09.03.2021 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.2021 йилдаги 125-сон
Kuchga kirish sanasi
10.03.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада соддалаштириш, юридик ва жисмоний шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари мазкур идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари, электромобиллари ва уларнинг тиркамаларини, шунингдек, трамвай ва троллейбусларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ва даврийлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 июлга қадар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ахборот хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Техник кўрик» модулига (кейинги ўринларда — «Техник кўрик» модули) кириш имкониятини яратиш чораларини кўрсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ автомобиллар, электромобиллар (гибрид автомобиллар) ва уларнинг тиркамаларини (яримтиркамаларини), мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерларни, шунингдек, трамвай ва троллейбусларни (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда — техник кўрик) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг техника базалари, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахсларга (давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари бундан мустасно) тегишли бўлган барча (М, N, O, L) тоифадаги транспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар техник кўрикдан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши бўйича самарали назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари техник ҳолати ва ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлигининг техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг сонини, ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва рўйхатдан ўтказиш бўйича бошқа маълумотларини аниқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган, белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига тегишли бўлган транспорт воситалари ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга ариза юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки ДЙҲХХ дастурий таъминоти (мобиль илова) орқали мурожаат этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХП ёки ДЙҲХХнинг дастурий таъминоти (мобиль илова) орқали шакллантирилган мурожаат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Техник кўрик» модули (кейинги ўринларда — «Техник кўрик» модули) орқали тадбиркорлик субъектларига онлайн режимида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказиш жойи ва вақти ҳақида жисмоний ва юридик шахсларга онлайн режимда хабар юборилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низом асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Техник кўрик» модулига киритиб борилади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, махсус ҳамда йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари — бир йилда икки марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқарилганига олти йилдан кўп бўлмаган, юридик шахсларга тегишли барча тоифадаги ҳамда жисмоний шахсларга тегишли бўлган М2, М3, N ва О тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача (ўн тўртинчи йили ҳам) бўлган, жисмоний шахсларга тегишли М1 ва L тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ишлаб чиқарилганига олти йилдан ортиқ бўлган, юридик шахсларга тегишли барча тоифадаги ҳамда жисмоний шахсларга тегишли М2, М3, N ва О тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари), шунингдек, ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган, жисмоний шахсларга тегишли М1 ва L тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тиркамалар техник кўрикдан транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) СТГ-3 турдаги газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а», «б», «в» кичик бандларида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — уч йилда бир марта.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқарилганига ўн йилгача (ўнинчи йили ҳам) бўлган, жисмоний шахсларга тегишли М1 ва L тоифадаги транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бошқа транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 декабрда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишлаб чиқарилганлигидан қатъи назар транспорт воситаларини ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда), уларнинг агрегат рақамлари техник ҳужжатларга мослиги текширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Транспорт воситалари техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорда йиғим ундирилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлик учун йиғим ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд бошқарувчисининг аризасига кўра автотранспорт воситаси олдиндан тўловларни амалга оширмасдан кўрикдан ўтказилади ва белгиланган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказганлик учун тўлов миқдори тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ҳам техник кўрикдан ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Транспорт воситаларни навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий техник кўрик пайтида мазкур Низомнинг 5-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида (тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказиладиган транспорт воситалари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник хизмат кўрсатиш станцияларида (шартнома асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг техник базасида (М1, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари).
