27.01.2025 йилдаги ПФ-11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.01.2025 йилдаги ПФ-11-сон
Kuchga kirish sanasi
01.02.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда уй-жой қурилиши соҳасини уй-жойларни лойиҳалаштиришдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда комплекс тартибга солиш, уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Марказий банк ҳамда Адлия вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи «Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли» тамойилини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар ва нотурар жой объектларини (кейинги ўринларда — объект) улуш киритиш асосида қуриш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — улушдор) ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд ер ресурсларидан самарали (интенсив) фойдаланган ҳолда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қурилиши соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойларни улуш киритиш ва ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойлар қурилишида энергия самарадор қурилиш материалларидан фойдаланишни оммалаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли» тамойили доирасида объектларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнида улушдорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар (кейинги ўринларда — қурувчи) томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси (кейинги ўринларда — улушли шартнома) бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) улушли шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб томонлар биргаликда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиши учун рухсатнома берилгунга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улушли шартнома бўйича улушдорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишга ва улушли шартномани гаров предмети сифатида қабул қилишга рухсат берилади ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улушли шартномага асосланган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар улушдорнинг мероси таркибига киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида (кейинги ўринларда — тижорат банки) қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган «эскроу» ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан «эскроу» ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) объектни қуриш ишларини молиялаштириш қурувчининг ўз маблағлари, тижорат банклари томонидан лойиҳавий молиялаштириш орқали ажратиладиган кредит маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) тижорат банклари томонидан қурувчиларга лойиҳавий молиялаштириш орқали ажратиладиган кредитларнинг йиллик фоиз ставкаси «эскроу» ҳисобварағида жамланган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда «эскроу» ҳисобварағида маблағлар кўпайиши натижасида кредит фоиз ставкасини пасайтириб бориш тизими йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) улушли шартномага асосан қурилган ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома берилгандан сўнг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«эскроу» ҳисобварағида депонентланган маблағлар тижорат банки томонидан қурувчининг қурилиш учун ажратилган кредитини сўндириш учун йўналтирилади ва қолган қисми қурувчига ўтказиб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурувчи ва улушдор томонидан улушли қурилиш объектини улушдорга топшириш тўғрисидаги далолатнома имзоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) объектнинг қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида тугалланмаган ва ундан фойдаланиш учун рухсатнома олинмаган тақдирда ҳар бир кечиккан кун учун алоҳида қатъий белгиланган жарималар жорий қилинади ва шартнома юзасидан муддатлар фақат улушдорнинг розилигини олган ҳолда қўшимча шартнома тузиш орқали узайтирилади. Бунда объект лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган муддатдан олти ой ўтгандан кейин фойдаланишга топширилган тақдирда, улушдор «эскроу» ҳисобварағидаги депонентланган маблағларни улушли шартномани бир томонлама бекор қилиш орқали қайтариб олиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган объект қурилишига улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш учун турар ва нотурар жойни натурада олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозларни таклиф қилиш ва сотиш ҳамда мазкур Фармонда белгиланган тартиб талабларига жавоб бермайдиган бошқа шартномаларни тузиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 июлдан 2025 йил 31 декабрга қадар «эскроу» ҳисобварақлари орқали ҳамда ҳозирда амалда бўлган улушли иштирок этиш тартибида тўғридан-тўғри жалб қилиш механизми бўйича параллел равишда тарафларнинг танловига кўра амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 январдан бошлаб фақат «эскроу» ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказий банк Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда улушли қурилишни лойиҳавий молиялаштирадиган ва «эскроу» ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга оширадиган тижорат банкларининг рўйхати, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича мезонлар, «эскроу» ҳисобварағини юритиш ҳамда объектларни лойиҳавий молиялаштириш тартибини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда объектларни лойиҳавий молиялаштириш, улушли шартномаларни тузиш ҳамда «эскроу» ҳисобварағи юритиш бўйича операцияларни амалга ошириш юзасидан тижорат банкларининг масъул ходимлари хорижда амалиёт ўташини ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда уларнинг малакасини оширишни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Шаффоф қурилиш» ахборот тизими доирасида уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратиб, 2025 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ ишлашини таъминласин. Бунда белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилувчи қурувчи қурилиш ташкилоти ва объект ҳақидаги қуйидаги маълумотларни электрон платформага жойлаштириб боради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир қурилаётган объектнинг лойиҳа бўйича жойлашган аниқ манзили, қаватлари, кириш йўлаклари, хонадонлари ва нотурар жойлар сони ҳамда уларнинг майдони, туташ бўлган ҳудудлар, молиялаштирувчи тижорат банки, сотилган турар ва нотурар жойлар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона маъмурий қурилиш регламентларидаги ҳужжатлар, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси, қурилиш бошланадиган сана ва фойдаланишга топшириш муддати, қурилиш ҳолати ва қонунчиликда талаб этилиши тақиқланмаган бошқа маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) электрон платформага маълумотлари жойлаштирилмаган ва ушбу маълумотлар электрон