17.03.2022 йилдаги ПФ-89-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.03.2022 йилдаги ПФ-89-сон
Kuchga kirish sanasi
18.03.2022
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясидаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2022 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Кутилаётган натижа

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1. Ягона давлат ҳуқуқий сиёсати сифатини такомиллаштириш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш

1.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, уларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга сабаб бўлаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

2.

1990 — 2016 йиллар оралиғида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини хатловдан ўтказиш, хатлов натижасида эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳоли этиш, унинг тизимлилигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартиби доирасида харажатларни автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашда шаффофлик ва тизимлиликни таъминлаш ҳамда ходимларнинг вақти ва ресурсларини тежаш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта, молия ва кредит, тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти, ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши соҳаларига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш. Экспертиза натижасига кўра Вазирлар Маҳкамасига қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш орқали ижтимоий ҳимоя тизими мустаҳкамланиши ва тадбиркорлик фаолияти янада ривожланишига, шунингдек, мамлакат инвестицион жозибадорлигини янада оширишга эришиш.

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига чекловлар, қўшимча талаблар, мажбуриятлар ёхуд харажатлар жорий қилиш, шунингдек, ҳар қандай турдаги имтиёз, кафолат, преференцияларни белгилашни назарда тутувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг масъул вазирлик ва идоралар томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилишини таъминлаш.

Баҳолаш натижасига кўра Вазирлар Маҳкамасига қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари таъминланиши орқали уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш.

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнини автоматлаштириш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини автоматлаштирилган таҳлил қилиш, ўзини ўзи ўрганиш механизмидан фойдаланиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таснифлаш ва тизимлаштириш муаммоларини ҳал қилиш, харажатларни камайтириш ва иш самарадорлигини ошириш имкониятини яратиш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

7.

«Legal-Tech» ҳуқуқий тармоғини жорий этиш тизимини «сунъий интеллект» механизмларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун сарфланадиган ресурслар ва вақтни тежаш, тайёрланадиган лойиҳалар сифатини ошириш ҳамда лойиҳаларни тайёрлаш жараёнини автоматлаштириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

8.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари ўз ишини туман (шаҳар) адлия бўлимлари таркибида давом эттириши муносабати билан уларни ягона маъмурий бинога жойлаштириш.

Дастур

Туман (шаҳар) миқёсидаги алоҳида фаолият кўрсатувчи 4 та тузилма 1 та тузилмага айлантирилади ва ягона маъмурий бинога жойлаштирилади, ортиб қолинадиган маъмурий бинолар белгиланган тартибда хусусий секторга реализация қилинади.

2022 йил 1 июль

Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш

9.

«E-SНARTNOMA» ягона электрон порталини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

«E-SНARTNOMA» ягона электрон порталини жорий қилиш орқали шартномаларни ягона платформа орқали тайёрлаш ва улар билан ишлаш жараёнини соддалаштириш, уни бошқариш ва назорат қилиш имкониятини яратиш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вазирлик ва идоралар

10.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан келгусида хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сонини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Келгусида босқичма-босқич туман ва шаҳар даражасидаги давлат органларига малакали юридик хизмат кўрсатилишини кенгайтириш орқали қонун устуворлигини таъминлаш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

11.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими функционал имкониятларини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳокимликларнинг фаолиятида қонун устуворлигини янада таъминлаш.

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги

12.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида таклифларни аниқлаш ва ишлаб чиқиш учун жамоатчилик фикрини ўрганиш услубиётини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Адлия вазири буйруғи

Қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришда кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиш ва ҳуқуқий муаммоларни аниқлашнинг самарали механизмини яратиш.

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги

13.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш:

янги депутатлик назорат шакли — «кенгаш сўрови»ни жорий этиш орқали маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ролини ошириш;

Кенгашларга юклатилган ва турли ҳужжатларда назарда тутилган 20 дан ортиқ вазифаларни бир ҳужжатда жамлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар устидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари назоратининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

3. Маъмурий тартиб-таомиллар ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш

14.

«SMART JUSTICE — АҚЛЛИ АДЛИЯ» веб-портали ва мобил иловасини яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасалари томонидан ҳозирги кунда кўрсатилаётган 50 дан ортиқ электрон давлат хизматларини ягона порталга жамлаш ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш, ягона нуқтадан юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларнинг давлат хизматларини электрон шаклда олиш жараёнидан қониқиш даражаси ошириш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

15.

