Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3428]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 март,
4/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 11 июндаги 13/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқноманинг тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1496, 2005 йил 15 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 214-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1496-1, 2019 йил 7 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/1496-1/3703-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 10 сентябдаги 19/5-сон «Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1528, 2005 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 363-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 10 октябрдаги 29/2-сон «Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1528-1, 2015 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 543-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 299-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1602-1, 2016 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 495-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1602-2, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/12-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1602-3, 2019 йил 3 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 13 декабрдаги 28/4-сон «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1885, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 27-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/12-сон «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1885-1, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 423-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2023 й., 10/23/3428/0226-сон)