платформадан кадастр органларига майдонлари кўрсатилган ҳолда бинонинг алоҳида реализация қилинадиган қисмлари тақдим этилмаган объектлар бўйича тузилган улушли шартномаларга нотариал ҳаракатлар амалга оширилмайди ҳамда бундай шартномалар давлат рўйхатидан ўтказилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маълумотларни электрон платформага жойлаштирмаган қурувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги объект қурилишини рўйхатдан ўтказишда лойиҳа бўйича маълумотларни электрон платформага жойлаштиради ҳамда кадастр органлари, тижорат банклари ва нотариусларга мазкур маълумотларни текшириш имкониятини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) харидорларга қурувчининг объектда қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан рухсатномаси мавжудлигини, унинг рейтингини, олдинги лойиҳаларини, улушли қурилишдаги шартномавий интизомини, ўз вақтида фойдаланишга топшириш муддатларини электрон платформа орқали текшириш имконияти яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) улуш киритиш асосидаги қурилишларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ва рухсат берувчи ҳужжатлари расмийлаштирилган лойиҳалари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлардаги хоналарнинг режалаштирилишига ўзгартириш киритиш, электрон платформада рўйхатга олингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйлар фойдаланишга топширилгунга қадар объектларнинг лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ва уни шаҳарсозлик экспертизасига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишлари якунланмаган объектлар жойлашган ер участкаларини бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар улушли шартнома бўйича талаб қилиш ва гаров ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишни назарда тутган ҳолда улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиқ органларига электрон кўринишда тақдим этиб бориш тизимини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Объектларни улуш киритиш асосида қуриш, «эскроу» ҳисобварақларини юритиш ҳамда лойиҳавий қурилиш тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни улуш киритиш асосида қуриш, «эскроу» ҳисобварақларини жорий этиш ҳамда уй-жойларнинг лойиҳавий қурилиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, уларни амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни улуш киритиш асосида қуриш ва лойиҳавий қурилиш тизими бажарилишини таҳлил ва мониторинг қилиш, натижалари бўйича муаммоли масалаларни ечишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда татбиқ этиладиган лойиҳавий қурилишга биноан «эскроу» ҳисобварақларини юритиш ҳамда қурувчиларни тижорат банклари орқали кредитлаш механизмларининг ягона амалиёти қўлланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улуш киритиш асосида қуриш ва лойиҳавий қурилишга мувофиқ айрим ҳудудларда уй-жойлар қурилишининг белгиланган муддатларда амалга оширилмаслиги сабабларини ўрганиш ва юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг уй-жойларни улуш киритиш асосида қуриш ва лойиҳавий қурилишни амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида «Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли» тамойилини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва унинг жорий этилишини таъминлаш учун юридик шахс ташкил этмасдан, мутахассис ва экспертларни шартнома асосида жалб этиш ҳисобига лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қурилиши соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси фаолиятининг асосий йўналишлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офисининг штат бирликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг амалдаги штатлари доирасида шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа тегишли идораларга тақдим этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қурилиши билан боғлиқ масалаларда ишлаб чиқилаётган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Лойиҳа офиси билан келишилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси 2025 йил 1 апрелга қадар «Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли» тамойилини тўлиқ ишга тушириш, шу жумладан, уй-жой қурилиши соҳасини комплекс ислоҳ қилиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган сабабларни бартараф этиш ҳамда лойиҳавий молиялаштиришни жорий этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Лойиҳа офисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси фаолиятига бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тегишли вазирлик ва идораларнинг, улар тизимидаги ташкилотларнинг, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ташкилотлар, туманлар (шаҳарлар) ёки ҳудудлар мисолида ишлаб чиқилган лойиҳаларни тажриба синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларидан зарур статистика, таҳлилий ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ва хорижий мутахассислар, экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилиш ва ишга қабул қилиш, уларнинг меҳнатига миллий ёки хорижий валютада, шу жумладан, маблағларни уларнинг хорижий ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан ҳақ тўлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда Лойиҳа офиси тўғрисидаги низомни, шунингдек, унинг тузилмасини, штат бирликлари сонини, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини ва ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 2025 йил 1 мартга қадар объект қурилишида қурувчилар томонидан мажбуриятларни бажармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича мавжуд суғурта маҳсулотлари самарадорлигини ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги ПҚ-4732-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомга мувофиқ, Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритмаган ҳолда реклама қилинаётган объектларни аниқлаб, улар бўйича маълумотларни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур объектлар бўйича қурувчига белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминлаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари «эскроу» тизими ишга тушишига қадар ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва улар бўйича чора кўриш ҳамда улушдорлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш юзасидан ишларни кучайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш ҳамда ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 27 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-11-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПФ-11-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни улуш киритиш асосида қуриш, «эскроу» ҳисобварақларини юритиш ҳамда лойиҳавий қурилиш тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раиси

