15.03.2021 йилдаги ПҚ-5025-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.03.2021 йилдаги ПҚ-5025-сон
Kuchga kirish sanasi
16.03.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятининг сифатини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда чуқур ўйланган ҳамда ҳисоб-китоб қилинган қарорлар қабул қилиш имконини берувчи янги инновацион «ақлли тартибга солиш» усулларини жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилиши доирасида муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда келиб тушган таклиф ва фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботга киритилиши ҳамда мажбурий тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдим этилиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик муҳокамасидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилувчи органлар томонидан мажбурий тартибда ишлаб чиқувчиларга қайтарилиши шартлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича уларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан олдин манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик муҳокамаси жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг асосли эътирозларини келтириб чиқарган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича экспертлар ва кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда оммавий ахборот воситалари иштирокида анжуманларнинг ўтказилишини талаб қилади ҳамда ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқувчиларга қайта ишлаш учун қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2023 йил 1 январга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади:
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларга янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартларни жорий этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки уларга қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий қилишни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларга ҳар қандай турдаги давлат ёрдамини, шу жумладан, имтиёз, кафолат, преференцияларни белгилаш, шунингдек, янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқларни беришни;
(2-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини режалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнида ҳамда қабул қилингандан кейин тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг уч босқичли тартиби жорий этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси ҳар йили ишлаб чиқилиши ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтганидан кейин 20 мартга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги (ҳуқуқий мониторинг) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш билан бирга амалга оширилиши ва унинг натижалари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишда инобатга олиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаро ва юридик шахслар томонидан ўтказилган тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига судларда кўрилган ишлар материаллари, суд, тергов ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва статистик ҳисобини умумлаштириш натижаларини инобатга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш бўйича таклифларни Адлия вазирлигига киритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш бўйича фаолияти мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик муҳокамаси жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича келиб тушган, асосли деб топилган таклифларга жавоб қайтарилмаган (кўрмасдан қолдирилган) тақдирда мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходимлари рўйхатини шакллантиради, уларнинг малака ва кўникмаларини ошириб бориш, шу жумладан улар учун ўқув тадбирларини хорижда ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро рейтинглардаги кўрсаткичларини тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда уларни янада яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ҳамда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жамоатчиликка норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш жараёнини кузатиб бориш имкониятини яратиш ҳамда лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилганлиги ҳақида хабар оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинишини назарда тутган ҳолда такомиллаштиришни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш жараёнига фойда ва харажатларни автоматлаштирилган таҳлил қилувчи электрон дастурни жорий этиш бўйича таклифларни киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 15 апрелга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида тасдиқланган режалар асосида давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари учун ушбу қарорга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиб бориш амалиётини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг услубиёти, муҳокама иштирокчилари учун сўровномалар ва тегишли ҳисобот шаклларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат иштирокидаги корхоналарга 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатувчи ҳужжатларини (уларнинг лойиҳаларини) тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартибини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган масалалар таҳлили асосида ҳар йили ўзларининг ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиб бориш ҳамда унинг натижаларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 15 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5025-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқувчи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солиш таъсирини баҳолаш (кейинги ўринларда — ТСТБ) — лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солиш воситаси — жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши (риоя этилиши) мажбурий бўлган талаблар ёки бошқа чекловлар ёхуд уларга таъсир кўрсатадиган бошқа чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор томонлар — ўрганилаётган муаммо ёки таклиф этилаётган тартибга солиш доирасига тушадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойда — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонлар олиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай шаклдаги фойда ёки даромад;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харажатлар — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларда юзага келиши мумкин бўлган (юзага келган) бевосита ва билвосита харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсир — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасида ҳамда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятлар, талаблар, тақиқ ва бошқа чекловларга риоя қилишда манфаатдор томонларда юзага келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита фойда ва харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилишидан олдин ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда кенгайтирилган тартибда ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТСТБ натижалари бўйича хулоса — ТСТБ ҳисоботини кўриб чиқиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли соҳага таъсирини баҳолаш якунлари бўйича хулоса берувчи органлар томонидан тайёрланадиган ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ТСТБ муайян соҳада вужудга келган муаммо, келиб чиққан ижобий ва салбий оқибатлар ҳамда муаммони ҳал қилишга қаратилган ечимлар ва уларнинг афзаллик ва камчиликларини, соҳага давлат аралашувининг заруратини аниқлаш, шунингдек, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича уларнинг тартибга солиш мақсадларига эришилганлиги ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мажбурий тарзда ТСТБдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ТСТБдан ўтказиш икки босқичда лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин соддалаштирилган тартибда ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш билан бир вақтда кенгайтирилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси билан қуйидаги тартибга солиш воситалари жорий этилиши назарда тутилган ҳолларда соддалаштирилган тартибда ТСТБ ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилаш ёки уларни ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларга риоя қилиш ёки уларни бажаришни таъминлаш билан боғлиқ таъсир чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган имтиёз, преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини жорий қилиш, уларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш ёхуд уларни бекор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Соддалаштирилган ТСТБ натижасида иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсир даражаси юқори деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси кенгайтирилган тартибда ТСТБдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек ТСТБ соҳасидаги ваколатли органлар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор томонларнинг таклифларига кўра ҳам кенгайтирилган ТСТБдан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидаги ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ТСТБдан, шу жумладан, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш мажбурий ҳисобланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича чекловчи тадбирлар (карантин)ни белгилашга қаратилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажаришни назарда тутса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилган ҳолларда ишлаб чиқувчи лойиҳанинг тушунтириш хатида ТСТБдан ўтказиш рад этилганлигини асослаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олса, улар жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилмасдан ТСТБдан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар ТСТБдан ўтказиш учун ахборот манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмий статистик маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-таҳлилий материаллар ва нашрлар, илмий-амалий семинарлар, конференциялар ҳамда йиғилишлар материаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли ташкилотлар ва ишлаб чиқувчи томонидан ўтказилган ижтимоий сўровларнинг натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда эълон қилинган нашрлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТСТБдан ўтказиш доирасида давлат органи ва ташкилоти томонидан, шу жумладан, бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишлар жараёнида олинган (аниқланган) маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ТСТБдан ўтказиш ушбу Низомга мувофиқ тасдиқланадиган услубиёт асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТСТБ натижалари юзасидан Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ТСТБ ҳисоботи тайёрланади ҳамда ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзоси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат органлари ва ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш учун соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳасини ТСТБдан ўтказиш ишларини ташкил этиш ҳамда ТСТБ бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш давлат органи ва ташкилотларининг стратегик режалаштириш ва методология бўлинмаси зиммасига, бундай бўлинма мавжуд бўлмаган ҳолларда қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёки методик таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмалар зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ТСТБдан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Лойиҳани соддалаштирилган тартибда ТСТБдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тартибга солиш воситаларини жорий этишни назарда тутувчи лойиҳалар ишлаб чиқилишидан олдин лойиҳанинг концепцияси асосида соддалаштирилган тартибда ТСТБдан ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-160-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Лойиҳанинг концепциясида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани ишлаб чиқиш асоси ва зарурати (мақсад ва вазифалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг мазмуни (асосий қоидалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солиш воситалари (талаб, чеклов ва жавобгарлик, имтиёз ва преференциялар).
