11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон
Kuchga kirish sanasi
12.09.2023
2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлиги Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ ўтказилган президентлик сайлови яна бир бор жамиятимизнинг сиёсий етуклиги, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимиз тўлиқ қўллаб-қувватлаганидан далолат бермоқда.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Мақсад

2030 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари

I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШИ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

1.1. Таълим тизими ислоҳотлари

1.

Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш.

Болаларни мактабгача таълим ва тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларини 100 фоиз компьютер синфи билан таъминлаш орқали тарбияланувчиларда бошланғич компьютер саводхонлиги кўникмаларини шакллантириш.

100 фоиз мактабгача таълим ташкилотларини тоза ичимлик сув ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш.

2.

Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш.

Умумий ўрта таълим муассасаларини тоза ичимлик сув ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаш.

3.

Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш.

700 га яқин номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, педагоглар учун методик қўлланмалар ва мобиль иловалар яратиш.

Янги авлод дарсликлари асосида планшетлар учун 1 000 та мультимедиа дастурларини яратиш.

Таълим ташкилотларига ҳар йили 500 нафар «тил эгалари» бўлган хорижий мутахассисларни жалб этиш.

Барча умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарларга ўргатиш курсларини жорий этиш.

Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг таълим методикасини барча умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув жараёнларига жорий қилиш.

4.

Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

1 000 нафар тарбиячи ва ўқитувчиларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш.

500 минг нафар мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш.

Эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича кадрларни тўлиқ давлат гранти асосида тайёрлаш тизимини жорий қилиш.

5.

Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 1 000 тага етказиш.

Келгуси беш йилда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун 1 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили давлат-хусусий шериклик асосида камида 100 тадан умумий ўрта таълим муассасалари қурилиши бўйича шартномалар тузиш.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар улушини 3 баробарга ошириш.

Давлат-хусусий шериклик асосида ва халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан 2 миллиард долларлик умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш лойиҳаларини амалга ошириш.

6.

Профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш.

700 та профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва моддий-техника базасини такомиллаштириш.

14 та ҳудудий профессионал тайёргарлик марказларини ташкил этиш, малака тоифасига эга бўлган педагог кадрлар улушини 50 фоизга, масофавий ёки аралаш шаклларда ташкил этиладиган малака ошириш курслари улушини 30 фоизга етказиш.

Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашда давлат грантини ахборот технологиялари, қурилиш, транспорт ва логистика йўналишларида 100 фоизга етказиш.

7.

Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш.

Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш.

Умумий ўрта таълим ташкилотларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш.

30 та олий таълим муассасасининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

«Топ-500»га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма таълим дастури асосида «икки дипломли тизим»ни жорий этиш.

10 та олий таълим муассасасини дунёнинг энг нуфузли «Топ-1 000» олий таълим ташкилотлари рейтингига киритишга эришиш.

Олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш ва илмий салоҳиятни 70 фоизга етказиш.

8.

Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш.

5 та олий таълим муассасасини миллий тадқиқот олийгоҳларига айлантириш.

Қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ҳамда 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш.

Кутубхоналарни камида 1 миллион та замонавий адабиётлар билан тўлдириш ва кутубхона фондини тўлиқ рақамлаштириш.

9.

Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш.

Фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун 3 триллион сўм маблағ ажратиш.

Фундаментал тадқиқот йўналиши бўйича 8 та етакчи хорижий илмий мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Тил ва адабиёт, тарих, археология, маданият ва санъат йўналишларидаги илмий дастурлар учун 2 триллион сўм ажратиш.

10.

Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, «корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот» кластер тизимини жорий этиш.

Амалий тадқиқотларга Давлат бюджетидан 4 триллион сўм маблағ йўналтириш.

Иқтисодиёт тармоқларининг «драйвер» йўналишларида 850 турдаги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Амалий тадқиқотлар натижалари асосида 2,5 мингдан зиёд янги илмий ишланмалар яратиш.

Транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик, энергетика, биотехнология, геология ва металлни қайта ишлаш, машинасозлик ва электроника йўналишларида 8 та илмий ишлаб-чиқариш кластерини ташкил этиш.

11.

Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш.

40 ёшгача бўлган тадқиқотчиларнинг улушини камида 60 фоизга етказиш, илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақини ўртача 2 баробарга ошириш.

Илмий, амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш бўйича йиллик танловлар сонини 20 тага етказиш.

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура квоталари сонини 5 200 тага етказиш.

12.

Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.

Ўзбекистон Глобал Инновацион Индексда Топ-50 талик мамлакатлар рўйхатига киришини таъминлаш.

Ҳар бир миллион аҳолига тўғри келадиган тадқиқотчилар сонини 2 минг нафарга етказиш.

Ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштириш натижасида яратиладиган янги инновацион ишланмалар сонини 2 бараварга ошириш.

1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

13.

Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш.

Ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш.

Тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробарга ошириш.

Онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробар камайтириш.

Сил касаллиги билан касалланиш даражасини 100 минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш.

14.

Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш.

350 минг нафар диабет ва 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш.

Тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этишга эришиш.

Республикада гемодиализ ўрин жойлари билан беморларни тўлиқ қамраб олиш.

15.

Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш.

Болалар ўртасидаги ирсий касалликларни 2 баробарга қисқартириш.

Чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар қамровини камида 50 фоизга ошириш.

16.

Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш.

Ҳомиладорлик аниқланган вақтдан бошлаб туғуруқдан сўнг 42 кун ичида аёллар, гўдаклар ва беш ёшгача болалар орасидаги ўлимни 2 баробарга камайтириш.

Туғуруқ ўринлари сонини 35 фоизга ошириш.

6 — 23 ойлик болаларни микронутриент кукуни, 2 — 10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 3 — 15 ёшдаги болаларни йод препарати, 15 — 35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолий кислотаси билан бепул таъминлаш.

Болалар орасидаги юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни 20 фоизга қисқартириш.

17.

Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш.

30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида онкологик касалликларни профилактик кўрикларда, эрта босқичларида аниқлаб, 5 йиллик умр давомийлиги кўрсаткичларини 2 баробар ошириш, 1 йилгача ўлим кўрсаткичини 2 баробар камайтириш.

120 минг нафар онкологияси бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш.

18.

Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш.

Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказиш.

Катта ёшдаги (40 ёш ва ундан юқори) аҳоли орасида қандли диабет ва артериал гипертония касалликларининг эрта босқичида аниқлаш кўрсаткичини 2 баробарга ошириш.

30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан юрак-қон-томир, қандли диабет, сурункали респиратор касалликларидан ўлимни 30 фоизга камайтириш.

19.

Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш.

Ҳар йили 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини 100 фоиз тиббий профилактик кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш.

Катта ёшдаги (40 ёш ва ундан юқори) аҳоли орасида жисмоний фаол аҳоли улушини 2 баробар ошириш.

20.

Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

Меъёридан ортиқ туз истеъмол қиладиган аҳоли улушини 32 фоизга, етарлича жисмоний фаолликка эга бўлмаган аҳолини 22 фоизга, ортиқча вазнга ва семизликка эга катта ёшдаги аҳолини тегишинча 32 фоиз ва 23 фоизга қадар камайтириш.

