Сўнгги йилларда аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида жами 13 трлн сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилиб, 600 мингдан зиёд оилаларни қамраб олишга эришилди.
Мазкур дастурлар ҳудудларда аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, унинг турмуш тарзини яхшилаш ва иш билан бандлигини ошириш учун туртки бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, орттирилган тажриба ҳамда халқаро амалиёт комплекс ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи кредит олиш имкониятидан иборат бўлган яхлит тизимни шакллантиришни тақозо этмоқда.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:
1. Аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, микромолиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги асосий йўналишлари амалиётга жорий этилсин:
аҳолида тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизимини жорий этиш, мазкур жараёнга халқаро ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларини кенг жалб қилиш;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган микрокредитлаш тизимини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва ривожлантириш;
аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид ижтимоий дастурларни иқтисодиётда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан уйғун ва мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш;
тадбиркорлик кўникмаси ва тажрибасига эга бўлган аҳолини ва бошқа кичик бизнес вакиллари салоҳиятини рўёбга чиқариш орқали улар фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган тўлақонли тизимни яратиш;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича яхлит тизимни ташкил этиш ва ягона давлат ташкилоти томонидан амалга оширилишини ва мувофиқлаштириб борилишини йўлга қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва барча бўғиндаги ҳокимликлар ҳудудларда аҳолининг тадбиркорликка қизиқишини ва манфаатдорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни ўзларининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида белгиласин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда аҳолининг тадбиркорликка қизиқиши, турмуш даражасини яхшилашга интилиши ва манфаатдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган мотивацион чора-тадбирлар дастурларининг тасдиқланишини таъминласин. Бунда муваффақиятли ёш тадбиркорлар ва тажрибали бизнес вакилларини жалб қилишга эътибор қаратилсин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди мазкур бандда келтирилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирокини таъминласин.
Ёшлар ишлари агентлиги аҳолига ўзининг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган «коучинг» видео материаллар ва дарсликлар, мотивацион роликлар тайёрлаш учун танлов асосида ижтимоий буюртмалар жойлаштирсин.
3. 2020 йил 15 ноябрдан бошлаб ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар ва белгиланган талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар (кейинги ўринларда — профессионал таълим муассасалари), Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини (кейинги ўринларда — махсус сертификат) олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун мазкур қарорнинг 5-бандига мувофиқ микрокредит ажратилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 15 ноябрдан бошлаб аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириб борсин ва унинг ошкоралигини таъминласин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
2022 йил 1 январдан хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда халқаро стандартлар, шу жумладан Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тадбиркорликка ўқитиш дастурлари ва тизими асосида Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизимини ишга туширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки томонидан нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари махсус сертификатини олган:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳоким ёрдамчисининг ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилаётган (жойлашган) қарз олувчига берадиган тавсияси асосида, боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон)
6. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни молиявий манба билан таъминлаш мақсадларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратсин. Ушбу маблағларнинг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
9 миллион АҚШ доллари эквиваленти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига мазкур қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун беғараз асосда;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
1 миллион АҚШ доллари эквиваленти Ёшлар ишлари агентлигига мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун беғараз асосда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
90 млн АҚШ доллари эквиваленти, шундан 45 млн АҚШ доллари эквиваленти «Микрокредитбанк» АТБга ва 45 млн АҚШ доллари эквиваленти АТ Халқ банкига касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг махсус сертификатини олган ёшлар ва хотин-қизларга кредитлар ажратиш учун 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада йўналтирилсин.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
«Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки ушбу маблағларни мазкур қарорнинг 5-бандида кўрсатилган янгича тартибда микрокредитлаш мақсадларига йўналтирсин.
