3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 31 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3358]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 11 августдаги 20-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3664, 11.08.2025 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказиш учун талабнома деб юритилади) тузиш, топшириш ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Интеграл микросхемалар топологияларининг (бундан буён матнда топология деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) рўйхатдан ўтказилиши, илгари тижорат мақсадларида қўлланилмаган топологияни ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг асосий шарти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар топологиядан тижорат мақсадларида фойдаланилган ҳолатлар мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикасининг «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 8-моддасига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топологиядан биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддатдан кечиктирилмай топширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома битта топологияга оид бўлиши лозим. Базавий матрицавий кристалл топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома базавий матрицавий кристаллнинг топологиясига оид ва худди шунингдек, унинг асосида амалга оширилган буюртма интеграл микросхемалар топологиясига оид материаллардан иборат бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома муаллиф (муаллифлар), иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан бевосита ёки ишончли шахс орқали Вазирликка топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Талабномани тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) топологияни рўйхатдан ўтказиш учун ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) топологияни идентификацияловчи депонентланадиган материаллар, шу жумладан реферат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) патент божи тўлашдан озод қилиш ва унинг миқдорини камайтириш асосларини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек чет эл юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат экспертизасини ўтказиш учун белгиланган миқдорда давлат (патент) божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан давлат (патент) божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан Вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ишончли шахс орқали талабнома топширилган ҳолларда талабномада қўшимча равишда ишончли шахс ваколатларини тасдиқловчи ишончнома мавжуд бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Вазирликка топширишдан олдин илгари тижорат мақсадларида фойдаланилган топологияга доир рўйхатдан ўтказиш учун талабномада қўшимча равишда мазкур топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланиш санасини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари уларни бевосита репродукция қилиш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари А4 (210 х 297 мм) форматдаги пишиқ, оқ, текис, шаффоф бўлмаган, ярқирамайдиган қоғозда бажарилиши ва ҳар бир ҳужжат алоҳида варақдан бошланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чапдан — 20 мм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқоридан — 15 мм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўнгдан ва пастдан — 10 мм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларининг ҳар бирида иккинчи ва ундан кейинги барча варақлар араб сонлари билан рақамланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари қора рангли шрифтда босилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатлари, қоида тариқасида, ўзбек ёки рус тилида тақдим этилиши лозим. Агар рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бошқа тилда тузилган бўлса, у ҳолда унинг таржимон томонидан бажарилган ва тасдиқланган ўзбек ёки рус тилидаги тўлиқ таржимаси илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларининг матни тўлиқ ва аниқ бўлиши, бир-биридан фарқланмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларидаги имзолар имзо қўювчининг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс номидан қўйилган имзода унинг раҳбари лавозими кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатидаги фамилия, исм ва отасининг исми бош келишикда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Рўйхатдан ўтказиш учун талабномада юридик шахснинг тўлиқ расмий номи келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Аризага қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ариза мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ ТО-1 шаклда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агар баъзи маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштиришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда улар аризанинг тегишли графасида: «давомини қўшимча варақда қаранг» деб кўрсатилган ҳолда, худди ўша шаклда қўшимча варақда келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Аризанинг «ариза» сўзи тепасидаги 21 ва 22-графалари ариза Вазирликка келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган ва талабнома берувчи томонидан тўлдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Топологияни рўйхатдан ўтказиш сўралган 71-код остидаги «талабнома берувчи(лар)» графасида талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисида маълумотлар келтирилади: юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжатига мувофиқ) ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса). Шунингдек, ушбу графада талабнома берувчиларнинг турар жойлари ёки манзиллари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи ва тўлиқ почта манзили ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Топология муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар бу графада келтирилмайди, балки фақат аризанинг иккинчи варағидаги 97-код остидаги графада баён этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. 