1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини самарали ташкил этиш, юридик шахсларни унинг резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш, солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилаш, «стартап-лойиҳаларни» ҳар томонлама, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясига (кейинги ўринларда — Дирекция):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида малакали мутахассисларни, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан жалб қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатлар жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг бино ва иншоотларини давлат улушини кўпайтириш ҳисобига баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган қиймат бўйича Дирекциянинг устав фондига бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 478-ф-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга Тошкент шаҳри Яшнабод туманида умумий майдони 6,5 га бўлган ер участкаси (собиқ 22-ҳарбий шаҳарча ҳудудининг бир қисми — Махтумқули кўчаси билан кесишгунгача) ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган давлат мулкининг бозор қийматини аниқлаш бўйича хизматлар тўлови Дирекция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Дирекциянинг буюртманомалари бўйича Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда Технопарк деб аталади) фаолиятини ташкил этишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Дирекция 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк биносини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг якунланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юридик шахсларни Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда истиқболли «стартап-лойиҳалар»ни кўриб чиқиш учун қабул қилиш ва танлаш бошланишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарорининг 6-бандидан биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 15 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
589-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Ушбу Низом Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш, юридик шахсларни резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш ва мақомдан маҳрум этиш, резидентлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан солиқ имтиёзларининг қўлланилишини, шунингдек, истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес-режа — компания, товар, уни ишлаб чиқариш, кўрсатиладиган хизматлар, маҳсулот сотиладиган потенциал бозорлар, маркетинг стратегияси, операцияларни амалга оширишни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлиги кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган режа, компаниянинг ҳаракатлари, бизнес-операцияларни амалга ошириш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-лойиҳа — фойда олиш ноаниқ ва молиявий таваккалчилик юқори бўлган шароитларда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари соҳасида янги маҳсулот яратишни ёки хизматни жорий этишни кўзда тутувчи лойиҳа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — Технопарк) — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг максимал даражада қулай шароитларини яратиш учун республиканинг бутун ҳудудида Технопарк резидентларини жойлаштирган ҳолда ишлайдиган ташкилот;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) — Технопарк фаолиятини оператив бошқарувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резидентларнинг ягона реестри — ушбу Низомга мувофиқ Технопаркда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар рўйхати мавжуд бўлган очиқ ва умумфойдаланиладиган ахборот ресурси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопаркнинг резиденти — белгиланган тартибда Технопаркда рўйхатдан ўтказилган ва Резидентларнинг ягона реестрига киритилган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-лойиҳа ташаббускори — стартап-лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф тақдим этган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ментор — стартап-лойиҳани ривожлантириш ва илгари силжитиш мақсадида уни ўз билимлари ва тажрибаси билан қўллаб-қувватлайдиган маслаҳатчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳат кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) — ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ инкубация ёки акселерация дастурларига қабул қилиш учун номзодларни танлашни, шунингдек, менторларни саралашни таъминлаш мақсадида Дирекция ҳузурида ташкил этиладиган орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акселерация дастури — менторлар ва бозор экспертлари ташкилий ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаган ҳолда тест синовидан ўтказиш ва бизнес-моделини ишлаб чиқиш йўли билан стартап-лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган таълимий-амалий дастур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инкубация дастури — унинг доирасида стартап-лойиҳа ғояси шакллантириладиган ва ишлаб чиқиладиган таълимий-амалий дастур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
веб-портал — Технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш, Дирекция ва унинг резидентлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, улардан ҳисоботлар, хулосалар, бизнес-режалар ва бошқаларни қабул қилиш учун мўлжалланган Дирекциянинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтидаги бўлими. Веб-порталнинг ишлаш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгаши — Дирекция ҳузурида резидент мақомини олиш учун ариза берган юридик шахслар ва резидентларнинг бизнес-режаларини таҳлил қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар, илмий муассасалар, олий таълим муассасалари малакали мутахассислари ва бошқа мутахассислардан ташкил этиладиган орган. Эксперт кенгашининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгаши — Технопарк резиденти мақомини олиш учун талабгорлик қилувчи юридик шахсларнинг бизнес режаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт кенгашининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сонли