(6-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилансинки, 2022 йил 1 июлдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида давлат мақсадли ресурслари ҳисобидан кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки томонидан тадбиркорлик йўналиши бўйича тегишли ўқув курсларини тамомлаган шахсларга ягона микрокредитлаш дастури асосида ажратилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
2021 йил давомида республиканинг барча туман ва шаҳарларида, шу жумладан рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали микромолиявий хизматлар кўрсатиш имкониятини яратувчи банк инфратузилмалари тармоқларини ташкил этсин;
ўзи операторлик вазифасини бажарувчи Микромолиялаш миллий тизимини яратиш ва унда бошқа кредит ташкилотларининг манфаатдорлик асосида иштирок этишини таъминловчи тизим жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
банкнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш ва мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилсин. Бунда соҳада муваффақиятга эришган ва халқаро тан олинган хорижий молия институтларида ходимларнинг малака ошириши ва тажриба алмашишини ташкиллаштирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус сертификат олган шахслар тўғрисида маълумот алмашиш мақсадида микрокредитлаш дастурларида иштирок этаётган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари билан ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини йўлга қўйсин.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молия вазирлиги «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқи банки бошқарувлари таркибига ижтимоий йўналтирилган микрокредитлаш соҳасида етарли тажрибага эга бўлган хорижий малакали мутахассисларнинг жалб қилинишини таъминласин.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банкининг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес моделини ишлаб чиқсин ва унда қуйидагиларга эътибор қаратсин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
микрокредит олиб кейинчалик барқарор тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтирган ёки камбағаллик рўйхатидан чиққан мижозлар сони ва улуши ошиб боришини банк фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларидан (KPI) бири сифатида белгилаш;
микрокредитлаш дастурлари доирасида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда микрокредитлаш мақсадларида аҳолини молиявий саводхонлик ўқитишни ташкил этиш;
микрокредит олган тадбиркорлар фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш институтини шакллантириш;
банк мижозлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун харидорлар топиш ва бозорларни кенгайтиришда кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги мазкур қарорда аҳолини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида келтирилган механизмлар, хусусан уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш борасида ваколатли давлат органи этиб белгилансин. Бунда Агентлик:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ишларни ташкил этади, мувофиқлаштиради ва бу борада ягона тизимни шакллантиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки билан биргаликда тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб боришнинг ягона «рақамли» тизими жорий этилишини таъминлайди;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
доимий мониторинг ва таҳлиллар асосида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришни (йириклаштиришни) рағбатлантирувчи молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш чораларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш бўйича таклифлар киритиб боради;
иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар билан ўзаро мувофиқлиги ва тўлдирувчанлигини таъминлаш вазифаларидан келиб чиқиб барча турдаги хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва механизмлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди.
11. Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари электрон реестрини шакллантириш ҳамда уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:
нодавлат касб-ҳунар таълими ташкилотлари ва мутасадди идоралар ўртасида ўқувчиларнинг давоматини реал вақт режимида мониторинг қилиш, махсус сертификатга эга битирувчилар тўғрисида маълумотлар олиш имкониятини берувчи идоралараро электрон ҳамкорликни жорий этиш;
нодавлат касб-ҳунар таълими ташкилотлари фаолиятини энг асосий мезон сифатида уларнинг натижадорлиги, шу жумладан махсус сертификат олган битирувчиларнинг тадбиркорлик ва касб-ҳунар бўйича фаолиятини бошлаганлигидан келиб чиққан ҳолда баҳолаб бориш;
компенсация тақдим этишда ошкоралик ва ҳаққонийликни таъминлаш, мазкур жараёнда турли хил суиистеъмолликлар қилинишининг олдини олишга қаратилган коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини яратиш.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 июлдаги ПҚ-4782-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Белгилансинки, мазкур маблағлар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига йўналтирилади ва эксперимент тариқасида кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагича тартибда фойдаланилади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат нотижорат ташкилотларига қарз маблағларини ажратиш учун танловни ўтказиш ҳамда улар билан ижтимоий шериклик тўғрисида шартномаларни тузиш Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларига ажратилган қарзнинг бир қисмини микромолия ташкилотларига шартнома асосида ресурс сифатида жойлаштиради;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат нотижорат ташкилотларига қарз маблағларини ажратиш учун танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва мустақил экспертлар иштирокида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда ўқув курслари билан қамраб олинадиган ҳудуд ва аҳоли сони, микроқарз фоиз ставкаси, ўқув дастурлари сифати каби асосий мезонларга асосан таклифларни баҳолашни назарда тутади.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бир ой муддатда нодавлат нотижорат ташкилотлари орасида мазкур маблағлар ҳисобидан қарз ажратиш бўйича танловларни эълон қилсин.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ажратиладиган маблағларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларига мазкур қарорнинг 13-бандига мувофиқ тақдим этиладиган қарз маблағлари ҳисобидан микроқарзлар микромолия ташкилотлари томонидан кенг аҳоли қатламларига, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга қуйидаги шартларда ажратилади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
қарз олувчи нодавлат нотижорат ташкилотларининг молиявий саводхонликни ошириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурлари талабларига мос келиши лозим;
микроқарзлар тадбиркорлик ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 миллион сўмдан ошмаган миқдорда ажратилиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микромолия ташкилотлари қарз олувчи томонидан шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шартисиз, шу жумладан бир-бирларини қўллаб-қувватлайдиган гуруҳ кафиллиги асосида микромолиявий хизматлар кўрсатишга ҳақли.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда олинадиган давлат божи маблағларининг 20 фоизи Савдо-саноат палатасига йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6258-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
17. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)