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-160-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишлаб чиқувчи соддалаштирилган ТСТБ натижалари юзасидан ҳисобот тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммо тавсифи, шу жумладан муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва субъектлар таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат аралашувининг зарурати, мақсади ва муаммони ҳал қилиш ёки унинг салбий таъсирини камайтириш билан боғлиқ хатарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқобил усулларнинг ижобий ва салбий таъсирлари ҳамда муаммони ҳал этишдаги эҳтимолий улуши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақбул усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзаллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақбул усул орқали жорий этилиши кутилаётган тартибга солиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Лойиҳани кенгайтирилган тартибда ТСТБдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолларда лойиҳа юзасидан кенгайтирилган тартибда ТСТБ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солиниши керак бўлган муаммо таҳлили ва давлат аралашувининг зарурати (сабаблари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммони ҳал қилишда муқобил усуллар, уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солиш таъсир кўрсатадиган субъектлар тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир муқобил усулнинг миқдорий ва сифат таҳлили, шу жумладан фойда ва харажат таҳлили, тегишли соҳаларга (рақобат, ижтимоий соҳа, атроф-муҳит) таъсирлари ва қўллашда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлари хавфи ва қиёсий таҳлил ёрдамида танланган мақбул усулни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур чора-тадбирлар ва кутилаётган натижалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг ёки унда белгиланган тартибга солиш воситаларининг амал қилиши таклиф қилинган даврни асослаш (амал қилиш муддати мавжуд бўлганда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, экспертлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. ТСТБ жараёнида муаммоларни таҳлил қилиш, маълумотлар ва далилларни йиғиш, муқобил усулларни аниқлаш ва тартибга солиш воситалари жорий этилиши мақсадга мувофиқлиги ва заруратини баҳолаш мақсадида манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилиши, шунингдек, муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари соҳа мутахассислари (экспертлари) билан муҳокама қилиниши (кейинги ўринларда — экспертлар муҳокамаси) зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари зиммасига янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловлар юклатилишини назарда тутувчи лойиҳалар ва ТСТБ ҳисоботи бевосита тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг бирлашмалари иштирокида муҳокама қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳаларни ишлаб чиқишда, шу жумладан, ТСТБдан ўтказишда, маълумот йиғиш (сўров, фокус гуруҳ муҳокамалари ва бошқа) жараёнларига илмий ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар (кейинги ўринларда — илмий ташкилотлар), шунингдек, маслаҳат (консалтинг) хизматини кўрсатадиган ташкилотлар ва соҳа мутахассислари (экспертлари) шартнома асосида кенг жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Экспертлар муҳокамаси натижалари асосида лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи қайта ишланади, тегишли материаллар Адлия вазирлигига ҳамда қарор қабул қилувчи органларга лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботини киритишда мажбурий тартибда илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Лойиҳаларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Экспертлар муҳокамаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш якунлари асосида қайта ишланган лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи ишлаб чиқувчи томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (кейинги ўринларда — Портал) жойлаштирилиши орқали ўзи белгилаган, лекин 15 кундан кам бўлмаган муддатда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи бўйича асосланган таклифлар жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан Порталнинг техник имкониятларидан фойдаланган ҳолда ихтиёрий шаклда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда бошқа ташкилотлар ва фуқаролар томонидан лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш амалга оширилиши ва баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органига тақдим этилиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан ўтказилган лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор томонлар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ асосланган маълумотни ҳамда мазкур таклифлар асосида қайта ишланган лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботини лойиҳа муҳокамаси муддати якунлангандан сўнг 5 кундан кам бўлмаган муддатга Порталга жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш якунлари бўйича маълумотнома ТСТБ ўтказишнинг барча жараёнларида ТСТБ ҳисоботига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Жамоатчилик муҳокамаси асосида лойиҳани қайта ишлашда лойиҳа матни жамоатчилик муҳокамасига киритилганидан тубдан фарқ қилса, хусусан, унинг концептуал қоидалари ўзгартирилган тақдирда, лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи жамоатчилик муҳокамасига такроран жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ишлаб чиқувчи ўз ташаббуси билан ёки Адлия вазирлиги талабига мувофиқ жамоатчилик муҳокамаси давомида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ёки аҳолининг асосли эътирозларини келтириб чиқарган лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун ушбу лойиҳанинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича матбуот анжуманлари ва брифингларни ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботини хулоса берувчи органлар билан келишиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Лойиҳа ва кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботи, шунингдек, ТСТБ юзасидан хулоса бериш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар лойиҳанинг тегишли соҳага таъсирини ўрганиш учун