5 ёшгача болалар орасида бўй ўсиши кечикиши мавжуд бўлганлар, вазн оғирлиги етишмаслиги мавжудлар ва ортиқча вазни мавжуд улушини ўртача 2 баробарга камайтириш.

Таълим ва тиббиёт муассасаларига таркибида трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни олиб кириш, тайёрлаш, сотилишини 100 фоиз чеклаш.

21.

Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш.

Тиббиёт муассасаларини рақамлаштиришни 100 фоизга етказиш.

1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар

22.

Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш.

Ижтимоий ҳимоя қилиш тизими билан муҳтожларнинг барчаси тўлиқ қамраб олинишига эришиш.

Ижтимоий хизматларни мажмуавий амалга ошириш учун республиканинг барча туман ва шаҳарларида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари фаолиятини ташкил қилиш.

23.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳитни яратиш.

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларнинг сифатли ва замонавий протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш даражасини 100 фоизга етказиш.

Ногиронлиги бўлган шахсларни муносиб иш билан таъминлаш орқали улар бандлигини 2 баробарга ошириш.

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларни реабилитация хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун мавжуд инфратузилма ҳолатини баҳолаш тизимини жорий қилиб, қулай ва мақбул муҳитни яратиш.

«Тўсиқсиз туризм» дастури доирасида ҳар бир вилоятдан йилига 1 000 нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатларини ташкил қилиш.

24.

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.

Жамиятда болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка тоқатсизлик маданиятини шакллантириш.

Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни парваришлаш бўйича муқобил ноинституционаллашган шаклларни жорий қилиш.

25.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш.

Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини 30 фоизга ошириш.

Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш.

«Аёллар дафтари» билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизмини яратиш, мазкур ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

26.

Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Ҳар йили 1 миллиондан ортиқ нуронийлар учун республика бўйлаб диққатга сазовор жойлар, хусусан тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатлар ташкил этиш.

Нуронийларни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар қамровини камида 30 фоизгача ошириш.

27.

Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш.

2026 йилга қадар камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга, 2030 йилга қадар эса кескин қисқартириш.

Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини ошириш.

Ижтимоий шериклик асосида 500 минг малакали мутахассис тайёрлаш.

28.

Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш.

Меҳнатга лаёқатли аҳолини, шу жумладан ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни барқарор ва самарали бандлигини таъминлаш орқали ишсизлик даражасини 7 фоизгача тушириш.

Ҳомиладорлик ва туғиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, иш берувчи юридик шахс тугатилганда ва тугатилаётган корхонанинг тўловлар учун маблағлари мавжуд бўлмаган ҳолларда ишдан бўшатиш нафақалари, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатидаги суғурта тўловларини кафолатланган ижтимоий суғурта тизими орқали амалга оширишни ташкил этиш.

29.

Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш.

2 миллион нафар фуқароларни касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш.

Касбга ўқитиш марказларининг 1,6 минг нафар ўқитувчиларини халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш.

Касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини 30 фоизга етказиш.

1.4. Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар

30.

Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш.

Ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда 1 тадан «Креатив парк»лар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига камида 40 минг нафар ёшларни жалб қилиш.

Мактаб битирувчилари камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаллашини таъминлаш.

31.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш.

Илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали камида 2 миллион нафар ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш.

Ҳар йили 500 нафар истеъдодли ёшларни хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш.

32.

Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш.

400 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга эришиш.

Ёшларнинг ишсизлик даражасини 14 фоиздан 11 фоизга камайтириш.

33.

Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш.

IT соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш.

Мактаб ўқувчиларини халқаро IT бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўргатиш.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасини кенгайтириш ва ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш.

34.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш.

Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш орқали ёшлар қамровини 8 миллиондан ошириш.

Спорт билан шуғулланишга жалб қилинган аҳоли улушини 36 фоизга етказиш.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши учун камида 5 мингта маҳаллада спорт майдончаларини барпо этиш.

35.

Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш.

Спорт-таълим муассасаларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини 1 миллион нафарга етказиш.

130 минг нафарга яқин ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишига имконият яратиш.

36.

Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

2030 йил Доҳада (Қатар) бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг умумий жамоа ҳисобида кучли ТОП-5 талик давлатлар қаторига киришига эришиш.

Разрядли ва унвонли спортчилар сонини 25 минг нафарга етказиш.

Спорт соҳасида олий маълумотли ходимлар улушини 85 фоизга етказиш.

Соҳани ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ва изланишлар сонини 140 тага етказиш.

37.

Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш.

Олимпия ва паралимпия ўйинларида кучли 15 та мамлакат қаторидан ўрин эгаллашга эришиш.

1.5. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотлар

38.

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш.

Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш.

Мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантириш учун таълим-тарбиянинг интерактив усулларини жорий қилиш.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш.

Илмий ва социологик тадқиқотлар билан жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг барча асосий масалаларини қамраб олишга эришиш.

39.

Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш.

Китобхон ёшлар сонини 5 миллион нафарга етказиш.

Ҳар йили 100 та энг яхши бадиий асар ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 50 та бадиий китоблар яратиш.

«Ўзбек адабиёти хазинасидан» кўп жилдлик, «Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари» 100 жилдлигини ўзбек тилида нашр қилиш.

40 миллионга яқин китоб фондини рақамлаштириш.

40.

Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш.

40 та театр биноларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.

6 та янги театр биноларини қуриш, давлат театрларига томошабинларнинг йиллик ташрифини 5 миллионга етказиш.

2 та янги қўғирчоқ театрларини ташкил этиш.

Замонавий театр ва цирк санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш.

41.

Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш.

Мақом, бахшичилик, рақс ва театр йўналишларида камида 10 та халқаро фестиваль ва анжуманлар ўтказиш.

Соҳада таълим беришга камида 20 нафар юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

42.

Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш.

Санъатшунослик институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти архивидаги 3 минг тадан ортиқ архив материалини замонавий форматга ўтказиш.

Камида 3 та ноёб номоддий маданий мерос намунасини ЮНЕСКОнинг халқаро рўйхатларига киритишга эришиш.

30 тадан ортиқ номоддий маданий мерос элементини чуқур илмий тадқиқ этиш.

158 та маданий мерос объектини асрашга доир ишларни бажариш.

Музейларга йиллик ташрифни 5 миллионга етказиш.

2,5 миллион музей ашёсини рақамлаштириш.

43.

Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш.

2024 — 2030 йилларда 432 та таъмирталаб маданият марказларида хусусий секторни жалб қилган ҳолда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

13 та болалар мусиқа ва санъат мактабларини жиҳозлаш, тўгараклар сонини 7 мингтага етказиш.

Ҳудудларнинг маданият ва истироҳат боғларида 64 та замонавий ёзги кинотеатрлар ва 24 та бук-кафелар фаолиятини йўлга қўйиш.

44.

Миллий кинематографияни ривожлантириш.

Дунёдаги энг оммабоп 10 та интернет платформасига миллий фильмларни жойлаштириш.

2024 — 2030 йилларда «Буюк тарих» номли ҳужжатли сериал ишлаб чиқариш ва уни жаҳоннинг машҳур 5 та телеканалида намойиш этиш.

Миллий қаҳрамонлар ҳақида 10 та мультипликацион фильм ва сериаллар ишлаб чиқариш.

II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

45.

2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш.

Ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш.

Макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни зарур даражадаги энергетика, сув ва инфратузилма ресурслари билан таъминлаш.

Пул-кредит, фискал ва ташқи савдо сиёсатларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда товар ва хизматлар бозорида рақобат муҳитини яхшилашга қаратилган таркибий ислоҳотларни давом эттириш орқали 2030 йилга бориб йиллик инфляцияни 5-6 фоиз даражасида таъминлаш.

Иқтисодиётда трансформация ва институционал ислоҳотларни изчил давом эттириш, мамлакатда қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш ҳамда мувозанатлашган пул-кредит сиёсатини амалга ошириш.

Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатини 50 фоиздан ошмаслиги учун ўрта муддатларга мўлжалланган давлат қарзини бошқариш стратегиясини амалга ошириш.

Асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажмининг йиллик ўртача 7 фоиз атрофида ўсишини таъминлаш.

46.

Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш.

Консолидациялашган бюджет тақчиллигини 2024 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиздан ва келгуси йилларда 3 фоиздан паст бўлган миқдорда бўлишини таъминлаш.

«Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш» амалиётига ўтиш.

«Яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш орқали солиқ базасини қўшимча кенгайтириш имкониятидан фойдаланиш.

Маркировкалаш ва рақамлаштириш тизими самарасини ошириш ва кенгайтириш орқали солиқ маъмурчилиги тизимининг самарадорлигини янада ошириш.

Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни даромадлилиги ва Давлат бюджетига юкини инобатга олиб, уларни таснифлаш ҳамда лойиҳа йўналишлари бўйича бошқариш тизимини жорий этиш.

47.

Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш.

Саноатда ишлаб чиқариладиган технологик маҳсулотлар улушини 25 фоиздан 32 фоизга етказиш.

Қайта ишлаш саноатида меҳнат унумдорлигини 2 баробар ошириш.

Юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқаришни 3,5 баробар, олтин — 1,5 баробар, кумуш — 3 баробар, уран — 3 баробар ошириш.

Кон захираларини баҳолашда илғор халқаро стандартларни кенг жорий қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида йирик кимё-полимер кластерларини ташкил этиш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш.

Автомобилсозлик соҳасида рақобат муҳитини яратиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 1 миллион донага етказиш.

Электротехника саноатида мисни қайта ишлаш ҳажмини 300 минг тоннага ошириш ва барча маиший техникани ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш.

Тадбиркорларга «тайёр бизнес» шаклида бино бериш механизмларини назарда тутувчи саноат ипотекаси тизимини жорий этиш.

Тоғ-кон металлургия, кимё, электротехника, тўқимачилик каби соҳаларда илғор муҳандислар мактабларининг фаолиятини йўлга қўйиш, йирик корхоналарда ўзларининг касбга тайёрлаш марказларини ташкил этиш.

Металлни қайта ишлаш, машинасозлик ва электроника, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик йўналишларида 8 та илмий-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш.

Электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари, металлни қайта ишлаш, геология, энергетика, био-технология, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, транспорт ва логистика каби йўналишларда «Изланиш ва ривожлантириш» (R&D) марказларини ташкил этиш.

48.

Саноатнинг «драйвер» соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш.

Саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш ва 2,5 миллионта юқори даромадли иш ўринларини яратиш.

Йирик корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ҳудудий корхоналар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш, саноат кооперациясини йўлга қўйган корхоналарни фаол рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

Ҳар бир туманда замонавий технологик саноат зоналарини ташкил этиш.

Республиканинг 60 минг квадрат километр майдонида геология-қидирув ишларини амалга ошириш.

Тўқимачиликда ип калавани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга етказиш ҳамда юқори сифатли матога талабни қондириш учун 400 минг тонна сунъий ва аралаш тола ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш ва янги турдаги энергия тежамкор материалларини ишлаб чиқишни кенгайтириш.

Фармацевтика соҳасида дори воситаларига эҳтиёжни 70 фоизга ички ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қоплаш.

Чарм-пойабзал саноатига 30 дан ортиқ нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қийматни 5 баробарга ошириш.

Мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 3 бараварга кўпайтириш.

49.

Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш.

Мамлакатимизда 250 миллиард долларлик инвестицияларни ўзлаштириш, жумладан 110 миллиард доллар хорижий инвестициялар ва 30 миллиард доллар давлат-хусусий шериклик доирасидаги инвестицияларни жалб қилиш.

Эркин муомаладаги қимматли қоғозлар савдолари ҳажмини 8 миллиард долларга етказиш.

Умумий қиймати 150 миллиард долларлик 500 дан зиёд стратегик аҳамиятига эга бўлган технологик ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш.

Ҳудудларнинг инвестицион рейтингини юритиш, ҳар бир ҳудуднинг имкониятларидан келиб чиқиб, унинг инвесторлар учун жозибадорлигини янада ошириш.

Пай ва венчур жамғармалар фаолиятини йўлга қўйиш орқали портфель инвестициялар ҳажмини 2 баробарга ошириш.

40 та давлат иштирокидаги корхоналар акцияларини «Халқ IPO»сига чиқариш, аҳолини IPOда қатнашишини рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш.

Чет эллик номинал сақловчилар ҳамда кастодиан банкларнинг маҳаллий капитал бозорида қатнашиши учун инфратузилмани яратиш.

Барча иқтисодий зоналарда зарур инфратузилмадан (йўл, электр энергияси, сув ва оқова тизими) узлуксиз фойдаланиш имкониятларини яратиш.

50.

Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш.

Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш.

Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш.

Банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш.

Камида 3 та тижорат банкларида ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш, ислом молиясининг қонуний асосларини шакллантириш.

Судга киритилган даъволар бўйича кредитларга оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиш механизмларини жорий қилиш.

51.

«Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини 25 минг МВт ҳамда жами истеъмолдаги улушини 40 фоизга етказиш.

Саноатда «яшил сертификат»лар бозорини ривожлантириш ва «экологик маркировкалаш» амалиётини жорий қилиш.

3 ГВт қувватли 3 та иссиқлик электр станцияларини модернизация қилиш орқали табиий газ сарфини камайтириш.

Кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларнинг энергия самарадорлиги (энергоаудит)ни баҳолаш тизимини жорий этиш.

Шаҳарларда жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш.

Иқлим ўзгариши соҳасида барча иссиқхона газларини қамраб олувчи мониторинг тизимини (MRV) яратиш.

Иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 30 фоизга қисқартириш.

52.

Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш.

Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжи учун етказиб бериладиган электр энергия миқдорини 120 миллиард кВтга етказиш.

Табиий газ қазиб олиш ҳажмини 62 миллиард куб метрга етказиш.

Иқтисодиёт тармоқларининг энергия самарадорлигини 2 баробарга ошириш.

Энергия ресурслари бозорини тартибга солиш бўйича мустақил регуляторни ташкил этиш, электр энергиясини сотиб олиш, сотиш ва етказиб бериш функцияларини ажратиш.

Электр энергияси ва табиий газни тақсимлаш, генерация қилиш ва истеъмолчига етказиш инфратузилмасини модернизация қилиш.

Углеводородлар хом ашёси захираларини кўпайтиришга қаратилган геология-қидирув ишларига хорижий инвесторларни жалб қилиш.

Барча турдаги энергия ресурслари ҳисобини юритишни тўлиқ рақамлаштириш.