71-код остидаги «талабнома берувчи(лар)» графасида, «номига» деган сўзлардан кейин номига гувоҳнома берилиши сўралаётган шахс (шахслар) тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 18-бандида назарда тутилган маълумотлар келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Номига гувоҳнома сўралаётган Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари учун КТУТ коди (агар у белгиланган бўлса) кўрсатилади. Агар КТУТ коди ўрнатилмаган бўлса, тегишли ўринда «белгиланмаган» деб кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Номига гувоҳнома сўралаётган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи чет эл юридик шахслари ёки жисмоний шахслар учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (бундан буён матнда БИМТ деб юритилади) SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Агар номига гувоҳнома сўралаётган шахслар ва (ёки) талабнома берувчилар бир нечта бўлса, кўрсатилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Агар талабнома берувчи (талабнома берувчилар) номига гувоҳнома сўралаётган бўлса, у ҳолда номига гувоҳнома сўралаётган шахс (шахслар) ҳақидаги маълумотлар ўрнига, «номига» деган сўзлардан кейин «талабнома берувчи» («талабнома берувчилар») деган сўзлар келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. «Муқобил номи» графасида топологиянинг муқобил номи (агар у мавжуд бўлса) келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. «Топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида маълумотлар» графасида талабнома берилган топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида зарурий библиографик маълумотлар рўйхати келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. «Топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи» графасида ҳужжатлаштирилган ҳолда қайд этилган топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. «Мазкур топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган санадаги ҳуқуқ эгаси ҳақида маълумотлар» графасида талабнома берилган топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган санадаги ҳуқуқ эгасининг номи (исми), жойлашган манзили (турар жойи), фуқаролиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. 98-код остидаги «Ёзишма учун манзил» графасида почта орқали тез етказиб бериш бўйича одатдаги талабларни қондирадиган ёзишмалар учун манзил, хат олувчининг исми ёки номи ва телефон, телекс, факс рақамлари (агар улар мавжуд бўлса) келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аризанинг иккинчи варағидаги «Илова қилинадиган ҳужжатлар ва материаллар рўйхати» графаси илова қилинадиган ҳужжатлар нусхалари ва ҳар бир нусхасидаги варақлар сони кўрсатилган ҳолда тегишли катакчаларда «Х» белгисини қўйиб чиқиш орқали тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. «Талабнома топшириш ва муҳофаза ҳужжатини олиш ҳуқуқи юзага келиши учун асос» графасида талабнома топшириш ва гувоҳнома олиш учун тегишли асос (асослар) «Х» белгисини қўйиш билан белгиланади. Кўрсатилган графа гувоҳнома талабнома берувчи (талабнома берувчилар) номига сўралган ҳолатларда тўлдирилади, талабнома берувчилар таркиби муаллифлар таркиби билан бир хил бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. 72 «Муаллиф(лар)» ва 97-кодлар остидаги «Турар жойининг тўлиқ манзили» графаларда топология муаллифи (муаллифлари) ҳақидаги маълумотлар фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса), шунингдек мамлакат номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олган тўлиқ турар жойи манзили келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва уларнинг депонентланадиган материалларга мос келиши талабнома берувчилар ва муаллифларнинг имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Аризанинг охирги «Имзо» графасини, имзо қўйиш санасини кўрсатган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурийдир. Ариза талабнома берувчи, шунингдек номига гувоҳнома берилиши сўралаётган шахс томонидан (агар у талабнома берувчи бўлмаса) имзоланади. Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Талабнома ишончли шахс орқали топширилганда, ариза ушбу ишончли шахс томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ариза графаларидаги имзолар имзо қўювчи фамилияси, исми ва отаси исмининг (агар у мавжуд бўлса) бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Имзо қўйишни талаб қиладиган маълумотлар қўшимча варақда келтирилган ҳолларда, у ҳам шундай тартибда имзоланади. Талабнома берувчи ёки ишончли шахснинг имзоси ҳар бир қўшимча варақда келтирилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Рўйхатдан ўтказиш учун талабноманинг депонентланадиган материалларини расмийлаштириш учун қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Рўйхатдан ўтказилаётган топология, шу жумладан реферат идентификациясини таъминловчи материаллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Муассаса) томонидан депонентланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Депонентланадиган талабнома материаллари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) топологиянинг ҳар