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасига (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш-техника базаси) эга бўлиши зарур.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ишлаб чиқариш-техника базаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллони ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг баллонларини текшириш учун — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган табиий газда (кейинги ўринларда — СТГ), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда — СНГ) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситалари ҳамда уларнинг электрон тизимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматик бошқарувга эга бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз йўлаги мавжуд бўлишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руль бошқарувидаги умумий люфтни ўлчаш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руль бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чироқлар ёруғлигини бошқариш ва кучини назорат қилиш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ анализаторига — учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тутун ўлчаш приборига — сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқинни ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компрессорга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қинчали манометрга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур компьютер техникасига ва давлат рақами белгиларини аниқловчи фото-видеокузатув камералари тизимига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилган электрон тизимлар «Техник кўрик» модулига мажбурий интеграция қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электромобилларни техник кўрикдан ўтказиш учун ишлаб чиқариш-техника базаси қўшимча равишда қуйидаги техник диагностика воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккумулятор батареясининг кучланишини ва ток кучини аниқлаш тестри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр узатгич симларининг техник ҳолатини аниқлаш тестри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электромобилнинг техник ҳолатини диагностика қилиш компьютер техникаси (дастурий таъминоти билан).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари, диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўрганган шахслар қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тадбиркорлик субъектлари транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизматлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда — ҳудудий ИҲХБ) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ЙҲХБ томонидан тадбиркорлик субъектининг устави ҳамда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасининг Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномаси мустақил равишда олинади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ олинган ҳужжатлар ҳудудий ЙҲХБлар томонидан уч кундан кўп бўлмаган муддатда ўрганилиб, камчиликлар бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) тақдим этилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙҲХХ тақдим этилган ҳужжатлар асосида тадбиркорлик субъектини транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳисобини юритиш реестрига киритиб, Ички ишлар вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестр аҳолини транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур шароитларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида юритилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тегишли давлат органларининг электрон тизимларида мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳудудий ЙҲХБ икки иш куни ичида тадбиркорлик субъектларига бу ҳақда хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ҳуқуқига эга»;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли вакили тадбиркорлик субъектлари ходимига (операторига) мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни кўрсатади:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситасининг тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги «Техник кўрик» модули орқали текширилади ва маълумотлар мос келган тақдирда, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказишга рухсат этилади.
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари ходими (оператори) томонидан мазкур Низомнинг 5-бобида назарда тутилган тартибда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларига ўрнатилган СТГ ва СНГ тизимларининг герметиклиги ҳамда агрегатлари ва узеллари уланган жойларининг ишончлилиги тадбиркорлик субъектлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ синовдан (опрессовка) ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Техник кўрикка тақдим этилган транспорт воситасининг эгаси томонидан қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузиш (кўрсатилган ҳужжатларни, агрегатларнинг идентификация рақамларини сохталаштириш ва бошқалар), транспорт воситаси қидирувдалиги ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳамда агрегат рақамлари техник ҳужжатларга мос келмаса, транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлганлигига шубҳа уйғонса, тадбиркорлик субъектининг вакили бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилганда, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда бу ҳақида етти иш кунида ҳудудий ЙҲХБларни хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат органлари ва ташкилотларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, шунингдек, махсус ва хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда ёки уларнинг мурожаатларига кўра экстерриториаллик тамойили асосида қуйидаги жойларда техник кўрикдан ўтказилади:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун хандақ (яма)ларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон билан қопланган бир текис шризонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник хизмат кўрсатиш станцияларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика асбоб-ускуналари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Техник кўрикни ташкил этиш давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқаларнинг мурожаатлари асосида режалаштирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Техник кўрикка қўйиладиган транспорт воситалари сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. ДЙҲХХ ҳудудий органи томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқаларга электрон почта (электрон тизим) орқали техник кўрик муддатлари тўғрисида хабарнома юборилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХ ходимлари томонидан электрон тизим орқали олинади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Троллейбуслар ва трамвайларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Троллейбуслар ва трамвайларнинг техник ҳолати фойдаланиш қоидаларига, стандартларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлигига мослигини текшириш мақсадида техник кўрикдан ДЙҲХХ ходимлари томонидан троллейбус ва трамвай деполарида ўтказилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бермайдиган троллейбус ва трамвайлар носоз деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли кўрикдан ўтмаган трамвайлар ва троллейбуслардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳужжатлар тузилади ва расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Техник кўрикни ўтказишнинг умумий тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар, стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Тиркамалар ва ярим тиркамалар техник кўрикдан автопоезд таркибида ҳам, алоҳида турган ҳолатида ҳам ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар «Техник кўрик» модулига киритилади ва ушбу Низомга 3 ёки 4-иловаларда келтирилган далолатнома электрон шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларига ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги «Транспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида»ги талон электрон шаклда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йигим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаган тақдирда, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат бундан мустасно).