Ўзбекистон энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан барқарор ишлашига эришиш.

53.

Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш.

Республика ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини 16 миллион тоннага етказиш.

Шимолий йўналишда темирйўл орқали юк ташиш муддатларини 40 фоизга қисқартириш.

Йўловчи ва юк ташиш хизматлари ҳажмини 3 баробар ошириш.

Электрлашган темирйўллари улушини 65 фоизга етказиш.

Авиақатновлар сонини 4 баробарга ошириш.

56 минг километр йўлларни қуриш ва таъмирлаш.

Темирйўл, ҳаво йўллари транспортида йўловчи ва юк ташиш хизматлари тарифлари шаклланишида бозор тамойилларига ўтиш ҳамда соҳага хусусий ва хорижий операторларни жалб қилиш.

Туман марказларидан қишлоқ аҳоли пунктларигача жами 5,5 минг километр цемент-бетон қопламали йўллар қуриш.

Тошкент — Самарқанд ва Тошкент — Фарғона водийси йўналишларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобиль йўлларини қуриш.

Шаҳар ва туманларни жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш, янги автобуслар сонини 5 мингтага ва электробуслар сонини 2 мингтага етказиш.

Тошкент — Самарқанд, Самарқанд — Навоий — Бухоро йўналишларида янги тезюрар темирйўлларини қуриш, тезюрар поездларда йўловчи ташиш сонини 2,5 баробар кўпайтириш.

Самарадорлиги паст бўлган ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва ишончли бошқарувга бериш.

Республиканинг 6 та йирик аэропортини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва хусусий авиакомпаниялар сонини 10 тага етказиш.

Барча аэропортларда стратегик ҳамкорлар билан «Очиқ осмон» режимини жорий қилиш, республика авиапаркини 100 тага етказиш.

54.

Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш.

Бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш.

Аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестицияларни жалб қилиш.

Ҳосилдорлик кўрсаткичларини пахта бўйича ўртача 45 — 50 центнерга, ғалла бўйича — 80 — 85 центнерга етказиш.

Қўшимча 300 минг гектар ер майдонини замонавий сув тежайдиган технологияларни қўллаш орқали ўзлаштириш ва мазкур ерларда озуқабоп, доривор, мойли, дуккакли, шоли, ғалла, сабзавот, полиз экинлари экиш, интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этиш.

Маҳаллий сабзавот, полиз, картошка уруғлик таъминотини 50 фоизга етказиш.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичининг 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш.

Республика ҳудудларида 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг экспорт салоҳиятини 1 миллиард долларга етказиш.

Ер муносабатларини ислоҳ қилиш доирасида ер майдонлари ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш механизмини жорий қилиш.

Кўчатчилик хўжаликлари реестрини юритиш ва кўчатларни сертификатлаш тизимини жорий қилиш.

Ҳар бир туманда аграр соҳадаги илм ва инновациялар, янгича ёндашувлар, замонавий агротехник тадбирларни амалга оширишга кўмаклашувчи марказларни ташкил қилиш.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда кластерларга барча субсидияларни ягона «Агросубсидия» платформаси орқали «бир қадам» тамойили асосида тақдим этиш.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорвани суғурта қилиш тизимини ислоҳ қилиш, алоҳида суғурта жамғармасини ташкил этиш ва унга 100 миллион долларни жалб қилиш, деҳқон ва фермерларга суғурта мукофотининг 50 фоизини субсидиялаш тизимини жорий қилиш.

Чорвачилик соҳасида озуқа базасини мустаҳкамлаш, яйлов ерлардан унумли фойдаланишни таъминлаш.

Пиллачилик соҳасида кластер тизими асосида 105 минг гектар янги тутзорларни барпо қилиш ва 1 миллиондан ортиқ янги иш ўринларини яратиш.

55.

Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш.

Экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш ва 45 миллиард долларга етказиш, экспортчи корхоналар сонини 6,5 мингтадан 15 мингтага етказиш.

Экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини 3,3 баробар кўпайтириш, Европа давлатларига GSP+ ва бошқа тизимлари доирасида тайёр ва технологик маҳсулотлар экспортини кенгайтириш.

Халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 10 баробарга ошириш ва улар сонини 5 мингтага етказиш.

Дунёнинг 50 та нуфузли брендлари билан махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш.

«Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» ғояси асосида миллий брендларни хорижий бозорларга олиб чиқадиган экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

56.

Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш.

Иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш, давлат улуши мавжуд 2,3 мингта корхоналар сонини 6 баробарга камайтириш.

Республикада 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилиш, ушбу соҳаларга хусусий секторни кенг жалб қилиш, давлат тасарруфида фақат магистрал энергия ва транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ва хавфсизлиги билан боғлиқ соҳаларни сақлаб қолиш.

Темирйўлда ташиш, автомобиль йўлларини қуриш ва бошқариш, газ ва электр етказиб бериш хизматларини хусусий секторга олиб бериш.

Ирригация, чиқиндиларни қайта ишлаш, ижтимоий объектларда энергетика ва иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш каби давлат монопол соҳаларида хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш.

Маҳаллий тадбиркорлик субъектларига стратегик фойдали қазилма конларини бериш амалиётини кенгайтириш, олтин, кумуш, рангли металлар, вольфрам, кўмир ҳамда норуда конларга берилган рухсатномалар сонини 4 баробар ошириш.

Солиқ тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бизнес учун қўшилган қиймат ва фойда солиқ ставкалари уч йил давомида оширилмаслигини кафолатлаш.

Солиқ тизимини тўлиқ рақамлаштириш, соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратиш, расмий сектор — нолегал фаолиятдан афзал ва манфаатли бўлиши учун барча зарур шароитларни таъминлаш.

Кичик ва ўрта бизнеснинг халқаро бозорларга чиқишига имкониятларни кенгайтириш, микро молиялаштиришни ривожлантириш, инновациялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик бизнес билан кооперацияни ривожлантиришнинг янги инструментларини амалиётга жорий этиш.

Оилавий тадбиркорлик асосида бандликни таъминлашда оддий «қўл меҳнати»дан — саноатлашган ишлаб чиқариш босқичига ўтиш, ускуна сотиб олиш учун имтиёзли кредит миқдорини 100 миллион сўмгача ошириш.

Тадбиркорлик субъектларига барча хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида онлайн портал орқали кўрсатиш ва хизмат кўрсатиш вақтини ўртача 3 баробарга қисқартириш.

57.

Рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда мамлакатни минтақавий «IT-НUB»га айлантириш.

Барча аҳоли пунктларини интернет билан тўлиқ қамраб олиш ва унинг тезлигини 10 баробар ошириш, халқаро интернетга уланиш тезлигини 5000 Гбит/с.га етказиш, оптик толали алоқа линиялари ва кенг полосали маълумот узатиш тармоқларининг қамровини 100 фоизга етказиш.

IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш.

БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингида топ-30 таликка киришга эришиш.

IT-парк резидентлари сонини 10 баробар ошириш, улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2,2 фоизга етказиш ва уларда яратилган иш ўринлари сонини 100 мингтага етказиш.

IT-паркда хорижий компаниялар учун «Рақамли технологиялар халқаро маркази»ни ташкил қилиш орқали хорижий компаниялар ваколатхоналари сонини 1000 тага етказиш.