қарорига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/698/1009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истиқболли стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш ҳамда менторларни танлаш бўйича эксперт комиссияси (кейинги ўринларда Эксперт комиссияси деб аталади) — акселерация дастуридан муваффақиятли ўтган стартап-лойиҳаларни кейинчалик молиялаштириш учун кўриб чиқиш ва ўрганишни ташкил этиш, шунингдек, менторларни танлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этиладиган орган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт гуруҳи — «IT-visa»га эга бўлиш учун Дирекциянинг тавсиясини олиш учун тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт гуруҳининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виртуал офис — Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлашган юридик (почта) манзили орқали (жисмоний жойлашмаган ҳолда) ходимлар ўз ишларини бажаришлари, компания билан контрагентлар (етказиб берувчилар, харидорлар, давлат органлари ва бошқалар) билан мулоқот қилиш имконини берувчи жой.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Технопаркнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардошли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқилишини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резидентларига фаолиятни амалга ошириш учун зарур инфратузилма, шу жумладан, замонавий лабораторияларни бериш, уларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари, шунингдек, акселерация дастурлари бўйича хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш, ахборот технологиялари соҳасида бошловчи ва кичик корхоналарга инновацион фаолият натижаларида кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансфери ҳисобига лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этишда резидентларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологик маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқариш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш учун илмий, илмий-тадқиқот, ўқув ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолияти ўзаро интеграциясига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларнинг замонавий синфини шакллантириш мақсадида аҳоли ва ёшлар ўқитилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари соҳасида етакчи компаниялар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Технопарк дирекцияси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дирекцияга «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Бош директор раҳбарлик қилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директорнинг ваколатлари Дирекция уставида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор Дирекцияга юкланган функциялар ва вазифалар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради ва Рақамли технологиялар вазирлигининг сўрови бўйича Технопарк ва Дирекция фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/698/1009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резидентларининг Дирекцияга ҳар ойлик ўтказиладиган ажратмалари;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 майдаги 303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2024 й., 09/24/303/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмалари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дирекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан буюртманомалар қабул қилинишини ташкил этади, шунингдек, Технопарк резидентларини Резидентларнинг ягона реестрига киритиш ва резидент мақоми берилганлиги тўғрисида тегишли гувоҳномани бериш орқали резидентларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга мувофиқ юридик шахслар ва стартап-лойиҳалар ташаббускорлари томонидан тақдим этилган бизнес-режалар, шу жумладан, экспертларни (илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни) жалб қилиш орқали экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгаши ва Эксперт гуруҳининг низомлари ҳамда таркибларини тасдиқлайди;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида Технопарк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ускуналар, лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонлари, офислар, ўқув хоналари, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа хоналарни ижарага ва субижарага беради, шунингдек, виртуал офис ва янги юридик шахсларни ташкил этиш (one stop shop) бўйича ҳужжатларни тайёрлаш хизматларини кўрсатади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда «IT-visa»ни тақдим этиш бўйича тавсия беради.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 09/25/734/1071-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари (дастурлаш, сунъий интеллект, электрон тижорат ва бошқалар) соҳасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк ва унинг резидентлари фаолияти оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлайди ва нашр қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини бошлаётган юридик шахсларга инвесторлар ва кредиторлар билан шартномалар тузиш жараёнида молиявий, юридик ёки бошқа маслаҳат ёрдами беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резидентларига уларнинг стартап-лойиҳалари учун инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резидентларининг маҳсулотлари ва хизматлари ички ва ташқи бозорларга кириб боришини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган ахборот технологиялари маҳсулотларининг халқаро ярмарка ва кўргазмаларини ташкил этади ва ўтказади, шунингдек, Технопарк резидентларининг халқаро семинарлар, конференцияларда ва республикада ҳамда халқаро кўламда ўтказиладиган бошқа тадбирларда иштирок этишини ташкил этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларни Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилиш бўйича қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция уставига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда муассис бўлишга ёки бошқа юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этишга ҳақлидир.