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими жойига чиққан ҳолда, носозликлар тўғрисида Низомга 3-иловада келтирилган намунадаги алоҳида транспорт воситасининг техник кўрик далолатномасини электрон шаклда расмийлаштиради ва барча носозликлар тўғрисидаги маълумотларни «Техник кўрик» модулига киритади.
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Носозлик бартараф этилгандан кейин транспорт воситаси эгаси уни мазкур Низом талаблари асосида техник кўрикка қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг рухсатномасини олиш талаб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларга эга бўлган транспорт воситаларида тегишли рухсатноманинг мавжудлиги текширилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Махсус ва тезкор хизматларнинг транспорт воситаларида махсус рангли ва овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги, шунингдек, транспорт воситасининг ранг-график бўяш схемаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқлиги ДЙҲХХ ходимлари томонидан текширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Консервацияга қўйилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда уларнинг бутлиги текширилади. Транспорт воситасининг соз ҳолатдалигига шубҳа туғдирадиган сабаблар мавжуд бўлганда, транспорт воситасининг ғилдиракларини юксизлантириш учун тагликлардан қўзғатмаган ҳолда унинг двигатели ва трансмиссиясининг ишлаши текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Жисмоний шахснинг транспорт воситасини (носозлиги ёки бошқа сабаблар туфайли) техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имконияти бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг ёзма шаклдаги аризасига кўра ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими томонидан транспорт воситаси турган жойда алоҳида транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома берилган вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқланган техник носозликлар тўғрисидаги маълумотлар «Техник кўрик» модулига киритилади ва техник носозлик тўғрисида белги қўйилади.
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай транспорт воситаси олдинги техник кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда такрорий техник кўрикдан ўтказилади. Бундай ҳолатда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда, техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
511. Давлат назоратини ўрнатиш мақсадида техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситаси тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур Низомнинг 15, 17, 23, 24 ва 25-бандлари талабларига мувофиқ ДЙҲХХ ходими иштирокида назорат тариқасида қайта техник кўрикдан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта техник кўрикдан ўтказиш жараёнида транспорт воситасининг техник носозлиги аниқланса, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтказилган техник кўрик бекор қилинади ва «Техник кўрик» модулига транспорт воситасининг носозлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
512. Оммавий ва махсус тадбирларга жалб этиладиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ДЙҲХХ ходимлари томонидан текширилади ва ушбу Низомга 2, 3 ёки 4-иловаларда келтирилган далолатномалардан бири икки нусхада расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатноманинг бир нусхаси транспорт воситаси ҳайдовчисига (транспорт воситалари эгасига ёки тадбир ташкилотчисига) берилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХда сақланади.
(511 ва 512-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан киритилган — 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон — 2024 йил 14 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини техник ҳолатини текшириш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотларга тегишли бўлган техник базалардан улар билан келишилган ҳолда фойдаланиши мумкин.
(512-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳрларни ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда тайёрлаш ва ДЙҲХХнинг ҳудудий органларини ушбу муҳрлар билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сонли қарорига асосан 2024 йил 14 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Тадбиркорлик субъектлари транспорт воситаларини мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳолда сифатли техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш учун масъул бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Талаблар ДЙҲХХ диагностика станциялари, вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга тегишли бўлган техник хизмат кўрсатиш станциялари, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси (лабораториялар) (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш-техника базаси) жойлаштириладиган хона ва майдонларнинг параметрларига доир техник нормаларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишлаб чиқариш-техника базаси белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини техник жиҳатидан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик, синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ҳудудига доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудининг ўлчамларида қуйидаги мажбурий элементларни жойлаштириш имконияти назарда тутилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник кўрикдан ўтказилиши кутилаётган ва тугалланган транспорт воситалари учун майдон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хона ва майдонларга кириш ва ўтиш йўллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудида транспорт воситалари ҳаракатини ташкил этиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сунъий ёритиш чироқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қатнов қисми текис ва қаттиқ қопламали (асфальт-бетонли ёки цемент-бетонли) бўлган кириш йўли, майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