2.

Т.А. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

4.

С.А. Садуллаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

5.

А.Н. Каримов

адлия вазири ўринбосари

6.

Ф.Ж. Пулатов

Кадастр агентлиги директори

7.

М.М. Мирзаев

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

8.

М.Б. Жуманиязов

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири

9.

К.К. Ханнаров

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси

10.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

11.

Ф.А. Инамов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти директори, Республика комиссияси масъул котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПФ-11-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой қурилиши соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

«Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда, шу жумладан уй-жой қурилишида улушли иштирок этиш доирасида фуқароларнинг мулкдаги инвестиция ҳуқуқлари бузилганлиги учун қурувчиларнинг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутиш.

1. «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

(Б. Рахматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев)

2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

2.

Қурувчи ва улушдорларнинг мажбуриятлари ҳамда «эскроу» ҳисобварағини очиш тўғрисида шартнома тузиш билан боғлиқ масалалар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

(Б. Рахматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев)

2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

3.

Қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилаш.

1. Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

(Б. Рахматов)

2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

4.

Қурилиш жараёнида улушдорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда ташкил этиладиган электрон платформага маълумотлар жойлаштиришда қурилиш ва девелоперларнинг масъулиятини ошириш. Бунда маълумотлар жойлаштиришдаги қоидабузарликлар учун жавобгарликни белгилаш.

1. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

(Б. Рахматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

5.

Улуш киритиш асосидаги қурилиш бўйича қурувчиларнинг тўловга қобилиятсизлигининг ўзига хос хусусиятларига оид нормаларни такомиллаштириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Давактив агентлиги

(А. Ортиков),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий суд

(Б. Исламов),

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

(Б. Рахматов)

2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

6.

Улуш киритиш асосида қуриш жараёнларида маблағларни жалб қилиш ва улушдорларда мулк ҳуқуқи вужудга келиши билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш.