бир қатламини акс эттирадиган визуал қабул қилинадиган материалларнинг қуйида келтирилган турларидан бирининг тўлиқ тўплами, битта нусхада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фотошаблонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топологияга оид йиғма чизма ёки қатлам шаклли топологик чизмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеграл микросхемада белгиланган топологиянинг ҳар бир қатлами фотосурати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) расмий ахборотномада эълон қилиш учун мўлжалланган қуйидаги маълумотлар киритилган реферат, иккита нусхада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеграл микросхема топологиясининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома берувчининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топологияси учун муҳофаза сўралган интеграл микросхеманинг фойдаланиш соҳаси, қўлланилиши ёки вазифаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топологияси учун муҳофаза сўралган интеграл микросхемани тайёрлашда қўлланиладиган технология тури.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Талабнома топширилаётган санадан олдин тижорат мақсадларида фойдаланилган топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширишда талабноманинг депонентланадиган материаллари қўшимча равишда мазкур топологияни, ундан тижорат мақсадларида фойдаланилган пайтдаги шаклини ўз ичига олган тўртта интеграл микросхема намунасига эга бўлиши, реферат эса — қўшимча равишда топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ҳақида маълумотларга ва интеграл микросхема намунасининг асосий техник тавсифига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Визуал қабул қилинадиган материаллардаги тасвирлар масштаби 20:1 дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқоридан ва чапдан — 20 мм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўнгдан — 15 мм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пастдан — 10 мм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Фотосуратлардаги тасвирлар аниқ-равшан бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Чизмалар ва фотосуратларнинг барча нусхаларида тасвирларнинг масштаби кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Рўйхатдан ўтказиш учун талабнома таркибига кирган интеграл микросхема намуналари зарурат туғилганда улардан топология ҳар бир қатламининг визуал қабул қилинадиган тасвирини олиш имконияти билан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Агар топология қатламларидан бирортасида махфий маълумотлар (масалан, «ноу-хау»га оид) бўлса, визуал қабул қилинадиган материалларда ушбу қатламнинг тегишли қисми (ёки бутун қатлам) чиқариб олиниши ва кодланган шаклдаги топологияни идентификация қилувчи депонентланадиган материаллар таркибига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Давлат (патент) божи тўланганига доир ҳужжатларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Талабномага давлат (патент) божини тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек чет эл юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган миқдорда давлат (патент) божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати, тегишли илтимоснома билан бирга илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Давлат (патент) божи белгиланган миқдордан кам тўланганда, бож миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли илтимоснома тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан давлат (патент) божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ишончли шахс орқали топширилган талабномага ишончли шахсга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома ёхуд ишончнома нусхаси талабнома билан бир вақтда илова сифатида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ишончномада ишончли шахснинг ваколатлари ҳажми белгиланган ва ишончнома берилган сана кўрсатилган бўлиши лозим, акс ҳолда у ҳақиқий ҳисобланмайди. Ишончнома уни берган шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ишончноманинг амал қилиш муддати уч йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Агар амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, ишончнома берилган санадан эътиборан бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончнома уни берган мамлакат қонунчилигида назарда тутилган тартибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Талабномани топшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан бевосита Вазирликка топширилади ёки почта хизмати орқали жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Талабнома бир нечта талабнома берувчилар томонидан топширилиши мумкин. Бунда талабнома берувчилардан бирининг муҳофаза ҳужжатини бериш бўйича тадбирларда қатнашишни рад этиши қолган талабнома берувчи ёки талабнома берувчиларнинг муҳофаза ҳужжатини олиш учун керакли хатти-ҳаракатларни амалга оширишига тўсиқ бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Талабнома бевосита талабнома топширувчи томонидан ёхуд ишончли шахс орқали топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, агар илгари топологиядан тижорат мақсадларида фойдаланилган бўлса, талабнома Вазирликка топология биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддатдан кечиктирилмай топширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Талабноманинг давлат экспертизаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Рўйхатдан ўтказиш учун талабномада керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги Муассаса томонидан талабнома материаллари тақдим этилган санадан эътиборан икки ой муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказишда қуйидагилар текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) рўйхатдан ўтказиш учун талабномада бўлиши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) рўйхатдан ўтказиш учун талабнома ҳужжатларининг белгиланган талабларга мувофиқ тарзда тўғри расмийлаштирилгани.