(6-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Юридик шахсларни Технопарк резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар Технопарк резиденти мақомини олишга талабгорлик қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Технопарк Дирекциясининг резидентларни рўйхатга олиш бўйича ишларини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу Низомга 2-илованинг 30-бандига мувофиқ, ариза тақдим этган юридик шахсларга Технопарк резиденти мақомини тақдим этиш, рад қилиш ва ушбу мақомдан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг (кейинги ўринларда — Департамент) хулосаси асосида амалга оширилади, шунингдек, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Маркази мазкур резидентлар фаолиятини доимий таҳлил қилади ва Департаментга ахборот киритиб боради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 мартдаги 93-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Юридик шахслар Технопарк резиденти мақомини олиш учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлишлари керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ фаолият турини (турларини) (кейинги ўринларда — рўйхат) амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рўйхатда белгиланган фаолият турлари бўйича иқтисодий асосланган бизнес-режаларга эга бўлиш. Бизнес-режада рўйхатда кўрсатиб ўтилган бир ёки бир нечта фаолият турларини амалга ошириш бўйича аниқ тадбирлар, хизматларни сотиш учун мўлжалланган хизмат турлари ва уларнинг ҳажми, уларни амалга ошириш зарурлиги асосланиши, таклиф этилаётган лойиҳанинг монетизация модели, режалаштирилаётган молиявий-иқтисодий фаолият натижалари кўрсатилади. Бизнес-режанинг шакли ва унга бўлган талаблар Дирекция томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқиладиган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
(9-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш учун Технопарк резиденти мақомини олиш мақсадида ариза берган юридик шахслар Дирекция томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича халқаро сертификатга эга бўлиши.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сонли қарорига асосан «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/698/1009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. «Рақамли стартаплар» дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳаларга ушбу низомнинг 9-бандида белгиланган талабларсиз Технопарк резиденти мақоми тўғридан-тўғри берилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи веб-портал орқали Технопаркнинг резиденти сифатида амалга ошириш таклиф этилаётган бизнес-режани илова қилган ҳолда ариза беради.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резиденти мақомини олиш учун ариза берган юридик шахсдан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик ариза берувчига юклатилади. Ариза берувчининг тақдим этган ҳужжатларида ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларига номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда ариза берувчи беш иш кунида ундаги камчиликларни бартараф этиб, қайта тақдим қилиши мумкин. Мазкур муддатда ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилмаса, Дирекция аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг барча зарур шаклларни веб-порталда тўлдирганидан сўнг ариза бериши, Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) тузилишига розилик бериши ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ариза берувчи Дирекцияга буюртманома берилган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида бу ҳақида ёзма хабар берган ҳолда аризани қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бизнес-режаларнинг рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги, лойиҳани амалга ошириш имкониятлари, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда Технопарк резиденти сифатида юридик шахс томонидан жорий қилиниши таклиф этилаётган лойиҳанинг инновацион ва оммабоплиги бўйича экспертизадан ўтказиш мақсадида топширилган ариза ва ҳужжатлар 3 иш куни мобайнида Дирекция томонидан Эксперт кенгашига юборилади, мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 мартдаги 93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгаши бизнес-режа тақдимотини ўтказиш учун ариза берувчини таклиф қилиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгаши экспертиза натижаларига кўра тақдим этилган бизнес-режанинг рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатнинг 30-бандига мувофиқ юридик шахслар томонидан Технопарк резиденти мақомини олиш учун тақдим этилган бизнес-режаларнинг рўйхатнинг 30-бандида белгиланган фаолият турига мувофиқлигини ўрганиш юзасидан топширилган ариза ва ҳужжатлар уч иш куни мобайнида Дирекция томонидан Департаментга юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўн иш куни ичида бизнес-режани кўриб чиқади ва унинг рўйхатнинг 30-бандида белгиланган фаолият турига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 мартдаги 93-сонли қарорига асосан бешинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчини Технопаркнинг резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар ариза берувчини Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгаши хулосасига кўра ариза берувчи фаолияти маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган деб топилиши;
(14-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилиши таклиф этилган бизнес-режанинг рўйхатда кўрсатилган фаолият йўналишларига мос келмаслиги ёки уни жорий қилиш белгиланган фаолият йўналишлари ташқарисига чиқиб кетиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ёки у билан боғлиқ шахсларнинг Технопарк олдида Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича бажарилмаган мажбуриятларининг мавжудлиги;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг хулосасига кўра бизнес-режа рўйхатнинг 30-бандида белгиланган фаолият турига номувофиқ деб топилиши;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 мартдаги 93-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рад этишнинг асоси Дирекциянинг ариза берувчини Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги қарорида кўрсатилади ва веб-портал орқали ариза берувчи хабардор қилинади.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/698/1009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқилган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаган ҳолда қўлланилганлиги.