1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари асосидаги инновацион бизнес-моделлар, маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш усулларини ривожлантириш учун қулай ва мақбул экотизим яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сон қарорига мувофиқ сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи ташкилотлар учун зарурий ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш мақсадида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режимни (кейинги ўринларда — махсус режим) қўллаш ва унинг иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим ишчи органининг фаолиятини ташкил этиш, унинг асосий вазифа ва функцияларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларни махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш, ишчи орган томонидан ариза шакли ва талаб этиладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим эксперт кенгашини таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қуйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларига лойиҳаларни самарали ташкил қилиш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳалари муддатида истисно қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларни махсус режим таркибига киритиш ва таркибидан чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларининг тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий ва консультатив жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга белгиланган имтиёз ва преференцияларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларига ваколатли давлат органи томонидан тегишли фаолиятни амалга оширишнинг камайтирилган талаблари ва шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган томонидан ташкилотни махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва бу ҳақидаги маълумотларни махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда махсус режим фаолиятини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида тематик телекўрсатувлар ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 29 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
717-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 717-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим (кейинги ўринларда — махсус режим) ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартибларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (кейинги ўринларда — IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим — сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратишга қаратилган махсус ҳуқуқий режим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчилари — белгиланган тартибда махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказилган ва махсус режимнинг ишчи органи томонидан юритиладиган махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига киритилган юридик шахс, шу жумладан илмий ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларининг ягона реестри (кейинги ўринларда — реестр) — ушбу Низомга мувофиқ махсус режим иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган очиқ ва умумфойдаланиладиган ахборот ресурси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режимнинг эксперт кенгаши — таркиби соҳалар бўйича ваколатли давлат органлари билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган талабгорлар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш мақсадида устувор йўналишлар кесимидаги эксперт кенгашлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳалари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарори билан тасдиқланган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари ҳамда устувор тармоқлар ва соҳалар доирасида амалга ошириладиган ва бажариш муддати бир йилдан ошмайдиган лойиҳалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорлар — махсус режим иштирокчиси мақомини олишга ариза берган юридик шахслар, шу жумладан, илмий ташкилотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Махсус режим ишчи органининг фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги махсус режимнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишчи орган раҳбари, IT-парк дирекцияси директори эса ишчи орган раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиси мақомини олиш учун талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ариза шаклини ва талаб этиладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлайди ва аризалар қабул қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим эксперт кенгашининг низоми, шунингдек, унинг иштирокчилари билан тузиладиган фаолият шартлари тўғрисидаги шартнома шаклини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режимнинг эксперт кенгаши таркибини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шакллантиради ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчилари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида зарур бўладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларининг лойиҳалари ишини самарали ташкил қилиш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳалари муддатида истисно қилиш, тегишли ваколатли давлат органига тақдим қилиш учун махсус режим жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, тажриба-синов лойиҳаларини татбиқ этишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида иштирокчиларга махсус режим доирасида енгиллик яратиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларни махсус режим таркибига киритиш ва таркибидан чиқариш бўйича таклифларни Мувофиқлаштириш комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш комиссиясининг хулосасига асосан лойиҳа ташаббускорларига махсус режим иштирокчиси мақомини бериш, беришни рад этиш ёки ундан маҳрум қилиш бўйича қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчилари томонидан муваффақиятли тарзда олиб борилаётган лойиҳалар ҳақида тегишли вазирлик ва идораларга йиллик расмий маълумотнома киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларининг илмий фаолиятини кузатиб боришга Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ходимларини жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларининг тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий ва консультатив жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Махсус режимнинг эксперт кенгаш аъзолари ишчи орган томонидан бир йил муддатга тасдиқланиб, қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларнинг лойиҳаси ва унинг аризасини ўрганиб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтиёждан келиб чиқиб, лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун талабгорни таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўриб чиқилган лойиҳа учун махсус режим эксперт кенгашининг хулосасини ишчи органга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Талабгорларни махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Талабгорлар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ишчи