09.03.2021 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.2021 йилдаги 125-сон
Kuchga kirish sanasi
10.03.2021
Ҳужжат 29.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада соддалаштириш, юридик ва жисмоний шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартибини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 31 декабрга қадар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари учун биттадан ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларини харид қилсин ва фойдаланишга киритсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати учун ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларини харид қилиш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ходимларни ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари мазкур идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари, электромобиллари ва уларнинг тиркамаларини, шунингдек, трамвай ва троллейбусларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ва даврийлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 июлга қадар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ахборот хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имкониятини яратиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилингунга қадар техник кўрикдан ўтган ва техник соз деб топилган ҳар бир транспорт воситасига тадбиркорлик субъектлари томонидан уларнинг техник ҳолати ҳақида далолатнома берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари томонидан бериладиган далолатнома Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида техник кўрик натижаларини қўшимча техник кўрик ўтказмаган ҳолда «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун асос бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари мобиль диагностика станцияларидан фақат тадбиркорлик субъектларининг стационар (турғун) диагностика станциялари мавжуд бўлмаган узоқ ҳудудларда фойдаланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига
1-ИЛОВА

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситалари, электромобиллари ва уларнинг тиркамаларини, шунингдек, трамвай ва троллейбусларни (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда — техник кўрик) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг техника базалари, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар техник кўрикдан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши бўйича самарали назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари техник ҳолати ва ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлигининг техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг сонини, ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва рўйхатдан ўтказиш бўйича бошқа маълумотларини аниқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган, белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига тегишли бўлган транспорт воситалари ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низом асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиб борилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари — бир йилда икки марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқарилганига олти йилдан кўп бўлмаган юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача (ўн тўртинчи йили ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ишлаб чиқарилганига олти йилдан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари, ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқарилганига ўн йилгача (ўнинчи йили ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон — 2022 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бошқа транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 декабрда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишлаб чиқарилганлигидан қатъи назар транспорт воситаларини ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда), уларнинг агрегат рақамлари техник ҳужжатларга мослиги текширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Транспорт воситалари техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорда йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлик учун йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказганлик учун тўлов миқдори тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий техник кўрик пайтида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларида (кейинги ўринларда — мобиль станциялар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник хизмат кўрсатиш станцияларида (шартнома асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг техник базасида (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, мобиль станциялар ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасига эга бўлиши зарур.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш-техника базаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллон ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг баллонларини текшириш учун — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган табиий газда (кейинги ўринларда — СТГ), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда — СНГ) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 килограммгача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;

пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматик бошқарувга эга бўлган М1 тоифали транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз йўлаги мавжуд бўлишига;
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руль бошқарувидаги умумий люфтни ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руль бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;

чироқлар ёруғлигини бошқариш ва кучини назорат қилиш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ анализаторига — учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тутун ўлчаш приборига — сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;

шовқинни ўлчаш приборига;

ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;

компрессорга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қинчали манометрга;

зарур компьютер техникасига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.

Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва техник хизмат кўрсатиш станцияларининг ишлаб чиқариш-техника базаси текширилаётган транспорт воситасининг тоифасига кўра (М1, М2, М3, N1, N2, N3, О1, О2, О3, О4) мазкур банд талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мобиль станцияларнинг базаси қуйидаги зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 килограммгача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ ёнилғисида ишлайдиган транспорт воситаларида газ сизиб чиқишини аниқловчи (течеискатель) ускунасига;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руль бошқарувидаги умумий люфтини ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руль бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чироқлар ёруғлигини бошқаришни ва кучини назорат қилиш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига (штангациркуль);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ анализатори — учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тутун ўлчаш прибори — сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқинни ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қинчали манометрга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур компьютер техникаси ва видеокузатув камераларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электромобилларни техник кўрикдан ўтказиш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, мобиль станциялари ва тадбиркорлик субъектлари қўшимча равишда қуйидаги техник диагностика воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккумулятор батареясининг кучланишини ва ток кучини аниқлаш тестри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр узатгич симларининг техник ҳолатини аниқлаш тестри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электромобилнинг техник ҳолатини диагностика қилиш компьютер техникаси (дастурий таъминоти билан).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари, диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўрганган шахслар қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тадбиркорлик субъектлари жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда — ҳудудий ЙҲХБ) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларининг хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари уставининг нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базаси Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси томонидан берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг транспорт воситаларига ўрнатиладиган газ баллонларини техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномасининг нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий ЙҲХБлар томонидан уч кундан кўп бўлмаган муддатда ўрганилиб, камчиликлар бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) тақдим этилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙҲХХ тақдим этилган ҳужжатлар асосида тадбиркорлик субъектини жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳисобини юритиш реестрига киритиб, Ички ишлар вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестр аҳолини жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ҳудудий ЙҲХБ икки иш куни ичида тадбиркорлик субъектларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ёки ДЙҲХХ мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари бундан мустасно) техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органларига транспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт (ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли вакили тадбиркорлик субъектлари ходимига (операторига) мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни кўрсатади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситасининг тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилади ва маълумотлар мос келган тақдирда, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари ходими (оператори) томонидан мазкур Низомнинг 5-бобида назарда тутилган тартибда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларига ўрнатилган СТГ ва СНГ тизимларининг герметиклиги ҳамда агрегатлари ва узеллари уланган жойларининг ишончлилиги тадбиркорлик субъектлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ синовдан (опрессовка) ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Техник кўрикка тақдим этилган транспорт воситасининг эгаси томонидан қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузиш (кўрсатилган ҳужжатларни, агрегатларнинг идентификация рақамларини сохталаштириш ва бошқалар), транспорт воситаси қидирувдалиги ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳамда агрегат рақамлари техник ҳужжатларга мос келмаса, транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлганлигига шубҳа уйғонса, тадбиркорлик субъектининг вакили бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилганда, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда бу ҳақида етти иш кунида ҳудудий ЙҲХБларни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тадбиркорлик субъектлари томонидан расмийлаштирилган жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситасини техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида далолатнома ўн кун ичида ҳақиқий ҳисобланади ва техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон билан қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник хизмат кўрсатиш станцияларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХнинг мобиль диагностика станцияларида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу маблағ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобиль станцияларда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика асбоб-ускуналари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Техник кўрикни ташкил этиш техник кўрикни ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган транспорт воситаларининг сони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган жадвални тузган ҳолда режалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жадвал ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан юридик шахсларнинг буюртманомалари ва диагностика станцияларининг техник имкониятлари, об-ҳаво, ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа шароитлар ҳисобга олинган ҳолда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Бир кунда техник кўрикка қўйиладиган транспорт воситалари сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Техник кўрикни ўтказиш жадвали ва уни ўтказиш бўйича келгуси йил учун комиссия таркиби ҳар йили 15 декабргача Тошкент шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади. Бунда комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари, трамвай-троллейбус парклари, бошқа давлат органлари вакиллари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлим, бўлинмалари) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) вакиллари комиссия раиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. ДЙҲХХ ҳудудий органи томонидан юридик шахсларга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилади ва унга транспорт воситалари гуруҳларининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ёки алоҳида транспорт воситасининг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда техник кўрик далолатномаси бланклари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрик далолатномалари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда (техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Транспорт воситалари гуруҳининг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХнинг тегишли органларида ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида (мобиль станцияларида) ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага берилган транспорт воситалари ижарага берувчида ёхуд улар вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ижарага берувчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Юридик шахслар техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг раҳбари ёки транспорт бўйича масъул бўлган шахс томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслардан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанция);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган, ижарага берилган ёки сотишга қўйилган транспорт воситалари сонини тасдиқловчи маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги давлат стандартларига мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномалар нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Троллейбуслар ва трамвайларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Троллейбуслар ва трамвайлар уларнинг техник ҳолати фойдаланиш қоидаларига, стандартларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлигига мослигини текшириш мақсадида техник кўрикдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бермайдиган троллейбус ва трамвайлар носоз деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли кўрикдан ўтмаган трамвайлар ва троллейбуслардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳужжатлар тузилади ва расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Техник кўрикни ўтказишнинг умумий тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар, стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Тиркамалар ва ярим тиркамалар техник кўрикдан автопоезд таркибида ҳам, алоҳида турган ҳолатида ҳам ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларига ушбу Низомга 2, 3 ёки 4-иловаларга мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларига транспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга ДЙҲХХ органининг ходими белгиланган намунада штамп қўяди, созлиги тўғрисида «SOZ» сўзини қайд этади, имзо билан тасдиқлайди ва техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда талон беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаган тақдирда, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма шаклда ариза ва ушбу Низомнинг 23 ва 24-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва тиббий маълумотнома бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига носозлик тўғрисидаги маълумотларни киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Носозлик бартараф этилгандан кейин транспорт воситаси эгаси уни мазкур Низом талаблари асосида техник кўрикка қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон йўқолганда (ёки яроқсиз ҳолга келганда), юридик ёки жисмоний шахс — транспорт воситаси эгасининг ёзма шаклдаги аризасига кўра талон дубликати берилади. Бунда транспорт воситасининг техник ҳолати текширилмайди ва уни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишга қўйиш муддати ўзгармайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсатномасини олиш талаб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларга эга бўлган транспорт воситаларида тегишли рухсатноманинг мавжудлиги текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Махсус ва тезкор хизматларнинг транспорт воситаларида махсус рангли ва овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги, шунингдек, транспорт воситасининг ранг-график бўяш схемаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқлиги текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Консервацияга қўйилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда уларнинг бутлиги текширилади. Транспорт воситасининг соз ҳолатдалигига шубҳа туғдирадиган сабаблар мавжуд бўлганда, транспорт воситасининг ғилдиракларини юксизлантириш учун тагликлардан қўзғатмаган ҳолда унинг двигатели ва трансмиссиясининг ишлаши текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Жисмоний шахснинг транспорт воситасини (носозлиги ёки бошқа сабаблар туфайли) техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имконияти бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг ёзма шаклдаги аризасига кўра ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими томонидан транспорт воситаси турган жойда алоҳида транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома берилган вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек, техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган тартибда ечиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай транспорт воситаси олдинги техник кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда такрорий техник кўрикдан ўтказилади. Бундай ҳолатда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда, техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳрларни ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда тайёрлаш ва ДЙҲХХнинг ҳудудий органларини ушбу муҳрлар билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уларни сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда ДЙҲХХ органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талон бланкаларини тайёрлаш харажатлари марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Тадбиркорлик субъектлари транспорт воситаларини мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳолда сифатли техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш учун масъул бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаблар

