Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2021 22.12.2017 йилдаги 1010-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.12.2017 йилдаги 1010-сон
Kuchga kirish sanasi
26.12.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорида 2018 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари деб аталади), юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияларини юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларига улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни белгилаган ҳолда босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 136-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/136/2623-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 15 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда транспорт воситасининг тоифасини ҳисобга олиб ҳамда юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида табақалаштирилган тўлов ставкалари миқдорларини жорий этишни назарда тутган ҳолда, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкалари миқдорларини қайта кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорларини бир ой муддатда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 22 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1010-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Муқаддимадаги «Қонунининг 13-моддасини» сўзлари «Қонунини» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банддаги «Қонунининг 13-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва» сўзлари «Қонунига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринларда ТХС деб аталади) шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда жисмоний шахслар — М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун ўз танловига кўра, ДЙҲХХ органлари, ТХС ёки Субъектларга мурожаат қилишлари мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги «д» ва «е» кичик бандлар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) II бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«II. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХнинг диагностика станциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТХС;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субъектлар (йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўтириш учун саккизтадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга М1 тоифадаги транспорт воситалари) томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, ТХС ва Субъектлар Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базасига эга бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун Субъектларнинг ишлаб чиқариш-техник базаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллон ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ва уларнинг баллонларини текшириш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган и табиий газда (кейинги ўринларда СТГ деб аталади), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда СНГ деб аталади) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 кг гача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рул бошқарувдаги умумий люфтини ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рул бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чироқлар ёруғлигини бошқаришни ва кучини назорат қилиш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газанализатори — учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тутун ўлчаш прибори — сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш прибори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин ўлчаш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компрессорга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қинчали манометрга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур компьютер техникасига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти асосида универсиал техник воситалар билан алмаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва ТХСнинг ишлаб чиқариш-техник базаси текширилаётган транспорт воситасининг тоифасига кўра (М1, М2, М3, №1, №2, №3) мазкур банд талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ишлаб чиқариш-техник базанинг майдони, техник диагностика воситаларининг сони ва хусусиятлари, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Транспорт воситаларини текширишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари, диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўрганган шахслар қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Субъектлар жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ўтказиш бўйича фаолиятларини бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субъектнинг хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субъект уставининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник база Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан берилган аккредитациядан ўтказилганлиги ҳақидаги хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган баллонларни техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномасининг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Ҳудудий ЙҲХБ Субъектнинг мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ тақдим этилган хати қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида уни ўрганади, Субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлигини текширади ва улар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Субъектни жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шароитларга эга тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ҳисобини юритиш реестрига киритади ҳамда бу ҳақида икки иш куни ичида Субъектни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Субъект хабардор қилинган пайтдан бошлаб 2 иш куни ичида уни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган реестрга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестр аҳолини жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шароитларга эга Субъектлар ҳақида хабардор қилиш учун юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Субъект томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий ЙҲХБ 2 иш куни ичида Субъектга йўл қўйилган камчиликларни кўрсатган ҳолда хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субъект мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ёки ДЙҲХХ мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Субъект ўзи ёки унинг филиали рўйхатга олинган ҳудудий ЙҲХБ хизмат кўрсатадиган ҳудудда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ЙҲХБ хизмат кўрсатадиган ҳудудда икки ёки ундан ортиқ Субъектлар мавжуд бўлган ҳолларда, Субъект транспорт воситалари эгаларининг хоҳишига кўра танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони Субъектлар томонидан текшириладиган транспорт воситаларининг сонидан кўп бўлса ва бунинг натижасида транспорт воситасининг техник ҳолати ўз вақтида текширилишини таъминлаш имкони бўлмайдиган ҳудудларда бошқа транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш жойлари ДЙҲХХ органи томонидан мазкур Низомнинг 28, 29 ва 33-бандларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун техник кўрикдан олдин унинг эгаси — жисмоний шахс ёки у томонидан вакил қилинган шахс (кейинги ўринларда аризачи аталади) реестрга киритилган Субъект ходимига (операторига) мурожаат қилади, транспорт воситасини ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган транспорт воситанинг тури учун назарда тутилган, тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ ёқилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаси тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда ва у идентификация қилингандан кейин мазкур транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Субъектнинг транспорт воситаси техник ҳолатини текшириш хизматлари учун мазкур хизматни кўрсатадиган Субъект томонидан тасдиқланган, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан ошмайдиган тарифлар бўйича ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Транспорт воситасининг техник ҳолати Субъект ходими (оператори) томонидан мазкур Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган тартибда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автотранспорт воситаларига ўрнатилган СТГ ва СНГ тизимларининг герметиклиги ҳамда агрегатлари ва узеллари (опрессовка) уланган жойларнинг ишончлилиги Субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ синовдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Текширувдан ўтган ва техник соз деб топилган ҳар бир транспорт воситасига Субъект ва ТХС томонидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда унинг техник ҳолати ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади ва берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этган автотранспорт эгаси томонидан қонун ҳужжатлари бузилган (кўрсатилган ҳужжатларни, агрегатларнинг идентификация рақамларини сохталаштириш ва бошқ.) ҳолатлар аниқланган тақдирда, Субъект вакили бу ҳақида дарҳол ДЙҲХХ органларига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1310. Транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган Субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1311. Субъект қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда Субъект ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти иш куни ичида ҳудудий ЙҲХБни кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Субъект ёки ТХС томонидан жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситасининг техник ҳолати ҳақида берилган маълумотнома берилган кундан бошлаб ўн кун ичида ҳақиқий ҳисобланади ва ДЙҲХХ органларида транспорт воситалари техник ҳолатини текширмасдан, уларнинг техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 18-банднинг иккинчи хатбошидаги «автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш» сўзлари «йўл ҳаракати хавфсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«28. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТХСда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХ диагностика станцияларида (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолати мазкур Низомнинг 134-банди талабларига риоя этилган ҳолда баҳоланиши лозим);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган техник назорат постларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субъектлар томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) 30-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «техник кўрикдан ўтказиш шохобчасининг» сўзлари «ТХС ва Субъектнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) 31-банддаги «рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортга, талонга)» сўзлари «техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«33. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказишга ДЙҲХХ органлари томонидан кўрсатилган жойга қўйилиши лозим (Субъектлар томонидан жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш ҳоллари бундан мустасно)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортга, талонга)» сўзлари «техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) 46-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда ДЙҲХХ органлари томонидан амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Жисмоний шахсга тегишли транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисида ‎ МАЪЛУМОТНОМА

‎‎ТХС/Субъект томонидан ________________________________________________________
‎(ТХС/Субъект номи)‎‎

____________________________________________________________________га тегишли

‎‎(эгасининг Ф.И.О.)‎

‎‎‎__________________________________________________________________русумидаги, ‎
‎‎‎(транспорт воситасининг русуми)‎
давлат рўйхатидан ўтказиш рақами __________________________________________бўлган
‎‎_____________________________________________________________________ манзили
‎‎транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган манзил‎‎

‎бўйича рўйхатдан ўтказилган транспорт воситасининг техник ҳолати текширилди ва транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги ҳамда техник регламентлар, стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига жавоб бериши аниқланди.

‎Раҳбар _______________________________________________________________________

‎(масъул шахснинг имзоси, Ф.И.О.)‎


‎‎‎20 ____ й «_____» _________________‎
‎‎М.Ў‎.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу маълумотнома берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ҳақиқийдир ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини ДЙҲХХ органларида уларнинг техник ҳолатини текширмасдан расмийлаштириш учун асос бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) 5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги талон намунаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон; 16.02.2019 й., 09/19/136/2623-сон)