периметри бўйича ўрнатилган тўсиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ёки у жойлашган ташкилотга кириш жойи олдида ишлаб чиқариш-техника базасининг иш режими ва техник кўрикдан ўтказиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси кўрсатилган ахборот стенди ўрнатилган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш-техника базаси биносининг кириш қисмида 2,0 метрдан ва баландлиги 0,7 метрдан кам бўлмаган ўлчамдаги, давлат тилида «Texnik koʻrik» ёзуви бўлган пешлавҳа ўрнатилган бўлиши керак. Ёзув бошқа тилларда такрорланиши ҳам мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди, хоналари ва унга кириш-чиқиш жойларига замонавий видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиши керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш йўллари бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидаги талаблар ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиниши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракатини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун имконият яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудудида транспорт воситаларининг рухсат этилган ҳаракат йўналишларини тегишли йўл чизиқлари билан белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди ичимлик ва ишлаб чиқариш сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишлаб чиқариш-техника базаси ҳудуди майдонининг юзаси текис, унда сув қувурлари ва сув оқиб кетадиган ариқ мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишлаб чиқариш-техника базасига кириш ҳамда унинг ҳудуди бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиши барча мавжуд иншоотлар, йўл белгилари ва чизиқлари кўрсатилган схема ҳудудида ишлаб чиқариш-техника базаси жойлашган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўлнинг кенглиги енгил автомобиллар учун 3 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун 4,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Техник кўрикдан ўтишни кутаётган ва ўтган транспорт воситаларини жойлаштириш учун майдонларнинг ўлчамларини аниқлашда баҳоланадиган транспорт воситаларининг габарит ўлчамлари ва техник кўрик линиясининг камида бир соатлик ишлаб чиқариш қувватига тенг бўлган миқдордаги транспорт воситаларининг техник кўрик линияси майдонида айнан бир вақтда бўлиши эътиборга олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш олдидаги майдон 70 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сиқилган ва суюлтирилган табиий газ ёнилғисида ишлайдиган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга мўлжалланган хоналар ертўлада, аҳоли яшаш уйларида ва бошқа корхоналар биноларига туташган ҳолда жойлаштирилишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг хоналарига доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишлаб чиқариш-техника базаси таркибига қуйидагилар киритилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш учун хона;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-гигиена хоналари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хоналари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда режалаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланиладиган ўлчаш воситалари ва синов жиҳозлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш ва натижаларини расмийлаштиришнинг технологик жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг ўлчамлари мазкур Талабларга иловага мувофиқ техник кўрик линияларининг технологик постлари сони ва транспорт воситаларининг габарит ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг режаси ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини технологик лойиҳалаштириш қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш корпуси хонасининг бўртиб чиққан қурилиш конструкцияларигача бўлган баландлиги енгил автомобиллар учун — 4,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун — 6,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоналарнинг поли текис, нефть маҳсулотлари таъсирига чидамли бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Хонада барча технологик жараёнлар санитария-гигиена нормаларига мувофиқ ҳолда хавфсиз ва оқилона бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ишлаб чиқариш хоналаридаги шовқин ва вибрация даражаси санитария-гигиена нормаларида белгиланган ҳамда рухсат этилган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хона ва иш жойларининг табиий ва сунъий ёритилиши ишларнинг хавфсиз бажарилиши, одамлар учун хавфсиз бўлиши ва уларнинг ҳаракатланишини таъминлаш учун етарли ва қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойларида хонанинг поли сатҳида — камида 200 лк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи хоналарда (кабинетларда) полдан 0,8 метр баландликдаги сатҳда — камида 200 лк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш хандағида транспорт воситаларининг таг қисми сатҳида — камида 150 лк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария ҳолатларида ёритиш иш юзасини умумий ёритиш учун белгиланган нормаларнинг 5 фоизидан кам бўлмаслиги, лекин камида 2 лк бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати ўтказиладиган синов методларига доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак. Ишлаб чиқариш-техника базаси биноларидаги ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида — 15 °C дан 25 °C гача, иссиқ даврида — 22 °C дан 30 °C гача оралиқда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Транспорт воситаларининг корхона ҳудудида ҳаракатланиш тезлиги очиқ йўлларда — 10 км/с дан, хона ичида — 5 км/с дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига кириш жойи пешлавҳа билан белгиланади ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилади. Ишлаб чиқариш хонасига кириш (чиқиш) йўли ишлаб чиқариш хонасидан бошқариладиган ёруғлик (масалан, светофор) сигнализацияси билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кириш дарвозаси устида 3.13 «Чекланган баландлик», 3.14 «Чекланган кенглик» ва 3.24 «Юқори тезлик чекланган (5 км/с)» йўл белгилари жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишлаб чиқариш-техника базаси хонасининг мижозлар учун қулай бўлган жойида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган ахборот стенди ёки бошқа махсус қурилма ўрнатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш-техника базасининг тегишлилиги, жойлашган ери, иш тартиби ва режими, алоқа телефонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Call-маркази телефони ва ҳудудий ЙҲХБнинг ишонч телефони рақамлари, таклиф ва эътирозлар китоби сақланадиган жой ва уни юритиш (сақлаш) учун масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби, текшириладиган (баҳоланадиган) параметрлар ва нормативлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги ва техник ҳолатни баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳужжатни бериш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўрсатилиши зарур бўлган ҳужжатлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов миқдори, зарур жараёнларни амалга ошириш муддати ва бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ишлаб чиқариш хонаси электр хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ электр таъминоти (ёритиш) учун электр тармоқлари, шунингдек, қувват бериш кабеллари (диагностика жиҳозларининг электр энергияси таъминоти учун) ва тақсимлагич электрошитлар билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасида иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш жойлари мавжуд бўлиши назарда тутилади. Эвакуация чиқиш жойларининг эшиклари хонадан ташқари томонга очиладиган, ўтиш йўлагининг кенглиги 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ёнғиндан ҳимояси, ёнғиннинг олдини олиш тизими ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда портлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Транспорт воситалари эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси (биноси) ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш натижалари ҳақидаги ҳужжатни расмийлаштириш учун хона ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасида ёки унга бевосита яқин жойда бўлиши керак. Ушбу хоналарга кириш жойи тегишли кўрсаткичлар билан белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Транспорт воситаларининг эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хоналарининг ўлчамларини аниқлашда, уларда ишлаб чиқариш-техника базасининг ходими томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш учун иш жойлари ҳамда транспорт воситаларини эгаларининг кутиб туриш жойлари инобатга олииниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситалари эгаларининг кутиб туриш жойлари сони ҳар бир техник кўрик линиясига бештадан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ишлаб чиқариш-техника базаси ишлаб чиқариш хонасининг санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги ваколатли санитария-эпидемиология назорат органининг тегишли хулосаси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасини технологик режалаштиришга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ишлаб чиқариш-техника базасининг диагностика жиҳозлари технологик лойиҳалашга доир талаблар ва нормаларга амал қилган ҳолда ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш двигатель ишлаб турган пайтда бажариладиган постлар (ишлаб чиқарилган газлардаги тутун ва заҳарли газ миқдорини, шовқин даражасини, тормозланиш самарадорлиги кўрсаткичларини текшириш ва бошқалар) транспорт воситасидан газларни чиқариш қувури (қувурлари)дан чиқаётган ишлаб чиқарилган газларни ташқарига олиб чиқиш тизими билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ишлаб чиқариш-техника базасининг ишлаб чиқариш хонасига транспорт воситаларининг кириши (чиқиши) учун ҳар бир техник кўрик линиясида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
универсал линиялар учун — кенглиги 3,0 метрдан ва баландлиги 4,3 метрдан кам бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М1 ва N1 тоифадаги транспорт воситаларини текшириш бўйича линиялар учун — кенглиги 2,5 метрдан ва баландлиги 2,3 метрдан кам бўлмаган ўлчамли кириш (чиқиш) дарвозалари қурилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Техник кўрик линияларида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш хандағидан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хонасидаги кўрикдан ўтказиш хандақлари сони техник кўрикдан ўтказиш линиялари сонига мувофиқ бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш хандағининг узунлиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган транспорт воситасининг максимал узунлигини ва ундан чиқиб кетиш учун захира йўлнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш хандағининг кенглиги 0,9 метрдан, чуқурлиги 1,6 метрдан кам бўлмаслиги керак. Максимал кенглиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган минимал колеяли транспорт воситасининг хандақдан ўтиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрикдан ўтказиш хандақлари тутунни тортиб олиш вентиляцияси билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолашнинг технологик жараёни техник кўрик линиясининг режалаштириладиган ечимларини, текшириладиган транспорт воситаларининг тоифасини, бажариладиган ишларнинг мураккаблигини, қўлланадиган жиҳозлар, ўлчов воситалари ва анжомларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш бўйича ишларни бажаришда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиш мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Технологик постларда диагностика параметрлари, техника хавфсизлиги қоидалари ва ишларнинг хавфсиз усуллари бўйича амалда бўлган тавсиялар кўрсатилган технологик хариталар жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ишлаб чиқариш-техника базасида техник ҳолати баҳоланадиган тоифага мансуб транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, қўлланмалар (йўриқномалар), автомобиль маълумотномалари ва бошқа зарур маълумотномалар мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ишлаб чиқариш-техника базасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўладиган тиббиёт дори воситалари ва анжомлари билан жамланган тиббиёт қутичаси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талабларга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун техник кўрик линияларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЛЧАМЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Техник ҳолати баҳоланадиган транспорт воситаларининг тоифалари