«Лицензия» ахборот тизимини такомиллаштириш. Мазкур ахборот тизими орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Хизматдан фойдаланувчиларга қулай шароитлар яратиш, давлат хизматларидан фойдаланишда ортиқча тартиб-таомиллар ва муддатларни қисқартириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

16.

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш.

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги

17.

Давлат хизматларини кўрсатиш ахборот тизими (dxa.gov.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) муддат бузилиши билан боғлиқ бўлмаган қонун бузилиши ҳолатларини ҳар бир хизматлар, соҳалар ва идоралар кесимида автоматик равишда аниқлаш тизимини такомиллаштириш.

Ташкилий-техник тадбирлар.

Давлат хизматларини кўрсатишдаги қонунбузилишларни тизимли таҳлил қилиш, уларни бартараф қилиш чораларини кўриш ҳамда айбдорларни автоматик равишда аниқлаш орқали қонунбузилиш ҳолатлари бартараф қилинишига эришиш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

18.

Мобил идентификация тизимини (MOBIL ERI, FACE ID, DIGITAL ID, SMART ID) ишлаб чиқиш ва уларни ривожлантириш, шунингдек, жисмоний шахслар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан ва юридик шахслар учун солиқ тўловчи идентификация рақамидан ягона логин сифатида фойдаланиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Давлат хизматларидан фойдаланишда қулай ва ортиқча бюрократиядан ҳоли бўлган тизим яратиш ҳамда фойдаланувчиларнинг вақтини тежаш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

19.

Адлия органлари ва муассасаларининг веб-сайтларида ёки хизмат кўрсатиш учун ташкил қилинган махсус сайт (портал)да кўрсатилаётган хизматларни истеъмолчилар томонидан исталган вақтда доимий ва тизимли баҳолаш, изоҳлар ва таклифлар тақдим қилиб бориш имкониятини берувчи платформа яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Адлия органлари ва муассасалари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ошади ҳамда доимий баҳоланиш натижасида хизмат кўрсатишда қонунбузилиш ҳолатлари камаяди.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

20.

Никоҳни қайд этиш ва никоҳдан ажралишни қайд этиш бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари, туғилишни қайд этишни комплекс тарзда тиббиёт муассасалари орқали ФХДЁ органида қайд этиш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Хизматдан фойдаланувчиларга қулай шароитлар яратиш, давлат хизматларидан фойдаланишда ортиқча тартиб-таомиллар ва муддатларнинг қисқартириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

21.

Жисмоний ва юридик шахсларни муҳандислик коммуникация тармоқларига улашда уларга бир вақтнинг ўзида абонентнинг шахсий рақамини тақдим этишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Янги уланган истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва ортиқча бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

22.

Жисмоний ва юридик шахсларни муҳандислик тармоқларига улашда хизмат натижаси бўлган ҳужжатларни (техник шартлар, таъминот шартномаси кабилар) ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишда санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган хулосаларни QR-код қўйган ҳолда расмийлаштиришни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Давлат хизматларини кўрсатишда ягона ёндашув бўлишига эришиш ҳамда ариза берувчиларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

23.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматларининг композит тартибда кўрсатилишини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Давлат хизматларидан фойдаланишда қулай ва ортиқча бюрократиядан ҳоли бўлган тизим яратиш ҳамда фойдаланувчилар вақтини тежаш.

2022 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

24.

Кўчмас мулк ҳамда манзилга рўйхатга қўйиш давлат хизматларини композит тартибда кўрсатиш тартибини жорий этиш.

Бунда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга мулкдорларни рўйхатга қўйиш давлат хизматларини бир вақтда кўрсатишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Аҳолининг бир-бирига боғлиқ бўлган хизматлардан фойдаланишда давлат идораларига алоҳида-алоҳида мурожаат қилиши олдини олиш ҳамда ортиқча сарф-харажатларни тежаш.

2022 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

4. Интеллектуал мулк соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш

25.

«Advice for business» махсус интерфаол юридик порталида интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ҳамда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисида маълумот берувчи алоҳида бўлим яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Тадбиркорлар томонидан иш фаолиятини қонуний йўлга қўйишга кўмаклашиш ҳамда улар томонидан интеллектуал мулк соҳасида содир этилаётган қонунбузилишлар сонини камайтириш.

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

26.

