29.08.2017 йилдаги ЎРҚ-440-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.08.2017 йилдаги ЎРҚ-440-сон
Kuchga kirish sanasi
30.08.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятини тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бундан буён матнда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деб юритилади) мансабдор шахс бўлиб, у тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини, мазкур ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) томонидан риоя этилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайинланиш куни ўттиз ёшга тўлган, олий маълумотли, давлат тилини биладиган, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятда ёхуд тадбиркорлик фаолиятида тажрибага эга бўлган, бевосита тайинланишидан олдин камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил этиб тайинланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимига мос келмайдиган фаолият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўзининг сиёсий партияга аъзолигини ўз вазифаларини бажараётган даврда тўхтатиб туриши ёки тугатиши шарт. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, адолатпарварлик, инсонпарварлик, ошкоралик, очиқлик, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлигидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш амалга оширилаётганда уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг текширувларини мувофиқлаштиришни ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни амалга ошириш;
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилишини ўрганиш;
(7-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсири самарадорлигини баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон тарзда юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасидаги соҳалар бўйича белгиланган тартибда тақдим этилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги рўйхати асосида шакллантириладиган мажбурий талабларнинг электрон реестрини юритиш;
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
(7-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонунчиликнинг давлат органлари томонидан оғишмай ижро этилишини ўрганиш;
(8-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширувларини ўтказишнинг қонунийлиги мониторингини амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш фактларининг олдини олиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ёзма равишда огоҳлантиришлар эълон қилиш;
(8-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
(8-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб аризалар, даъволар ва шикоятлар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш;
(8-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилиш;
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан статистик, таҳлилий материалларни, хулосаларни ва бошқа ахборотни сўраш ҳамда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлисларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган ҳолларда, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органларининг, илмий муассасаларнинг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб этиш, ишчи гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинаётган, айбланаётган ва ҳукм қилинган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиш учун қамоқда сақлаш жойларига, жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш.
(8-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Огоҳлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ёзма равишда эълон қилинади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил огоҳлантириш тўғрисида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга хабар қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Тақдимнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қонунчилик бузилишларини бартараф этиш юзасидан ваколат берилган раҳбарларига киритилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдимнома кечиктирмай бажарилиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ўн беш кундан кечиктирмай ёзма равишда хабар қилиниши лозим.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз фаолиятини амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этиши, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширилаётган фаолиятига аралашмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига тўсиқларни вужудга келтирмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларига риоя этиши;
(11-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арз қилувчиларни шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектларининг шикоятларини ва бошқа мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берган шикоятларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, оилага, меҳнатга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг кўриб чиқиш доирасига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил судларнинг, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, тергов, суриштирув ва жазони ижро этиш органларининг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил шикоятларни кўриб чиқаётганда ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масалани унинг моҳиятига кўра ҳал қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арз қилувчи ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган воситалар ва шаклларни кўрсатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикоятни унинг моҳиятига кўра ҳал қилишга ваколатли бўлган ташкилотга ёки мансабдор шахсга юбориши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арз қилувчини унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан таништириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сабабини албатта кўрсатган ҳолда шикоятни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам кўриши мумкин.