Технологик постлар сони

1

2

3

Техник кўрик линиясининг узунлиги, метрдан кам эмас

1.

M1, M2, N1, O1

12

18

24

2.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1

18

30

42

3.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2

21

36

51

4.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3

24

42

60

5.

M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3, О4

27

45

66

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


‎‎‎Транспорт воситалари гуруҳини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Тузилган санаси: 20___ йил «___»_____________
‎‎20___ йил «___»____________дан 20___ йил «___»____________гача ______________________

(юридик шахснинг номи)

‎‎_______________________________________га тегишли бўлган транспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилди.

Т/р‎‎‏

Транспорт воситасининг тури‎‎‎‏

Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами‎‎‏

Русуми‎‎‏

Ишлаб чиқарилган йили‎‎‏

Агрегатлар рақами‎‎

‎‎‏Техник ҳолати, носоз транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олиб қўйилганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинганлиги тўғрисидаги белги

Изоҳ: бензин, дизель ёнилғиси, сиқилган табиий газда ёки суюлтирилган нефть газида ишлайди

двигатель‎‎‎

кузов‎‎

шасси (рама)‎‎

1‎

‎‎2

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

7‎‎

8‎‎

9‎‎

10‎‎

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎


‎Юридик шахс ҳисобидаги (балансидаги) транспорт воситалари сонини тасдиқлаймиз:‎‎


‎Рўйхатда кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХБ РИБ (ТРИБ, РИП) ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланган ‎‎

‎‎Ташкилот раҳбари:____________________________
‎___________________________________________

РИБ (ТРИБ, РИП) ходими___________________________
‎_______________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О)

‎‎(лавозими, ДЙҲХХ органи номи, унвони, Ф.И.О)

‎‎Бош бухгалтер (бухгалтер ёки ҳисобни юритувчи шахс) ___________________________________________ ___________________________________________
‎___________________________________________


‎‎‎м.ў.

‎‎(имзо, Ф.И.О)

м.ў.‎

‎‎
‎Ташкилот ҳисобида ҳаммаси бўлиб ___ автомобиль, ___ тиркама, ярим тиркама ва ___ мототранспорт воситалари мавжуд, улардан ___ автомобиль, ___ тиркама, ___ ярим тиркама ва ____ мототранспорт воситалари техник кўрикка қўйилган.

___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама, ярим тиркама мукаммал таъмирлашдалиги ва ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама ва ярим тиркама хизмат сафаридалиги туфайли ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник кўрикдан ўтмади.

‎‎Текширилган автомобиллардан ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник жиҳатдан носоз деб топилди.

‎‎Шу жумладан:

‎__ та транспорт воситасининг тормоз тизимида;

‎‎__ та транспорт воситасининг руль бошқарувида;

‎__ та транспорт воситасининг ташқи ёритиш приборларида носозлик мавжудлиги;

‎__ та транспорт воситасида фойдаланиш учун яроқсиз автошиналар мавжудлиги;

‎__ та транспорт воситасидан чиққан газда зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқлиги аниқланди.

‎Ҳисобдаги автомобиллардан ___ таси бензин ёнилғиси билан, __ таси дизель ёнилғиси, ___та суюлтирилган газ, __ таси сиқилган газда ишлайди.

‎‎Бензинда ишлайдиган текширилган __ та автомобилдан ___таси, дизель ёнилғисида ишлайдиган ___тасидан ___таси, сиқилган табиий газда ишлайдиган ___тасидан ___таси ва суюлтирилган нефть газида ишлайдиган __тасидан __ таси носоз деб топилди.