Контрафакт маҳсулотлар бўйича ахборотлар базасини яратиш ва кенг омма эътиборига тақдим этиш ҳамда маълумотлар алмашинувини таъминлаб туриш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Аҳолининг контрафакт маҳсулотлар бўйича хабардорлик даражаси ошириш ҳамда ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари бузилиши олдини олиш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

«IP-Protection» ахборот порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган патент вакилларининг ягона электрон реестрини шакллантириш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

Жисмоний ва юридик шахсларга интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича патент вакиллари хизматларидан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратиш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

28.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро ҳужжатларнинг нормалари ва қоидаларидан хабардорлигини ошириш ҳамда маҳаллий интеллектуал мулк объектларининг халқаро рўйхатдан ўтказилишини янада жонлантириш мақсадида танлов асосида соҳа бўйича халқаро ҳужжатларнинг ўзбек тилидаги таржимасини тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Интеллектуал мулк объектларини хорижда рўйхатдан ўтказиш кўрсаткичлари ортишига ҳамда аҳоли, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг соҳа бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

5. Ҳуқуқий маърифат ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш бўйича изчил манзилли ишларни ташкил этиш

29.

Қонунчилик маълумотлари миллий базасидан (Lex.uz) фойдаланишда жисмоний имконияти чекланган шахсларга қулайликлар яратиш, жумладан овозли қидирув модулини жорий қилиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Имконияти чекланган шахсларнинг тизимдан фойдаланиш имкониятини ошириш ҳамда миллий базадаги катта ҳажмдаги маълумотларни қулай ҳамда тез топиш имконини яратиш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

30.

Миллий ҳуқуқий интернет портали (huquqiyportal.uz)ни ҳуқуқ билан боғлиқ ахборот ва таълим ресурслари билан интеграция қилиш орқали уни ҳуқуқий хамда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича аҳоли учун қизиқарли бўлган маълумотлар билан бойитиш ва порталдаги маълумотлар қамровини кенгайтириш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Ягона платформа орқали ҳуқуқий ахборотларни олиш шакллари ва соҳаларини кенгайтириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

31.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, маъмурий, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлари қарорларини умумлаштириб, тоифа (классификатор)лар бўйича Қонунчилик маълумотлари миллий базасига босқичма-босқич киритиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Кенг жамоатчилик учун Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, маъмурий, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлари томонидан қабул қилинган 1,7 млн. дан ортиқ суд қарорлари билан ягона платформа орқали танишиш имкониятини яратиш.

2023 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Олий суд

6. Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизимининг самарали ишлаши ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш

32.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг электрон базасини ўзаро интеграция қилиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Нотариал хизматдан фойдаланувчиларга қулай шароитлар яратиш ҳамда мазкур хизматлардан фойдаланишда ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

33.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда адвокатлик тузилмасини рўйхатдан ўтказиш хизматларининг композит тартибда кўрсатилишини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича рухсат беришга оид ҳужжатларни олишда қулай ва ортиқча бюрократиядан ҳоли бўлган тизим яратиш.

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

34.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш.

Бунда, идоравий нотариал архивлар томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг архивга топширган нотариал ҳаракатларидан дубликатлар бериш, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари консуллари томонидан тасдиқланган васиятномаларни қабул қилиш, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали собиқ нотариуслар томонидан мол-мулкка қўйилган тақиқларни бекор қилиш имкониятини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Идоравий нотариал архивлар хизмат кўрсатиш доирасини ошириш орқали ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

35.

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатиб келаётган адвокатлар рейтингини акс эттирувчи «Adlex» платформасини яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Адвокатлар рейтингини жорий қилиш орқали улар орасида соғлом рақобат муҳити юзага келишига ҳамда аҳоли томонидан малакали ва билимли адвокатни танлаб олишга имкон яратиш.

2022 йил декабрь

Адвокатлар палатаси

7. Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш

36.

Тошкент давлат юридик университети ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировка ўташ учун нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотларга юбориш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тошкент давлат юридик университети тизимида юридик таълим сифатини ошириш ва таълим тизимига инновацион янгиликларни киритиш.

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги

37.

Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини бирлаштириш, жумладан, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Юрист-кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

38.

Таълим тизимининг сифатини ошириш мақсадида: юридик адабиётлар рўйхатини шакллантириш; шакллантирилган рўйхат асосида юридик адабиётларни тайёрлаш ва тўплаш;

«Yuridik kutubxona» электрон тизимини жорий қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Хорижий олимларни жалб етган ҳолда янги авлод дарсликларини яратиш. Бунда дарсликни ёзишда мавзуларни ўзлаштириш осон бўлиши учун янгича усул, жумладан замонавий ахборот-технологиялари имкониятлари ва QR-кодлардан фойдаланиш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

39.