1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Талаблар ДЙҲХХ диагностика станциялари, вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга тегишли бўлган техник хизмат кўрсатиш станциялари, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси (лабораториялар) (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш-техника базаси) жойлаштириладиган хона ва майдонларнинг параметрларига доир техник нормаларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишлаб чиқариш-техника базаси белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини техник жиҳатидан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик, синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ҳудудига доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудининг ўлчамларида қуйидаги мажбурий элементларни жойлаштириш имконияти назарда тутилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник кўрикдан ўтказилиши кутилаётган ва тугалланган транспорт воситалари учун майдон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хона ва майдонларга кириш ва ўтиш йўллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудида транспорт воситалари ҳаракатини ташкил этиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сунъий ёритиш чироқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қатнов қисми текис ва қаттиқ қопламали (асфальт-бетонли ёки цемент-бетонли) бўлган кириш йўли, майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
периметри бўйича ўрнатилган тўсиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ёки у жойлашган ташкилотга кириш жойи олдида ишлаб чиқариш-техника базасининг иш режими ва техник кўрикдан ўтказиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси кўрсатилган ахборот стенди ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш-техника базаси биносида кенглиги 2,0 метрдан ва баландлиги 0,7 метрдан кам бўлмаган ўлчамдаги, давлат тилида «Texnik koʻrik» ёзуви бўлган пешлавҳа ўрнатилган бўлиши керак. Ёзув бошқа тилларда такрорланиши ҳам мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ва унга кириш-чиқиш жойларига видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш йўллари бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидаги талаблар ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиниши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракатини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун имконият яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудида транспорт воситаларининг рухсат этилган ҳаракат йўналишларини тегишли йўл чизиқлари билан белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ичимлик ва ишлаб чиқариш сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди майдонининг юзаси текис, унда сув қувурлари ва сув оқиб кетадиган ариқ мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишлаб чиқариш-техника базасига кириш ҳамда унинг ҳудуди бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиши барча мавжуд иншоотлар, йўл белгилари ва чизиқлари кўрсатилган схема ҳудудида ишлаб чиқариш-техника базаси жойлашган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўлнинг кенглиги енгил автомобиллар учун 3 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун 4,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Техник кўрикдан ўтишни кутаётган ва ўтган транспорт воситаларини жойлаштириш учун майдонларнинг ўлчамларини аниқлашда баҳоланадиган транспорт воситаларининг габарит ўлчамлари ва техник кўрик линиясининг камида бир соатлик ишлаб чиқариш қувватига тенг бўлган миқдордаги транспорт воситаларининг техник кўрик линияси майдонида айнан бир вақтда бўлиши эътиборга олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш олдидаги майдон 70 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сиқилган ва суюлтирилган табиий газ ёнилғисида ишлайдиган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга мўлжалланган хоналар ертўлада, аҳоли яшаш уйларида ва бошқа корхоналар биноларига туташган ҳолда жойлаштирилишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг хоналарига доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишлаб чиқариш-техника базаси таркибига қуйидагилар киритилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш учун хона;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-гигиена хоналари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хоналари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда режалаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланиладиган ўлчаш воситалари ва синов жиҳозлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш ва натижаларини расмийлаштиришнинг технологик жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг ўлчамлари мазкур Талабларга иловага мувофиқ техник кўрик линияларининг технологик постлари сони ва транспорт воситаларининг габарит ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг режаси ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини технологик лойиҳалаштириш қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш корпуси хонасининг бўртиб чиққан қурилиш конструкцияларигача бўлган баландлиги енгил автомобиллар учун — 4,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун — 7,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоналарнинг поли текис, нефть маҳсулотлари таъсирига чидамли бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Хонада барча технологик жараёнлар санитария-гигиена нормаларига мувофиқ ҳолда хавфсиз ва оқилона бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ишлаб чиқариш хоналаридаги шовқин ва вибрация даражаси санитария-гигиена нормаларида белгиланган ҳамда рухсат этилган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хона ва иш жойларининг табиий ва сунъий ёритилиши ишларнинг хавфсиз бажарилиши, одамлар учун хавфсиз бўлиши ва уларнинг ҳаракатланишини таъминлаш учун етарли ва қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойларида хонанинг поли сатҳида — камида 200 лк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи хоналарда (кабинетларда) полдан 0,8 метр баландликдаги сатҳда — камида 200 лк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш хандағида транспорт воситаларининг таг қисми сатҳида — камида 150 лк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария ҳолатларида ёритиш иш юзасини умумий ёритиш учун белгиланган нормаларнинг 5 фоизидан кам бўлмаслиги, лекин камида 2 лк бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати ўтказиладиган синов методларига доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак. Ишлаб чиқариш-техника базаси биноларидаги ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида — 15 °C дан 25 °C гача, иссиқ даврида — 22 °C дан 30 °C гача