хулоса берувчи органларга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали идоралараро келишув билан бир вақтда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тадбиркорлик фаолиятига таъсири жиҳатидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан рақобатга таъсири жиҳатидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атроф-муҳитга таъсири жиҳатидан ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига таъсирини ўрганиш тегишли соҳада давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан келишиш жараёнида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса берувчи органлар заруратга кўра, лойиҳа ва кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботини ўзаро муҳокама қилиш орқали биргаликда келишилган хулоса тайёрлашлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Хулоса берувчи органлар кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқувчидан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Кенгайтирилган ТСТБ натижалари бўйича хулоса берувчи органлар томонидан 10 иш куни мобайнида лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги, қайта кўриб чиқиш лозимлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва хулоса берувчи органларнинг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан имзоланган ҳолда ишлаб чиқувчига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботини дастлабки хулоса олиш учун Адлия вазирлигига киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ишлаб чиқувчи лойиҳанинг концепцияси ва соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботини ушбу Низомда белгиланган маълумотлар билан биргаликда, ўтказилган ТСТБнинг сифати ҳамда лойиҳа бўйича кенгайтирилган ТСТБ ўтказиш заруратини аниқлаш юзасидан дастлабки хулоса олиш учун Адлия вазирлигига киритади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-160-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ ўтказиш жараёнларида ушбу Низом талабларига риоя этилганлигини, давлат аралашувининг зарурати, муаммони танланган тартибга солиш усули билан ҳал этиш асослилигини ҳамда лойиҳани кенгайтирилган ТСТБдан ўтказиш зарурати мавжудлигини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Адлия вазирлиги соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқувчидан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Адлия вазирлиги томонидан 10 иш куни мобайнида соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботи кўриб чиқилади ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан қуйидаги хулосалардан бири тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботи асосида ишлаб чиқилиши мумкинлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа иқтисодий, ижтимоий соҳага ёки атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилганлиги боис кенгайтирилган тартибда ТСТБдан ўтказилган ҳолда ишлаб чиқилиши зарурлиги ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ жараёнлари ушбу Низом талабларига риоя этилмаган ҳолда ўтказилганлигини аниқлаган тақдирда, ТСТБдан ўтказиш жараёнларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, қўшимча ўрганишларни амалга ошириш учун аниқ муддатни белгилаган ҳолда соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботини ишлаб чиқувчига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботини Адлия вазирлигига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Соддалаштирилган ТСТБдан, идоралараро келишувдан, экспертлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилгандан сўнг қайта ишланган лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи, шунингдек, кенгайтирилган ТСТБдан ўтказилган лойиҳалар юзасидан хулоса берувчи органларнинг ТСТБ натижалари бўйича хулосаси ва ушбу Низомда кўрсатилган бошқа зарур материаллар, уларни белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда амалга оширилган ТСТБ сифатини ўрганиш учун ишлаб чиқувчи томонидан Адлия вазирлигига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Лойиҳа ва кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботи хулоса берувчи органларнинг ТСТБ натижалари бўйича хулосалари мавжуд бўлгандагина Адлия вазирлигига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан лойиҳани ТСТБдан ўтказиш жараёнларида ушбу Низом талабларига риоя этилганлигини, лойиҳада манфаатдор томонлар учун асоссиз харажатлар, ортиқча мажбуриятлар, тақиқ, жавобгарлик чоралари ва чекловлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, муаммо таклиф этилаётган тартибга солиш усули билан ҳал этилишининг асослилигини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ жараёнлари ушбу Низом талабларига риоя этилмаган ҳолда ўтказилганлигини аниқлаган тақдирда, ТСТБдан ўтказиш жараёнларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, қўшимча ўрганишларни амалга ошириш учун аниқ муддатни белгилаган ҳолда лойиҳа, ТСТБ ҳисоботи ва ТСТБ натижалари бўйича хулосаларни ишлаб чиқувчига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ ўтказиш жараёнлари ушбу Низом талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилган тақдирда, Адлия вазирлиги томонидан лойиҳада манфаатдор томонлар учун асоссиз харажатлар, ортиқча мажбуриятлар, тақиқ ва чекловлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, муаммо таклиф этилаётган тартибга солиш усули билан ҳал этилишининг асосли ёки асосли эмаслигини назарда тутувчи лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ишлаб чиқувчи томонидан лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритишда унга ТСТБ ҳисоботи, экспертлар ва жамоатчилик муҳокамаси натижаси бўйича маълумот, хулоса берувчи органлар ва Адлия вазирлигининг хулосалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. ТСТБ доирасига тушадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, кенгайтирилган тартибда ТСТБдан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси мажбурий равишда улар кучга киргандан сўнг ҳар йили мониторингдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ишлаб чиқувчи томонидан белгиланган шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш режаси (кейинги ўринларда — мониторинг режаси) тайёрланади ва лойиҳа қабул қилингунига қадар бўлган барча босқичларда унга илова қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг режаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ТСТБдан ўтказиш жараёнида ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мониторинги мониторинг режасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қуйидагилар мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижроси ва натижаларини мунтазам ҳамда тизимли равишда кузатиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТСТБдан ўтказиш учун статистик маълумотларни тўплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни қўллаш амалиётининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросига тўсқинлик қилувчи ҳолатларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижроси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ўтказилишига бевосита масъул этиб белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг режасининг шакли ва мониторинг ўтказиш услубиёти Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Мониторинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ҳар йили 1 февралга қадар ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда ўзларининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда Адлия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ТСТБдан ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаси ишлаб чиқилишида ТСТБдан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг4-бандида кўрсатилган ҳолатларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги, мақсади ва кутилган натижаларга эришилганлигини аниқлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун кучга кирган кундан бошлаб беш йил ўтиб, кейинчалик ҳар беш йилда масъул давлат органи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонуности ҳужжатлари кучга кирган кундан бошлаб уч йил ўтиб, кейинчалик ҳар уч йилда масъул давлат органи томонидан ТСТБдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш ишлаб чиқувчи ёки давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш режасига (кейинги ўринларда — ТСТБдан ўтказиш режаси) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 февралга қадар Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ТСТБдан ўтказиш режаси лойиҳасига таклифларни шакллантиради ва биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Адлия вазирлиги ҳар йили 10 февралга қадар давлат органлари ва ташкилотлари таклифлари асосида ТСТБдан ўтказиш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун 15 кундан кам бўлмаган муддатда Порталга жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида асосланган маълумотни ҳамда мазкур таклифлар асосида қайта ишланган ТСТБдан ўтказиш режасини ҳар йили 1 мартга қадар тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. ТСТБдан ўтказиш режаси ҳар йили 20 мартга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор шаклида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган ТСТБдан ўтказиш режасини Порталга жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали кенг жамоатчиликка етказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторинги доирасида аниқланган маълумотлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказишда инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ишлаб чиқувчи ТСТБдан ўтказиш режасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказади ва натижаси бўйича Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ТСТБ ҳисоботларини тайёрлайди ҳамда ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзоси билан расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. ТСТБ жараёнида маълумотлар ва далилларни йиғиш, тартибга солиш воситасининг самарадорлиги, шу жумладан унинг натижадорлиги, мақсадларига эришилганлиги ҳамда унинг қўлланилиши натижасида юзага келган ижобий ва салбий оқибатларни аниқлаш мақсадида манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилиши, шунингдек, соҳа мутахассислари (экспертлари) билан муҳокамалар амалга оширилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. ТСТБ ҳисоботида қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури, номи ва реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси ишлаб чиқилганда тайёрланган ТСТБ ҳисоботи ва ТСТБ натижалари бўйича хулосалар (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжат манфаатларига таъсир кўрсатган субъектлар тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солишнинг мақсадларига эришилганлиги ва самарадорлиги тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган ижобий ва салбий оқибатлар таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор томонлар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши муносабати билан келтирилган фойда ва (ёки) юзага келган харажатларнинг таҳлили ва таққослаш натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида қарама-қаршиликлар мавжудлиги, улардаги бир-бирини такрорловчи ва коллизион нормалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашнинг ягона амалиёти мавжудлиги (йўқлиги)га оид маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатлар сони ва мазмуни (таклифлар, аризалар, шикоятлар), норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш соҳасидаги қайд этилган ҳуқуқбузарликларнинг сони ва характери, шунингдек, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳолатларига оид маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисида хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. ТСТБ ҳисоботида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши муносабати билан келиб чиққан оқибатнинг ижобий, салбий таъсири ёки таъсир мавжуд эмаслигининг аниқ тавсифи акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. ТСТБ ҳисоботи ишлаб чиқувчи томонидан Порталга жойлаштирилиши орқали 10 кун муддатда мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш амалга оширилиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ва манфаатдор томонлар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида асосланган маълумотни ҳамда мазкур таклифлар асосида қайта ишланган ТСТБ ҳисоботини жамоатчилик муҳокамаси муддати якунлангандан сўнг 5 кундан кўп бўлмаган муддатда Порталга жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш якунлари бўйича