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Юридик шахсни Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза ва бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 10 — 13-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Юридик шахсни Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши юридик шахснинг Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага розилигини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади, Дирекциянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда оммавий оферта шаклига мувофиқ бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Технопарк резиденти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида хорижий таъсисчилар (иштирокчилар) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларини олмасдан туриб чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виртуал офисдан фойдаланган ҳолда фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт контрактисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резиденти Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти тўғрисида Дирекция томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра ахборот, жумладан, статистик ва солиқ ҳисоботини веб-портал орқали тақдим этиши;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/698/1009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай Дирекциянинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига жами даромадидан қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда ажратма ўтказиши. Бунда «Рақамли стартаплар» дастури иштирокчиси бўлиш орқали резидент бўлган стартап лойиҳаларга жами даромадидан ўтказиладиган ажратмалар миқдори қатъий бир фоиз этиб белгиланади;
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлигача молия-хўжалик фаолияти мажбурий аудитини ўтказиши ва махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботининг ҳамда аудиторлик хулосасининг нусхасини веб-портал орқали Дирекцияга юбориши, бунда махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботида юридик шахснинг ҳақиқатда амалга оширган фаолияти, рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги масалалари ҳамда молиявий йил давомида амалга оширилган фаолият турлари ва уларни амалга ошириш натижасида олинган умумий тушумдаги улуши, экспорт ҳажми ва таркиби ҳисобга олиниши, аудиторлик хулосасида эса, олинган тушум ва юридик шахснинг ҳақиқатда амалга оширган фаолияти рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги кўрсатилиши;
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 майдаги 303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2024 й., 09/24/303/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резиденти тақдим этилган бизнес-режада кўрсатиб ўтилмаган янги фаолият турларини Дирекция томонидан янги (қўшимча) бизнес-режа тасдиқлангандан кейин амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув курслари ташкил этилган тақдирда ҳар йили Дирекцияга ахборот технологиялари бўйича ўтказилган ўқув курслари ҳақида маълумот бериши ҳамда ушбу курслар доирасида ўқув дастурини келишиши;
(18-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқиладиган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резиденти Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида хорижий тилларни ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошмаслигини таъминлаши шарт.
(18-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Технопарк резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Дирекция 3 иш куни мобайнида:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг номи, фаолияти тури, почта ва электрон манзиллари кўрсатилган ҳолда Резидентларнинг ягона реестрига юридик шахс рўйхатга олинганлиги тўғрисида тегишли ёзувни киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсга Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига, юридик шахсга хизмат кўрсатадиган тижорат банкига юридик шахс Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида расмий билдиришнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Юридик шахс ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда Технопарк резиденти мақоми давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб барча ҳуқуқлар ва олдин қабул қилинган мажбуриятлар сақланган ҳолда ўзгартирилган юридик шахсга ўтади. Бунда давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кун муддатда юридик шахс резидентларнинг ягона реестрига ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш киритиш учун ёзма равишда Дирекцияга мурожаат қилади. Бундай тартиб юридик шахснинг номи ўзгарганда ҳам қўлланилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки номи ўзгариши тўғрисидаги хабарномаси асосида Дирекция Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига, юридик шахсга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига юридик шахснинг Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида хабарнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резиденти амалдаги фаолиятининг рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқ эмаслиги;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резидентининг банкрот деб эътироф этилиши;
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резиденти резидент мақомидан ўз хоҳиши билан воз кечиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти, солиқ ва статистика ҳисоботлари, бизнес-режа, шунингдек, аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси тўғрисидаги маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги ёки уларда ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 18-банди бешинчи хатбошисида белгиланган ажратмаларнинг тўланмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс қайта ташкил этилганлиги;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқилган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаган ҳолда қўлланилганда;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида хорижий тилларни ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошганда;
(21-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