Стартап лойиҳаларни IT-паркнинг акселерация (ривожлантириш) дастури орқали қўллаб-қувватлаш йўли билан миллий бозор капиталлашувини 1 миллиард долларга тенг биринчи (Unicorn) стартап лойиҳасини чиқариш.

«Рақамли ҳукумат» дастури доирасида 300 та устувор лойиҳаларни ишга тушириш, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларини бешинчи авлод алоқа тармоғи билан қамраб олиш.

Халқаро аҳамиятга эга автомагистраль йўлларни тўлиқ мобиль интернет билан таъминлаш.

58.

Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш.

Хорижий туристлар сонини 15 миллионга, ички сайёҳлар сонини 25 миллионга, зиёрат туризми бўйича келадиган туристлар сонини 3 миллион нафарга ошириш.

Хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига республикада 30 та йирик туризм кластерларини ташкил этиш, меҳмон ўринлари сонини камида 2 баробарга ошириш, тоғли ҳудудларда 25 та дор йўллари қуриш, туризм маҳаллалари сонини 175 тага етказиш.

Туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш, тиббиёт ва таълим туризми экспортини йилига 1,5 миллиард долларга етказиш.

Хорижий туристлар учун барча халқаро аэропортларда республикадан сотиб олинган ва расмийлаштирилган маҳсулотлар учун «Tax free» тизимини жорий этиш.

«Кўҳна тарих дурдоналари» миллий дастурини ишлаб чиқиш ҳамда унинг доирасида маданий мерос объектини реставрация қилиш, ёдгорликларда «очиқ осмон музей»ларини ташкил этиш.

Мамлакатимиз миқёсида шаҳарлараро автобус қатновини таъминлайдиган компанияларни ташкил этишни янада рағбатлантириш.

Жами 1 000 дан зиёд электр қувватлаш станциялари, овқатланиш ва ҳордиқ чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил қилиш.

59.

Ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш.

Ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 бараварга ошириш.

Ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган туманларда замонавий бозор хизматлари, IT, таълим, тиббиёт, юридик, санъат, туризм, меҳмонхона ва умумий овқатланиш ҳамда транспорт хизматларини ривожлантириш.

Шаҳарсозлик лойиҳалари асосида зарурий инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум бўлган кўчаларнинг 233 мингта бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш орқали савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ривожлантириш.

Ўрта ва йирик шаҳар марказларида хизмат кўрсатишга ихтисослашган марказий кўчаларни ташкил этиш орқали 36 мингта савдо ва сервис объектларини ташкил этиш.

«Янги Ўзбекистон» массивларида ва халқаро автомобиль йўллари бўйида 6 мингта савдо ва сервис объектларини қуриш.

Етакчи лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, бозорларни замонавий, қулай барча хавфсизлик талабларига жавоб берадиган савдо комплексларига айлантириш.

60.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш.

Урбанизация даражасини 51 фоиздан 60 фоизга етказиш чораларини кўриш, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини «миллионлик шаҳарлар»га айлантириш, 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сонини 28 тага етказиш, барча аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш.

Ҳудудларда 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш, «Янги Ўзбекистон» массивлари сонини 100 тага етказиб, қўшимча 200 мингта оилага мўлжалланган уйларни барпо этиш, республикада камида 140 минг оилага мўлжалланган ижтимоий уйларни барпо этиш.

Туман (шаҳар)ларнинг бош ва мастер режаларини 3 та тоифали (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратиб, соддалаштирилган тартибда ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш.

Хизмат муддатини ўтаб бўлган массивлар ва эскирган уй-жойларни янгилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикри асосида реновация дастурларини ишлаб чиқиш, аҳоли зич бўлган ҳудудларда «бўйига ўстириш» тамойили асосида кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш.

Жойларда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни қуришда ҳудуднинг узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ва демографик ривожланишини инобатга олган ҳолда амалга ошириш.

Ривожланган давлатларнинг бино-иншоотлар бўйича қурилиш хавфсизлиги меъёрлари асосида янги стандартларни жорий қилиш.

Қурилишда монтаж ишларини баҳолаш, текшириш ва қабул қилиш тизимига хусусий секторни кенг жалб қилиш.

Қурилишда ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиб, йилига 20 минг нафар профессионал уста тайёрлаш.

Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришни тартибга солувчи қонуний асосларни шакллантириш.

61.

Инфратузилма лойиҳаларини барқарор ва узоқ муддатли молиялаштириш манбалари билан таъминлаш.

Халқаро молия институтлари билан Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини ташкил этиш.

«Инфратузилма облигациялари»ни чиқариш амалиётини йўлга қўйиш.

Барча аҳоли пунктларини тоза ичимлик сув ва оқова хизматлари билан кафолатли таъминлашнинг молиявий механизмларини жорий қилиш.

Сув таъминоти корхоналари лабораторияларини ичимлик сув сифатини доимий мониторинг қилиш учун замонавий лаборатория жиҳозлари ва реактивлар билан жиҳозлаш.

Марказлашган канализация тизимига эга бўлмаган чекка ҳудудларда маҳаллий тозалаш иншоотларини ташкил этишни таъминлаш.

III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

3.1. Сув ресурсларини тежаш бўйича ислоҳотлар

62.

Республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш.

Сув ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 млн гектаргача, шу жумладан томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш.

Тупроқ қопламали каналларни бетон қопламага ҳамда ички суғориш тармоқларининг ёпиқ қувурли суғориш тизимларига ўтказиш бўйича етти йиллик дастур доирасида ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти кўрсаткичини 0,73 гача етказиш.

Узоқ муддатга мўлжалланган республиканинг сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш ва унинг устидан доимий мониторинг ўрнатиш тизимини жорий қилиш.

Сувни қайта ишлаш, етказиш ва тақсимлаш тизимига хусусий секторни жалб этиш, далаларга сув етказадиган объектларни тадбиркорлар (фермер хўжаликлари ва кластерлар) бошқарувига бериш.

Қўшни давлатлар билан сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш, трансчегаравий сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида фаол икки тарафлама манфаатли ҳамкорликни давом эттириш.

Сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг йиллик қувватини 300 минг гектарга етказиш.

Барча ичимлик сув истеъмолчиларига ҳисоблагичлар ўрнатишни таъминлаш.

Ичимлик сув сифати, ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси, сув таъминоти ва канализация корхоналари самарадорлик кўрсаткичларини жорий этиш.

63.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

18,7 минг км ёки 66 фоизи тупроқ ўзанли бўлган магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг бетон қопламали улушини 13,1 минг кмга ёки 46 фоизга етказиш.

Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш натижасида суғориладиган ер майдонларида шўрланган майдонларни 1,7 миллион гектаргача камайтириш.

Ирригация тизимини модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини 46 фоизгача ёки 13,2 минг километрга ошириш.

Кучли ва ўрта шўрланган суғориладиган ер майдонларини 430,0 минг гектаргача, ер ости сув сатҳи муаммоли ҳолатда бўлган ер майдонларини 773,4 минг гектаргача камайтириш.

64.

Ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш.

Камида 100 та йирик сув хўжалиги объектларида автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш.

Туямўйин сув омбори ҳажмини қўшимча 1 миллиард куб метрга кенгайтириб, 1,2 миллион гектарда сув таъминотини яхшилаш ва ичимлик сув захирасини яратиш.