1. Қурилаётган кўп квартирадаги хонадонларни улушдорларга ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев),

Марказий банк

(А. Камалов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

7.

Уй-жой қурилишида улушли иштирок доирасида фуқароларнинг мулкдаги инвестиция ҳуқуқларини бузганлик учун қурувчиларнинг жавобгарлигини кучайтириш.

1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига уй-жой қуришда улушли иштирок доирасида фуқароларнинг мулкдаги инвестиция ҳуқуқларини бузганлик учун қурувчиларнинг жавобгарлигини белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев)

2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

8.

Уй-жой қурилиши бўйича электрон платформа тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилувчи қурувчи томонидан қурилиш ташкилоти ҳақидаги маълумотларни электрон платформага жойлаштириб бориш тартибини белгилаш.

Бунда Уй-жой қурилиши бўйича электрон платформада:

улуш киритиш асосида фаолият юритиш ҳуқуқига эга қурувчиларнинг рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда қурувчи ва тижорат банклари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилиб борилади;

ҳар бир кўп квартирали уй, алоҳида реализация қилинадиган қисмларини кўрсатган ҳолда ва унга туташ ер участкаси чегарасининг топографик режаси рақамли тарзда шакллантирилади.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Марказий банк

(А. Камалов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда келишиш.

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

9.

Қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича талаб қилиш ва гаров ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишни назарда тутган ҳолда улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда солиқ органларига электрон шаклда тақдим этиб бориш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, электрон ахборот тизимлари орқали маълумотлар алмашувини йўлга қўйиш.

2025 йил апрель

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

10.

Объект қурилишида қурувчилар томонидан мажбуриятларни бажармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича мавжуд суғурта маҳсулотлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф тайёрлаш.

Таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил март

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Д. Ли),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Марказий банк

(А. Камалов)

11.

Лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш мақсадида инвестиция-қурилиш цикли доирасида маъмурий тартиб-таомилларни тартибга солишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар.

1. Лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш мақсадида инвестиция-қурилиш цикли доирасида маъмурий тартиб-таомилларни тартибга солишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

12.

Маблағларни жалб қилиш учун ипотека кредитига асосланган янги молиявий воситаларни жорий этиш, шу жумладан, ипотека гарови билан таъминланган қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлишини (секюритизация) таъминлаш.

1. «Капитал бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Д. Ли),

Марказий банк

(А. Камалов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев),

«Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ

(М. Фарманов)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил июль

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июль

13.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш бўйича давлат муассасаси шаклидаги «Ўз уйим» компаниясини ташкил этиш.

1. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш.

2025 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(С. Садуллаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Марказий банк

(А. Камалов)

2. Ўрганиш натижаларига кўра республикада уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш бўйича давлат муассасаси шаклидаги «Ўз уйим» компаниясини ташкил этиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил март

14.

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш бўйича жорий этилаётган тартиб, амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва эришилиши кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Режага мувофиқ

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Джурабаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПФ-11-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси фаолиятининг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уй-жой қурилиши соҳасини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар ва истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, халқаро баҳолаш ташкилотлари ва консалтинг компаниялари томонидан тақдим этилган тавсияларни умумлаштириш ҳамда мақбул тавсияларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш бўйича таклифларни шакллантириш, ушбу йўналишда мақбул ташаббусларнинг амалда қўлланилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Етакчи экспертлар, консультантлар, жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва илғор хорижий тажриба асосида ушбу соҳада таклифлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Уй-жой қурилиши соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, давлат-хусусий шериклик асосида уй-жой қурилишини ривожлантириш, ижтимоий уй-жойлар қуришни ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хорижий экспертлар ва халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда уй-жой қурилиши соҳасини рақамлаштириш, шунингдек, хизматлар кўрсатиш жараёнларига замонавий ахборот тизимларини жорий этиш бўйича янги ташаббусларни ишлаб чиқиш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2025 й., 06/25/11/0097-сон)