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(лавозими, ДЙҲХХ органининг номи, унвони, Ф.И.О. имзо)

____________________________________________________________________________________________‎‎

‎‎Далолатнома нусхасини олдим:
‎Юридик шахс раҳбари _________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О. имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎
‎Алоҳида транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Тузилган санаси 20 ___ йил «___» _____________

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(ДЙҲХХ органининг номи,

‎________________________________________________________________ томонидан техник кўрик ўтказилди

‎‎мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О)

1. Транспорт воситасининг маркаси, модели _________
‎_____________________________________________‎‎
6. Шасси (рама) рақами __________________________‎‎
2. Тури ______________________________________‎‎ 7. Двигатель рақами_____________________________‎‎
3. Ранги ______________________________________‎‎ 8. Кузов рақами ________________________________‎‎
4. Ишлаб чиқарилган йили _______________________ 9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт) серияси, рақами ________________________‎‎
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ‎рақами ______________
‎____________________________________________
‎‎
‎‎‎10. Транспорт воситаси ________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи,

‎‎___________________________________________________________________________________га тегишли

‎‎якка тартибдаги транспорт воситаси эгасининг Ф.И.О)

‎‎11. Жойлашган жойи (турар жойи)_______________________________________________________________
12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди: _______________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
13. Автомашинанинг ҳолати ____________________________________________________________________‎‎
‎‎14. Радиотўсиқларни йўқотиш мосламаларининг мавжудлиги __________________________________________
‎‎15. Спидометрнинг ҳолати ______________________________________________________________________
‎‎16. Техник ҳолати тўғрисида хулоса _______________________________________________________________

‎‎(техник жиҳатдан соз, носоз)

‎‎ДЙҲХХ ходими ______________________________________________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О)

‎‎Далолатнома нусхасини олдим __________________________________________________________________

‎‎(имзо Ф.И.О)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎
Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган алоҳида
‎транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш
‎‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Тузилган санаси 20 ___ йил «___» _____________

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________

(ДЙҲХХ, мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О)

‎томонидан техник кўрик ўтказилди

1. Транспорт воситасининг маркаси, модели_________‎‎

6. Шасси (рама) рақами _________________________
2. Тури ______________________________________‎‎ 7. Двигатель рақами ____________________________‎‎
3. Ранги ______________________________________‎‎ 8. Кузов рақами _______________________________‎‎
4. Ишлаб чиқарилган йили _______________________ 9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт)нинг серияси ва рақами) _________________‎‎
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ‎рақами белгиси ________ ‎‎
9а. Газ ёнилғиси тури ___________________________ 9в. Газ баллони рақами _________________________
‎‎ ‎‎

‎‎(суюлтирилган газ, сиқилган газ)

9б. Газ баллони ишлаб чиқарилган йил _____________‎‎

9д. Газ баллони синовдан ўтказилган сана __________
‎____________________________________________
9г. Газ баллонидан фойдаланиш муддати ___________‎‎ ‎‎
‎‎‎9е. Газ баллонини навбатдаги синовдан ўтказиш санаси ______________________________________________
‎‎‎10. Транспорт воситасининг тегишлилиги _________________________________________________________
‎‎___________________________________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О)

‎‎11. Жойлашган жойи (турар жойи)_______________________________________________________________
12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди: _______________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
13. Автомашинанинг ҳолати ____________________________________________________________________‎‎
‎‎14. Радиотўсиқларни бартараф этиш учун мослама мавжудлиги________________________________________
‎‎15. Спидометрнинг ҳолати ______________________________________________________________________
‎‎16. Техник ҳолати тўғрисида хулоса _______________________________________________________________

‎‎(техниксоз,техник носоз)

‎‎ДЙҲХХ ходими ______________________________________________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О)

‎‎Далолатнома нусхасини олдим __________________________________________________________________

‎‎(имзо Ф.И.О)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳр
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳр 50х8 мм. ўлчамга эга бўлиб, унга қуйидагилар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳрнинг 12х8 мм. ўлчамли чап томонидаги тўрт бурчакнинг юқори қисмида ҳудуднинг коди (01, 10, 20 ва ҳ.к), пастки қисмида муҳр рақами киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳрнинг 13х8 мм. ўлчамли ўртадаги тўрт бурчагида «SOZ» сўзи ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳрнинг 25х8 мм. ўлчамли ўнг томонидаги бурчакда навбатдаги техник кўрик ўтказиш санаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) илованинг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 9-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 24 февралдаги 49-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 31-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда)» 1-илованинг 11-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарорига илованинг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 4 сентябрдаги 693-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 958-модда) 2-илованинг 1 ва 2-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг 12, 15 ва 40-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 298-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 47-модда) 2-илованинг 1 ва 3-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 22-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 10 ва 48-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги 136-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 3 ва 16-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/323/0627-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 6-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2021 й., 09/21/125/0195-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 13.07.2024 й., 09/24/390/0505-сон; 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон; 25.06.2026 й., 09/26/323/0627-сон)