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Мазкур Қоидаларининг 59-бандида келтириб ўтилган талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра, Муассаса талабнома берувчига талабнома рўйхатга олиш учун қабул қилингани тўғрисида эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун божни тўлаш муддати кўрсатилган ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида билдиришнома, ёхуд талабнома ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш учун киритилиши керак бўлган маълумотлар кўрсатилган сўровномани жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Талабнома берувчи томонидан Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида белгиланган талабларга риоя этилмаганда, яъни топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган санадан эътиборан рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилгунга қадар белгиланган икки йиллик муддатга талабнома берувчи амал қилмаганда Муассаса талабномани рўйхатга олишни рад этиш ҳуқуқига эга. Бунда талабнома материаллари талабнома берувчига қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Агар рўйхатдан ўтказиш учун талабнома давлат экспертизаси жараёнида унинг ҳужжатларига қўйилган талабларга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланса, талабнома берувчига камчиликлар кўрсатилиб сўровнома жўнатилади ва етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этиш таклиф қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Агар талабнома берувчи белгиланган муддатда сўралган материалларни ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимосномани тақдим этмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Топологияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар талабнома берувчи талабнома материалларига тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Агар талабнома барча керакли ҳужжатларни ўз ичига олган, уларни тузишда мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя этилган бўлса ва талабномада кўрсатилган таклиф Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмига зид бўлмаса, у ҳолда Муассаса топологияни рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақида талабнома берувчини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ф.И.О. ёки номи ва турар жойлари ёки манзиллари кўрсатилади, муаллиф- талабнома берувчиларнинг турар жойи ҳақидаги маълумотлар 97-код остидаги графада баён этилади.
ташкилотнинг КТУТ коди (агар у белгиланган бўлса)
БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди
(54) Интеграл микросхема топологиясининг номи
Давлат буюртмаси бўйича бажариладиган муаммо (мавзу) шифри ________________________
Муқобил номи
Топологиянинг энг яқин аналоги ҳақида маълумотлар
Топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номи _______ ___________сана ___ ой _____________ йил, мамлакат ______________________
Мазкур топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган санага нисбатан ҳуқуқ эгаси ҳақида маълумотлар Ф.И.О. ва номи Фуқаролиги
Мазкур топологияни яратишда фойдаланилган муҳофазага олинган топологиялар ҳақида маълумотлар
(98) Ёзишма учун манзил (тўлиқ почта манзили, хат олувчининг Ф.И.О. ва номи) Телефон:___________________ Телекс: _______________________________Факс:
Илова қилинадиган ҳужжатлар ва материаллар рўйхати (Х билан белгилансин)
нусхаларнинг сони
Муаллиф(лар) имзоси (имзолари), сана
□ мазкур топологияни ундан тижорат мақсадларида фойдаланилган пайтдаги ҳолида таркибига олган интеграл микросхема намуналари
4
мазкур топологиянинг ҳар бир қатламини, шу жумладан, спецификацияни акс эттирадиган визуал қабул қилинадиган материалларнинг қуйида келтирилган турларидан бирининг тўлиқ тўплами
□ фотошаблонлар, ___дона.
□ топологияга оид йиғма чизма ёки қатлам шаклли топологик чизмалар
1
____варақда.
1
□ интеграл микросхемада қайд этилган топологиянинг ҳар бир қатлами фотосурати ____дона.
1
□ реферат
2
□ топологиядан тижорат мақсадларида биринчи марта фойдаланилган сана ва жой номини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ___ варақда
1
□ бож тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (чет эл юридик ва жисмоний шахслар учун)
□ божни тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат
1
1
□ бож миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлиги
ушбу билан мазкур талабномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ва депонентланадиган идентификация қилинадиган материалларга мослигини тасдиқлайман (тасдиқлаймиз).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 19 августдаги 42-сон «Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш ва топшириш қоидалари ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1168, 2002 йил 27 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 15-16-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 36-сон «Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни тузиш ва топшириш қоидалари ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1168-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 419-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2022 й., 10/22/3358/0269-сон)