оралиқда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Транспорт воситаларининг корхона ҳудудида ҳаракатланиш тезлиги очиқ йўлларда — 10 км/с дан, хона ичида — 5 км/с дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш жойи пешлавҳа билан белгиланади ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилади. Ишлаб чиқариш хонасига кириш (чиқиш) йўли ишлаб чиқариш хонасидан бошқариладиган ёруғлик (масалан, светофор) сигнализацияси билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кириш дарвозаси устида 3.13 «Чекланган баландлик», 3.14 «Чекланган кенглик» ва 3.24 «Юқори тезлик чекланган (5 км/с)» йўл белгилари жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишлаб чиқариш-техника базаси хонасининг мижозлар учун қулай бўлган жойида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган ахборот стенди ёки бошқа махсус қурилма ўрнатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш-техника базасининг тегишлилиги, жойлашган ери, иш тартиби ва режими, алоқа телефонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Call-маркази телефони ва ҳудудий ЙҲХБнинг ишонч телефони рақамлари, таклиф ва эътирозлар китоби сақланадиган жой ва уни юритиш (сақлаш) учун масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби, текшириладиган (баҳоланадиган) параметрлар ва нормативлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги ва техник ҳолатни баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳужжатни бериш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўрсатилиши зарур бўлган ҳужжатлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов миқдори, зарур жараёнларни амалга ошириш муддати ва бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ишлаб чиқариш хонаси электр хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ электр таъминоти (ёритиш) учун электр тармоқлари, шунингдек, қувват бериш кабеллари (диагностика жиҳозларининг электр энергияси таъминоти учун) ва тақсимлагич электрошитлар билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасида иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш жойлари мавжуд бўлиши назарда тутилади. Эвакуация чиқиш жойларининг эшиклари хонадан ташқари томонга очиладиган, ўтиш йўлагининг кенглиги 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ёнғиндан ҳимояси, ёнғиннинг олдини олиш тизими ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда портлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Транспорт воситалари эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси (биноси) ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш натижалари ҳақидаги ҳужжатни расмийлаштириш учун хона ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасида ёки унга бевосита яқин жойда бўлиши керак. Ушбу хоналарга кириш жойи тегишли кўрсаткичлар билан белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Транспорт воситаларининг эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хоналарининг ўлчамларини аниқлашда, уларда ишлаб чиқариш-техника базасининг ходими томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш учун иш жойлари ҳамда транспорт воситаларини эгаларининг кутиб туриш жойлари инобатга олииниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситалари эгаларининг кутиб туриш жойлари сони ҳар бир техник кўрик линиясига бештадан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги ваколатли санитария-эпидемиология назорат органининг тегишли хулосаси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасини технологик режалаштиришга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ишлаб чиқариш-техника базасининг диагностика жиҳозлари технологик лойиҳалашга доир талаблар ва нормаларга амал қилган ҳолда ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш двигатель ишлаб турган пайтда бажариладиган постлар (ишлаб чиқарилган газлардаги тутун ва заҳарли газ миқдорини, шовқин даражасини, тормозланиш самарадорлиги кўрсаткичларини текшириш ва бошқалар) транспорт воситасидан газларни чиқариш қувури (қувурлари)дан чиқаётган ишлаб чиқарилган газларни ташқарига олиб чиқиш тизими билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига транспорт воситаларининг кириши (чиқиши) учун ҳар бир техник кўрик линиясида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
универсал линиялар учун — кенглиги 3,0 метрдан ва баландлиги 4,3 метрдан кам бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М1 ва N1 тоифадаги транспорт воситаларини текшириш бўйича линиялар учун — кенглиги 2,5 метрдан ва баландлиги 2,3 метрдан кам бўлмаган ўлчамли кириш (чиқиш) дарвозалари қурилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Техник кўрик линияларида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш хандағидан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хонасидаги кўрикдан ўтказиш хандақлари сони техник кўрикдан ўтказиш линиялари сонига мувофиқ бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш хандағининг узунлиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган транспорт воситасининг максимал узунлигини ва ундан чиқиб кетиш учун захира йўлнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш хандағининг кенглиги 0,9 метрдан кам бўлмаслиги керак. Максимал кенглиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган минимал колеяли транспорт воситасининг хандақдан ўтиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш хандақлари тутунни тортиб олиш вентиляцияси билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолашнинг технологик жараёни техник кўрик линиясининг режалаштириладиган ечимларини, текшириладиган транспорт воситаларининг тоифасини, бажариладиган ишларнинг мураккаблигини, қўлланадиган жиҳозлар, ўлчов воситалари ва анжомларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш бўйича ишларни бажаришда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиш мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Технологик постларда диагностика параметрлари, техника хавфсизлиги қоидалари ва ишларнинг хавфсиз усуллари бўйича амалда бўлган тавсиялар кўрсатилган технологик хариталар жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ишлаб чиқариш-техника базасида техник ҳолати баҳоланадиган тоифага мансуб транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, қўлланмалар (йўриқномалар), автомобиль маълумотномалари ва бошқа зарур маълумотномалар мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ишлаб чиқариш-техника базасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўладиган тиббиёт дори воситалари ва анжомлари билан жамланган тиббиёт қутичаси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талабларга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун техник кўрик линияларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЛЧАМЛАРИ

Т/р

Техник ҳолати баҳоланадиган транспорт воситаларининг тоифалари

Технологик постлар сони

1

2

3

Техник кўрик линиясининг узунлиги, метрдан кам эмас

1.

M1, M2, N1, O1

12

18

24

2.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1

18

30

42

3.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2

21

36

51

4.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3

24

42

60

5.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3, О4

27

45

66

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎‎Транспорт воситалари гуруҳини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Тузилган санаси: 20___ йил «___»_____________
‎‎20___ йил «___»____________дан 20___ йил «___»____________гача ______________________

(юридик шахснинг номи)

‎‎_______________________________________га тегишли бўлган транспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилди.

Т/р‎‎‏

Транспорт воситасининг тури‎‎‎‏

Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами‎‎‏

Русуми‎‎‏

Ишлаб чиқарилган йили‎‎‏

Агрегатлар рақами‎‎

‎‎‏Техник ҳолати, носоз транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олиб қўйилганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинганлиги тўғрисидаги белги

Изоҳ: бензин, дизель ёнилғиси, сиқилган табиий газда ёки суюлтирилган нефть газида ишлайди

двигатель‎‎‎

кузов‎‎

шасси (рама)‎‎

1‎

‎‎2

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

7‎‎

8‎‎

9‎‎

10‎‎

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎Юридик шахс ҳисобидаги (балансидаги) транспорт воситалари сонини тасдиқлаймиз:‎‎

‎Рўйхатда кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХБ РИБ (ТРИБ, РИП) ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланган ‎‎

‎‎Ташкилот раҳбари:____________________________
‎___________________________________________

РИБ (ТРИБ, РИП) ходими___________________________
‎_______________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О)

‎‎(лавозими, ДЙҲХХ органи номи, унвони, Ф.И.О)

‎‎Бош бухгалтер (бухгалтер ёки ҳисобни юритувчи шахс) ___________________________________________ ___________________________________________
‎___________________________________________

‎‎‎м.ў.

‎‎(имзо, Ф.И.О)

м.ў.‎

‎‎
‎Ташкилот ҳисобида ҳаммаси бўлиб ___ автомобиль, ___ тиркама, ярим тиркама ва ___ мототранспорт воситалари мавжуд, улардан ___ автомобиль, ___ тиркама, ___ ярим тиркама ва ____ мототранспорт воситалари техник кўрикка қўйилган.

___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама, ярим тиркама мукаммал таъмирлашдалиги ва ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама ва ярим тиркама хизмат сафаридалиги туфайли ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник кўрикдан ўтмади.

‎‎Текширилган автомобиллардан ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник жиҳатдан носоз деб топилди.

‎‎Шу жумладан:

‎__ та транспорт воситасининг тормоз тизимида;

‎‎__ та транспорт воситасининг руль бошқарувида;

‎__ та транспорт воситасининг ташқи ёритиш приборларида носозлик мавжудлиги;

‎__ та транспорт воситасида фойдаланиш учун яроқсиз автошиналар мавжудлиги;

‎__ та транспорт воситасидан чиққан газда зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқлиги аниқланди.

‎Ҳисобдаги автомобиллардан ___ таси бензин ёнилғиси билан, __ таси дизель ёнилғиси, ___та суюлтирилган газ, __ таси сиқилган газда ишлайди.

‎‎Бензинда ишлайдиган текширилган __ та автомобилдан ___таси, дизель ёнилғисида ишлайдиган ___тасидан ___таси, сиқилган табиий газда ишлайдиган ___тасидан ___таси ва суюлтирилган нефть газида ишлайдиган __тасидан __ таси носоз деб топилди.

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(лавозими, ДЙҲХХ органининг номи, унвони, Ф.И.О. имзо)

____________________________________________________________________________________________‎‎

‎‎Далолатнома нусхасини олдим:
‎Юридик шахс раҳбари _________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О. имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎Алоҳида транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Тузилган санаси 20 ___ йил «___» _____________

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(ДЙҲХХ органининг номи,

‎________________________________________________________________ томонидан техник кўрик ўтказилди

‎‎мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О)

