кв.м | 18,9 | 19,9 | 23,0 | |
Уй-жой фондида замонавий уй-жойлар улуши | % | 33 | 39 | 50 | |
Ичимлик суви билан таъминланиш даражаси | % | 77,1 | 82,6 | 89,7 | |
Банк молиялаштируви ва инвестицияларни жалб қилиш | Лойиҳани молиялаштириш портфели | млрд долл. | 7,5 | 12,2 | |
Ипотека қимматли қоғозлари портфели | млрд долл. | 0,4 | 4,0 | ||
Ипотека кредити портфели | млрд долл. | 5,3 | 16,2 | 56,7 | |
Хусусий инвесторларни ҳимоя қилишни таъминлаш | «Эскроу» ҳисобварақлари тизими орқали ҳимояланмаган улушдорларнинг маблағлари | млрд долл. | 4,0-4,5 |
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||
1. | Ҳудудларни режалаштириш, янгилаш ва ривожлантириш, қурилиш ҳамда ер муносабатлари соҳаларини ривожлантириш. | Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: а) кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкасини ижарага олиш ёки унга мулк ҳуқуқини амалга оширишда мулкдорнинг мутлақ ҳуқуқларини таъминлаш; б) қуриб битказилмаган ва қурилган уй-жой ҳамда саноат ҳудудларини қурилиш жараёнига жалб этиш тартибини инобатга олган ҳолда ҳудудларни комплекс қуриш; в) уй-жой мавзеларини реновация қилиш, самарасиз фойдаланилаётган саноат ҳудудларини янги мақсадларда фойдаланиш учун қайта ривожлантириш (редевелопмент); г) муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар билан таъминлашда экологик тоза маҳсулотлар ҳамда энергия тежовчи технологияларни қўллаш. | 2026 йил 1 декабрь | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. | Кўчмас мулкка оид инвестиция ва пай жамғармаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолият юритиши учун зарур қонунчилик базасини яратиш. | Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳамда бошқа тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил 1 декабрь | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
3. | Уй-жой соҳасида ижара муносабатларини тартибга солиш ва институционал ривожлантириш. | 1. Уй-жой ижараси бозорини ривожлантириш ва тартибга солишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: а) тижорат, ижтимоий, корпоратив ва талабалар сегментлари учун алоҳида шартлар асосида таклифларни ишлаб чиқиш; б) профессионал ижарага берувчилар фаолиятини рағбатлантирувчи солиқ имтиёзларини жорий этиш. 2. Уй-жой ижараси бозорида профессионал иштирокчилар фаолиятини тартибга солиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | 2027 йил 1 июль | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
4. | Шаҳар ҳудудларини комплекс қуриш дастурларини ишлаб чиқиш. | Комплекс қурилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: а) уй-жой қурилиши ва инфратузилма учун истиқболли «ер банки»ни шакллантириш; б) умумий фойдаланиш эҳтиёжлари учун ҳудудларни захирага олиш; в) комплекс қурилиш доирасида мулкдорлар ва бошқа ҳуқуқ эгаларини жалб қилиш. | 2026 йил 1 июль | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
5. | Уй-жой қурилиши соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш. | 1. Амалдаги маъмурий тартиб-таомилларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш ва хатловдан ўтказиш. | 2026 йил 1 апрель | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Хатлов натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 ноябрдаги 200-сон қарори ва бошқа тегишли қонунчилик ҳужжатларига маъмурий тартиб-таомилларни стандартлаштириш, тартибга солиш ва рақамлаштириш орқали лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини қисқартиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. | 2026 йил 1 июль | |||
6. | Уй-жой битимларининг шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: а) шартномалар учун минимал талабларни белгилаш; б) битимларни амалга ошириш жараёнини рақамлаштириш; в) ипотека билан боғлиқ битимларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш. | 2026 йил 1 июль | Адлия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
7. | Бухгалтерия ҳисоби, аудит, банк фаолияти ва капитал бозори стандартларини инобатга олган ҳолда муқобил молиявий воситаларни жорий этиш. | Маҳаллий ва хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда муқобил молиявий воситаларни жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил 1 декабрь | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
II. Ташкилий-амалий чора-тадбирлар | ||||
8. | Энг йирик агломерацияларда ривожланиш ҳудудларини аниқлаш, бош режаларни мувофиқлаштириш ва тегишли маълумотларни етарли ва шаффоф равишда эълон қилиш орқали шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишиш. 3. Белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил 1 декабрь | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