орган томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича барча зарур маълумотларни илова қилган ҳолда, IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали ариза топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорлар IT-парк резидентларига белгиланган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорида белгиланган талабларга асосан ариза топшириш жараёнида қўшимча маълумотлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик талабгорга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг аризасини қабул қилиш ва иштирокчиларни рўйхатга олиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Талабгорларнинг тақдим этган ҳужжатларида ушбу Низом талабларига номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда, талабгорларга ишчи орган томонидан бу ҳақда маълум қилингандан сўнг талабгорлар ундаги камчиликларни бартараф этиб, аризани беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур муддатда талабгорлар томонидан номувофиқликларнинг бартараф этилмаганлиги, талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этишга асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишчи орган талабгорлардан келиб тушган аризани беш иш куни мобайнида дастлабки техник экспертизадан ўтказади. Техник экспертиза жараёнида талабгорлардан келиб тушган ариза ва унга илова қилинган маълумотлар талабгорлар аризасига белгиланган талабларга мослиги жиҳатдан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишчи орган талабгорлар аризаси дастлабки техник экспертизадан ўтган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида тажриба-синов лойиҳаларини татбиқ этишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида иштирокчиларга махсус режим доирасида енгиллик яратиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва махсус режимнинг эксперт кенгашига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Махсус режимнинг эксперт кенгаши ишчи органдан талабгорлар лойиҳалари ва ишчи орган томонидан мазкур лойиҳа учун енгиллик яратиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни қабул қилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида ишчи органга лойиҳалар бўйича хулоса тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус режимнинг эксперт кенгаши лойиҳалар тақдимотини ўтказиш учун талабгорларни таклиф қилиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишчи орган махсус режимнинг эксперт кенгаши хулосасига кўра тақдим этилган лойиҳанинг талабларга мослигидан келиб чиқиб, уни Мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш комиссияси ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан талабгорларга махсус режимнинг иштирокчиси мақомини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мувофиқлаштириш комиссияси хулосасига мувофиқ ишчи орган талабгорларни иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, реестрга тегишли ёзувларни беш иш кунида киритади ва тегишли вазирлик ва идораларга талабгорлар махсус режим иштирокчиси сифатида қабул қилинганлиги тўғрисида хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олиш рад этилганда, рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Талабгорларни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этиши ҳамда аризага бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун ҳужжатларни қайтадан киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорлар билан махсус режим иштирокчисининг фаолияти бўйича шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартноманинг шакли ишчи орган томонидан оммавий оферта тарзида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномада талабгорлар лойиҳасининг мақсади, соҳаси ва фаолиятидан келиб чиқиб, оммавий офертага қўшимча тарзда шартлар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш жараёнида бўлганда;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режимнинг эксперт кенгаши хулосасига кўра талабгорлар лойиҳасининг маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган деб топилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилиши таклиф этилган лойиҳа доирасида кўрсатилган фаолият йўналишларига мос келмаслиги ёки уни жорий қилиш белгиланган фаолият йўналишларидан ташқарига чиқиб кетиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорлар томонидан тақдим этилган лойиҳа амалдаги махсус режим иштирокчиси томонидан бажарилган ёки бажарилаётганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилган сабаблардан ташқари рад этиш учун асос бўладиган бошқа сабаблар юзага келган тақдирда, Мувофиқлаштириш комиссиясининг талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги хулосасига асосан ишчи орган рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда қарор қабул қилади ва беш иш куни мобайнида ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар улар томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза ва бошқа ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-8-бандларига мувофиқ қайта кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Махсус режим иштирокчиси мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин ишчи орган уч иш куни мобайнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларнинг номи, фаолият тури, почта ва электрон манзиллари кўрсатилган ҳолда, реестрга уларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчисининг лойиҳада кўрсатилган йўналишларга тегишли бўлган вазирлик ва идораларга талабгорлар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Махсус режим иштирокчиси қайта ташкил этилган ёки унинг номи ўзгарганда, махсус режим иштирокчисининг хабарномаси асосида ишчи орган реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Махсус режим иштирокчиси қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган билан тузилган махсус режим иштирокчисининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномага амал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар тажриба-синовдан муваффақиятли ўтказилгандан сўнг ишчи органнинг хулосасига асосан уларни тўлиқ амалиётга жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда олинган рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларда белгилаб берилган талаблар ва мажбуриятларга тўлиқ риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа доирасида амалга оширилаётган фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни ишчи орган томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотни реализация қилишда ва хизматларни кўрсатишда буюртмачиларни тажриба-синовдан ўтказилаётганлиги тўғрисида огоҳлантириш ва уларнинг тегишли рўйхатини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа якуни бўйича ишчи органга амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-парк резидентларига белгиланган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорида белгиланган мажбуриятларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус режим иштирокчиси ўз лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, ишчи орган билан тузилган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Махсус режим иштирокчилари ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилади ва ишчи орган хабарномасига биноан тегишли давлат органлари ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг уларга нисбатан қўлланишини бекор қилиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Махсус режим иштирокчиларига белгиланган имтиёз ва преференциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Махсус режим иштирокчиларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус режим иштирокчиси Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қароридаги талабларга жавоб берган тақдирда, унга нисбатан IТ-парк резидентларига берилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга сарфланган харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорида белгиланган тартибда давлат томонидан компенсация қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни (давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгилари мавжуд бўлган маълумотлар бундан мустасно), шунингдек, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати тегишли ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органи тегишли фаолиятни амалга оширишнинг камайтирилган талаблари ва шартларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилишнинг асослари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қуйидагилар ташкилотни махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиси мақомини олиш учун тақдим қилинган маълумот ва ҳужжатларда кейинчалик уларнинг тўлиқлиги, холислиги ва тўғрилиги бўйича асосли камчиликлар аниқланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчисининг фаолияти лойиҳа доирасида кўрсатилган фаолият турларига мувофиқ эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган билан тузилган махсус режим иштирокчисининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи органга тақдим этилган ҳисоботлар ва фаолияти тўғрисидаги маълумотлар белгиланган муддатларда узрли сабабларсиз тақдим этилмаганлиги ёки уларда ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-парк резидентларига белгиланган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорида белгиланган мажбуриятларни бажармаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчисининг банкрот деб эътироф этилиши;
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиси ушбу мақомдан ўз хоҳиши билан воз кечиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мувофиқлаштириш комиссияси ишчи орган томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиб, ташкилотни махсус режимнинг иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида хулоса бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган Мувофиқлаштириш комиссияси хулосасига асосан ташкилотни махсус режимнинг иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилиб, махсус режимнинг иштирокчисига бу ҳақда хабар юборади ҳамда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ишчи орган ташкилотнинг махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни реестрга киритган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тегишли вазирлик ва идораларга хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Махсус режим фаолиятининг муддати беш йилни ташкил этади ҳамда унинг фаолият муддати Мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Махсус режим фаолиятидан норози бўлган шахслар ишчи органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган томонидан белгиланган муддатларда апелляциялар кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Махсус режим фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режимнинг иштирокчиларини рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи (талабгор)
Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш учун тасдиқланган шакл бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда, IT-парк махсус веб-платформаси орқали ариза беради.
Заруратга кўра
2-босқич
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ишчи орган)
1. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда дастлабки техник экспертизадан ўтказади.
2. Экспертиза натижаларига кўра ариза берувчига аризада камчиликлар борлигини ёки камчиликлар бўлмаса, аризаси қабул қилингани ҳақида хабар беради.
Ариза тақдим қилинган кундан бошлаб, 5 иш куни ичида
3-босқич
Ишчи орган
1. Ишчи орган томонидан ариза берувчи лойиҳаси ўрганиб чиқилиб, эксперт кенгаши учун лойиҳа таклиф ишлаб чиқади.
2. Ишлаб чиқилган лойиҳани тегишли эксперт кенгашига хулоса олиш учун тақдим этади
Ариза қабул қилинган кундан бошлаб, 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
4-босқич
Махсус режимнинг эксперт кенгаши
1. Келиб тушган лойиҳани ўрганилиб, ишчи органга ўз хулосаларини тақдим этади.
2. Эксперт кенгаши лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун талабгорни таклиф қилиши мумкин.
Ишчи орган томонидан ариза киритилган кундан кейин 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
5-босқич
Ишчи орган
Эксперт кенгашидан олинган хулосага таяниб, лойиҳа ҳужжатларини Мувофиқлаштириш комиссиясига кўриб чиқиб, тегишли хулоса олиш учун тақдим этади.
Эксперт кенгаши хулосаси олинган кундан кейин 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
6-босқич
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси
(Мувофиқлаштириш комиссияси)
Ҳужжатларни кўриб чиқади ва иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.
Ишчи орган ҳужжатларни киритган кунидан бошлаб 20 иш кун ичида
7-босқич
Ишчи орган
1. Мувофиқлаштириш комиссияси хулосасига мувофиқ иштирокчи сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига тегишли ёзувларни киритади.
3. Тегишли вазирлик ва идораларга талабгор махсус режим иштирокчиси сифатида қабул қилинганлиги тўғрисида хабар беради.
4. Рўйхатга олиш рад этилганда, рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади.
Қарор қабул қилинган кундан кейин 5 иш куни ичида
8-босқич
Талабгор
Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этади ҳамда аризага бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун IT-парк махсус веб-платформаси орқали ҳужжатларни ва қайтадан расмийлаштирилган аризани киритади.
Заруратга кўра
9-босқич
Махсус режим иштирокчиси
Талабгор махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига қайд этилгандан сўнг, махсус режим иштирокчиси сифатида имтиёз ва периференциялардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаси доирасида белгиланган муддатларда лойиҳа устида иш олиб бориб, лойиҳа якуни бўйича ишчи органда ҳисобот тақдим этади.
Махсус режим иштирокчиси лойиҳасининг шартномасида белгиланган муддатларда
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2021 й., 09/21/717/1107-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)