(21-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бошқа асослар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор Дирекция томонидан қабул қилинади. Қарор қабул қилингандан кейин юридик шахсга бу ҳақда хабар юборилади ҳамда Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилиш юридик шахснинг Низомда белгиланган мажбуриятлари тугашига олиб келмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Дирекция юридик шахснинг Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилингани тўғрисидаги ёзувни Резидентларнинг ягона реестрига киритган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ва юридик шахсга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига хабар беради.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Технопарк резидентлари учун солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Технопарк резидентларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида хорижий таъсисчилар (иштирокчилар) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виртуал офис мавжуд бўлганда уларнинг ходимлари юридик (почта) манзилида жисмоний жойлашмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларини олмасдан туриб чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт контрактисиз онлайн дўконлар орқали экспортни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилинган товар (хизмат)ларнинг ҳажми ўн икки ой давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошганда 25 фоизга, 20 миллион АҚШ долларидан ошганда 50 фоизгача Дирекцияга ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдорини пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Технопарк резидентлари билан меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2025 йил 1 январга қадар Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резидентлари сингари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг беш фоиз ставкаси татбиқ этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган имтиёзлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича — юридик шахс Резидентларнинг ягона реестрига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона тўловлари бўйича — божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси олинган кундан бошлаб қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Технопарк резиденти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган фаолиятлардан солиқлар ва йиғимларни умумий тартибда тўлаш шарти билан даромад олиш ҳуқуқига эга, шу билан бирга рўйхатга мувофиқ фаолият турини амалга оширганда, ушбу модданинг учинчи қисмидаги 1, 9, 16 ва 18-бандлари бўйича барча солиқларни тўлашдан озод қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Технопарк резидентлари ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда Технопарк резиденти мақомидан маҳрум этилади ва Дирекциянинг хабарномасига биноан давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг уларга қўлланилишини бекор қилиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш бўйича мажбуриятларни тиклаш чораларини кўради.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Юридик шахс Технопаркнинг резиденти мақомидан маҳрум этилганда, қуйидаги имтиёзлардан:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича — Технопарк резиденти мақоми бекор қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг Технопарк резиденти мақомидан ўз хоҳиши билан воз кечиши санаси юридик шахснинг аризаси Дирекцияга келиб тушган сана ҳисобланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Технопарк резиденти томонидан божхона тўловларидан озод қилинган товарлардан эркин муомалага чиқарилган санадан бошлаб уч йил мобайнида ўз эҳтиёжларидан ташқари фойдаланганлиги ҳолатлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ушбу резидент — солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текширувини ўтказиш чоғида аниқланган ҳолатлар тўғрисида тегишли ҳужжатлар тузади ва уларни 3 иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз эҳтиёжларидан ташқари фойдаланилган олиб кирилган товарлар улушига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилиши зарур.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 261-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик манзилида юридик шахсларнинг йўқлиги учун ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган ходимларнинг турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулки, кўчмас мулк ижараси ва (ёки) ундан текин фойдаланиш шартномалари мавжуд эмаслиги ҳамда рўйхатдан ўтган юридик (почта) манзилида жойлашмаганлик учун юқори даражадаги таваккалчилик тоифали солиқ тўловчи мезонига киритиш, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасининг амал қилинишини тўхтатиб туриш ҳамда шу ҳолатлар бўйича солиқ назорати чораларини қўллаш.
(301 ва 302-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Истиқболли стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Дирекция стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш жараёнини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ахборот технологиялари, шунингдек, илғор ахборот технологияларини молия технологиялари, электрон тижорат, электрон таълим, қишлоқ хўжалиги, биотехнология, озиқ-овқат саноати, тиббиёт, логистика соҳаларига жорий этиш, рақамли технологияларни ишлаб чиқаришга интеграция қилиш ва бошқалар Технопарк резидентлари томонидан стартап-лойиҳаларни амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Саралашда иштирок этиш учун ариза берувчи — стартап-лойиҳа ташаббускори Дирекцияга (шахсан ўзи келиб, почта алоқаси орқали, электрон почта орқали ёки Дирекциянинг расмий веб-сайти орқали) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ҳужжатларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлигини, шунингдек, уларнинг ушбу Низомнинг 45-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқиш ва ўрганиш мақсадида Технопаркда инкубация ва акселерация дастурларига қабул қилиш учун истиқболли стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стартап-лойиҳалар бўйича қабул қилинган буюртманомаларни кўриб чиқиш 20 иш куни мобайнида амалга оширилади. Инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш бўйича қарор Кенгаш томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Дирекция стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида узил-кесил қарорга келиш мақсадида ариза берувчини ўз стартап-лойиҳаси тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Кенгаш ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг 4-иловада кўрсатилган зарур ҳужжатларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомнинг 45-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги бўйича танловни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Кенгаш ўрганиб чиқиш натижаларига кўра стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида коллегиал қарорни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Кенгаш қарори баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Кенгашнинг раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Стартап-лойиҳани қабул қилиш рад этилганда Дирекция Кенгаш қарорига асосан рад этилиш асослари келтирилган ёзма хабарни ариза