Ирригация соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий қилиш ҳисобига хусусий инвестициялар оқимини кўпайтириш.

65.

«Яшил энергия» технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш.

Насос станцияларидаги эскирган 1 069 та насос ва 1 079 та электродвигателларни энергия тежамкорларига алмаштириш.

Энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станцияларини модернизация қилиш, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 30 фоизга камайтириш.

Электр энергияси ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш ҳисобидан насос станцияларини муқобил энергияга ўтказиш.

3.2. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ислоҳотлар

66.

Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш.

Юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш, 14 та экологик тоза ҳудуд режимини жорий қилиш.

Шаҳарлар бош режаларини тузишда улар ҳудудининг камида 30 фоизини яшил майдонлар ташкил этиши, турар жой биноларини қуришда «яшил майдон»ларни аҳолининг сонига мутаносиб бўлишини таъминлаш.

Атроф муҳитга таъсир хавфи юқори даража (I тоифа)даги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш тизимини татбиқ этиш.

Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, атроф муҳитни кузатиш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш тизимини ривожлантириш.

Қаровсиз ҳайвонларни идентификациялаш ва вакцинациялаш тизимини жорий қилиш, уларни сақлаш билан шуғулланувчи 14 та питомниклар фаолиятини йўлга қўйиш.

Саноат оқова сувлари даражаси ва сифати тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда расмий веб-сайтларда ва оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик учун эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

67.

Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш.

Ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиб бориш ва республикада яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, экиладиган ҳар бир дарахтни парвариш қилиш ва суғориш тизимини яратиш.

1 984 та яшил боғлар барпо этиш, шу жумладан 112 та йирик саноат корхонаси томонидан ўз ва туташ ҳудудларида уч йил давомида 30 миллион туп кўчатдан иборат «яшил белбоғ»лар барпо этиш.

Барча давлат идоралари, корхоналар, таълим муассасалари ҳудудларида «яшил боғлари»ни ташкил этиш.

Тошкент шаҳрида яшил майдонлар ҳудудини 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказиш.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ташаббусларига мос тарзда республиканинг 10 та ҳудудида аэробиологик мониторинг тизимини йўлга қўйиш.

Шаҳар ва туман марказларида ҳар 50 — 100 минг аҳоли учун «жамоат парклари»ни ташкил этиш.

68.

Ўрмонлар майдонини кенгайтириш.

Ерларни эрозиядан ва мелиорация объектларини қум кўчишидан сақлаш учун 26 200 гектар иҳота дарахтзорларини барпо этиш.

Республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 6,1 миллион гектарга етказиш, дарахт ва бута уруғлари тайёрлашни 840 тоннага ошириш.

Ўрмон фондининг тоғ ва тоғолди ҳудудлари плантацияларини барпо қилиш, чўл ҳудудларида ўсимликларни кўпайтириш, ҳудудларда ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш.

Ўрмон хўжаликлари ва миллий табиат боғлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида экотуризм, тоғ, ов ва сафари туризмини жорий қилиш.

69.

Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш.

Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш.

Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 600 минг гектар яшил майдонларни барпо этиб, уларнинг умумий ҳажмини 2,6 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 80 фоизига етказиш.

«Яшил иқлим» ва Глобал экологик жамғармаларнинг биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олишга қаратилган дастурлари асосида 300 миллион доллар қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш.

Халқаро ҳамкорлар билан «Орол денгизи ҳавзасининг қуйи оқимидаги деградацияга учраган ерлар ҳолатини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш.

70.

Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш.

Чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳароратнинг кўтарилишига қарши чора сифатида жами 600 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш.

Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида барвақт огоҳлантиришлар даражасини 100 фоизга етказиш, тоғ дарёлари оқими прогнозларининг ишончлилиги даражасини 98 фоизга етказиш.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланиши ва ҳосилдорлиги ҳақидаги агрометеорологик прогнозларнинг ишончлилик даражасини 96 фоизга етказиш.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган 6 075 гектар ер майдонларини рекультивация қилиш.

Сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли, ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос экинлар, мева ва узумнинг юқори ҳосилдор навларини яратиш ва ҳосилдорликни 30 — 35 фоизга ошириш.

71.

Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни 12 фоизгача кенгайтириш, 2 миллион гектар ҳажмда табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликларини биоботаник текширишни ҳар йили амалга ошириш.

Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича ҳар йили 25 минг гектар майдонда маданий плантацияларни ташкил этиш.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, биологик хилма-хилликка нисбатан аҳолининг экологик маданияти ва хабардорлиги даражасини ошириш.

Тошкент, Термиз ва Фарғона давлат ҳайвонот боғларида мусодара қилинган ёввойи ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш, уларни даволаш ва парвариш қилиш бўйича реабилитация марказларини ташкил этиш.

72.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоизга ошириш.

Куйдириладиган чиқиндилар улушини 35 фоизга етказиш, маиший чиқинди полигонларини камида 50 фоизга қисқартириш.

«Ноль чиқинди» тизими доирасида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш, қайта ишлаш ва улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини қамраб олган кластерлар жорий этиш.

73.

Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш.

Атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш.

Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлардаги ифлослантирувчи технологияларни тўлиқ модернизация қилиш, 249 та саноат корхоналарида локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш.

IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4.1. Халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ва жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар

74.

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда давлат органлари ўртасидаги «таянч кўприк»ка айлантириш.

Маҳалланинг маблағларини аҳолининг овозига кўра, инфратузилма лойиҳаларига йўналтириш амалиётини жорий қилиб, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини камида 3 баробар кўпайтириш.

Аҳоли ташаббуси билан инфратузилмани яхшилашга ажратиладиган маблағларни 24 триллион сўмга етказиш.

Маҳаллаларда 100 дан ортиқ давлат хизматларини «бир қадам»да кўрсатишни йўлга қўйиш.

Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни 100 фоиз рақамлаштириб, ҳар бир маҳаллада «электрон хизмат нуқталари»ни ишга тушириш.

75.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг чинакам «овозига» айлантириш.

Ҳокимларнинг маҳаллий кенгашга раҳбарлик қилиш амалиётини тўлиқ бекор қилиб, кенгаш раисининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифа ва функциялари ҳамда жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш.

Маҳаллий кенгашлар фаолиятида жамоатчилик иштироки учун зарур шароитларни яратиш, фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш, уларнинг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш.

Маҳаллий кенгашларнинг 300 дан ортиқ функцияларини қайта кўриб чиқиб, ўзига хос бўлмаганини бекор қилиш.

Маҳаллий кенгашлар фаолиятига оид 500 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.

76.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйиш.

Вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ҳокимликлар вазифа ва функцияларининг аниқ чегарасини белгилаш.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантириш, уларни муддатидан олдин лавозимидан озод этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Ҳокимликларнинг ҳудудий ижро органлари штат бирлиги ва тузилмаларини белгилашдаги ролини ошириш, ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар (функциялар) бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш.

Ҳокимликлар ва вазирликлар бўлинмаларининг бир-бирини такрорловчи 70 дан ортиқ функцияларини оптималлаштириш.

Ҳокимликларга юклатилган 500 дан ортиқ вазифа орасидан улар фаолиятига хос бўлмаганларини бекор қилиш.

