15.09.2021 йилдаги ПФ-6314-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.09.2021 йилдаги ПФ-6314-сон
Kuchga kirish sanasi
16.09.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, давлат назоратини такомиллаштириш ва «Солиқчи — кўмакчи» тизими орқали уларга нисбатан маъмурий ва солиқ юкини камайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагилар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб бекор қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга пасайтирилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги 2021 йил 1 декабрга қадар ушбу банддан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Савдо-саноат палатасига маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 1 октябрдан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг назорат функцияларини 1-иловага мувофиқ бекор қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади. Бунда ушбу рўйхатга киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳамда назорат соҳасида назарда тутилмаган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 апрелдан босқичма-босқич мажбурий талабларнинг электрон реестри жорий қилинади. Бунда, мазкур реестр давлат органлари ва ташкилотлари ўз ваколатлари доирасидаги соҳалар бўйича белгиланган тартибда тақдим этган мажбурий талаблар рўйхати асосида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2022 йил 1 январдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субъекти розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг йўл қўйилади, бундан солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасида, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлар ва маълумотлар асосида ўтказиладиган текширувлар ҳамда Ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида назарда тутилган текширувлар мустасно.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи, шунингдек, қуйидаги имкониятларга эга «Ягона давлат назорати» ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрларини шакллантириш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувларни электрон рўйхатга олиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларини тегишли мажбурий талаблар бўйича онлайн ўқитиш ва фаолияти мажбурий талабларга мослиги бўйича ўзини ўзи текшириш механизмларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган текширишларнинг белгиланган тартибда ўтказилишини баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси (кейинги ўринларда — Индекс) жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Индекс Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизими орқали текширув натижалари асослилиги ҳамда қонунийлиги, профилактик тадбирлар ва текширувлар мутаносиблиги, тадбиркорларнинг текширув натижаларидан қониқиш даражаси каби кўрсаткичлар асосида тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) назорат қилувчи органлар ҳар ярим йил якунлари бўйича 1 августга қадар, йил якунлари бўйича 1 февралга қадар амалга оширилган назорат тадбирлари таҳлилини Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳар ярим йил якунлари бўйича 1 сентябрга қадар, йил якунлари бўйича 1 мартга қадар Индекс натижалари тўғрисидаги ахборотни ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида кўп такрорланувчи ҳуқуқбузарликлар ҳамда улар содир этилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида маълумотни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига жойлаштиради ва жамоатчиликка эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д. Қосимов) ва назорат қилувчи органлар раҳбарларига «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига маълумотларни тўлиқ ва ўз вақтида киритиш ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Молия вазирлиги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича 2021 йил 1 ноябрга қадар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун 1 миллиард сўмгача бўлган миқдорда маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тадбиркорликни юритишни енгиллаштириш ва бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Адлия вазирлиги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Қосимов ҳамда назорат қилувчи органлар раҳбарлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 15 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-6314-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йил 1 октябрдан бекор қилинаётган назорат функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Функция

Ваколатли орган

1.

Ташувчилар томонидан санитария қоидаларининг бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш.

Транспорт вазирлиги

2.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар экин майдонларида, томорқа ерларида, иссиқхона хўжаликларида фитосанитария ҳолати устидан доимий кузатув ва назорат олиб бориш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллашнинг сифати устидан назорат олиб бориш.

4.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий биноларини қуриш ишларининг сифати бўйича мониторинг олиб бориш.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

5.

Акциз маркаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш, шунингдек, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни савдо тармоғи (чакана, улгуржи) орқали сотишни назорат қилиш.

Давлат божхона қўмитаси

6.

Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида келтирилган асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари) реестрини юритиш ва белгиланган тартибда назоратини амалга ошириш.

7.

Чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эгалари томонидан мажбурий суғурта бўйича қонунчиликда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш.

8.

Иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари сарфланишини назорат қилиш.

Давлат солиқ қўмитаси

9.