9. | Шаҳарсозлик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, уларнинг долзарблигини таҳлил қилиш ва амалдаги ҳужжатларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. | Умумий фойдаланиш мумкин бўлган электрон портални яратиш ва унга амалдаги шаҳарсозлик ҳужжатларини жойлаштириш. | 2026 йил 1 июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси |
10. | Аҳолига уй-жой қурилиши соҳасида берилаётган имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг самарадорлигини мониторинг ва таҳлил қилиш. | Таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | Доимий асосда | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк |
11. | Уй-жой ва инфратузилма қурилиши учун истиқболли ер фондини шакллантиришни назарда тутувчи шаҳар ҳудудларини комплекс қуриш дастурларини ишлаб чиқиш. | 14 та йирик агломерацияда комплекс қурилиш дастурларини ишлаб чиқиш. | 2027 йил 1 декабрь | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
12. | Замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда улуш киритиш асосидаги қурилишни тартибга солиш ҳамда «эскроу» ҳисобварақлари ва лойиҳавий молиялаштириш операцияларининг шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминловчи ягона электрон платформани яратиш. | 1. «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимидаги улуш киритиш асосидаги қурилиш платформаси оператори функцияларини Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасига ўтказиш. 2. Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда электрон платформани такомиллаштириш: а) уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли давомида ягона объект идентификаторидан фойдаланиш; б) улуш киритиш асосидаги қурилиш бўйича зарур таҳлилий маълумотларни бозорнинг барча профессионал иштирокчилари ва фуқаролар учун доимий равишда тақдим этиш. | 2026 йил 1 июль | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
13. | Уй-жой қурилишида муҳандислик инфратузилмасини таъминлаш ва уни эксплуатация қилишда давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш. | Таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил 1 июль | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
14. | «Яшил» ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш амалиётини ривожлантириш, уларни стандартлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш, давлат иштирокидаги лойиҳаларда жорий этиш ва тижорат лойиҳаларини рағбатлантирувчи механизмлардан фойдаланиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишиш. 3. Белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил 1 июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси |
15. | Уй-жойларни яшаш учун қулайлиги бўйича мезон ва талабларни жорий этиш, шу жумладан, шаҳарларни барқарор ривожлантиришнинг янги ёндашувларини амалга ошириш ва уларни ҳудудларни комплекс қуриш механизмларига интеграция қилиш. | Таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил 1 июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси |
16. | Якка тартибдаги уй-жой қурилишини тартибга солиш, ривожлантириш ва уни «Bankable housing project»га трансформация қилиш. | 1. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун намунали лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Намунали лойиҳалар асосида қурилаётган якка тартибдаги уй-жойлар учун рухсатномалар олиш жараёнларини соддалаштириш ва тезкор мувофиқлаштиришни таъминлаш. 3. Намунали лойиҳалар асосида қурилаётган якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитларидан фойдаланишни кенгайтириш. | 2027 йил 1 декабрь | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
4-ИЛОВА
Т/р | Ф.И.О | Масъуллар | |
1. | А.Ж. Раматов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси |
2. | Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси |
3. | Лавозими бўйича | — | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
4. | Д.Р. Ли | — | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори |
5. | А.А. Абдухакимов | — | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси |
6. | Ш.С. Хидоятов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири |
7. | И.Р. Махкамов | — | транспорт вазири |
8. | Ж.Т. Мирзамаҳмудов | — | энергетика вазири |
9. | Ш.Р. Хамраев | — | сув хўжалиги вазири |
10. | А.А. Худаяров | — | соғлиқни сақлаш вазири |
11. | Б.Б. Кудратходжаев | — | фавқулодда вазиятлар вазири |
12. | С.А. Садуллаев | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
13. | Ж.Ю. Турсунов | — | Автомобиль йўллари қўмитаси раиси |
14. | Лавозими бўйича | — | Кадастр агентлиги директори |
15. | Д.А. Вахабов | — | Савдо-саноат палатаси раиси |
16. | А.Х. Суванкулов | — | «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси в.б. |
17. | Лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
18. | Лавозими бўйича | — | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби |
5-ИЛОВА
« | |||
Жами | 44 133 | 40 972 | 3 161 |
»; |