берувчига жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Стартап-лойиҳани қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Дирекция билан стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида Дирекция томонидан белгиланган муддатларда стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битим тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Акселерация дастуридан ўтган стартап-лойиҳаларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ўрганиш, кейинчалик молиялаштириш ҳамда юқори малакали менторларни танлаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш, баҳолаш ва менторларни танлаш бўйича Эксперт комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Дирекция акселерация дастурлари якунига кўра кейинчалик молиялаштириш учун маҳсулотлар (хизматлар) намойишини (намойиш кунини) ташкил қилади. Намойиш якунларига кўра молиялаштириш учун ариза тайёрланади ва Эксперт комиссиясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Эксперт комиссияси намойиш ўтказилгандан кейин 7 иш куни мобайнида лойиҳаларни ушбу Низомнинг 45-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ саралаш учун кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Келгусида иштирок этиш ва молиялаштириш учун тавсия этилган стартап-лойиҳалар Эксперт комиссияси қарори қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ёки унинг Эксперт комиссияси фаолияти учун масъул ўринбосари имзоси билан Жамғармага молиявий маблағларни ажратиш учун хат билан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Жамғарма, Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида 5 иш куни мобайнида стартап-лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисида шартнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва баҳолаш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Кенгаш ва Эксперт комиссияси ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади ва стартап-лойиҳаларни қуйидаги мезонлар асосида танлаб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 33-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг сифатини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-лойиҳанинг ушбу Низомнинг 32-бандидаги йўналишларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилинаётган стартап-лойиҳанинг долзарблиги — лойиҳада ёритилган ғоянинг замонавий муаммо ва масалаларни ҳал этишдаги аҳамияти баҳоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-лойиҳанинг инновацион йўналтирилганлиги ва ғоясининг янгилиги — лойиҳа янги, такомиллаштирилган, илгари республикада қўлланилмаган технологиялар ва (ёки) принципларни қўллаш, шунингдек, янги, республикада илгари ишлаб чиқарилмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳамда янги хизмат жорий этилишини мўлжаллаган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-лойиҳанинг натижаларга эришиш имкониятларини баҳолаш — лойиҳада баён қилинган натижаларга эришишга қаратилган масалаларни ҳал этиш учун таклиф этилаётган усуллар ва йўлларнинг мавжудлиги, асосланганлиги ҳамда етарли эканлиги баҳоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорда маҳсулот ёки хизматга бўлган талабнинг мавжудлигини баҳолаш — маҳсулот ёки хизматнинг бозор талаби ҳамда тижорат истиқболлари баҳоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-лойиҳанинг тижоратлаштирилиши истиқболлари — келажакдаги маҳсулот татбиқ этилиш ва бозорга чиқиш истиқболига эга бўлиши, муайян истеъмолчига нисбатан қўлланилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг салоҳиятли рақобат афзалликларини баҳолаш — истеъмолчи учун маҳсулот/технологиянинг унинг амалдаги аналогларига нисбатан устунликлари мавжудлиги каби муҳим хусусиятлари баҳоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг инвестицион жозибадорлиги — қўшимча фойда келтирадиган ва инвестицияларни қопламаслик хавфини камайтирадиган қулай инвестиция ва инновацион шартлар ҳамда афзалликлар жамланмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги — лойиҳани амалга оширишнинг молиявий натижаларини бевосита иштирокчилар учун ҳисобга ҳолда иқтисодий самарадорлик, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий оқибатларини акс эттирувчи бюджет самарадорлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Стартап-лойиҳаларнинг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиш тартиблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Стартап-лойиҳанинг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиши тартиби ва мақсадга мувофиқлиги Дирекция томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Дирекция билан стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида тузилган стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битимга мувофиқ қабул қилинган мажбуриятлар ва ушбу Низомда белгиланган талаблар бажарилмаганда Дирекция Эксперт комиссиясининг қарори асосида стартап-лойиҳа ташаббускорини чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Алоҳида стартап-лойиҳа учун менторлар стартап-лойиҳа тақдим этилган соҳа бўйича иш тажрибасига ва маслаҳат бера олиш тажрибасига эга малакали мутахассислардан танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Менторлар стартап-лойиҳа ташаббускори ва менторлар ўртасидаги шартнома шартларига асосан стартап-лойиҳани амалга оширишдан молиявий манфаатдор бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Истиқболли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш Жамғарма маблағлари, Дирекциянинг ўз маблағлари ҳисобига, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Стартап-лойиҳаларни молиялаштириш Жамғарма томонидан пул маблағларини беғараз ажратиш йўли билан, шунингдек, ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ Дирекция томонидан ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Стартап-лойиҳани амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан имзоланган шартномага асосан ишлаш учун хоналар ва ускуналар ажратиш, юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш ва бошқалар, консалтинг хизматлари кўрсатиш ёки юридик шахс — стартап-лойиҳа ташаббускори ҳисоб рақамига мақсадли пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Стартап-лойиҳани молиялаштириш венчур молиялаштиришни ўз ичига олади, бунда Дирекция стартап-лойиҳа муассислари таркибига киради. Дирекция ҳиссаси, улушларни тақсимлаш тартиби Жамғарма (Жамғарма томонидан молиялаштириш амалга оширилган ҳолларда), Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида стартап-лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисидаги шартномада белгиланади.
