Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 20 октябрда 1528-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3428, 20.04.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 10 сентябрдаги 19/5-сон қарори (рўйхат рақами 1528, 2005 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 363-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 10 октябрь,
29/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 10 октябрдаги 29/2-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 58-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«58. Банклар молиявий активларнинг қадрсизланиши бўйича мазкур бўлимда белгиланган қоидалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) ва ушбу Низомнинг 13-иловасига мувофиқ кўрилиши мумкин бўлган зарарлар суммасини баҳолайдилар.».
2. 13-илованинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Банклар, молиявий активларни таснифлаш ва баҳолашда Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) белгиланган талабларга риоя этишлари шарт.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 543-модда)