Ҳокимликлар фаолиятига оид 500 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.

77.

Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун «Сервис давлат» тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш.

Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 100 фоизгача етказиш.

Фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар улушини 50 фоизгача етказиш.

Композит ва проактив тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини камида 40 тага ошириш.

Камида 300 та давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш.

Лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларини камида 20 фоизга қисқартириш ҳамда 50 фоизини соддалаштириш.

Давлат хизматларини кўрсатишнинг 300 тага яқин тартиб-таомилларини соддалаштириш.

Давлат хизматларини «3 қадам», «фойдаланувчи учун мослаштирилган», «барчаси бир мобил иловада» тамойиллари асосида рақамлаштириш.

Давлат хизматларининг 40 фоизини хусусий секторга ўтказиш ва фуқароларнинг шахсий иштирокини 2 баробарга қисқартириш.

«Электрон ҳукумат» тизимининг янги босқичи — «Рақамли ҳукумат» тизимига ўтилиб, барча ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклда бўлишини таъминлаш.

Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиши учун мурожаат қилишида ариза ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартибларни бекор қилиш, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратиш.

78.

Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «Халқ хизматидаги давлат» тамойили асосида ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш, қурилиш, транспорт, таълим соҳаларида хусусий сектор улушини камида 3 баробар ошириш.

Давлат бошқарувида мавжуд бўлган 5 мингга яқин функцияни амалга ошириш жараёнларини 100 фоиз рақамлаштириш.

Мажбурий талаблар ягона электрон реестрига киритилган мажбурий талабларни камида 20 фоизга камайтириш.

Давлат бошқарувини номарказлаштириш сиёсати доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг камида 30 фоиз вазифа ва функцияларини маҳаллий ижро органларига ўтказиш.

Давлат органлари раҳбарларининг ўзи раҳбарлик қилаётган идора ёки тизим фаолиятида йўл қўйилган жиддий хато ва камчиликлар учун сиёсий жавобгарлиги институтини жорий қилиш.

Давлат назорат функцияларини фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини қатъий таъминлашга йўналтириш.

79.

Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш.

Парламент ва унинг органлари иш жараёнларини рақамли трансформация қилиш, шу жумладан улар томонидан қарорлар қабул қилиш ва эълон қилиш жараёнларини 100 фоиз рақамлаштириш.

Сайловчилар билан электрон мулоқот қилиш, депутат сўровини электрон тарзда юбориш ва назорат қилиш имкониятини таъминлаш.

Қонунчиликка оид таклифларни киритиш ва кўриб чиқиш тартибини жорий қилиш.

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш мақсадида вакиллик органларига сайловнинг аралаш (мажоритар-пропорционал) тизимини жорий қилиш.

80.

Норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантириш.

Қонунчилик ҳужжатларини мақбуллаштириш натижасида тартибга солиш юкини камида 30 фоизга қисқартириш.

Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, уларнинг улушини камида 60 фоизга етказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг самарали мониторинги қамровини 100 фоизга етказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳажмини камида 2 бараварга ошириш.

Ҳуқуқ тизими рақобатбардошлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай бўлган содда ва ихчам қонунчилик тизимини яратиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг аниқ чегараларини белгилаш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш.

81.

Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш.

Кадрлар билан ишлаш бўйича 2 мингдан ортиқ таркибий тузилмалар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.

Давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш.

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган давлат фуқаролик хизмати тизимини тўлиқ ишга тушириш доирасида ушбу тизим билан 70 дан зиёд давлат органлари қамраб олинишини таъминлаш.

Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимларига номзодлар сонини камида минг нафарга етказиш.

Давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш амалиётини йўлга қўйиш.

82.

Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш.

Давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни қоғоз шаклида рўйхатга олиш амалиётини бекор қилиш.

Барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига электрон шаклда, шу жумладан тегишли мобиль илова орқали мурожаат қилиш имкониятини яратиш.

Мурожаатларнинг камида 80 фоизи маҳаллий даражада қаноатлантирилишини таъминлаш.

Такрорий мурожаатлар улушини камида 2 баробар қисқартириш.

Ҳудудларда мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал қиладиган халқчил тизим яратиш.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг қабулларида масофадан видеоалоқа воситасида иштирок этиш имкониятларини 100 фоизга етказиш.

83.

Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш.

Оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириб, уларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш.

Очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишнинг кафолатли таъминлаш.

Ижтимоий шерикликда амалга ошириладиган лойиҳалар сонини камида 3 бараварга кўпайтириш.

Давлат дастурларида иштирок этаётган нодавлат нотижорат-ташкилотлари сонини камида 80 тага етказиш.

4.2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар

84.

Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш.

Аҳоли пунктларида икки ва ундан ортиқ полосали тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакларини (тугмали) светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш амалиётини 30 фоиздан 20 фоизга тушириш.

Судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларини камида 2 баробарга ошириш.

85.

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш.

Маъмурий судларга бевосита мурожаат қилишга тўсқинлик қилаётган омилларни тўлиқ бартараф этиш.

Судга қадар босқичда низоларни ҳал қилиш самарадорлигини 50 фоизга ошириш.

Судга қадар ҳал этилиши мумкин бўлган низолар юзасидан судларга келиб тушадиган ишлар сонини 50 фоизга камайтириш.

Маъмурий тартиб-таомиллар принципларини йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар ва ишораларга тўлиқ татбиқ этиш.

86.

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқиш натижалари устидан судларга юборилаётган шикоятларнинг 50 фоизини электрон шаклда келиб тушишига эришиш.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан кўрилаётган жиноят ишларининг 100 фоизида ҳимоячи ёки жамоат ҳимоячиси иштирокини таъминлашга эришиш.

Суд тизимини бошқаришга судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини тўлақонли жорий этиш ҳамда судьялар ҳамжамияти органлари тизимини тўлиқ шакллантириш.

Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича 0,64 баллни тўплашга эришиш.

Бошқарув сифати индикаторларининг Ҳуқуқ устуворлиги йўналиши бўйича 61,5 баллни тўплашга эришиш.

87.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш.

Ягона электрон реестр яратиш орқали жиноят иши қўзғатилишидан тортиб иш юзасидан ҳукм чиқарилгунига қадар бўлган жараённи индивидуал рақам ва QR коди орқали кузатиб бориш имкониятини жорий қилиш.

Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш фаолиятини замонавий технологиялар ва сўнгги илмий ютуқларни жорий қилиш орқали тўлиқ рақамлаштириш.

Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича ишлар тоифасининг камида 30 фоизини хусусий сектор ёрдамида ижро этишни йўлга қўйиш.

Жиддий оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сонини камида 50 фоизга камайтириш.

100 фоиз жиноят ишлари ва материалларнинг электрон шаклдаги нусхасини юритиш ва ушбу ишлар бўйича электрон ҳужжат алмашинувини таъминлаш.

88.

Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш.

Адвокатура институтини ўз-ўзини бошқариш тизимига ўтказиш ҳамда унинг давлат органлари ва бошқа тузилмалардан чинакам мустақиллигини таъминлаш.

Адвокатлар малакасини оширишнинг замонавий ва халқаро стандартларга мос келувчи ва муқобиллик тамойилига асосланган тизимини жорий этиш.