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичларини, ўзаро ҳисоб-китоб шартларини ҳамда Дирекциянинг стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан таъсис этилган юридик шахснинг муассислари таркибидан чиқиши тартибини қонунчиликка мувофиқ мустақил равишда белгилайдилар.
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Эксперт комиссиясининг ижобий хулосаси стартап-лойиҳани молиялаштириш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Менторларни танлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Стартап-лойиҳада иштирок этиш учун менторларни танлаш Кенгаш тақдимномалари бўйича Эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Кенгаш Дирекциянинг стартап-лойиҳаларида иштирок этиши учун экспертларни, шу жумладан, чет эллик экспертларни дастлабки ўрганишни амалга оширади ва Эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун тавсия этилган мутахассислар рўйхатини киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Технопарк фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг резидентларни рўйхатга олиш ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи (юридик шахс)
Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олиш учун тасдиқланган шакл бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда (бизнес-режа ва б.) Дирекцияга ариза беради.
Заруратга кўра
2-босқич
Дирекция
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда Эксперт кенгашига тақдим этади.
3 иш куни мобайнида
3-босқич
Эксперт кенгаши
1. Бизнес-режани экспертизадан ўтказади, экспертиза натижаларига кўра Дирекцияга тегишли хулоса беради.
2. Зарур бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини бизнес-лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади.
10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
4-босқич
Дирекция
1. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва резидент сифатида рўйхатга олиш (ёки рўйхатга олишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Рўйхатга олиш рад этилганда Дирекциянинг қарорида рад этишнинг асосини кўрсатади ва ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади.
Ариза тушган кундан кейин 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
5-босқич
Ариза берувчи
Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этади ҳамда аризага бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун ҳужжатларни қайтадан киритади.
Заруратга кўра
6-босқич
Дирекция
1. Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ёзувларни киритади ва юридик шахснинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
2. Давлат солиқ қўмитасига, Давлат божхона қўмитасига ва юридик шахсга хизмат кўрсатадиган тижорат банкига расмий билдиришнома юборади.
Қарор қабул қилинган кундан кейин 3 иш куни мобайнида
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳар қандай платформалар учун дастурий таъминотни, шу жумладан компьютер ўйинларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ҳамда уларни сотиш (шу жумладан, дастурий таъминотдан фойдаланишга рухсат бериш, дастурий таъминотнинг мутлақ ҳуқуқини бериш (тақдим этиш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дастурий таъминотни жорий этиш ёки жорий этишда алоҳида босқичларни амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш, шу жумладан, ушбу дастурий таъминот билан ишлаш (малака ошириш)ни ўргатиш хизматлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дастурий маҳсулотни такомиллаштириш ҳамда модификация қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёнида маълумотлар базаларини яратиш, ушбу маълумотлар базалари учун ёзувларни белгиланган форматда тайёрлаш ҳамда уларга киришни таъминлаш, қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш фаолияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўз дастурий таъминотида реклама учун жой тақдим этиш ёки дастурий таъминотнинг хусусиятларидан фойдаланган ҳолда бошқа қўшимча даромад олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Юридик шахсларнинг ахборот эҳтиёжларини таҳлил қилиш (тизимли таҳлил, бизнес-таҳлил) ҳамда бизнес-жараёнларни инновация (реинжиниринг) қилиш мақсадида ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни жорий қилиш учун техник талабларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича маслаҳат бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш жараёнида фойдаланувчиларнинг ахборот эҳтиёжлари ва техник талабларига мувофиқлигини аудит қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Технопарк резиденти томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотда учинчи шахс сўровига биноан маълумотларни қидириш, танлаш, қайта ишлаш ва саралаш ҳамда уларга ахборот тақдим этиш бўйича автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Дастурий таъминотдан (дастурий-аппарат воситаларидан) фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси норезидентларига ёрдамчи ишлаб чиқариш, маъмурий ва бизнес жараёнларни бошқариш (амалга ошириш) бўйича хизмат кўрсатиш (бизнес-жараёнларни аутсорсинг қилиш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Технопарк резиденти томонидан ишлаб чиқилган материаллар, технологиялар, микро-, опто- ва наноэлектроника, микроэлектротехника тизимлари ҳамда улар билан мос келувчи дастурий таъминотни сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Маълумотларни узатиш тизимлари, технологиялар, қурилмалар ва радиолокация тизимлари, радионавигация, радиоалоқа, радиобошқарув, радиочастота идентификация ускуналарини ишлаб чиқиш (тадқиқот ўтказиш, лойиҳалаш (қуриш), тест қилиш ҳамда техник синовдан ўтказиш) ва бундай ишланмалар натижаларини ишлаб чиқариш ёки ушбу хизматларни кўрсатмасдан туриб ўзлаштирилган ҳолда сотиш хизматлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Юқори технологияли қурилмалар ва тизимлар, дастурий-аппарат воситалари ва улар билан мос келувчи дастурий таъминотни (саноат характерига боғлиқ бўлмаган ҳолда) ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқаришнинг алоҳида босқичлари (тадқиқот ўтказиш, лойиҳалаш, прототиплаш, синовдан ўтказиш) ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш ва (ёки) ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш ёки хизмат кўрсатмасдан сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ахборотни техник ва (ёки) криптографик, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланиш орқали ҳимоя қилиш фаолияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бир-бири ва ташқи муҳит билан ўзаро мулоқот қилиш учун ўрнатилган технологиялар билан жиҳозланган жисмоний объектларнинг ҳисоблаш-коммуникация тармоғи концепциясини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган тадбирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали таълим бериш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошмаган ҳолда ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим доирасида хорижий тилларни ўқитиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолияти.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мультимедиа ва дизайн соҳасида (веб-дизайн, графика дизайни, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D-графика, визуаллаштирувчи дизайн, интерфейс дизайни, техник дизайн, моушн-дизайн) хизмат кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш.
(19 — 22-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/698/1009-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатилган хизматлар ҳажмига нисбатан юқори бўлган, камида икки ёки ундан ортиқ хорижий давлатларда фаолият кўрсатувчи ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 майдаги 303-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2024 й., 09/24/303/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини (бизнес-жараёнлари аутсорсинги) экспорт қилиш фаолияти доирасида, ушбу хизматдан йиллик умумий даромадининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда, бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали билим жараёнлари аутсорсинги (Knowledge Proccess Outsourcing) хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Маълумотларни сақлаш ва ишлов бериш қурилмалари учун инфратузилмани ижарага бериш (co-location) хизматини кўрсатиш ва маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти (R&D).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Аэрокосмик технологиялар фаолияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Рақамли стартаплар» дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар.
(24 — 29-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, оммабоп хорижий ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва видеохостингларда веб-сайт кўринишидаги, таҳририй-ноширлик ишловидан ўтган янгиликлар, таҳлилий ва маърифий характердаги материалларни жойлаштирадиган оммавий ахборот воситасининг фаолияти қуйидаги мезонларга риоя этилган тақдирда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида 1 миллион нафар обуначи ёки ноёб фойдаланувчиларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кунлик ташриф камида 50 минг фойдаланувчини ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штат бирлиги камида 25 нафар ходим бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойлик даромади камида 500 млн сўмни ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 мартдаги 93-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Фаолият турлари бўйича таснифлаш ҳамда уларга тушунтиришлар бериш Дирекциянинг эксперт кенгаши томонидан амалга оширилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекциясининг стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Стартап-лойиҳа ташаббускори (жисмоний ёки юридик шахс)
Стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Дирекцияга ариза беради.
Заруратга кўра
2-босқич
Дирекция ҳузуридаги стартап-лойиҳаларни баҳолаш бўйича маслаҳат кенгаши
1. Стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур ҳужжатлар рўйхатига ва белгиланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва ўрганади.
2. Зарурат бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини ўз стартап-лойиҳасининг тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади.
3. Стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш (ёки рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
3-босқич
Дирекц�я
Стартап-лойиҳани қабул қилиш рад этилганда, рад этишнинг асосини кўрсатган ҳолда ёзма маълумот юборади.
Олдинги босқич муддатлари доирасида
4-босқич
Дирекция, стартап-лойиҳа ташаббускори
Қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битим тузадилар.
АКТни ривожлантириш жамғармаси, Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида стартап-лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисида шартнома тузадилар.
5 иш куни мобайнида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси» МЧЖ Директорига
Истиқболли стартап-лойиҳаларни танлашда ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этишга АРИЗА
истиқболли стартап-лойиҳаларни танлашда ва Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этишини кўриб чиқишингизни сўрайман.