маълумотнома ТСТБ ўтказиш барча жараёнларида ТСТБ ҳисоботига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. ТСТБ ҳисоботини хулоса берувчи органлар билан келишиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича қайта ишланган ТСТБ ҳисоботи тегишли соҳага таъсирини ўрганиш учун хулоса берувчи органларга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. ТСТБ ҳисоботи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тадбиркорлик фаолиятига таъсири жиҳатидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан рақобат муҳитига таъсири жиҳатидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атроф-муҳитга таъсири жиҳатидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳада давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига таъсири жиҳатидан ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса берувчи органлар заруратга кўра, ТСТБ ҳисоботини ўзаро муҳокама қилиш орқали биргаликда келишилган хулоса тайёрлашлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Хулоса берувчи органлар ТСТБ ҳисоботини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқувчидан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. ТСТБ натижалари бўйича хулоса берувчи органлар томонидан 10 иш куни мобайнида ТСТБ натижалари тўғрисида хулосалар расмийлаштирилади ва хулоса берувчи органларнинг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан имзоланган ҳолда ишлаб чиқувчига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. ТСТБ ҳисоботини Адлия вазирлигига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Жамоатчилик муҳокамаси ўтказилгандан ва ТСТБ натижалари бўйича хулосалар олингандан сўнг қайта ишланган ТСТБ ҳисоботи ТСТБ сифатини ўрганиш учун Адлия вазирлигига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилганлигини, тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган ижобий ва салбий оқибатларни, манфаатдор томонлар учун асоссиз харажатлар, ортиқча мажбуриятлар, тақиқ ва чекловлар юзага келганлиги (келмаганлиги)ни ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ жараёнлари ушбу Низом талабларига риоя этилмаган ҳолда ўтказилганлигини аниқлаган тақдирда, ТСТБдан ўтказиш жараёнларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, қўшимча ўрганишларни амалга ошириш учун аниқ муддатни белгилаган ҳолда ТСТБ ҳисоботи ва хулосаларни ишлаб чиқувчига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ ҳисоботи ушбу Низом талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда тайёрланган тақдирда, Адлия вазирлиги 10 иш куни мобайнида тартибга солиш мақсадларига эришилганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган ижобий ва салбий оқибатлар, манфаатдор томонлар учун асоссиз харажатлар, ортиқча мажбуриятлар, тақиқ ва чекловлар юзага келганлиги (келмаганлиги) тўғрисида хулоса тайёрлайди ва ишлаб чиқувчига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. ТСТБ натижалари бўйича якуний маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Адлия вазирлиги ТСТБдан ўтказиш режасига мувофиқ, қоида тариқасида, ҳар чоракда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ТСТБдан ўтказилиши ҳолатини таҳлил қилади ва унинг натижалари бўйича ТСТБдан ўтказиш режасининг бажарилиши ҳолати, ТСТБ ҳисоботларининг умумлашмаси ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни (мавжуд бўлса) назарда тутувчи ахборот-таҳлилий маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлилий маълумотни кўриб чиқиш якунлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш натижаларини амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлайди ёки тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритиш юзасидан ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига топшириқ беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. ТСТБ ва мониторинг ўтказилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. ТСТБ ушбу Низом талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилиши Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Адлия вазирлиги тартибга солиш таъсирини баҳолаш, шу жумладан, мониторинг соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган сифатида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва мониторинг соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторингини олиб бориш бўйича фаолиятини таҳлил қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБ ўтказиш ва мониторинг олиб боришда иштирок этади, шунингдек, даврийлигидан қатъи назар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБ ва мониторингдан ўтказиш ташаббуси билан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш бўйича фаолияти мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик муҳокамаси жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича келиб тушган, асосли деб топилган таклифларга жавоб қайтарилмаган ҳолларда (кўрмасдан қолдирилган) мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторингини олиб бориш якунлари бўйича ўз вақтида тақдим этилмаган, нотўғри, ишончсиз ёки тўлиқ бўлмаган ахборот тақдим этилган тақдирда, уларга мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходимлари рўйхатини шакллантиради, уларнинг малака ва кўникмаларини ошириб бориш, шу жумладан улар учун ўқув тадбирларини хорижда ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Адлия вазирлиги ҳар йили мамлакатда ТСТБ тизимининг ҳолати тўғрисида ахборот тайёрлаб, уни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. ТСТБдан ўтказиш жараёнларига илмий-таълим муассасалари мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, чет эллик мутахассислар, шунингдек, амалиётчи-мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. ТСТБдан ўтказаётган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва ТСТБга масъул ходимлари амалга оширилган ҳисоб-китоблар ҳамда тақдим этилган маълумот, ҳисобот ва хулосаларнинг асосланганлиги ва сифати учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(илова матни Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2021 й., 07/21/5025/0208-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон; 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон; 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)