1. Транспорт воситасининг маркаси, модели _________
‎_____________________________________________‎‎
6. Шасси (рама) рақами __________________________‎‎
2. Тури ______________________________________‎‎ 7. Двигатель рақами_____________________________‎‎
3. Ранги ______________________________________‎‎ 8. Кузов рақами ________________________________‎‎
4. Ишлаб чиқарилган йили _______________________ 9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт) серияси, рақами ________________________‎‎
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ‎рақами ______________
‎____________________________________________
‎‎
‎‎‎10. Транспорт воситаси ________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи,

‎‎___________________________________________________________________________________га тегишли

‎‎якка тартибдаги транспорт воситаси эгасининг Ф.И.О)

‎‎11. Жойлашган жойи (турар жойи)_______________________________________________________________
12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди: _______________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________

13. Автомашинанинг ҳолати ____________________________________________________________________‎‎
‎‎14. Радиотўсиқларни йўқотиш мосламаларининг мавжудлиги __________________________________________
‎‎15. Спидометрнинг ҳолати ______________________________________________________________________
‎‎16. Техник ҳолати тўғрисида хулоса _______________________________________________________________

‎‎(техник жиҳатдан соз, носоз)

‎‎ДЙҲХХ ходими ______________________________________________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О)

‎‎Далолатнома нусхасини олдим __________________________________________________________________

‎‎(имзо Ф.И.О)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган алоҳида
‎транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш
‎‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Тузилган санаси 20 ___ йил «___» _____________

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________

(ДЙҲХХ, мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О)

‎томонидан техник кўрик ўтказилди

1. Транспорт воситасининг маркаси, модели_________‎‎

6. Шасси (рама) рақами _________________________
2. Тури ______________________________________‎‎ 7. Двигатель рақами ____________________________‎‎
3. Ранги ______________________________________‎‎ 8. Кузов рақами _______________________________‎‎
4. Ишлаб чиқарилган йили _______________________ 9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт)нинг серияси ва рақами) _________________‎‎
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ‎рақами белгиси ________ ‎‎
9а. Газ ёнилғиси тури ___________________________ 9в. Газ баллони рақами _________________________
‎‎ ‎‎

‎‎(суюлтирилган газ, сиқилган газ)

9б. Газ баллони ишлаб чиқарилган йил _____________‎‎

9д. Газ баллони синовдан ўтказилган сана __________
‎____________________________________________
9г. Газ баллонидан фойдаланиш муддати ___________‎‎ ‎‎
‎‎‎9е. Газ баллонини навбатдаги синовдан ўтказиш санаси ______________________________________________
‎‎‎10. Транспорт воситасининг тегишлилиги _________________________________________________________
‎‎___________________________________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О)

‎‎11. Жойлашган жойи (турар жойи)_______________________________________________________________
12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди: _______________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
13. Автомашинанинг ҳолати ____________________________________________________________________‎‎
‎‎14. Радиотўсиқларни бартараф этиш учун мослама мавжудлиги________________________________________
‎‎15. Спидометрнинг ҳолати ______________________________________________________________________
‎‎16. Техник ҳолати тўғрисида хулоса _______________________________________________________________

‎‎(техниксоз,техник носоз)

‎‎ДЙҲХХ ходими ______________________________________________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О)

‎‎Далолатнома нусхасини олдим __________________________________________________________________

‎‎(имзо Ф.И.О)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳр
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳр 50х8 мм. ўлчамга эга бўлиб, унга қуйидагилар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳрнинг 12х8 мм. ўлчамли чап томонидаги тўрт бурчакнинг юқори қисмида ҳудуднинг коди (01, 10, 20 ва ҳ.к), пастки қисмида муҳр рақами киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳрнинг 13х8 мм. ўлчамли ўртадаги тўрт бурчагида «SOZ» сўзи ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳрнинг 25х8 мм. ўлчамли ўнг томонидаги бурчакда навбатдаги техник кўрик ўтказиш санаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) илованинг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 9-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 24 февралдаги 49-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 31-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда)» 1-илованинг 11-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарорига илованинг 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда) илованинг 15-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 4 сентябрдаги 693-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 958-модда) 2-илованинг 1 ва 2-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг 12, 15 ва 40-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 298-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 47-модда) 2-илованинг 1 ва 3-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 22-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 10 ва 48-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги 136-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 3 ва 16-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 28 июлдаги 456-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 6-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2021 й., 09/21/125/0195-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон; 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон; 25.06.2026 й., 09/26/323/0627-сон)