(12-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга шикоят берган шахс, шунингдек Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан ўзига ахборот тўплаш ва уни таҳлил этиш ёки эксперт баҳоси бериш вазифаси топширилган шахсларнинг бундай ҳаракатлар учун таъқиб қилиниши ёки ҳуқуқлари бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номига тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинаётган, айбланаётган ёки ҳукм қилинган ва қамоқда сақлаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида турган вакиллари томонидан юборилган шикоятлар, шунингдек маъмурий қамоққа олинган ҳамда махсус қабулхонада сақланаётган шахсларнинг шикоятлари улар сақланаётган жойларнинг маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва арз қилувчига дарҳол етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг мурожаатига ёзма шаклда жавоб юбориши, шунингдек сўралаётган маълумотларни, ҳужжатларни ва материалларни тегишли мурожаат қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан ошмаган муддатда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг мурожаатига жавоб мурожаат бевосита қайси давлат органи раҳбарига йўлланган бўлса, ўша давлат органи раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг имзоси билан юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тадбиркорлик субъектларининг бошқа мурожаатларини кўриб чиқиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(12-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг шикоятларни кўриб чиқиш якунларига доир хулосаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қайси давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг, унинг мансабдор шахсининг қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган бўлса, ўша давлат органига ёки бошқа ташкилотга, унинг мансабдор шахсига тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан ўз хулосасини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг хулосасида қуйидаги тавсиялар назарда тутилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишнинг давлат органи ёки бошқа ташкилот ёхуд мансабдор шахс томонидан ниҳоясига етказилиши зарурлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ёхуд мансабдор шахснинг қарори ўзгартирилиши ёхуд бекор қилиниши кераклиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ёхуд мансабдор шахснинг қарорини асослантириш зарурлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ёхуд мансабдор шахснинг қўшимча қарор қабул қилиши кераклиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг хулосасида бошқа тавсиялар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан шикоятларни кўриб чиқиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил арз қилувчига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга бериладиган шикоятларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга берилган шикоятда арз қилувчининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, шикоят юридик шахс томонидан берилган тақдирда эса, унинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятда қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилади, арз қилувчининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган қарорларнинг, ҳаракатларнинг ёки ҳаракатсизликнинг моҳияти баён этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда берилган шикоят қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят бўйича илгари қабул қилинган мавжуд қарорлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек шикоятни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар унга илова қилиниши мумкин бўлиб, мазкур ҳужжатлар қайтарилмайди, арз қилувчи уларни қайтариш ҳақида ёзма ариза берган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Арз қилувчилар ва уларнинг вакиллари шикоятни у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда шикоят юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиши мумкин. Шикоятни қайтариб олиш тўғрисидаги ариза Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга берилган шикоят учун давлат божи ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳисобдорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишининг ҳолатига доир ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президентига тизимли асосда тақдим этади.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролик жамиятининг институтлари билан ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўз ваколатлари доирасида ҳамкорликни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мавжуд материаллар тўғрисида давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот алмашувини, шу жумладан электрон шаклдаги ахборот алмашувини амалга оширади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳлар ва комиссиялар фаолиятида иштирок этиши учун зарур шароитлар яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда тадбирлар, маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиши, шунингдек ижтимоий шериклик тўғрисида битимлар ва шартномалар тузиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек мазкур соҳада ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлаш учун Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳузурида Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича комиссия тузилиши мумкин. Комиссияни Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятига кўмаклашиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга унинг фаолиятида кўмаклашиши, у томонидан сўралаётган, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли бўлган ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотларни, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига доир сўровлари, хулосалари, таклифлари ва тавсияларини кўриб чиқиши, шунингдек Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг қонуний талабларини бажариши ҳамда кўриб чиқиш натижалари ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида белгиланган муддатда уни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз фаолиятига доир масалалар бўйича давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ва унинг девони ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг дахлсизлик ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга, шунингдек унинг шахсий буюмлари, юки, транспорти, турар жойи ва хизмат хонасини, алоқа воситалари ва ҳужжатларини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни лавозимидан муддатидан илгари озод қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимдан қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан муддатидан илгари озод қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида ёзма равишда ариза берган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у қонунга кўра Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ваколатларини амалга оширишга мос келмайдиган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифасини бажаришга узоқ вақт мобайнида қодир бўлмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у ўз мажбуриятларини мунтазам равишда, узрли сабабларсиз бажармаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ўринбосарлари
(21-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз лавозимидан муддатидан илгари озод қилинган тақдирда, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги вакил тайинлангунига қадар унинг вазифасини ўринбосарларидан бири вақтинча бажариб туради ва ана шу даврда унга нисбатан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил учун белгиланган кафолатлар татбиқ этилади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг девони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятини таъминлаш учун юридик шахс ҳуқуқларига эга давлат органи бўлган Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг девони (бундан буён матнда Вакил девони деб юритилади) ташкил этилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ўринбосарларидан бири бир вақтнинг ўзида Вакил девонининг раҳбаридир.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил девони ходимлари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш, моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил девонининг тузилмаси ва унинг ходимларининг штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил девонининг ходимлари маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқига эгадир.
(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил девони ўзининг банк ҳисоб-китоб варағига, ўз номи ёзилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга эга бўлади.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил девони тўғрисидаги низом Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни ва унинг ўринбосарларини ижтимоий ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосарлари — мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шуъба мудирига тенглаштирилади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг халқаро алоқалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг худди шундай институтлари вакиллари, халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг миллий органлари ва бошқа муассасалар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг молиявий, моддий-техника ва бошқа таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Вакил девони фаолиятининг молиявий, моддий-техника ва бошқа таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(28-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 29 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-440-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 915-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон; 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)