Адлия вазирлиги тизимидаги барча ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини ягона платформада шакллантириш учун «virtual adliya» автоматлаштирилган ахборот тизимини адлия органлари ва муассасаларига жорий қилиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Иш фаолиятини янада қулай шаклда ташкил қилиш, ортиқча тартиблар ва жараёнларни бекор қилиш, ходимлар вақтини тежаш орқали самарадорлик кўрсаткичларини ошириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

8. Суд экспертизаси сифатини изчил яхшилаш

40.

Якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий экспертлар институтини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Суд-экспертлик фаолиятининг муқобил шаклларини жорий этиш орқали соҳада рақобат ва холисликни ҳамда экспертларнинг мустақиллигини таъминлаш.

2023 йил май

Адлия вазирлиги

41.

Суд экспертларининг фаолиятини уларнинг касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Экспертлар рейтинги асосида рағбатлантириш орқали суд экспертиза жараёнида шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини малакали тарзда тиклашга кўмаклашиш.

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

42.

Ўзбекистон Республикаси суд-экспертиза муассасалари ва ташкилотлари томонидан хорижий ташкилот ва чет эл фуқароларига суд-экспертиза имкониятларидан кенг фойдаланиш учун шароит яратиш мақсадида уларга хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантириш, қўшимча хизмат турларини жорий қилиш.

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

43.

Криминалистика амалиётида шахс идентификацияси ва диагностикаси масалаларини ҳал этишга қаратилган кўп тармоқли электрон дастурий таъминот яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Лаборатория генетик маълумотлар базаси негизида қўшимча идентификация ва диагностика имкониятларини яратиш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш; уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сон Фармони 8-бандининг учинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) тўққизинчи хатбошидан «белгилансин» сўзи чиқариб ташлансин;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг «IV. Халқаро рейтингларда Ўзбекистон банк тизимининг мавқеини ошириш» бўлими 3-бандидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Мажбурий ижро бюроси, Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Кадастр агентлиги, Мажбурий ижро бюроси, Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-илованинг 4.1.3-позицияси «Масъул давлат органлари» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги (У. Мухаммадиев)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-илованинг 3-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 12-банддаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 17-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 22-илованинг 26-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 4-илованинг 7-позицияси «Масъул ташкилот ва муассаса номи» устунидаги «, Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 1-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 12 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 19-банддан «ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директори У.И. Мухаммадиев» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 2-илованинг 48 ва 79-позициялари ҳамда 5-илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин;
д) 3-илованинг 1 ва 2-бандлари «Маълумотлар базасини рақамлаштириш ҳамда уларни беришга масъул органлар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 5-илованинг 9-позицияси «вазирлик ва идоралардан» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги (У. Мухаммадиев)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 7-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
тўртинчи хатбошидаги «етакчи» сўзи «бош» сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 41-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3366-сон қарорининг 4-бандидан «ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги бош директори А.Н. Файзуллаев» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) биринчи хатбошидаги «Агентлик фаолиятини» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 2-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 210 нафардан иборат бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари» сўзлари «муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида,» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1 — 6-иловалар тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Вазир

Вазир ёрдамчиси

Вазирнинг биринчи ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Ташкилий-назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси

17

Қонунчилик департаменти

1

Давлат бошқаруви тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси

9

Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти

1

Давлат хизматлари департаменти*

1

Интеллектуал мулк департаменти

1

Инсон ресурслари бошқармаси

10

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

14

Интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олиш бошқармаси

7

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси

9

Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси*

7

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими

5

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси

16

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси

14

Саноат мулкини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси

12

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

6

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

5

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси

15

Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси*

12

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

11

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармаси

8

Арбитраж ва суд низолари масалалари бўйича бошқарма

7

Молия-иқтисод бошқармаси

12

Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси

7

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

11

Ишлар бошқармаси

10

Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси

15

Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси*

12

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси

17

Биринчи бўлим

2

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

«Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси**

Вазир маслаҳатчиси

1

Юридик таълим ва суд-экспертиза бошқармаси

7

АКТРМ давлат муассасаси

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси

12

Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси*

12

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси

7

ТДЮУ

«Давлат хизматларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси**

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази» давлат муассасаси

ЮМОМ