Қурилишда металл прокатининг қўлланилиши юзасидан тегишли назоратни таъминлаш.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

10.

Озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси бажарилишининг мониторингини таъминлаш, бунда баланс барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бўйича бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш.

Давлат статистика қўмитаси

11.

Тегишли ҳудудда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

12.

Ёқилғи-энергетика тармоқлари маҳсулотларига шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг шакллантирилиши ва қўлланишининг тўғрилигини доимий назорат қилиб бориш.

13.

Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш.

14.

Коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиш.

15.

Тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш.

16.

Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлиги, уларни сақлаш шароитлари устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорликни юритишни енгиллаштириш ва бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш, профилактика тадбирларини амалга ошириш, текширувларни электрон рўйхатга олиш, Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Қосимов),

манфаатдор идоралар

2.

Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индексини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Қосимов),

манфаатдор идоралар

3.

«Ягона давлат назорати» ахборот тизимини ишга тушириш. Бунда, ушбу тизим қуйидаги имкониятларга эга бўлишини таъминлаш:

давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрларини шакллантириш ва юритиш;

текширувларни электрон рўйхатга олиш ва текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини юритиш. Бунда, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига интеграция қилинади;

тадбиркорлик субъектларини тегишли мажбурий талаблар бўйича онлайн ўқитиш ва фаолияти мажбурий талабларга мослигини ўзини-ўзи текшириш механизмларини жорий қилиш;

назорат қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган текширишларнинг белгиланган тартибда ўтказилишини баҳолаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 апрель

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Қосимов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов),

манфаатдор идоралар

4.

Ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш бўйича саволномаларни Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

2022 йил 1 январь

Назорат қилувчи органлар, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Қосимов)

Тасдиқланган саволномаларни назорат қилувчи органларнинг расмий веб-сайтига, шунингдек, «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига (ушбу тизим ишга туширилгандан сўнг) жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 январь, доимий

5.

Назорат қилувчи орган томонидан текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартибини ўрнатиш.

Б?нда, хабарномада текширув ўтказиш муддати ва предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун тарафларнинг жавобгарлиги, коррупция аломатлари вужудга келганда хабар бериш тартиби, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан шикоят бериш тартиби ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ масалалар мажбурий тартибда кўрсатилишини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Қосимов),
Коррупцияга қариш курашиш агентлиги
(А. Бурханов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
назорат қилувчи органлар

6.

Давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрларини шакллантириш ва юритиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

давлат назорати функциялари реестрида давлат назорати функцияси, назорат қилувчи орган, назоратни амалга ошириш шакли ва назорат объекти кўрсатилади;

мажбурий талаблар реестрида тадбиркорлик фаолияти турлари бўйича мажбурий талаблар рўйхати ва саволномалар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда кўрсатилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 ноябрь

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Қосимов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Коррупцияга қариш курашиш агентлиги
(А. Бурханов),

назорат қилувчи органлар

7.

Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 январь

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Қосимов),

манфаатдор идоралар

8.

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 ноябрь

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(Д. Қосимов)
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
(А. Бурханов)

9.

Тадбиркорлик субъектлари учун энг кўп маъмурий юк бўлаётган давлат назорати функцияларини аккредитация қилиш, сертификатлаштириш, лицензиялаш ва бошқа усуллар орқали хусусий секторга ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 январь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(С. Холхўжаев),
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Д. Қосимов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Ш. Шарахметов),
Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)

11.

Давлат назорати функциялари ва текширув турлари рўйхатларини тегишли соҳаларда хавфсизлик даражаси таъминланганлиги, ижтимоий-иқтисодий ва технологик ривожланишнинг жорий ҳолатини инобатга олган ҳолда камида уч йилда бир марта қайта кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар уч йилда

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(Д. Қосимов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(С. Холхўжаев),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)

Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 4-1-банд ва 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йигирма олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йигирма еттинчи хатбоши йигирма олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 112-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: мазкур илова 2021 йил 1 октябрдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2021 й., 06/21/6314/0876-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)