Адвокатлар сонини камида 2000 нафарга кўпайтириш.

Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича адвокатлар ҳамда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви даражасини камида 50 фоизга етказиш.

89.

Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш.

«Transparency International» халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида камида 50 поғонага кўтарилишга эришиш.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини 2 баробарга камайтиришга эришиш.

Давлат харидларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари, товар ва хизматларнинг нархи бозор қийматидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий қилиш.

100 фоиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш.

V. «ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ» ТАМОЙИЛИГА АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ

5.1. Очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича ислоҳотлар

90.

Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш.

Дунёдаги мавжуд мураккаб вазиятда очиқ, прагматик, фаол ва яхши қўшничилик ташқи сиёсати олиб борилишини изчил давом эттириш.

Ҳамкор мамлакатлар билан ва нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли ва доимий мулоқотлар ўрнатиш.

Барча қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантириш, сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар йўналишлардаги икки ва кўп томонлама музокараларни мунтазам ва самарали олиб бориш.

91.

Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш.

Минтақада турли устувор йўналишлар, айниқса, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт-коммуникация инфратузилмаларини янада ривожлантириш борасидаги яқин ҳамкорликни кучайтириш.

Марказий Осиёда халқаро ҳуқуқ ва минтақадаги барча давлатлар миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш.

Марказий Осиё давлатлари ҳудудида фуқаролар эркин ҳаракати, шунингдек, товарлар, хизматлар ва капиталнинг сунъий чекловларсиз айланишига босқичма-босқич эришиш, шунингдек, умумий сайёҳлик маконини шакллантириш ишларини давом эттириш.

Афғонистон билан кўп қиррали ва ўзаро фойдали муносабатларни ривожлантириш, унинг иқтисодий тикланишига яқиндан кўмаклашиш, транспорт-транзит салоҳиятини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш.

92.

Анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш.

Миллий манфаатларни илгари суриш ва ҳимоя қилишда иқтисодий дипломатия самарадорлигини ошириш ва уни фаоллаштириш.

МДҲ мамлакатлари билан анъанавий, кенг қамровли ва стратегик шериклик алоқаларини бундан буён ҳам самарали кенгайтириб бориш.

Европа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, кенг кўламли шериклик ва амалий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш.

Осиё-Тинч океани минтақасидаги давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш, минтақа бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатурасини кўпайтириш ҳамда мамлакатимизга инвестициялар оқимини ошириш.

Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Африка минтақасидаги мамлакатлар билан мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, янги ва истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, кенг минтақаларни боғловчи ва Ўзбекистонни жаҳон бозорига чиқишига имкон яратувчи транспорт-логистика йўлакларини шакллантириш.

Америка мамлакатлари, хусусан, АҚШ билан янги даврда стратегик шериклик ва ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини тобора кенгайтириш, инвестиция, экспорт ва илғор технологиялар соҳаларидаги алоқаларни кучайтириш.

93.

Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш.

Миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини Жаҳон савдо ташкилотининг қоида, меъёр ва битимларига мослаштириш.

Йилига камида 10 та хорижий давлат билан бозорга кириш музокараларини якунлаш.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар билан бозорларга кириш бўйича музокараларни тизимли олиб бориш ва аъзо бўлиш жараёнини самарали якунига етказиш.

94.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш.

Ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ва уларнинг сонини 300 тага етказиш.

Ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишидаги олийгоҳларда хориждаги ватандошлар учун 200 та грант ажратиш.

Ватандошлар иштирокида тиббиёт, таълим ва илм-фан соҳаларида 100 та лойиҳани амалга ошириш.

Ватандошлар жамоат бирлашмаларига етказиб бериладиган бадиий адабиётлар сонини 100 мингтага ошириш.

95.

Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш.

Ишга жойлаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувлар сонини 30 тага ошириш.

Фуқароларни хорижий ҳамкорлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитиш доирасида 2 мингта хорижий компаниялар билан касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш тизимини ташкил этиш.

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш.

Ноқонуний ташқи меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш.

5.2. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотлар

96.

Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш.

Миллий ахборот майдонида қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, ахборотдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ҳамда аҳолини ёт ва деструктив маълумотлар таъсиридан ҳимоя қилиш, радикаллашувнинг олдини олиш.

Интернет жаҳон ахборот тармоғидан тўсиқларсиз фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, миллий интернет маконида киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг интернетдан фойдаланиш борасидаги саводхонлигини ошириш.

97.

Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш.

Қуролли Кучларнинг рақамли салоҳиятини ошириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш.

Қўшинларнинг жанговар руҳи ва салоҳиятини юксалтириш, замонавий жанг ва ҳарбий можаролар ҳамда хорижий армияларнинг илғор тажрибасини ўрганиш асосида қўшинларнинг жанговар шайлиги ва маҳоратини ривожлантириш.

Қуролли Кучлар куч тузилмалари билан ҳамкорликни кучайтириш, биргаликдаги ҳаракатларнинг самарадорлиги ва мувофиқлашганлик даражасини ошириш.

Юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, ўқув жараёнларига ҳарбий тайёргарликнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш.

98.

Фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш.

Халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизими билан интеграциялашув асосида Республикада кучли зилзилалар ҳақида барвақт огоҳлантириш миллий тизимини жорий қилиш.

Сув омборлари ва бошқа хавф даражаси юқори бўлган объектларда фавқулодда вазиятлар мониторинги ва уларни олдиндан прогноз қилиш тизимини яратиш.

Ягона глобал хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш салоҳиятини кучайтириш ва минтақанинг барча давлатлари билан тезкор ахборот алмашиш, қўшма ўқув машғулот ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш.

99.

Чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш.

Давлат чегарасини қўриқлаш тизимига замонавий технологиялар, коммуникация воситалари ва техник (муҳандислик) иншоотларни кенг жорий қилиш.

Давлат чегараси хавфсизлигини таъминлаш жараёнини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда янада автоматлаштириш.

Чегара бузувчилари ҳаракатларини сустлаштириш ва қийинлаштириш жиҳатдан жиҳозланганлик даражасини ошириш.

100.

Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш.

«Ёш китобхон» танловини қўшимча равишда 6 та тилда (қорақалпоқ, тожик, қозоқ, рус, қирғиз ва туркман) ўтказиш.

Таълим хорижий тилларда олиб борилаётган мактаблардаги бадиий адабиётлар фондини 2 бараварга ошириш.

Миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-оммабоп мақолалар сонини 3 бараварга ошириш.

Дўстлик жамиятлари сонини 60 тага етказиш ҳамда биродарлашган шаҳарлар сонини 2 бараварга ошириш.

А.Н. Арипов

Бош вазир, Республика комиссияси раиси

Т.К. Нарбаева

Олий Мажлис Сенати Раиси

Н.М. Исмоилов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери

Б.Ж. Исламов

Олий суд раиси

А.А. Азизов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

Н.Т. Йўлдошев

Бош прокурор

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

А.Ж. Раматов

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари

З.Б. Махкамова

Бош вазир ўринбосари

В.В. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ғ.Ғ. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Д.Б. Кадиров

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси

М.М. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

А.С. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси

К.И. Алламжонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари

Б.М. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари

Э.Т. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

А.А. Джурабаев

Бош вазир котибияти раҳбари, Республика комиссияси котиби